• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Бюджетдан нафақаларга тўлов камайиб, давлат қарзига фоиз харажатлари кескин ошган

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон бюджетининг 2024 йилдаги ижроси бўйича дастлабки маълумотларни эълон қилди. Ҳисоботда даромадлар ва харажатларга оид айрим рақамлар келтирилган. 

    Фото: “Дарё”

    Консолидациялашган бюджет параметрлари

    Ўтган йили Ўзбекистон консолидациялашган бюджет даромадлари 385,8 трлн сўмни, харажатлари 433 трлн сўмни ташкил этди. Бюджет тақчиллиги (чиқимлар йиллик тушумдан кўп) 47,8 трлн сўм (ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3,3 фоиз) бўлди.

    2023 йилда эълон қилинган Бюджетномада 2024 йилда республика консолидациялашган бюджет даромадлари 375 трлн сўм, харажатлари 427,5 трлн сўмга етиши прогноз қилинганди. Яъни йиллик ҳисобда даромадлар кутилганидан сезиларли кўп, харажатлар прогнози ҳам нисбатан реалликка яқин келди.

    Консолидациялашган бюджет мамлакат йиллик тушум ва чиқимларининг умумий йиғиндиси бўлиб, бир неча тармоқларни ўзида қамраб олган. Бунда асосий ролни давлат бюджети ўйнайди. Агар қолган тармоқларга пул етмай қолса, бюджет ёрдам “қўл”ини чўзади.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Вазирлик ўтган йили давлат бюджети даромадлари 274,3 трлн сўм, харажатлари 310,9 трлн сўмга етганини маълум қилди.

    Давлат мақсадли жамғармалари кирим-чиқимларининг ҳисоб-китоби бюджетдан алоҳида тармоқ сифатида кўрилади. Мазкур тармоқнинг 2024 йилдаги тушумлари 54,7 трлн сўм, харажатлари 50,2 трлн сўм бўлган. Аниқроғи, бу пулларнинг қарийб 34,8 трлн сўми давлат бюджетидан берилган. Чунки ҳамма жамғарма ҳам даромад олавермайди, харажатлари тушумларидан кўплари ҳам бор.

    Кейинги тармоқ — Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси. Ўтган йили унинг даромадлари 16 трлн сўм, харажатлари 18,5 трлн сўм бўлган. Яна бир тармоқ — бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларидан тушган даромадлари 40,8 трлн сўм, харажатлари 38,9 трлн сўмни ташкил этган.

    Таққослаш учун, 2023 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 321,9 трлн сўм, харажатлари 381 трлн сўмга етганди. Бу мутлақ рекорд бўлиб, ўша йили бюджет тақчиллиги қарийб 59,2 трлн сўмга (ЯИМнинг 5 фоизи) етган.

    Давлат бюджети даромадлари

    2024 йилда давлат бюджети даромадлари 274,3 трлн сўмга бориб (ЯИМнинг 18,9 фоизи), 2023 йилдагига нисбатан 18,3 фоизга ўсди.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Бюджетга тушумларнинг энг кўп улушини бевосита солиқлар таъминлаган (фойда, жисмоний шахслар ва айланмадан олинадиган солиқлар) — 90,8 трлн сўм.

    Йил давомида бюджетга билвосита солиқлардан (ҚҚС, акциз солиғи, божхона божи) 88,3 трлн сўм тушган.

    Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғидан 36,4 трлн сўм даромад келган. Бошқа тушумлар (таркиби очиқланмаган) 58,9 трлн сўм бўлган.

    Давлат бюджети харажатлари таркиби

    Ўтган йили давлат бюджетидан жами 310,9 трлн сўм (ЯИМга нисбатан 21,4 фоиз) харажат қилинган. Соҳалар кесимида олганда, чиқимларнинг 153,3 трлн сўми ижтимоий харажатларга йўналтирилган. Энг йирик маблағлар таълим (71,2 трлн сўм) ва соғлиқни сақлаш (36 трлн сўм) соҳаларига сарфланган.

    Йил давомида иқтисодиётга йўналтирилган маблағлар миқдори 38,4 трлн сўм бўлган. Шундан 9,2 трлн сўми сув хўжалигига, 9,5 трлн сўми газ олди-сотдисидан кўрилган зарарни қоплашга, 4,1 трлн сўми уй-жой коммунал хизматига, 5,1 трлн сўми аҳоли пунктларини ободонлаштиришга кетган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Ўз навбатида давлат инвестицияларига 28,5 трлн сўм йўналтирилган. Ўтган йили ҳокимият ва бошқарув органлари харажатлари сезиларли ортган ва 17,9 трлн сўм ажратилган. Таққослаш учун, 2023 йилда бу йўналишга 15,9 трлн сўм берилганди.

    2024 йилда давлат қарзи (кредит) фоизлари учун бюджетдан 14,5 трлн сўм сарфланган. 2023 йилда қарзлар фоизларини сўндириш учун 8,2 трлн сўм ажратилганди.

    Умуман олганда, бюджет харажатларининг 125,4 трлн сўми иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга йўналтирилган.

    2024 йилда давлат товар ва хизматлар сотиб олишга жами 24,8 трлн сўм сарфлаган. 2023 йилда бундай чиқимлар миқдори бюджет учун 24,5 трлн сўмга тушганди.  

    Ўтган йили нафақа ва моддий ёрдамлар учун ажратилган маблағлар кескин қисқариб, 15,4 трлн сўмни ташкил этган. Таққослаш учун, 2023 йилда мазкур йўналишга 19,2 трлн сўм сарфланган эди.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Жамғармалар тушум ва чиқимлари

    Юқорида қайд этилганидек, Ўзбекистонда бир қатор жамғармалар молиявий кўрсаткичлари бюджетдан алоҳида тартибда ҳам юритилади. Агар уларнинг харажатлари даромадларидан кўп бўлса, тақчиллик бюджетдан қопланади. Масалан, ўтган йили Пенсия жамғармаси 47,1 трлн сўм даромад олган (ташкилотга пуллар солиқ ва бошқа тушумлардан келади). Пенсионерларга тўлаш учун етишмаган 16,3 трлн сўм давлат бюджетидан ўтказиб берилган. Шунда жамғарманинг жами тушумлари 63,4 трлн сўм, чиқимлари эса 64 трлн сўм бўлган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Шу билан бирга, 2024 йилда бюджетдан автомобиль йўлларни ривожлантириш мақсадли жамғармасига 7,6 трлн сўм ажратилган.

    Давлат активларини бошқариш трансформацияси ва хусусийлаштириш жамғармаси даромадлари 5,6 трлн сўмни, харажатлари 8,7 трлн сўмни ташкил этган. Вазирлик ҳисоботида жамғармага бюджетдан трансферт қилинмагани қайд этилган. Кўрилган зарар (2,9 трлн сўм) қайси манбадан қоплангани очиқланмаган.

    Маҳаллий бюджетлар ҳисоб-китоби

    Ҳисобот даврида маҳаллий бюджет даромадлари 57 трлн сўмни ташкил этган (2023 йилда 55,5 трлн сўм бўлган). Харажатлари эса 2023 йилдагидан (101,7 трлн сўм) сезиларли қисқариб, 86,8 трлн сўмга тушган.

    Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри энг йирик даромад тушумлари ва харажатларни амалга оширган. 2024 йилда пойтахт бюджети 10,2 трлн сўм тушум, 13 трлн сўм чиқим қилган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Шу билан бирга, Фарғона (даромад 5,3 трлн сўм, чиқимлар 8,1 трлн сўм), Самарқанд (тушум 5,3 трлн сўм, харажатлар 7,7 трлн сўм) ва Тошкент (даромад 5,4 трлн сўм, чиқимлар 7 трлн сўм) вилоятлари бюджетларига кўпроқ пул “келиб-кетган”.

    Йил мобайнида Сирдарё вилоятининг даромад (1,5 трлн сўм) ҳамда харажатлари (2,7 трлн сўм) бошқа ҳудудларникидан энг ками бўлган. Ўз навбатида Жиззах вилояти бюджетига ҳам нисбатан кам тушумлар (2,1 трлн сўм) амалга оширилган.

    Бюджет субсидиялари таркиби

    Бир йил ичида давлат бюджетидан субсидиялар учун 25,5 трлн сўм маблағ сарфланган. Шундан қарийб 14 трлн сўми энергетика соҳасига берилган. Жумладан, бюджетдан газ олди-сотдисидан кўрилган зарарни қоплашга 9,5 трлн сўм, иссиқлик таъминоти корхоналари нархларни “пастроқ” ушлаб туриши сабаб қилган ортиқча чиқимларини компенсациялашга 3,9 трлн сўм берилган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Ўз навбатида нодавлат боғчаларга 3,3 трлн сўмлик, аҳоли уй-жой сотиб олиши учун 1,4 трлн сўмлик субсидиялар тақдим этилган.

    “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ жамоат транспортларида йўл ҳақини паст нархда ушлаб тургани учун кўрган зарарни қоплашга бюджетдан 1,2 трлн сўм ажратилган. Электропоездларда йўловчилар ташишни субсидиялашга 419 млрд сўм ажратилган.

    Тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлашга 1,9 трлн сўм, геология-қидирув ишларига 850 млрд сўм субсидия берилган.

    26 феврал, 16:24   Изоҳ (0)   6126
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон бюджети учун оғир келган 2023 йил: ҳудудлар даромад ва харажатлари қанча бўлди?

    03.04.2024, 19:50

    Ташқи қарз ва бюджет тақчиллиги: яқин йилларда Ўзбекистон иқтисодини нималар кутмоқда? 

    29.10.2024, 19:50

    Бюджет-2025: “суюнчи пули” ва бошқа нафақаларга қанча маблағ ажратилади?

    30.10.2024, 17:18

    Бюджет–2025: таълим ва соғлиқни сақлашга энг кўп харажат қилинади

    18.11.2024, 18:02

    “Бюджет пули болалардан иқтисод қилинмаслиги керак”. Уч йилдан бери оширилмай, тайинлаш кескин қисқараётган нафақа тақдири нима бўлади? 

    25.12.2024, 18:55

    “2024 йилда мисли кўрилмаган нарх инфляцияси кузатилди” — Ортда қолган йил Ўзбекистон иқтисоди учун қандай келди? 

    2 январ, 15:50

    “Агар бюджет тақчиллиги бўлмаса, ташқи қарзни оширишга муҳтожлик қолмайди” — Марказий банк раиси Тимур Ишметов

    23 январ, 17:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Элдор Шомуродов яқин вақт ичида “Башакшеҳир” билан шартнома имзолайди — манба

    Спорт | 20 июн, 10:50

    Севги учбурчаги ва эҳтирослар жўш урган 5 та турк сериали

    Кино | 20 июн, 10:45

    Ўзбекистонда 1 июлгача “Оила ҳамкори” платформаси ишга туширилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 10:42

    “Эрон-Исроил можаросида бетараф эмасмиз ва ўз билганимизни қиламиз” — “Ҳизбуллоҳ” 

    Дунё | 20 июн, 10:26

    Хитойда авж олган коронавируснинг янги тури АҚШга етиб келди

    Дунё | 20 июн, 10:11

    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

    Реклама | 20 июн, 09:00

    Жанубий Африкада йиртқич шер дўконга бостириб кириб, гўшт бўлимини ағдар-тўнтар қилди (видео)

    Қўзиқорин | 20 июн, 09:56

    Хитойда компания ходимлари ойнага қарагани ва иш вақтида овқатлангани учун жаримага тортилмоқда

    Дунё | 20 июн, 09:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.