• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Образидан чиқиб кета олмаган ва тақдир синовларини мардонавор енгган Эсмералда — мексикалик актриса Летисия Калдерон ҳақида (фото)

    2002 йилда “Ёшлар” телеканалининг кечки дастури орқали эфирга узатилган Мексиканинг “Эсмералда” сериали 1997 йилда суратга олинган бўлиб унда бош роллардан бирини мексикалик таниқли актриса Летисия Калдерон ижро этган. Қуйида Шоҳида Узоқованинг овози билан ўзбекча гапириб, томошабинлар меҳрини қозонган ушбу актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли билан яқиндан танишамиз. 

    Фото: Instagram

    Қишлоқда улғайган уятчанг қиз

    Летисия Калдерон 1968 йил 15 июлда Мехико шаҳрида дунёга келган. Туғилгандан кўп ўтмай, оиласи Вераcруз штатидаги Алварадо шаҳрига, сўнгра Қуйи Калифорниядаги Ла-Пас шаҳрига кўчиб ўтган. Калдерон оиласи Летисия 13 ёшга киргандагина пойтахтга қайтиб келган, унинг болалиги эса қишлоқда ўтган. Шунга қарамай, у ҳар доим актриса бўлишни орзу қиларди. Летисия жуда чиройли ва истеъдодли қиз бўлиб вояга етган, бундан ташқари учта акаси бўлганлиги сабабли оилада ҳамманинг севимлиси эди. Бироқ, ўзининг истеъдодлилигига бўлган ишончи йўқ, одамлар орасида жуда уятчанг қиз эди. Летисия ўзининг биринчи кастингига оила аъзоларининг узоқ вақт илтимос қилиши туфайли борган ва унга омад кулиб боққан.

    Фото: Instagram

    Ижоддаги илк қадамлар

    Гарчи у “Учқун” телесериалидаги бош ролга тасдиқланмаган бўлса ҳам, продусерлар назарига тушиб қолиб, “Телевиса” студиясининг ўқув марказига бепул ўқишга таклиф қилинган. Тез орада актрисанинг бошланаётган карьераси юксала бошлаган. 1983 йилда 14 ёшли Летисия таниқли мексикалик режиссёр Валентин Пимстеин томонидан суратга олинган “Амалиа Батиста” телесериалида ўзининг биринчи ролини ижро этган. Ушбу сериалда у бош қаҳрамон Сусана Досаментеснинг садоқатли қизи ролини ўйнаган. Телесериалда биринчи даражали юлдузларни тўплаган бўлиб Летисия Роселлио Гуэрра, Алисия Родригес ва Летисия Пердигон каби тажрибали актёрлардан сабоқ олиш имконига эга бўлган. Бу сериал, ёш актрисанинг карьераси учун жуда таъсирли бошланиш бўлди.

    “Амалиа Батиста” дан сўнг “Принcипесса” сериалида рол ижро этди, унда Летисия Анжеликанинг кўр қизи ролини, “Бианcа Видаль” ва “Голгота тоғи” фильмларида эса эпизод ролларни, “Махфий йўл” сериалида ўзининг биринчи салбий қаҳрамон ролини ўйнаган.

    Саксонинчи йилларнинг иккинчи ярмида актриса томошабинларга аллақачон танилган бўлса-да, унга бош ролларни беришга шошилмаганлар. 1987 йилда “Бўйсунмайдиган” телесериалида Летисияга ниҳоят омад кулиб боқган. Ушбу сериалда Калдерон энг нуфузли мексикалик актёрлар билан бир қаторда рол ижро этган, у пайтда атиги ўн тўққиз ёшда эди. “Бўйсунмайдиган” сериали ҳам Мексикада, ҳам бутун дунёда катта муваффақиятга эришган, Летисиянинг истеъдоди бутун Лотин Америкасига маълум бўлган. Гарчи дастлаб жамоадаги муҳит жуда оғир ҳамда Калдерон режиссёр Beatрик Шеридан билан жиддий келишмовчиликларга дуч келган бўлса-да, якуний натижа шу меҳнатга арзиган, телесериал халқаро хитга айланган. Икки йил ўтгач, Летисия “Йўл охиридаги уй” телесериалида ўзининг иккинчи бош ролини ўйнаган, унда унинг шериги мафтункор Эдуардо Паломо бўлган. Ушбу бир оз готик ҳикояда Гектор Бонилла ва Анжелика Арагон ҳам иштирок этган, режиссёрликни эса Хорхе Фонс амалга оширган. Сериал шошилинч равишда суратга олинган, актёрларга махсус қўшимчаларсиз “хом” сценарий берилган, аммо Летисия Калдерон ўз вазифасини аъло даражада бажарган.

    Фото: Instagram

    Қизғин ижод

    1990 йилда, у Эрнесто Алонсонинг “Мен бу аёлни сотиб оламан” телесериалида бош ролни ижро этади. Ушбу сериал Мексика телевизион рейтингларида биринчи ўринларни эгаллади, шунингдек, чет элда, айниқса Шарқий Европа мамлакатларида, Италияда ва айниқса Венгрияда катта муваффақият билан намойиш этилди, у ерда ҳатто қайта намойиш этилди. Гарчи ўша пайтда Летисия Калдероннинг феъл-атвори ҳақида ёмон миш-мишлар тарқалган бўлса-да, Алонсо: “У жуда яхши актриса ва жуда профессионал инсон, мен бундай одамлар билан ишлашни яхши кўраман. Менимча, бундай катта истеъдодга эга бўлган одамларнинг интизомли бўлиши ажойибдир” дея фикр билдирган.

    Фото: Instagram

    Ижоддаги ютуқлар

    1991 йилда у ўзининг актёрлик истеъдодини тўлиқ очиб бериш учун яна бир ажойиб имкониятга эга бўлди. Бу сафар Летисия Калдерон Карлос Сотомаёрнинг “Максимилиан ва Валерия” телесериалида рол ўйнади. Қизиғи шундаки, режиссёрлар ушбу сериалга нисбатан катта умидлар қилишмаган, аммо Калдерон туфайли телесериал охиргача юқори рейтинг билан давом этган. Кейинчалик “Максимилиан ва Валерия” ҳатто Италия, Испания, Россия, Германия, Франция, АҚШ ва Бразилияга сотилган халқаро хитга айланди. Кўплаб бошқа мелодрамалардан фарқли ўлароқ, бу сафар Летисиянинг қаҳрамонининг феъл-атвори жуда қизиқарли эди, у ҳар қандай йўл билан ҳамма нарсани олишга тайёр бўлган, инжиқ ва мағрур ёш аёл эди. Ушбу рол учун Калдерон кўплаб мексикалик телевизион мукофотларга сазовор бўлди.

    Фото Instagram

    3 йиллик танаффус

    Ушбу телесериалдан кейин Летисия Калдерон уч йиллик танаффус олишга ва ўзини оиласига бағишлашга қарор қилди. Летисия уч йил давомида телевизор экранларида кўринмаса ҳам, томошабинлар уни унутишмади.

    1997 йилда Летисия Калдерон иштирокидаги “Эсмералда” телесериали эфирга чиқди ва бу унинг карьерасидаги энг муваффақиятли телесериалига айланди. Маълумотларга кўра, Летисия “Эсмералда” сериалидаги кўр қиз образига шу қадар киришиб кетганки, суратга олиш ишлари якунлангандан кейин ҳам Эсмералда ролидан чиқиб кета олмаган, худди у каби кўрга ўхшаб юришга ўрганиб қолган.

    Шу билан бирга, актриса театр саҳналарида иштирок этишни бошлади. Аммо Летисия ижоднинг айни чўққисини забт этганда яна мухлисларнинг кўз ўнгидан ғойиб бўлди.

    Фото Instagram

    Оилага бағишланган 8 йил

    Бу сафар ижодий танаффус саккиз йил давом этди. Бу вақтнинг барчасида Летисия ўзининг икки ўғлига, айниқса Даун синдроми билан туғилган Лучанога бағишлади.

    Летисия Халқаро Даун синдроми кунида: “Бизга раҳм-шафқат керак эмас, бизга ҳурмат керак” деган ёзув билан ўғли Лучано Колладо билан бир қатор суратларни ўртоқлашди.

    Калдерон ўғли Лучанодек Даун синдроми билан яшайдиганларни мексика жамиятида, уларнинг ҳуқуқлари учун доимо курашган актрисалардан биридир. Чунки у кўп марта улар дуч келган жиддий хатолар ва камситишларни очиқ-ойдин кўрсатган ва кўп ҳолларда булар билим етишмаслиги туфайли енгиб ўтилмаган.

    Фото Instagram

     

    18 март, 12:57   Изоҳ (0)   43394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Кино#Эсмералда#Телесериал#Юлдузлар#Актриса#Сериал

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жина Лоллобрижида Голливуднинг шон-шуҳрат хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди (видео)

    02.02.2018, 14:12

    «Эсмералда» Шоҳида Узоқованинг овози билан «гапирганига» 19 йил тўлди. Ўтган вақт ичида сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

    02.09.2020, 20:23

    Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

    03.09.2020, 20:23

    Рассом Disney мультфильмлари қаҳрамонларини инсон қиёфасида тасвирлади (фото)

    14.09.2020, 14:48

    «Қўнғироқсоч Сью»ни ижро этган актриса Элисон Постернинг тақдири қандай кечди? (фото)

    16.09.2020, 10:34

    Фото: Бразилиянинг «Канизак Изаура» сериали бош қаҳрамонлари 44 йилдан сўнг

    14.10.2020, 18:24

    «Эсмералда» Шоҳида Узоқованинг овози билан «гапирганига» 19 йил тўлди. Ўтган вақт ичида сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

    31.12.2021, 18:30

    Унвон-у мукофотларга қизиқмаган, Болливуд қиролини ўзбекча «гапиртирган» дубляж устаси Санжар Саъдуллаевни хотирлаб

    13.02.2022, 06:00

    «Эсмералда» Шоҳида Узоқованинг овози билан «гапирганига» 20 йил тўлди. Ўтган вақт ичида сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

    03.01.2023, 20:49

    Нейротармоқ Оппоғой, Золушка ва бошқа Disney маликаларини Миязакининг аниме қаҳрамонларига айлантирди (фото)

    08.08.2023, 18:40

    “Театрда ишлаб инфаркт бўлдим, аммо ҳеч ким қадримни билмади”. Уруш азобини кўрган ва Зайнаб Садриева сабаб санъатга меҳр қўйган Ноила Тошкенбоева 80 ёшда 

    09.10.2023, 16:33

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51

    BTS: энг машҳур корейс гуруҳи йигитлари ҳақида нималар маълум?

    13 март, 09:55

    Хонанда Бейонсе бошқа ҳеч қачон фильмларда суратга тушмасликка қарор қилди

    14 март, 19:45

    “Оскар”га номзод бўлган, лекин уни қўлга кирита олмаган қизиқарли мультфильмлар (трейлер)

    13 март, 13:04

    Туркиялик актёр Ҳалит Эргенч тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

    13 март, 10:35

    Ҳуқуқшунос, автопойгачи, ҳамшира: шоу-бизнесдан кетиб, оддий касб эгасига айланган Голливуд актёрлари

    13 март, 18:49

    Таниқли Голливуд актрисалари болалигида қандай кўринишда бўлган? 

    15 март, 09:55

    “У 4 соат тинмай йиғлади: Жеймс Кемерон рафиқасининг “Аватар 3” фильмига реакцияси ҳақида сўзлаб берди

    14 март, 12:50

    Сиз буни аниқ сезмагансиз: 10 та машҳур фильмдаги сиз пайқамаган хатоликлар (фото)

    14 март, 21:55

    “Калмар ўйини”даги кўпчилик эътиборидан четда қолдирган хато ва яширин маънолар

    15 март, 13:50

    Ханна 26 ёшда: Бозордаги сотувчи қиз қандай қилиб машҳур блогер ва тадбиркорга айланди?

    15 март, 16:50

    Болливуд юлдузларидан бадавлат меросхўрларгача: Ҳиндистонда ўтказилган энг қимматбаҳо ва дабдабaли тўйлар Топ-10 талиги

    15 март, 11:40

    Ҳиндистоннинг энг кассабоп 7 фильмида суратга тушган, шахсий ҳаётда омади чопмаган Амир Хон 60 ёшда (фото) 

    15 март, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14

    Суперлига. “ОКМК” “Бухоро”ни, “Пахтакор” “Машъал”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 1 август, 22:08

    Нега самолётлардаги ўриндиқлар аксарият ҳолларда кўк рангда бўлади?

    Саёҳат | 1 август, 22:00

    Англияда музей ходими 17 йил давомида экспонатларни ўғирлаб, сотиб юборгани аниқланди

    Дунё | 1 август, 21:45

    Microsoft сунъий интеллект таҳдид солаётган 40 та касбни эълон қилди

    Дунё | 1 август, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.