• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Совет давридаги энг қўрқинчли кино — «Бошсиз чавандоз» қандай суратга олинган? Фильм актёрлари тақдири қандай кечди?

    Кино ихлосмандлари севиб томоша қиладиган навбатдаги ретро фильмни ёдга олишда давом этамиз. Фильм намойишига 47 йил − салкам ярим аср бўлган «Бошсиз чавандоз» мухлислари кино ҳақида қизиқарли маълумотлар ҳамда бош қаҳрамон ролини ижро этган актёр Олег Борисович Видов ва маҳоратли актриса Людмила Савальева Михайловнанинг ҳаёти қандай кечганини билиб олишлари мумкин.

    Фото: «in-w.ru»

    Фото: «in-w.ru»

    Совет Иттифоқи ва Куба ҳамкорлигида суратга олинган «Бошсиз чавандоз» фильми 1973 йил 25 июлда Москванинг «Россия» кинотеатрида намойиш этилган. Фильм сценарийси Майн Рид томонидан 1865 йилда ёзилган «Бошсиз чавандоз» романига асосланган.

    Фото: «in-w.ru»

    Фото: «in-w.ru»

    Фильмда акс этган воқеалар XIX асрнинг ўрталарида Америкада содир бўлади. Бадавлат Вудли Пойндекстер оиласи − унинг ўғли Генри, қизи Луиза ва жияни, истеъфодаги капитан Кассий Колхаун билан биргаликда Луизана штатидан Техасга кўчиб кетаётганда адашиб қолади. Уларга йўлни топишда маҳаллий отбоқар, ирландиялик ёш Морис Жералд ёрдам беради. У ўзининг беғараз кўмаги билан Пойндекстернинг ҳурматига сазовор бўлади, ўғли Генри эса уни ўзига содиқ дўст деб билади. Луиза олижаноб ва жасур Морисга кўнгил қўяди. Афсуски, Луизани аввалдан ёқтириб юрган Кассий унинг кўнглини забт этган техаслик рақибидан нафратлана бошлайди. Омади чопган рақибни йўлдан олиб ташлаш ниятида қабиҳ режалар тузиб, уни амалга ошириш учун қулай фурсат кутади.

    Фото: «in-w.ru»

    Фото: «in-w.ru»

    Бир куни Морис Генри билан қаттиқ жанжаллашиб қолади, эртаси куни эса маҳаллий аҳоли Генрининг отини қонга беланиб ётганини кўради, унинг ўзи эса изсиз ғойиб бўлганди. Унинг йўқолиб қолишида Мориснинг ҳам алоқаси борлигига шубҳа йўқ эди. Сабаби бир кун аввал Морис дўсти билан учрашишга, ундан кечирим сўрашга борганини кўришган эди. Тонгда эса Генри плаш кийган ва қонга беланган ҳолда топилади. Кўп ўтмай даштда ташқи кўриниши барчани даҳшатга соладиган бошсиз чавандоз пайдо бўлади.

    Фото: «in-w.ru»

    Фото: «in-w.ru»

    Олег Борисович

    Фильм бош қаҳрамони − Морис Жералд ролини ижро этган Олег Борисович Видов 1943 йил 11 июнда Москвада туғилган. Болалигиданоқ отаси томонидан ташлаб кетилган Олег етарлича эътибор кўрмайди. Ундаги театр ҳамда санъатга бўлган меҳрни онаси ва холаси уйғотади. Актёрнинг болалиги жаҳонгашталик билан ўтган деса ҳам бўлади. Сабаби у Мўғулистон, ундан сўнг Германияга бориб яшашга мажбур бўлади. Бундан ташқари, у 6 ёшда немис тилида равон сўзлаша олган. Кейинчалик онаси Хитой ва Руминияга ишлашга кетганида, холаси билан бирга Қозоғистонда ҳам бир муддат яшайди.

    Фото: «kulturologiya.ru»

    Фото: «kulturologiya.ru»

    Олег 14 ёшга тўлганида онаси ногирон бўлиб қолади ва шундан сўнг  мактабни ташлаб, илк меҳнат фаолиятини бошлайди. Дастлаб Москвада ошпаз ёрдамчиси, кейин қурилишда юк ташувчи, омборчи ва электрчи бўлиб ишлайди. 1960 йилда у Н.Э.Бауман номидаги 29-сонли шаҳар касалхонасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида санитарлик қилади. Ўша пайтда актёр шифокор бўлишни ҳам орзу қилган. Шунингдек, у ишчи ёшлар учун мўлжалланган кечки мактабда ҳам таҳсил олган.

    Фото: «kulturologiya.ru»

    Фото: «kulturologiya.ru»

    У биринчи марта 1960 йил «Менинг дўстим, Колка» фильмида кичик роль ўйнайди. Аммо унинг иштирокидаги эпизод картинанинг сўнгги версиясига киритилмайди. Шу тарзда кино оламига бир қанча қийинчиликлар билан қадам қўйган Олег Кинематография институтига ўқишга киради ва бирин-кетин фильмларда суратга туша бошлайди.

    Фото: «kulturologiya.ru»

    Фото: «kulturologiya.ru»

    Актёрнинг шахсий ҳаёти ҳам бироз қийинчилик билан ўтди. У илк бора 1970 йилда икки ҳафталик танишувдан сўнг Наталья Федотовага уйланди. Уларнинг турмушидан бир ўғли бор. 1983 йил Югославия фуқароси Верица Иованович билан турмуш қурди. Шундан сўнг актёр Югославияда яшаб, ижод қила бошлайди. Аммо у билан ажрашганидан сўнг аввал Австрияга, кейин Римга кўчиб боради. У ерда келажаги, аниқроғи сўнгги рафиқаси америкалик журналист Жоан Борстин билан учрашади. У билан никоҳдан ўтгач, АҚШ ҳудудига кириш ҳуқуқини олади ва у ерга кўчиб боради.

    Фото: «kulturologiya.ru»

    Фото: «kulturologiya.ru»

    1989 йил суратга олинган «Ёввойи орхидея» фильмидан сўнг актёр соғлиғида муаммолар пайдо бўлади. Картинада пойга саҳнасини суратга олиш пайтида Олег йўлни кўролмай қолгани учун қаерга бурилаётганини билмайди. У жуда қаттиқ жароҳат олмаган бўлса-да, соғлиғи ёмонлаша бошлайди. Текширув натижаси шуни кўрсатдики, тўсатдан кўрмай қолиш узоқ вақтдан буён давом этиб келаётган камёб мия касаллиги бўлиб чиқади. Шундан сўнг унинг миясида бир неча бор жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Узоқ муддатли даволанишдан сўнг актёр яна оёққа турди ва фильмларда роль ижро этди.

    1989 йил актёрга гипофиз безида тўртинчи босқич ўсма ташхиси қўйилди, олиб борилган жарроҳлик ишидан сўнг унинг умри 19 йилга узайди. 2010 йил Олег ўғлини кўриш учун Россияга боради ва у ерда аҳволи оғирлашди. Шифокорлар унга ортиқча миелома ташхисини қўйди. Жаҳонгашта, саёҳацевар ижодкор 2017 йил 15 майда АҚШда вафот этди ва «Hollywood forever» қабристонига дафн этилди.

    Людмила Савальева 

    Людмила Савальева Михайловна 1942 йил 24 январда Ленинград шаҳрида дунёга келган. Албатта, у қийинчилик даврида туғилди. Лекин у вояга етмасиданоқ китоб ўқиш, санъат ва балетга қизиқа бошлади. 11 ёшидан балет билан шуғуллана бошлади. Кейинчалик хареографияга ўқишга кирди.

    Фото: «kulturologiya.ru»

    Фото: «kulturologiya.ru»

    Аввал театрдан ўз фаолиятини бошлаган актриса тез орада режиссёрлар назарига тушди. Унга кутилмаган даражада машҳурлик олиб келган «Уруш ва тичлик» фильми суратга олиши жараёнида бўлажак турмуш ўртоғи Александр Збруев билан танишди. Унинг иштирокида «Менинг кичкина укам» фильми намойиш этилганидан сўнг Александрни яхши кўриб қолди.

    Фото: «in-w.ru»

    Фото: «in-w.ru»

    Людмила эртакдаги муҳаббатга ишонадиган романтик қиз эди. Александр унинг кўнглини забт этди, сабаби ундаги бола каби самимийликни яхши кўрарди. Актриса уйда тозалик ва тартибни сақласа-да, овқат тайёрлашни билмас ва ҳатто буни ёқтирмас эди. Унинг сўзларига кўра, у оиласи овқатга инжиқ эмаслигидан жуда ҳам бахтиёр. Турмуш ўртоғининг севимли таоми — қовурилган картошка. Уларнинг Наталя исмли қизи бор. У ҳам улғайганида бир-иккита фильмда суратга тушди, кейинчалик бошқа касбни танлади.

    Фото: «kulturologiya.ru»

    Фото: «kulturologiya.ru»

    Ҳозирда актриса фильмларда роль ўйнамайди. У узоқ йиллар ўзини оиласига бағишлади. Бўш вақтида китоб мутолааси ва сайр қилишни афзал кўради. Маълумотларга кўра, Александрнинг иккинчи оиласидан бир қизи бор. Аммо отаси унга фамилиясини беришни истамади. Шунингдек, улар ҳамон биргаликда яшайди. Актриса унинг иккинчи оиласи борлигини узоқ вақтдан бери биларди, лекин у ўша вақтлар оиласини сақлаб қолишни афзал билиб, журналистларнинг ушбу мавзуда берилган саволларини жавобсиз қолдирди.

    Фото: «kulturologiya.ru»

    Фото: «kulturologiya.ru»

    Қизиқарли фактлар

    • Роман билан сценарийлар ўртасида бир қанча тафовутлар мавжуд. Масалан, роман якунида Морис бой меросхўр ва зодагон эканлиги маълум бўлгач, Луизанинг унга турмушга чиқиши бироз осон кечади. Фильмда ҳам улар оила қуради, албатта. Аммо йигит ўша-ўша камбағал бўлиб қолаверади. Шунингдек, ушбу асар Мориснинг автобиографияси бўлиб, режиссёрлар фильмда унга Майн Риднинг ҳаётидан лавҳалар қўшган.
    • «Бошсиз чавандоз» фильмининг катта қисми Қримда суратга олинган. Дастлаб ижодий гуруҳ фильмни «Оқ қоя»да олиш режалаштирилган, аммо у пайтда маскан «Чиполлино» ни суратга олиш билан банд бўлган. Шундай қилиб фильмни бироз пастроқдаги «Қизил тўсин»да олишга тўғри келади. Даштдаги олов саҳнаси Озарбайжонда суратга олинди. Безакчилар пахталарни сочиш орқали пахта далаларини ясаган.
    • Суратга олиш пайтидаги гувоҳларнинг сўзларига кўра, махсус эффектлар бўлмаганлиги сабабли бошсиз чавандоз булутлар орасида юргандек кўриниши учун туман тушишини кутишган.
    • Қизиғи шундаки, бошсиз чавандоз ролини навбат билан маҳаллий болалар ижро этган. Уларнинг бошига ўрнатилган рамкалар елка вазифасини бажарган. Шунингдек, суратга тушадиган кубалик талабалар Симфероплдан автобусда олиб келинган. Оммавий саҳнага аҳоли ҳам жалб этилган.
    • Суратга олиш ишларида қўшимча отлар Қримдан, бош қаҳрамоннинг оти эса Москвадан келтирилган. Ижодий гуруҳ отлар билан эҳтиёт бўлиб ишлади, сабаби уларнинг нархи 10 минг рублни ташкил этарди. Картина муваффақиятга эришган энг сара фильмлардан бири бўлиб қолди. У Совет иттифоқи кинопрокатининг бутун тарихи давомида суратга олинган омадли фильмлар орасида 33-ўринни эгаллаган. Фильмни кинотеатр экранларда бир йил мобайнида 52 миллион мухлис томоша қилган.

    Мавзуга доир:

    • «Ишбилармон кишилар»нинг таъзирини берган тўполончи болакай — актёр Сергей Тихоновнинг тақдири қандай кечди?
    • «Эсмералда» Шоҳида Узоқованинг овози билан «гапирганига» 19 йил тўлди. Ўтган вақт ичида сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?
    • Фото: Колумбиянинг «Муҳаббат қаҳваси« сериали бош қаҳрамонлари 26 йилдан сўнг
    • «Морена Клара» эфирга узатилганига 25 йил тўлди. Сериал қаҳрамонлари ўтган вақт ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    03.09.2020, 20:23   Изоҳ (0)   67021
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пандемия бошланганидан буён илк йирик маданий тадбир — Венеция кинофестивалига старт берилди (фото)

    03.09.2020, 18:23

    Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри актёри Кимсанбой Собиров вафот этди

    03.09.2020, 11:33

    «Эсмералда» Шоҳида Узоқованинг овози билан «гапирганига» 19 йил тўлди. Ўтган вақт ичида сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

    02.09.2020, 20:23

    Анталяда россиялик сайёҳлар турк актёри Мурат Йилдиримни қўрқитиб юборди

    02.09.2020, 19:48

    Асал Шодиева ўзи иштирокидаги қайси фильмларни севиб томоша қилиши ҳақида гапирди

    02.09.2020, 17:47

    «Анора» фильми билан танилган Фотима Воҳидова «хунуклиги туфайли кинода омади чопмагани» ҳамда Туркияда оила қургани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    02.09.2020, 11:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    IFFHS: Барча даврларнинг энг зўр 10 нафар футболчиси номи маълум бўлди (топ-10)

    Спорт | 18 май, 18:10

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    Лайфстайл | 18 май, 17:55

    Хитой компанияси Сурхондарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 17:25

    “Манчестер Сити” иккита футболчи учун салкам 185 миллион евро сарфлашга тайёр

    Спорт | 18 май, 16:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.