• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Унвон-у мукофотларга қизиқмаган, Болливуд қиролини ўзбекча «гапиртирган» дубляж устаси Санжар Саъдуллаевни хотирлаб

    «Дарё» бутун умри давомида ўз соҳасида меҳнат қилиб, халқ кўнглига кириб борган таниқли марҳум инсонларни ёд этиш мақсадида «Хотира хиёбони» лойиҳасини бошлашга қарор қилди. Лойиҳанинг илк сонида 2021 йилнинг 4- декабрь куни вафот этган афсонавий ўзбек дубляж устаси Санжар Саъдуллаевни ҳамкасблари хотирлайди.

    «Театрда эмас, дубляж соҳасида шуҳрат қозонди»

    Маҳмуд Исмоилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

    — Санжар билан институтда бир курсда таҳсил олганмиз. Талабалик йиллари ҳар томонлама: ўзини тутиши, одоби, ўқишга муносабати билан ҳеч кимга ўхшамасди. Бир куни мени Бодомзорда жойлашган уйига таклиф қилди. Оиласида қиз фарзанд йўқ эди, ҳаммаси ўғил бола бўлган. Ўшанда уйларига кириб, озодаликни кўргач, оғзим очилиб қолган. «Санжар, уйларингга бирор хизматкор келиб, йиғиштириб кетадими?», — деганимда, «Биз бой оила эмасмиз, ака-укалар режалаштириб ишлаймиз», — дея жавоб қайтарган.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Унинг ўзи ҳам тоза юрарди. Ғижим кўйлак ёки шимда, соқоли олинмаган, сочи ўсган ҳолатда институтга борганини эслолмайман. Олий ўқув юртида аъло баҳоларга ўқиган дея олмайман. Аммо актёрлик маҳорати, саҳна нутқи, саҳна ҳаракати каби фанлардан яхши ўқирди.

    Фото: Мирзабек Холмедовнинг шахсий архивидан

    Фото: Мирзабек Холмедовнинг шахсий архивидан

    Беш йил давомида бир устоз қўлида бирга ўқиган бўлсак, «Ҳеч қачон артист бўлмайман», — деган гапини эшитмаганман. Тошкентдаги бирор яхши театрда ишлайди, деб ўйлардик. Чунки бўйи театр талабига жавоб берар, юзи ва қомати чиройли эди. Овозини гапирмасам ҳам бўлаверади. Лекин у дубляжни танлади ва шу соҳада шуҳрат қозонди.

    «Мақташга арзигулик сифатлари кўп эди»

    Дилдора Рустамова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими:

    — 1997 йилнинг қиш фаслида «Меҳробдан чаён» сериалининг тасвирга олиш ишлари якунланиб, эфирга тайёрланиш жараёнида «Титр ҳамда муаллиф номидан матнларни Санжар ака Саъдуллаевга ўқитдик», — дейишди. Монтаж хонасида ўтирган пайтимиз телпак кийган бир инсон студияга кириб келди. Улар Санжар акам экан. Бизни раҳматли режиссёримиз Маҳкам ака Муҳаммедов таништирганди.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    2000 йилда дубляждаги фаолиятим бошланди. Илк марта «Baazigar» номли ҳинд фильмининг овозлаштириш жараёнида қатнашдим. Омадни қарангки, картинада актёр Шоҳруҳхон рол ижро этган ва унга Санжар акам овоз берган. Мен эса Кажолга овоз бердим. Шундан кейин Санжар акам билан жуда кўплаб кино ва сериалларда бирга ишладик. Асосан, жуфтликларга овоз бердик. Уларнинг аксарияти томошабинларга манзур келди.

    Фото: Баҳодир Қосимовнинг шахсий архивидан

    Фото: Баҳодир Қосимовнинг шахсий архивидан

    Санжар акамнинг овози сеҳрли эди. Бу инсон билан ҳаётда фикрлашиб, мулоқот қилиб, бирга ишлаганимдан жуда бахтлиман. Мақташга арзигулик сифатлари кўп эди. Ҳеч қачон танилишга, ўзини кўрсатишга, меҳнатини кўз-кўз қилишга интилмади. Тўғрисўзликни, ҳалолликни, инсондаги беғуборликни жуда қадрларди. Ҳамма ҳам улар билан яқин муомалада бўлолмасди. Ўзига яраша феъл-атвори бор эди, айримлар сўзлашишга ҳайиқиб турарди, салобати босарди. Лекин сўзлашганингизда жуда ҳам самимий инсон эди, одам ажратмасди.

    « ‘Эсмералда’ ҳамкорлигимиздаги биринчи катта лойиҳа бўлган»

    Баҳодир Қосимов, дубляж режиссёри:

    — Қўлимга «Эсмералда» номли сериал тушиб қолди. Ундаги бош қаҳрамонлардан бири бўлган Хосе Армандога овоз бериш учун иккиланмай Санжар акамни чақирдим. Бу ҳамкорлигимиздаги биринчи катта лойиҳа бўлди. Овоз ҳам жуда чиройли тушди. Кейинчалик, кўплаб ҳинд ва корейс кинолари, сериалларида бирга ишладик.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Санжар акамга қандай рол берсангиз, маромига етказиб овоз берарди. Шу боис улар ҳам рол танламасди. Асосан, Болливуд қироли Шоҳруҳхонни ўзбекча «гапиртирарди». Таниқли ҳинд актёрининг айрим кинолардаги ролларига Фатҳулла ҳам, Беҳзод ҳам овоз берган. Лекин кўпроқ Санжар акам овоз берарди, томошабинлар ҳам буни биларди. Бундан ташқари, голливуд, корейс, рус ва бошқа мамлакат актёрларини ҳам ўзбекча «сўзлатган».

    Фото: Баҳодир Қосимовнинг шахсий архивидан

    Фото: Баҳодир Қосимовнинг шахсий архивидан

    Гонорар масаласида ҳеч қачон зиддият келиб чиқмаган, келишмовчиликлар бўлмаган. Улар пулнинг ортидан қувмаган, аммо пул Санжар акамни ортидан қуварди. Мен билан ҳамкорлик қилган фильмлари учун «Шунча гонорар берасан!», — демасди.

    «Ўзбек дубляжида катта йўқотиш бўлди»

    Беҳзод Муҳаммадкаримов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    — Санжар акам умрининг охиригача жуда фаол ижод қилди. Деярли барча телеканалда овозлаштириш бўйича ишлаш осон эмас. Бунинг учун куч ва ғайрат керак. Бу одамнинг овозини ҳар куни ёки кунора эшитиб катта бўлган одамнинг ўзи 40–45 ёшга кириб қолди. Уларнинг овози бутун Ўзбекистон учун қадрдон эди, десам муболаға бўлмайди. Орамизни тарк этганидан кейин ўзбек дубляжида катта йўқотиш бўлди. Санжар акам ҳувуллатиб кетди.

    «Унвон олмагани учун ранжиганини кўрмаганман»

    Дилдора Рустамова:

    — Шунча йил ишлаб, Санжар акамни бирор марта унвон олмагани учун ранжиганини кўрмаганман. «Инсон учун энг муҳими, саломатлиги ва оиласидаги тинчлиги. Мукофот олганларни омадини берсин, бундан-да катта даражаларга эришсин», — дерди. Улар ўз соҳасида жуда катта ишларни амалга оширган. Умри мобайнида Аллоҳ берган иқтидорини тўлалигича намоён этди.

    Фото: Дилдора Рустамованинг шахсий архивидан

    Фото: Дилдора Рустамованинг шахсий архивидан

    Ҳақиқатан, катта-катта унвонлар олишга арзийдиган ишлар қилиб кетди. Биз шогирдлари ҳам меҳнатлари эътироф этилишини хоҳлардик. Тўғри, ҳеч ким мукофот учун ишламайди. Лекин ижодкорнинг кўнгли нозик бўлади, меҳнати қадр топишини барибир истайди. Халқимиз, мухлислари яхши кўради, эъзозлайди. Аммо ҳукумат томонидан ҳам озгина эътибор берилса, бу бошқача бўлади.

    «Ҳақиқий халқ артисти эди ва шундай бўлиб қолади»

    Беҳзод Муҳаммадкаримов:

    — Унвон масаласи бўйича баъзан кўнглим ғаш бўлиб, сиқилиб қоламан. Яъни муносиб одамларнинг қанча-қанчаси унвонсиз юрибди.

    Фото: Беҳзод Муҳаммадкаримовнинг шахсий архивидан

    Фото: Беҳзод Муҳаммадкаримовнинг шахсий архивидан

    Санжар акам умри давомида дубляжда ижод қилди. Бутун бошли бир авлод шу инсоннинг ижодидан баҳраманд бўлиб ўсди, одамлар овозига маҳлиё эди. Одамлар ўзини кўрмаган бўлса ҳам вафот этганини эшитиб, ишонишмади. Радио ва телевидениеда режиссёр сифатида кўп ишлар қилган, дубляжда ҳам самарали фаолият юритган.

    Ўзи унвон нимага қараб берилишига тушунмай ҳам қоларкан одам, ҳам алам қиларкан. Санжар акам ҳақиқий халқ артисти эди ва шундай бўлиб қолади. Гарчи унга унвон берилмаган бўлса ҳам.

    «Уни кўрмагансизлар, у ‘кўринмас одам’»

    Маҳмуд Исмоилов:

    — У ҳеч қачон расмга ва кинога тушишни ёқтирмасди. Сабабини сўраганимизда, хоҳламайман, дерди. Кўпчилик «Санжар Саъдуллаев қандай одам? Биз уни ҳеч кўрганмизми?», — деб сўрарди. «Уни кўрмагансизлар, у ‘кўринмас одам’», — деб жавоб берардим.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ўзини кўз-кўз қилиш, тармоқларга чиқиб, яхши-ёмон жиҳатларини кўрсатиш, санъаткорни шарманда қилиш учун турли гап-сўзлар тарқатишдан йироқ бўлган ва бундай одамлардан жуда жирканарди.

    Лойиҳанинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Миролим Исажонов суҳбатлашди.

    Тасвирчи ва монтажчи: Илҳом Хурсаналиев

    13.02.2022, 06:00   Изоҳ (0)   102239
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.