• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Театрда ишлаб инфаркт бўлдим, аммо ҳеч ким қадримни билмади”. Уруш азобини кўрган ва Зайнаб Садриева сабаб санъатга меҳр қўйган Ноила Тошкенбоева 80 ёшда 

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ноила Тошкенбоева бу йил 80 ёшни қаршилади. Театр, кино ва дубляж соҳасида салмоқли ижод қилган ва ҳалигача санъат ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган актрисанинг муваффақият сири нимада?

    “Зайнаб Садриева билан бир уйда турганмиз”

    Ноила Тошкенбоева 1943 йилнинг 22 сентябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У оилада ёлғиз фарзанд бўлиб, болаликда ҳеч ким унинг санъаткор бўлишини хаёлига ҳам келтирмаганди.

    Фото: Скрин

    — Болалигим у қадар чиройли ўтган деёлмайман. Чунки урушдан кейинги йилларда яшаш ҳеч кимга осон бўлмаган. Тошкентнинг “Сағбон” маҳалласида машҳур актриса Зайнаб Садриева ва уларнинг Дилбар ва Роза исмли қизлари билан бирга турганмиз. Оилада ёлғиз фарзанд бўлганман, онам 5-6 ёшимда ишга кетишдан аввал маҳалладаги дўконга навбат олиб кетарди. Мен навбатда туриб, нон олардим. Онам раҳматли бош ҳисобчи бўлган, отам эса металл идиш-товоқлар ишлаб чиқариш заводида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. Санъатга меҳр қўйишимга Зайнаб Садриева билан бир ҳовлида турганим сабаб бўлди, деб ўйлайман, — дейди Ноила Тошкенбоева.

    “Кино қандай олинишини билмасдим”

    Оиланинг ёлғиз фарзанди бўлишига қарамай, Ноила Тошкенбоеванинг ота-онаси ниҳоятда талабчан бўлишади.

    Фото: Скрин

    — Ота-онам зиёли инсонлар бўлишган. Аммо уруш вақтидаги вайронагарчилик сабаб кўп нарсаларидан айрилишган. У пайтлари уй-жой, қорин тўйдириш ҳам катта муаммо эди. “Биз ишлашимиз керак”, деб кўп айтишарди. Шу боис 10 ёшимдан бошлаб овқат қилишни ўрганганман.

    Еттинчи синфда синфдошларим билан кинотеатрга илк марта борганман. Ўшанда ёш рус қизининг қўшиқ айтиб, уй ишларини бажараётгани ҳақидаги саҳна бор эди. Ҳар доим ишларни қилаётганда “Мени ҳам кимдир кинога олаётгандир”, деб меҳр билан ишларни қилардим. Чунки менда кино қандай олиниши ҳақида умуман тасаввур йўқ эди, — дейди актриса Ноила Тошкенбоева.

    “Ота-онам санъаткор бўлишимни истамаган”

    Мактабни тамомлагунча Ноила Тошкенбоевада актриса бўлиш нияти бўлмаган. Унинг санъат олийгоҳига ҳужжат топширгани дугоналари учун ҳам янгилик бўлган.

    Фото: Скрин

    — Санобар исмли дугонам собиқ Ҳамза театрининг актрисаси Суйди Сотиболдиеванинг қизи эди. Кўпчилик у актриса бўлса керак деб ўйларди. Чунки у санъат тўгаракларига қатнар, мактаб тадбирларида ҳам фаол эди. Мактабни тамомлаб, негадир санъат олийгоҳида ўқишни истаганман. Аммо бу қарорим ота-онамга ёқмаган. Ўқишга кирганимдан кейин роппа-роса бир йил мен билан гаплашишмаган. Бир йилдан кейин “Фалон ойда жаҳон тиллари университетига ўқишимни кўчираман”, деб алдаб ўқишни якунлаганман. Учинчи курсга қадар Наби Раҳимов, ундан кейин Кожевников раҳбарлигида таҳсил олганман. Бу устозларнинг қўлида таҳсил олишни кўпчилик талабалар орзу қилишарди, — дейди актриса Ноила Тошкенбоева.

    “Прокурорнинг ўғлига турмушга чиқишни истамаганман”

    Актриса 1965 йили Тошкент Театр ва рассомчилик санъати институтини тамомлаб, йўлланма асосида Самарқанд театрига ишга юборилади. У вилоят театрига борганида курсдоши Асрор Тошкенбоев билан яқин муносабатда бўлади ва оила қуришга қарор қилишади.

    Фото: Скрин

    — Оила қурмаган қизлар вилоят театрларига йўлланма асосида ишга юбориларди. Турмуш ўртоғим билан институтда бирга ўқиганмиз. Ўқиш вақтида Асрор иккимиз бир-биримиз билан унчалик яқин эмасдик. Мусофирчиликда ишлаганда одам барибир бир-бирига яқин бўлиб қоларкан. Асрор дугонам иккимизни ҳимоя қилгани учун унга меҳрим тушиб қолган. Бир куни оила қуришни таклиф қилди. Отамга у ҳақида айтсам, дарров ота-онаси ҳақида суриштириб кетди. Ўша пайтда менга прокурорнинг ўғлидан совчи келиб юрган пайтлар эди. Асрорнинг отаси йўқ, онаси бир кўзлаб катта қилган. Ҳамма нарсага ўз меҳнати билан эришган, дедим. Эртаси куни Асрор дадам билан учрашди ва бир неча соат суҳбатлашишди. Мана шу учрашувдан кейин дадам оила қуришимизга рози бўлди, — дейди актриса Ноила Тошкенбоева.

    “Бемеҳр она бўлганман”

    1968 йили Тошкентда янги “Ёш гвардия” театри ташкил этилади. Ёш ижодкорлар пойтахтга қайтиб, янги театрда иш бошлашади.

    Фото: Скрин

    — Баъзан жуда бемеҳр она бўлганман деб ўйлайман. Чунки фарзандларим туғилгач, чилласи чиқиши билан ишга қайтардим. Театрни шу қадар яхши кўрганимдан, болаларим ҳам кўзимга кўринмаган экан. Раҳматли қайнонам болаларимга қараб, катта қилиб берарди. “Эр-хотин худди ижарачиларга ўхшайсизлар, фақат ухлаш учун уйга келасизлар”, деб кўп гапирарди. У пайтлари ойлаб гастрол сафарларида бўлардик. Ҳатто Қозон шаҳрига гастрол сафарига борганда олти ойлик қизалоғимни пароходда олиб кетишга ҳам қўрқмаган эканман. Театр учун жонимни бердим, аммо якун у қадар гўзал бўлмади. Кўнглим оғриди ва ундан кетишга қарор қилдим, — дейди актриса Ноила Тошкенбоева.

    “Қадрсиз бўлганимга ачиндим”

    Актрисанинг театрдан кетишининг сабаблари кўп. У кўнгли қаттиқ оғригани ва негадир театр ҳақида гапиришни истамаслиги ҳақида айтади.

    Фото: Скрин

    — Театрдан кетишимнинг асосий сабаби соғлиғим билан боғлиқ бўлган. Чунки тинимсиз ҳаракат, асаббузарлик, юракка яқин олиш ҳаммаси вақт соати билан ўз таъсирини кўрсатаркан. Театримиздаги шароит у қадар яхши эмасди. Гастрол сафарларига борганда деразалари синган, эшиги йўқ клуб ва театрларда спектакл намойиш этардик. Шулар сабабми, билмадим, инфаркт бўлиб қолдим. Шифокор икки ой уйда бўлишимни ва иш ҳақида умуман ўйламаслигимни таъйинлади. У пайтда инсон атрофдагиларнинг далдасига муҳтож бўларкан. Театрнинг энг олди актрисаси эдим, аммо ҳеч ким “Нима бўлди?” деб қизиққани йўқ. Фақатгина партнёрим Қозоғистонга кетишига тўғри келганида “Ишга чиқолмайсизми?” деб сўради. Мана шу воқеадан қаттиқ дилим оғриди. Қадрсиз бўлганим учун ачиндим, — дейди актриса Ноила Тошкенбоева.

    “Зерикканим учун дубляжга борганман”

    Ноила Тошкенбоева бугунги кунда дубляж соҳасининг энг кўзга кўринган вакилларидан бири. У театр ва кинодан чекингач, бор эътиборини шу соҳага қаратгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Скрин

    — Театрдан кетгач, бир йил уйда ўтирдим. Ҳамма аёллар сингари уй ишлари ва меҳмондорчилик билан овора бўлиб қолдим. Аммо зерикдим, уйда ўтириш менга эмас экан дедим. Шу орада “Ёшлар” каналига дубляжга чақиришди. Ролларга овоз берардим, аммо у қадар кўп ишламагандим. Хуллас, уйда ўтирмаслик ва нима биландир машғул бўлиш учун дубляжга эътибор қаратдим. Ҳозир ҳам дубяжга бораман ва санъатдаги соғинчимни бошқаларга овоз бериб чиқараман, — дейди Ноила Тошкенбоева.

    Фото: Скрин

    Ноила Тошкенбоева фаолияти давомида “Шум бола”, “Суюнчи”, “Тўйлар муборак”, “Келинлар қўзғолони” каби бир қанча фильмларда роллар ижро этган. Актриса дубляждаги фаолияти мобайнида 1000 дан ортиқ бадиий фильмлар, мультфильмлар ва сериалларга овоз берган. Айниқса, овоз берган фильмларидан “Эсмералда”, “Аёл”, “Парчаланган юраклар”, “Золим Истанбул” сингари сериаллардаги дубляж ишлари алоҳида аҳамиятга эга.

    09.10.2023, 16:33   Изоҳ (0)   53429
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Санъатдан кетиб, қайтиб келган, президент бўлишни орзу қилган ва етти фарзанднинг отаси Жаҳонгир Отажонов 45 ёшда (фото, видео)

    03.10.2023, 12:39

    Театрда суфлёрликдан актёрликкача бўлган йўлни босиб ўтган ва 40 ёшдан кейин омади кулган Фарҳод Абдуллаев 66 ёшда (фото)

    04.10.2023, 10:54

    Рол учун 7 килога семиришга мажбур бўлган, турли овозларни тақлид қила оладиган ва Туркияга келин бўлган Наргиза Салмонова 34 ёшда (фото, видео)

    05.10.2023, 19:30

    Instagram: Отасига автомобиль совға қилган Ситора Фармонова, ойига 6 минг доллар харажат қиладиган Феруза Норматова, клиникага ётқизилган Жумадулла Раметов

    08.10.2023, 22:07

    Бейонсе дунё бўйлаб тақдим этган 56 та концертидан 579 млн доллар ишлаб топди

    06.10.2023, 19:22

    Женисбек Пиязовнинг бобосининг исми Пиёз бўлганми? Опера хонандаси ноодатий фамилиясининг тарихи ҳақида гапирди 

    06.10.2023, 14:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.