• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Болливуд юлдузларидан бадавлат меросхўрларгача: Ҳиндистонда ўтказилган энг қимматбаҳо ва дабдабaли тўйлар Топ-10 талиги

    Анант Амбани ва Радхика Мерчантнинг тўйидаги ҳашамат кўпчиликни лол қолдирди. Ҳиндистонда бундай тўйлар одатий ҳол бўлса-да, бу тўй ҳақиқатдан ҳам ажойиб бўлди. Сиз учун сўнгги йиллардаги энг ҳашаматли тўй маросимларининг топ-10 тасини тўпладик.

    Анант Амбани ва Радхика Мерчант: 300 дан 600 миллион долларгача

    Фото Thevoicemag

    Бу тўйнинг ҳашаматини яқин вақт ичида ҳеч ким ўрнини боса олмаслиги аниқ. Анант Амбани ва Радхика Мерчантнинг тўйини бутун дунё бир неча ой давомида қизиқарли сериалдек кузатиб борди. Баҳорда ошиқлар бир неча кун тўй олди маросимларини ўтказдилар (ҳатто Рианна бир неча йилдан кейин биринчи марта саҳнага чиқди), июлда эса тўй маросими ўтказилди ва у уч кун давом этди. Расмий харажатлар ошкор этилмаган, аммо турли мутахассислар ўз фикрларини билдиришди.

    Энг кам тахминларга кўра, камида 150 миллион доллар сарфланган, аммо овқат, хавфсизлик, юлдузли меҳмонлар учун транспорт ва яшаш жойлари, шунингдек, юлдузлар учун гонорарларни (Рианна 7 миллион доллар, Жастин Бибер эса 10 миллион доллар олган деган гаплар бор) ҳисобга олсак, кўпчилик 300 миллион долларгача харажат қилинган деб ҳисоблайди. Шундан кейин ҳам кенжа фарзандларни кўпроқ эркалатишади деган фикрга қаршимисиз?

    Иша Амбани ва Ананд Пирамал: тахминан 100 миллион доллар

    Фото Thevoicemag

    Анантнинг катта опаси ва миллиардер Мукеш Амбанининг ягона қизи Иша Амбани 2018 йилда Ананд Пирамалга турмушга чиқди. Тўй маросими бир ҳафтага яқин давом этди ва дунёнинг турли бурчакларида ўтказилди. Маросимлар Удайпурда, Италиянинг Комо кўлида ва Мумбайда жаҳон юлдузлари иштирокида ўтказилди, тўй маросими эса Ҳиндистондаги Пичола кўлидаги хусусий оролда бўлиб ўтди.

    Сушанто ва Симанто Роевнинг қўшалоқ тўйи: тахминан 75 миллион доллар

    Фото Thevoicemag

    2004 йилда бизнес магнат Субрата Рой ўз ўғилларини бир вақтда уйлантирди. Ҳашаматли тадбир Лакхнаудаги “Сахара” стадионида бўлиб ўтди ва бир ҳафта давом этди. Унда 11 000 дан ортиқ меҳмон, жумладан, Болливуд юлдузлари ва спортчилар иштирок этди. Дунёнинг турли бурчакларидан меҳмонлар хусусий самолётларда келди.

    Брахмани ва Раджив Редди: 74 миллион доллар

    Фото Thevoicemag

    2011 йилда ноқонуний кон қазиш фаолияти учун ҳибсга олинган собиқ кон магнати ва сиёсатчи Жанардхан Редди 2016 йилда ўз қизи Брахманининг тўйида ҳашаматли тарзда нишонлади. Беш кунлик тадбир Бангалор саройида (айнан Виндзор қасрининг кичик нусхаси) бўлиб ўтди ва унда 50 000 дан ортиқ меҳмон иштирок этди.

    Шристи Миттал ва Гулрадж Бел: тахминан 70 миллион доллар

    Фото Thevoicemag

    Пўлат магнати Прамод Митталнинг қизи Шристи 2013 йилда Барселонадаги уч кунлик ҳашаматли тўй қилиб инвестиция банкири Гулрадж Белга турмушга чиқди. Тўйда 500 меҳмон иштирок этди, менюни машҳур испан ошпази Сержи Арола тузди, тадбирнинг гастрономик кулминацияси эса 60 кг вазнли олти қаватли тўй торти бўлди.

    Асосий тўй маросими Каталония санъати миллий музейида бўлиб ўтди, келин-куёвнинг ота-оналари фотографлар ва видео операторларнинг тадбирни ҳар томондан суратга олишлари учун вертолётлар ҳам ижарага олдилар.

    Ваниша Миттал ва Амит Бхатия: тахминан 66 миллион доллар

    Фото Thevoicemag

    Европада ўз тўйини Прамод Митталнинг жияни Ваниша ҳам нишонлади. У унинг акаси ва пўлат магнати Лакшми Митталнинг қизи. 2004 йилда у Лондон банкири Амит Бхатиага турмушга чиқди. Парижда бўлиб ўтган олти кунлик тадбирда Кайли Миноуг ва Болливуд юлдузлари, жумладан, Шоҳруҳхон ва Айшвария Рай иштирок этди. Машҳур ҳинд шоири Жавед Ахтар тўй олди маросимлари учун сценарий ёзган. Асосий тўй маросими XVII асрдаги Во-ле-Виконт қасрида бўлиб ўтди, унинг боғида Мумбайдан 35 дан ортиқ усталар жамоатчилик учун маросимлар ўтказишга мўлжалланган анъанавий павильон — мандапа қурган.

    Сонам Васвани ва Навин Фабиани: тахминан 30 миллион доллар

    Фото Thevoicemag

    2017 йилда Сталлион Group концернининг асосчиси Сунил Васванининг қизи Сонам Васвани Форс кўрфази минтақасидаги энг бой ҳиндлик Камал Фабианининг ўғли бизнесмен Навин Фабиани билан турмуш қурди. Байрам Вена шаҳрида бўлиб ўтди. Тўйнинг асосий кунидан олдин “Ферстел” саройида тўй олдидан зиёфат бўлиб ўтди, кейин меҳмонлар ва келин-куёв Белведер саройига кўчиб ўтишди. Бруно Марс ёш жуфтлик ва уларнинг меҳмонлари олдида чиқиш қилди.

    Вират Коҳли ва Анушка Шарма: тахминан 15 миллион доллар

    Фото Thevoicemag

    Ҳиндистон крикет терма жамоасининг собиқ сардори Вират Коҳли ва Болливуд актрисаси Анушка Шарма 2017 йил декабрь ойида Италиянинг Комо кўлида турмуш қуришди. У ерда нисбатан кам сонли меҳмонлар иштирокида ҳинд тўй маросимларига монанд тўй бўлиб ўтди. Бир неча кундан кейин Мумбайда ҳашаматли тўй қабули бўлиб ўтди, унда машҳурлар ва крикет ўйинчилари иштирок этди, кейин тўй Деҳли шаҳрига кўчиб ўтди — бу эрда мамлакат бош вазири Нарендра Моди ҳам тўйга ташриф буюрди.

    Адел Сажжан ва Сана Кҳан: тахминан 15 миллион доллар

    Фото Thevoicemag

    Бизнесмен Адел Сажжан 2017 йил апрель ойида актриса Сана Кҳан билан ҳашаматли круиз услубидаги тўй ташкиллаштирди. Жуфтлик Барселонадан Италияга Франция орқали йўл олган Cоста Фасcиноса круиз кемасида никоҳ қасамёдини қилишди. Кўп кунлик байрам давомида меҳмонларга Harrodsдан шахсийлаштирилган совғалар тўплами тақдим этилди ва байрам 10 қаватли тўй тортини кесиш билан якунланди.

    Ранвир Сингҳ ва Дипика Падуконе: тахминан 11,5 миллион доллар

    Фото Thevoicemag

    Албатта, бизнес империялари меросхўрларининг тўйларига кино юлдузлари тўйлари тенг кела олмайди, лекин уларнинг тўйи ҳам ўз кўлами билан барибир ҳайратга солади. 2018 йилда олти йиллик танишувдан сўнг Болливуд жуфтлиги Ранвир Сингҳ ва Дипика Падуконе Италиянинг Комо кўлида турмуш қуришди. Улар биринчи тўй маросимини Конкани халқининг анъаналарига кўра Вилла дъЭстеда, иккинчисини эса Синдҳ анъаналарига кўра Вилла Роccабруна меҳмонхонасида ўтказдилар. Кейин янги турмуш қурганлар Ҳиндистонга қайтиб, келиннинг туғилган жойи — Бангалор ва Мумбайда тўй маросимлари билан билан байрамни давом эттирдилар.

    15 март, 11:40   Изоҳ (0)   9794
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Болливуд#Тўй#Амбани#Ҳинд#Юлдузлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    6 млн долларга келган Бейонсе, 100 та шахсий самолёт, 100 млн долларга тушган тўй — Ҳиндистондаги энг бой қизнинг тўйи қандай ўтди?

    05.08.2023, 10:35

    “Аср тўйи” бўлиши кутилаётган ҳиндистонлик миллиардернинг соҳибжамол рафиқаси — Радҳика Мерчант ҳақида нималар маълум?

    09.07.2024, 09:42

    Ҳиндистондаги энг ҳашаматли тўй: бутун дунё эътиборида бўлган маросимга келган юлдузларнинг ёрқин образлари 

    16.07.2024, 09:40

    Ҳиндча дабдаба: Анант Амбанининг акаси ва опасининг тўйлари қанчага тушган?

    16.07.2024, 21:45

    Ҳиндча дабдаба: Болливуд юлдузларидан тортиб бой меросхўрларгача бўлган жуфтликларнинг энг қиммат тўйлари 

    20.07.2024, 11:48

    “Бу никоҳ уни барбод қилди”: Айшвария Рай ва Абҳишек Баччаннинг ажрашаётгани айтилмоқда

    07.08.2024, 10:58

    Дубайдаги уйдан шахсий самолётгача: Амбанилар оиласига берилган 15 та энг қимматбаҳо тўёналар

    10.08.2024, 19:35

    Дубайдаги сирли ўлим: ҳинд киноси афсонаси Шридевининг бевақт вафотига нима сабаб бўлган эди? 

    29.08.2024, 14:40

    Instagram: Анталиядан уй харид қилган Ҳосила Раҳимова, Одил Аҳмедов хонадонида тўй, Бобур Йўлдошев ўғлини уйлантирди

    19.09.2024, 11:45

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    Фақат Амбанилар эмас: Ҳиндистонда ўтказилган энг ҳашаматли ва қимматбаҳо 10 та тўй маросими (фото)

    27.09.2024, 12:45

    Instagram: Улуғбек Шодибеков дўстларига қимматбаҳо автомобиль совға қилди, Жавлон Шодмонов хонадонида тўй, Даврон Кабулов қизининг туғилган кунини нишонламоқда 

    29.09.2024, 12:45

    Instagram: Тимур Алихонов никоҳланди, Даврон Эргашев неварали бўлди, Муҳаммадзиёнинг “бирров” хизмати нархи қанча?

    05.10.2024, 23:05

    Қайнонаси билан тил топиша олмаган, ортиқча вазни сабаб танқидларга учраган ҳинд киноси юлдузи Айшвария Рай 51 ёшда (фото)

    04.11.2024, 15:35

    Instagram: Тўйда йиқилган Севинч Исмоилова, ўғлига атаб қўшиқ куйлаган Муниса Ризаева, битта қўшиғи ортидан 4 та уй олган Сардор Мамадалиев

    17.12.2024, 11:50

    Instagram: Ўғлини мухлисларига кўрсатган Муниса Ризаева, қизини узатган Масрур Усмонов, қўлини жароҳатлаган Райҳон Уласенова

    25.12.2024, 11:55

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    Ўз уйида пичоқланган Болливуд юлдузи Саиф Али Хон аҳволи ҳақида маълумот берилди

    17 январ, 11:54

    Instagram: Зиёдага мухлислари осмондаги юлдузни совға қилишди, baby Mohi янги бизнес бошлади, Муниса Ризаева вилоятларга тўйга қанчага боради?

    21 январ, 10:32

    Instagram: 300 минг долларлик автомобиль харид қилган Зиёда, ўғлининг 2 ойлигини нишонлаган Муниса Ризаева, неварали бўлган Султонпошша Ўдаева

    25 январ, 22:29

    Ҳиндистондаги энг машҳур оилада туғилган, болалигида неврологик касалликдан азият чеккан ва “Дунё гўзали”га уйланган Абҳишек Баччан 49 ёшда (фото, видео)

    7 феврал, 10:32

    Бир вақтлар унаштирилган, аммо муносабатлари тўйгача етиб бормаган Болливуд юлдузлари 

    12 феврал, 13:50

    Хонлар сабаб карьерасидан айрилган “Қасос ўти” юлдузи Сону Валия ҳақида нималар маълум? 

    13 феврал, 11:35

    Ҳинд киносининг бир нечта тилда эркин сўзлаша оладиган юлдузлари  

    21 феврал, 15:49

    Instagram: Валижон Шамшиев 12 марта ота бўлди, Манзура туғилган кунини нишонлади, Феруза Юсуповага қимматбаҳо автомобиль совға қилишди 

    23 феврал, 13:44

    Кинотавсия: Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон ва Кажол иштирокидаги энг яхши фильмлар (трейлер)

    28 феврал, 13:15

    “Ўғирланмаган келин”, “ПиКей” ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган бошқа ҳинд фильмлари

    8 март, 11:45

    Ҳинд киноси юлдузларининг болалигидаги кўринишига икки томчи сувдек ўхшайдиган фарзандлари (фото)

    10 март, 11:55

    Instagram: Юсуфхон Нурматов санъатни ташлаб, АҚШда трак ҳайдамоқчи, Зарина Йўлдошевага таҳдид қилишди, Жасур Умиров ўғлини кўрсатди

    11 март, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.