• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Илон Маск АҚШ ҳукуматини бошқаришда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи

    Илон Маск АҚШ ҳукуматини бошқариш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи. Мутахассислар буни “жуда хато” фикр деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

    Фото: CryptoRank

    Тадқиқотчиларнинг айтишича, ҳукуматнинг сунъий интеллектдан фойдаланиши кўп муаммоларга олиб келиши мумкин.
    Илон Маск ўзининг Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) ходимларидан ҳар ҳафта ўзлари бажарган бешта асосий вазифани электрон почта орқали юборишни талаб қилган.Бу, шубҳасиз, DOGE’ни юз минглаб бундай турдаги электрон хатлар билан тўлдиради. Маск ушбу хатларни текширишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи. Аммо ушбу сунъий интеллект тизимларининг қандай ишлаши ҳали аниқ эмас.

    Мутахассислар эса ушбу воситаларни ишончли синовдан ўтказмасдан федерал ҳукумат ишларида қўллаш ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

    “Фақат сунъий интеллектга таяниб иш кўриш яхши фикр эмас. Чунки биз сунъий интеллектнинг қандай маълумот ва алгоритмларга таяниб қарорлар қабул қилиши ҳақида ҳеч нарса билмаймиз”, дейди Мичиган университетининг давлат сиёсати профессори Шобита Партасарати.

    Ҳозирда АҚШ Давлат департаменти чет эл фуқароларининг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларини сунъий интеллект ёрдамида текшириб, ҲАМАС тарафдори бўлиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаш ва уларнинг визаларини бекор қилиш режасини тузмоқда. 

    “Трамп маъмурияти ҳар қандай ҳолатда ҳам сунъий интеллектни қўллашга жуда қизиқмоқда, мен эса сунъий интеллектдан адолатли, ҳаққоний ва тенг ҳуқуқли фойдаланишни истардим”, деди Нью Йорк университетининг журналистика профессори, сунъий интеллект бўйича мутахассис Хилке Шеллман.

    Ҳукуматларнинг сунъий интеллектга таяниб қарор қилганда хато қилиш ҳолатларига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Хусусан, АҚШнинг Мичиган штатида ишсизлик нафақаси тизимидаги фирибгарликларни аниқлаш жараёнида сунъий интеллект билан боғлиқ жиддий муаммо юз берган. Тизим минглаб ҳолатларда фирибгарликни нотўғри аниқлаган. Нафақадан маҳрум қилинганларнинг кўпчилигига нисбатан қаттиқ чоралар кўрилган.

    Жумладан, бир нечта жарималар солиниб, фирибгарликда айбланган. Ҳатто баъзилар қамоққа ҳам олинган. Беш йилдан сўнг, штат ҳукумати тизимнинг нотўғри ишлаётганини тан олган. Бир йил ўтгач, фирибгарликда ноҳақ айбланган фуқароларга 21 миллион доллар қайтариб берилган.

    “Кўпинча бу технологияларни харид қилувчи ва жорий этувчи амалдорлар уларнинг ишлаш тарзи, хатолари, чекловлари ва тарафкашлиги ҳақида кам маълумотга эга бўладилар. Тадқиқотларга кўра, оддий аҳоли сунъий интеллектдан энг кўп зарар кўради”, дейди Партасарати.

    Сунъий интеллект, шунингдек, судларда кимнингдир шартли озодликка чиқиш ҳуқуқини аниқлашда ёки полиция бўлимларида жиноят содир бўлиши мумкин бўлган жойларни прогноз қилганда ҳам қатор камчиликларга йўл қўйган.

    Шеллманнинг айтишича, полиция бўлимлари томонидан қўлланиладиган сунъий интеллект одатда ушбу бўлимларнинг тарихий маълумотларига таянади. Бу сунъий интеллектнинг узоқ вақтдан бери ҳаддан ташқари назорат қилинган ҳудудларни, айниқса, қора танлилар яшайдиган масканларни янада кўпроқ назорат қилишни тавсия этишига олиб келиши мумкин.

    Федерал ҳукуматда ишчиларни сунъий интеллект билан алмаштиришнинг потенциал муаммоларидан бири шуки, ҳукуматда махсус кўникма ва билимларни талаб қиладиган жуда кўп лавозимлар мавжуд. Масалан, Адлия вазирлигидаги IT мутахассисининг иши Қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги IT мутахассисининг ишидан анча фарқ қилади. Шу сабабли, сунъий интеллект дастури мураккаб ва юқори даражада тайёрланган бўлиши керак.

    “Менимча, одамларнинг ишини қисқартириб, кейин уни ҳар қандай сунъий интеллект билан алмаштириш мумкин эмас. Одамлар бажараётган вазифалар кўпинча жуда ихтисослашган ва ўзига хос бўлади”, деди Пенсилвания университетининг ҳуқуқ ва сиёсатшунослик профессори Кери Коглянезе.

    АҚШ собиқ президенти Жо Байден маъмурияти 2023 йилда ҳукуматда сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланишга қаратилган фармон чиқарди. Бироқ 2025 йилнинг январь ойида бу фармон Трамп маъмурияти томонидан бекор қилинди. Шеллманнинг таъкидлашича, бу сунъий интеллектнинг ҳукумат томонидан масъулият билан қўлланилиши ёки тадқиқотчиларнинг ундан қандай фойдаланилаётганини тушуниш эҳтимолини пасайтирди.

    Буларнинг барчаси шуни англатадики, агар сунъий интеллект масъулият билан ишлаб чиқилса, у жуда фойдали бўлиши мумкин. Чунки у такрорланувчи вазифаларни автоматлаштира олади. Бунинг натижасида ишчилар муҳимроқ нарсаларга эътибор қаратишлари коэффициенти ошади.

    14 март, 17:55   Изоҳ (0)   1645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Илон Маск#сунъий интеллект#АҚШ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий африкалик оддий йигитнинг дунёдаги энг бой одамга айланиши. Келажакни «кашф этган» Илон Маск

    28.06.2021, 21:30

    Жанубий африкалик оддий йигитнинг дунёдаги энг бой одамга айланиши. Илон Маск ҳақида

    02.01.2022, 21:27

    «Эшитганларим ичида энг беъманиси». Маск Медведевнинг 2023 йилга оид прогнозларига муносабат билдирди

    27.12.2022, 17:19

    Илон Маск ChatGPT ишлаб чиқарувчисини судга берди

    01.03.2024, 15:22

    Дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтинги эълон қилинди

    10.04.2024, 20:50

    Маск Apple’ани ўз компанияларида тақиқламоқчи 

    11.06.2024, 21:00

    Ҳужжатли бўлган Бозорбой, Tesla’да таксичилик қилаётган ҳайдовчи, китобхон гвардиячи: Ижтимоий тармоқларда нима гап?

    12.07.2024, 20:10

    Питон терисидан туфли, сувости автомобили ва Twitter: Илон Маск миллиардларини яна қандай кўнгилхушликларга сарфлайди?

    04.10.2024, 18:16

    Илон Маск рули ва педали бўлмаган робот таксини намойиш қилди (видео) 

    11.10.2024, 11:40

    “Илон, ишланмаларимни ўзимга қайтар!”. “Мен роботман” фильми режиссёри Илон Маскни плагиатда айблади (фото)

    15.10.2024, 18:20

    Илон Маск Tesla акцияларининг рекорд даражада ўсиши туфайли бир кунда 33,5 млрд доллар ишлаб топди

    25.10.2024, 22:35

    Дунёнинг энг бадавлат одамлари бўш вақтида нималар билан шуғулланади?

    03.12.2024, 15:49

    Илон Маск 400 миллиард доллардан кўп бойликка эга дунёдаги биринчи инсонга айланди

    11.12.2024, 23:45

    NBC: Трамп жамоасидаги технологик магнатлар унинг сиёсатига таъсир кўрсатади 

    26.12.2024, 19:00

    Маск Трампнинг Янги йил зиёфатида иштирок этди 

    1 январ, 19:45

    XXI аср фашизми: Трамп ва ултра ўнг гуруҳлар ўртасидаги сирли ҳамкорлик

    23 феврал, 08:00

    Пентагон, ФҚБ ва бошқа идоралар Маскнинг талабига қарши чиқди

    24 феврал, 12:10

    “Ёш кўринишимнинг биринчи сири — турмуш қурмаганимда”. Ўзбек киносининг Севгинатори ва мушуклар ҳимоячиси Манзура 47 ёшда (фото, видео)

    24 феврал, 15:45

    Канадаликлар Илон Маскни фуқароликдан маҳрум қилмоқчи

    25 феврал, 11:57

    АҚШ суди USAID хорижий ёрдамини қайта тиклашни буюрди

    26 феврал, 15:59

    Маск супермиллиардерлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади 

    26 феврал, 22:15

    Илон Маск ўн тўртинчи марта ота бўлди

    2 март, 22:10

    Трамп Илон Маскнинг ҳукуматдаги фаолиятини чеклади

    7 март, 16:05

    “Starlink’ни ўчириб қўйсам, Украина фронти инқирозга юз тутади” — Илон Маск

    9 март, 15:25

    АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча ходимларига ишдан бўшашни таклиф қилди — ОАВ

    9 март, 22:00

    Илон Маск Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича таклифлар берди

    9 март, 23:29

    Трамп Оқ уйни Tesla автомобиллари шоу-румига айлантирди

    12 март, 15:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситалари тўртинчи партияси етказилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 13:40

    Эрон ядровий объектлари АҚШ ҳужумидан олдин эвакуация қилинган — ОАВ

    Дунё | 22 июн, 13:07

    Украина тез орада қурол экспортини йўлга қўяди

    Дунё | 22 июн, 12:54

    Ўзбекистонда ҳафта бошида 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 22 июн, 12:20

    Трамп Эронга ҳужум сабаб импичмент билан юзлашиши мумкин

    Дунё | 22 июн, 11:55

    Франция клуби скаути Элдор Шомуродов атрофидаги вазиятни кузатмоқда

    Спорт | 22 июн, 11:51

    Ишга бориш тақиқланади: Исроилдаги ўзбекистонликлар янги чекловлар ҳақида огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 11:18

    Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?

    Ўзбекистон | 22 июн, 10:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.