• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Питон терисидан туфли, сувости автомобили ва Twitter: Илон Маск миллиардларини яна қандай кўнгилхушликларга сарфлайди?

    Унинг номи инновациялар ва юксак мақсадлар билан боғлиқ, технологиялар, космос тадқиқотлари ва электроавтомобиллар соҳасидаги кўплаб кашфиётларга эришган. Унинг қизиқишлари қуёш энергияси, сунъий интеллект, юқори тезликдаги транспорт тизимлари ва Марсни забт этишга қаратилган улкан лойиҳаларни ўз ичига олади. У дунёнинг энг бой одами бўлиб, бойлиги 231 миллиард долларни ташкил этади.

    Аммо бу ютуқлар ортида жуда ноодатий турмуш тарзи яширинган бўлиб, Маск ақл бовар қилмас харажатлар ва ҳайратланарли харидлари билан ҳам машҳур, буни оддий ҳашаматга интилиш деб тушунтириб бўлмайди. Илон Маск ҳеч қачон киёлмайдиган от юнги ва питон терисидан тикилган туфлилар шундай харидлардан биридир.

    Илон Маскнинг ҳашаматли ҳаётига назар солинса, кўпчилик тасаввур қилолмайдиган энг қиммат бренд буюмларни кўриш мумкин. Аммо оддий одам назарида улар кўпинча жуда хунук, ҳаттоки кийиб бўлмайдиган кийимлар бўлади. Масалан, Аir Jordan Tesla туфлиси – пони териси, қизил металл тери ва питон терисидан тайёрланган.

    Агар Маск бу туфлини омма олдида кийиб чиққанида, у олти ой қамоқ жазоси олиши мумкин эди, чунки питон терисидан ишланган маҳсулотлар кўплаб штатларда ноқонуний ҳисобланади ва уларни кийиш жавобгарликка олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам миллиардер бу туфлиларни коллекциясида сақлайди, холос.

    Космосда ҳам аниқ вақтни кўрсатадиган Швейцария соатлари

    Албатта, Илон Маск дунёнинг энг нуфузли брендлари томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо соатларни тақишга қурби етади, аммо унинг коллекциясида бундай нарсалар йўқ. Бу унинг арзон соатлардан фойдаланиши ёки умуман соат тақмаслигини англатмайди.

    Унинг барча соатлари космос билан боғлиқ. Улар орасида чекланган сериядаги Carrera 1887 SpaceX модели ҳам бор. Бу модел Швейцария соатларининг космосда ҳам аниқ вақтни кўрсата олишининг 50 йиллиги муносабати билан чиқарилган ва баъзи астронавтлар орбитага парвоз пайтида уларни тақиб олган.

    Аммо бундай соатлар 10 минг доллар туради, шунинг учун Илон Маск 50 минг долларлик Аudemars Baguette ва ҳатто 200 минг долларлик эксклюзив Ричард Милле соатларини ҳам сотиб олган. Ишлаб чиқарувчиларининг айтишича, бу соатлар келажакнинг соатлари бўлиб, улар нафақат космосда, балки бошқа сайёраларда ҳам аниқ вақтни кўрсатади.

    Илон Маскка 1920 йилда ишлаб чиқарилган бензинли автомобиль нима учун керак?

    Илон Маскнинг гаражида ҳашаматли автомобиллар тўплами мавжуд. Уларнинг ичида энг қимматларидан бири — McLaren F1 бўлиб, у бир миллион долларга сотиб олинган. Бу машҳур суперкар рекорд даражадаги тезлиги билан машинасозликнинг чўққиси ҳисобланади.

    Илон Маскнинг энг машҳур машинаси эса унинг компанияси яратган 100 минг долларлик Tesla Roadster бўлиб, у уни ракетага қўйиб космосга учирган. Маск бу воқеани жонли эфирда намойиш қилган, ҳозирда эса бу машинанинг космосдаги жойлашувини кузатиб бориш мумкин.

    Аммо Маскнинг энг севимли машинаси – бу 1920 йилда ишлаб чиқарилган бензинли Ford Model Т бўлиб, нархи тахминан 25 минг доллар. Нега Маскка бундай машина керак? 17 ёшида чўнтагида ҳеч вақоси бўлмаган пайтда, у шундай машинани орзу қилганди. Ниҳоят дунёнинг энг бой одамига айланганида, бу орзуси амалга ошди.

    Бир миллион долларлик сувости машинаси

    Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маскнинг ноодатий автомобилларга қизиқиши ажабланарли эмас. 2013 йилда у Жеймс Бонд ҳақидаги фильмда ишлатилган Lotus Esprit автомобили — сувости кемасини сотиб олди. Маск бу фақат кинокомпания томонидан ишлатилган ишламаётган реквизит эканини билган бўлса-да, уни кимошди савдосида 920 минг долларга харид қилган.

    ОАВ маълумотларига кўра, Маск Tesla технологиялари ёрдамида уни ҳақиқий сувости кемасига айлантиришга ваъда берган. Бироқ у бу ўйинчоқ сувости машинаси гаражида жой эгаллашидан бошқа нимага кераклигини очиқламаган.

    1,5 миллион долларлик совғалар

    Илон Маск севган аёлларидан пул аямайди. Биринчи рафиқасига — у билан коллежда танишган 50 минг долларлик яшил зумраддан ишланган олтин маржон совға қилган. Улар ажрашганида, Маск совғадан кўра, муносабатларининг тугашидан афсусланган.

    Иккинчи рафиқаси билан икки йил бирга яшаган, унга ҳам 1,5 миллион долларлик совғалар олган. Маск унга дастлаб 100 минг долларлик узук берган, лекин кейинчалик унинг ҳазиломуз шикоятларидан сўнг, кунлик фойдаланиш учун 300 минг долларлик ва махсус тадбирлар учун бир миллион долларлик узук совға қилган. 

    Илон Маск 12 фарзанди учун йилига бир неча юз миллион доллар сарфлайди

    Илон Маскнинг 12 фарзанди собиқ уч рафиқасидан бўлиб, у бу билан тўхтамоқчи эмаслигини айтган. У туғилиш даражасининг пастлаши глобал инқирозга сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Катта фарзандлари 20 ёшга етган, қолганлари эса хусусий мактабга боради ва таътилга отасининг шахсий самолётида саёҳат қилади.

    Маск вояга етмаган фарзандларини тўлиқ таъминлайди ва йилига бир неча юз миллион доллар сарфлайди, аммо компания акцияларини мерос сифатида беришга қарши. У лидерликни шунчаки акцияларни қизиқиши бўлмаган меросхўрларга эмас, балки истеъдодли одамларга топшириш керак деб ҳисоблайди.

    Илон Маск нега Twitterни сотиб олиб, миллиардлаб зарар кўрди?

    Илон Маскнинг энг катта хариди муваффақиятсиз қарорларидан бири бўлди. Кўпчилик ҳайрон қолди, чунки 2022 йил октябрида у Twitter платформасини 44 миллиард долларга сотиб олди, бу платформа йиллар давомида миллиардлаб зарар кўрган эди.

    Оддий одамлар интернет-ресурс ёқмаса, уни тарк этишади, аммо Маск муаммони бошқача ҳал қилишга қарор қилди. Twitterъни сотиб олганидан сўнг у номини Х деб ўзгартирди, лекин унинг қиймати 72% га тушиб кетди. Натижада Маск ва унинг сармоядорлари катта зарар кўрди. Ҳозирда Хънинг қиймати атиги 9,38 миллиард долларга тенг, лекин Маск уни қайта жонлантириши мумкин.

    Беверли-Ҳиллздаги ҳашаматли уйлари бўлган бутун бошли мавзе

    2012 йилда Илон Маск Калифорниянинг Бел-Эйр ҳудудида 17 миллион долларга 20 минг квадрат футли ҳашаматли уй сотиб олган. Уйнинг ичида икки қаватли кутубхона, кабинет, вино омбори, теннис корти, бассейн, еттита ётоқхона ва 10 та ҳаммом бўлган.

    Кейин Маск қизиқувчан қўшнилар билан яшаш ёқимли эмас деб, атрофдаги бешта қўшни мулкни ҳам сотиб олиб, умумий қиймати 80 миллион доллардан ортиқ бўлган бутун бир ҳашаматли ҳудудга эга бўлди.

    Бироқ саккиз йилдан сўнг у “умуман уйга эга бўлмаслик катта афзаллик” деб эълон қилиб, барча мулкларини сотди ва Жанубий Техасда атиги 50 минг долларлик кичик уйчага кўчиб ўтди.

    Илон Маскнинг бойлигининг катта қисмини сарфлашни режалаштираётган энг йирик лойиҳаси

    Анчадан бери Илон Маск Марсни колонизация қилиш бўйича фантастик лойиҳани ўйлаб келмоқда, унинг SpaceX компанияси айнан шу мақсадда ташкил этилган. Миллиардер одамлар учун Ер ҳаётга яроқсиз бўлиб қолса, амалий режалар керак деб ҳисоблайди ва ўз умрида биринчи марталик кўчиб ўтишни амалга ошириш умидида.

    2021 йилда ушбу қарорни қабул қилгач, Маск барча кўчмас мулкларини сотди ва бу нарсалардан аниқ фойда кўрмаслигини айтди. У Марсда шаҳар қуриш катта капитални талаб қилишини таъкидлади ва иложи борича кўпроқ ҳисса қўшишни хоҳлаган, келажакда эса ортиқча моддий харажатлардан сақланишга ваъда берди.

    04.10.2024, 18:16   Изоҳ (1)   42098
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Илон Маск#миллиардер

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. jurayevramazonwin@gmail.com / 07.10.2024, 17:41

      Termiz

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нега яҳудийлар жуда бой? Миллиардер бўлиш учун улар амал қиладиган 10 та қоида

    13.04.2023, 09:44

    Қашшоқ миллиардерлар: бойликларини шамолга совурган сайёрадаги энг бой одамлар

    24.04.2023, 13:22

    Ҳашаматли саройдан кўчма уйгача: миллиардер Илон Маск қандай уйда яшайди?

    05.05.2023, 12:45

    Миллиардерлар нонуштаси: сайёрадаги энг бой одамлар эрталаб нима ейди?

    30.05.2023, 09:30

    Бейонсе ва Жей Зининг “Миллиардерлар жаннати”да жойлашган 200 млн долларлик уйи қандай кўринишга эга? (фото)

    04.06.2023, 15:55

    Миллиардерлар оиласи севимли кучугига қарайдиган одам изламоқда. Ойлик маош 10,5 минг доллар 

    22.06.2023, 00:05

    Илон Маскнинг гаражи: бизнесмен қандай машиналарни бошқаради? (видео) 

    08.07.2023, 11:30

    Дунёдаги энг бой инсон қандай яшайди: Илон Маскнинг биографи унинг кичкина уйи суратини тақдим этди (фото)

    11.08.2023, 19:50

    Украина президенти офиси Зеленскийни масхара қилган Илон Маскка жавоб қайтарди

    02.10.2023, 17:09

    Фаластинлик миллиардернинг қизи Изабелла — супермодел Белла Ҳадиднинг 15 ёшидаги ринопластикаси, оғир касаллик билан курашаётгани ва севгидаги омадсизликлари ҳақид...

    12.10.2023, 17:40

    Дубайлик миллиардернинг рафиқаси миллион доллар пулни бир ҳафтада қандай сарфлаб юборгани ҳақида сўзлаб берди

    13.10.2023, 12:00

    Дубайлик миллиардернинг рафиқаси кунлик харажатларига 200 минг доллардан ортиқ пул сарфлаши ҳақида сўзлаб берди (фото)

    30.10.2023, 13:03

    Илон Маскнинг онаси Ўзбекистонга келади

    13.02.2024, 19:25

    Дубайлик миллиардернинг рафиқаси турмуш ўртоғига қўйган шартлари билан интернет фойдаланувчиларининг муҳокамасига сабаб бўлди

    20.02.2024, 13:50

    Илон Маск эмас: дунёнинг энг бой миллиардери ўзгарди

    05.03.2024, 13:40

    Вьетнамда миллиардер аёл ўлимга ҳукм қилинди 

    12.04.2024, 08:47

    Британиялик 36 ёшли миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй тўрт кун давом этди (фото)  

    06.05.2024, 17:40

    Илон Маск тавсия қилади: дунёдаги энг бой одам бўлишига ёрдам берган китоблар

    08.06.2024, 11:45

    “Аср тўйи” бўлиши кутилаётган ҳиндистонлик миллиардернинг соҳибжамол рафиқаси — Радҳика Мерчант ҳақида нималар маълум?

    09.07.2024, 09:42

    Боксчи Иман Ҳалиф Дональд Трамп ва Илон Маскни судга берди

    14.08.2024, 17:10

    “Атиги биргина савол”. Илон Маск ҳар доим шу саволни беради ва суҳбатдоши ёлғон гапиряптими йўқми, дарҳол билиб олади

    21.08.2024, 18:52

    Истанбуллик миллиардерлар: Туркиянинг 10 нафар энг бой машҳурлари

    27.08.2024, 10:50

    Машҳур хонанда ва актриса Селена Гомес миллиардерга айланди

    09.09.2024, 09:55

    Туркиялик миллиардер ўзидан 30 ёш кичик қизга уйланди ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг танқидларига сабаб бўлди (фото)

    18.09.2024, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.