• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жанубий африкалик оддий йигитнинг дунёдаги энг бой одамга айланиши. Келажакни «кашф этган» Илон Маск

    Ўзининг кутилмаган, ғайритабиий ғоялари билан барчани лол қолдирувчи, ихтиролари орқали инсонлар ҳаётини енгиллаштиришга ҳаракат қилувчи, космосни ўрганишнинг ашаддий ихлосманди Илон Маск ҳаёти ва фаолияти билан «Дарё»да танишамиз.

    Илюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ёшлик йиллари

    Илон Маск 1971 йилнинг 28 июнь куни Жанубий Африка Республикасининг Претория шаҳрида туғилган. Унинг отаси Эррол Маск инженер, онаси Мэй Маск эса модель бўлиб ишларди. Маскнинг бобоси асли швейсариялик немис бўлиб, дастлаб Америкага, у ердан Жанубий Африкага кўчиб ўтган. Оилада Маскдан ташқари укаси Кимбал ва синглиси Тоскалар бор эди.

    Илон 10 ёшлигида унинг ота-онаси ажрашиб кетади. Айни шу пайтдан Маскда компьютерга қизиқиш бошланади. Дастурлашни мустақил ўрганган Илон 12 ёшида ўзининг илк дастури — «Бластер» деб номланган ўйинни сотади.

    Мактаб даврларида Илон Маск калта бўйли, камгап ва китобсевар бола эди. У 15 ёшигача тенгдошлари томонидан масхара қилинарди, натижада Маск ўзини ҳимоя қилиш учун кураш ва каратэга қатнайди.

    1989 йилда 17 ёшида Маск Канададаги Қиролича университетига ўқишга киради ва шу орқали Жанубий Африка армиясидаги мажбурий хизматдан қутулиб қолади. Шу йили АҚШ фуқаролигини олиш осонроқ бўлиши учун Маск Канада фуқаролигини олади.

    1992 йилда бизнес ва физикани ўрганиш учун Пенсильвания университетига кўчиб ўтган Маск иқтисодиёт ва физика бўйича бакалавр дипломини олади.

    Ёш Илон Маск ва Питер Тил

    Ёш Илон Маск ва Питер Тил
    Фото: Investopedia

    1995 йилда Маск энергия физикаси бўйича докторлик диссертацияси ёқлаш учун Калифорниядаги Стенфорд университетига ўқишга киради, бироқ унинг ташрифи интернетнинг «портлаш» даврига тўғри келади. Икки кунлик ўқишдан сўнг Маск университетни ташлаб кетиб, ўзининг биринчи компанияси — Zip2 Corporation’га асос солади. 2002 йил Маскга АҚШ фуқаролиги берилади.

    Йирик компаниялари

    Zip2 Corporation

    1995 йилда Маск укаси Кимбал билан биргаликда янгиликлар сайтлари учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Zip2 компаниясини ташкил этади. Бу компания хизматидан The New York Times ва Chicago Tribune каби обрўли нашрлар фойдаланади. 1999 йил Compaq Corporation Zip2’ни 307 млн долларга сотиб олади. Маск ушбу сотувдан 22 млн доллар фойда кўради.

    PayPal

    Маск ва Кимбал Zip2 сотилишидан тушган пулларни янги сайт — X.com онлайн компаниясини ташкил этишга йўналтиришга қарор қилади. 2000 йилда X.com ва Confinity компаниялари бирлашади, тез орада молиявий хизматлар ва пул ўтказмалари учун онлайн платформа — PayPal ташкил этилади. Маскнинг онлайн аукционларда электрон тўлов тизимини ривожлантиришга уринишлари самара бериб, компания анча тез ривожланади ва 2001 йилда компания номи  X.com’дан PayPal’га ўзгартирилади.

    Кейинги йили PayPal’ни eBay компаниясига 1,5 миллиард долларга сотиш орқали Маск ўзининг биринчи миллиардини ишлаб топади. Компания сотилишидан олдин Маск унинг 11% акцияларига эгалик қиларди.

    SpaceX

    Маск унга ҳақиқий машҳурлик ва шуҳрат келтирган ўзининг учинчи компанияси SpaceX Exploration Technologies Corporation’ни 2002 йилда тижорий космик саёҳатларини амалга ошириш ниятида ташкил этади. Бир неча йил ичида анча муваффақиятга эришган компания 2008 йилда NASA билан Dragon ва Falcon9 космик кемаларини Халқаро космик станцияга етказиш бўйича шартнома имзолайди.

    2012 йил Маск ва SpaceX Falcon9 ракетасини учувчисиз капсула билан коинотга учириши орқали тарихга кирди. Тарихда илк бор хусусий компания Халқаро космик станцияга ўз кемасини юборди. Кемани ишга тушириш чоғида Маск «Мен ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман. …. Бу худди Super Bowl’ни (Америка футболи бош соврини) ютишга ўхшайди» дея нутқ сўзлайди.

    Илон Маскнинг SpaceX’ни яратишдан асосий мақсади самовий саёҳатлар нархини ҳозиргидан ўн баробар арзонлаштириш эканини кўп бора таъкидлайди.

    2016 йили Гонконгда бўлиб ўтган форумда Маск унинг компанияси 2020—2025 йилларда Марсга учишни режалаштираётганини маълум қилди.

    2018 йили SpaceX АҚШ ҳукуматидан бутун дунёни бепул интернет тармоғи билан таъминлаш учун сунъий йўлдошларни пастки орбитага учиришга рухсат олди.

    Starlink деб номланган сунъий йўлдошлар тармоғи чекка қишлоқ ҳудудларида ҳам кенг тармоқли интернет хизматларини яна ҳам қулайроқ ёйилишига ва монополия ўрнатилган бозорларда рақобатнинг пайдо бўлишига хизмат қилиши керак эди. Starlink 2019 йил май ойида 60 та сунъий йўлдошни ишга туширган бўлса, шу йилнинг ноябрида яна 60 та сунъий йўлдошни орбитага учирди.

    Фото: LinkedIn

    2021 йилнинг 22 июнь куни Starlink бошқарув раиси Гвинна Шотвелл лойиҳа шу йилнинг сентябрь ойигача ишга тушишини билдирди.

    2020 йилда SpaceX ва Маск яна бир тарихий ишни амалга оширди. Falcon9 ракетасида самога учирилган Crew Dragon кемаси экипажи Халқаро космик станция билан бирлашди. Кемани орбитага олиб чиққан Falcon9 ракетаси Ерга муваффақиятли қайтишни амалга оширди ва Атлантика океанидаги сузувчи платформага қўндирилди.

    2021 йил январь ойида Маск ўзининг яна бир сенсацион ғоясини эълон қилди. Бизнесмен Марсда автоном шаҳар қуриш учун бор мол-мулкини сотишини айтиб, Марсга кема учиришини маълум қилди.

    Tesla Motors

    2003 йилда ташкил этилган ушбу компания асосан ҳамёнбоп электромобиллар ва қуёш батареялари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Маскнинг ўзи барча маҳсулотлар ишлаб чиқариш, лойиҳалаш ва муҳандислик ишлари жараёнларини шахсан назорат қилади. Бугунги кунга қадар компания электромобиллар бозорига бир неча моделларни чиқарди. Булар Tesla Roadster, Model S, Model 3, Tesla Semi Truck, Model Y and Roadster каби «келажак автомобиллари»дир.

    Tesla Semi Truck

    Tesla Semi Truck
    Фото: Tesla

    The Boring Company

    2016 йилда уйидан аэропортга йўлга чиққан Илон Маск йўлда бир неча тирбандликка тушиб қолгач бу муаммони ерости туннеллари орқали бартараф этиш ҳақида ўйлаб қолади. Шу мақсадда у 2017 йил январь ойида туннел қуриш билан шуғулланувчи The Boring Company’ни ташкил этади.

    Маскнинг фикрича автомобиль учун қуриладиган метро келажакда 240 км/соат тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади. Бу анъанавий метрога қараганда анча қулайроқ бўлади ва шаҳардаги тирбандликларни камайтиришга ёрдам беради.

    Шахсий ҳаёти

    Илон Маск илк турмуш ўртоғи Жастин Уилсон билан Канада университетида ўқиб юрган кезларида танишади. 2000 йилда оила қурган жуфтлик беш нафар фарзанд кўради. Саккиз йилдан кейин Маск Жастин билан ажрашиб, британиялик актриса Талула Райлига уйланади.

    2010 йилда турмуш қурган бу жуфтлик 2012 йилда ажрашади, аммо 2013 йилда яна қайта оила қуради ва 2016 йилда буткул ажрашади.

    Кейинроқ Маск ва Эмбер Ҳарднинг ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ машмашалар бўлиб ўтади.

    2018 йилда Маск канадалик қўшиқчи Клер Буше (Граймс номи билан машҳур) билан учрашишни бошлади. 2020 йил майида улар фарзанд кўришди. Маск ва Граймс фарзандларига ғайритабиий  Х Æ А-12 исмини берди. Бу исмни таърифлаган Граймснинг сўзларига кўра Х- бу ноаниқ ўзгарувчи, Æ- элф тилида «сунъий интеллект», шунингдек, «севги» маъноларини билдиради. А-12 эса бу АҚШнинг Lockheed А-12 айғоқчи самолёти шарафига қўйилган бўлиб, бу самолёт Маск ва Граймснинг севимли ҳаво лайнеридир. Lockheed А-12 яна «бош фаришта» деб ҳам номланади. Эр-хотин самолётга бўлган муҳаббатларини қуйидагича изоҳлайди: «қурол ўрнатилмаган айғоқчи, ҳимоя тизими ҳам йўқ, урғу тезликка берилган. Жангда фойдали, аммо зарар келтирмайди».

    Lockheed А-12

    Lockheed А-12
    Фото: Google Images

    Бироқ исм қўйилгандан бир ой ўтиб Калифорния штатида рақамли исм қабул қилинмаслиги хабар берилгандан сўнг оила чақалоқ исмини Х Æ А-XII га ўзгартирди.

    Нотижорий фаолият

    Космосни ўрганиш ва инсоният келажагини сақлаб қолиш Маскнинг ўзгармас мақсади ҳисобланади. Шу мақсадда у космосни ўрганиш, қайта тикланадиган ва соф энергия манбаларини кашф этиш билан шуғулланадиган Mask Foundation’га асос солади.

    Илон Маск 2020 йилгача дунё бўйлаб 20 миллион дарахт экишни мақсад қилган #TeamTrees кампаниясига шу йили 1 млн доллар хайрия қилди.

    Илон Маск ва собиқ АҚШ президенти Дональд Трамп

    Илон Маск ва собиқ АҚШ президенти Дональд Трамп
    Фото: Getty Images

    Бундан ташқари Мask Foundation турли сиёсий бўлмаган ташкилотларга кўплаб хайрияларни амалга оширади.

    Бугунги кунда Илон Маск жаҳоннинг энг бой инсонлари рўйхатида икинчи ўринда туради. Forbes 2021 йилда Маскнинг бойлигини 151 миллиард долларга баҳолаган. Илон Маск ўзининг сенсацион ва ғайритабиий ғоялари билан доимо дунё аҳлини ҳайратлантириб келмоқда.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    28.06.2021, 21:30   Изоҳ (0)   72397
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.