Ёшлик йиллари
Илон Маск 1971 йилнинг 28 июнь куни Жанубий Африка Республикасининг Претория шаҳрида туғилган. Унинг отаси Эррол Маск инженер, онаси Мей Маск эса модель бўлиб ишларди. Маскнинг бобоси асли швейсариялик немис бўлиб, дастлаб Америкага, у ердан Жанубий Африкага кўчиб ўтган. Оилада Маскдан ташқари укаси Кимбал ва синглиси Тоскалар бор эди.
Илон 10 ёшлигида унинг ота-онаси ажрашиб кетади. Айни шу пайтдан Маскда компьютерга қизиқиш бошланади. Дастурлашни мустақил ўрганган Илон 12 ёшида ўзининг илк дастури — «Бластер» деб номланган ўйинни сотади.
Мактаб даврларида Илон Маск калта бўйли, камгап ва китобсевар бола эди. У 15 ёшигача тенгдошлари томонидан масхара қилинарди, натижада Маск ўзини ҳимоя қилиш учун кураш ва каратэга қатнайди.
1989 йилда 17 ёшида Маск Канададаги Қиролича университетига ўқишга киради ва шу орқали Жанубий Африка армиясидаги мажбурий хизматдан қутулиб қолади. Шу йили АҚШ фуқаролигини олиш осонроқ бўлиши учун Маск Канада фуқаролигини олади.
1992 йилда бизнес ва физикани ўрганиш учун Пенсильвания университетига кўчиб ўтган Маск иқтисодиёт ва физика бўйича бакалавр дипломини олади.
1995 йилда Маск энергия физикаси бўйича докторлик диссертацияси ёқлаш учун Калифорниядаги Стенфорд университетига ўқишга киради, бироқ унинг ташрифи интернетнинг «портлаш» даврига тўғри келади. Икки кунлик ўқишдан сўнг Маск университетни ташлаб кетиб, ўзининг биринчи компанияси — Zip2 Corporation’га асос солади. 2002 йил Маскга АҚШ фуқаролиги берилади.
Йирик компаниялари
Zip2 Corporation
1995 йилда Маск укаси Кимбал билан биргаликда янгиликлар сайтлари учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Zip2 компаниясини ташкил этади. Бу компания хизматидан The Неw Ёрк Times ва Чиcаго Tribune каби обрўли нашрлар фойдаланади. 1999 йил Cомпақ Cорпоратион Zip2’ни 307 млн долларга сотиб олади. Маск ушбу сотувдан 22 млн доллар фойда кўради.
PayPal
Маск ва Кимбал Zip2 сотилишидан тушган пулларни янги сайт — X.com онлайн компаниясини ташкил этишга йўналтиришга қарор қилади. 2000 йилда X.com ва Cонфинитй компаниялари бирлашади, тез орада молиявий хизматлар ва пул ўтказмалари учун онлайн платформа — PayPal ташкил этилади. Маскнинг онлайн аукционларда электрон тўлов тизимини ривожлантиришга уринишлари самара бериб, компания анча тез ривожланади ва 2001 йилда компания номи X.com’дан PayPal’га ўзгартирилади.
Кейинги йили PayPal’ни eBay компаниясига 1,5 миллиард долларга сотиш орқали Маск ўзининг биринчи миллиардини ишлаб топади. Компания сотилишидан олдин Маск унинг 11% акцияларига эгалик қиларди.
SpaceX
Маск унга ҳақиқий машҳурлик ва шуҳрат келтирган ўзининг учинчи компанияси SpaceX Exploration Technologies Cорпоратионъни 2002 йилда тижорий космик саёҳатларини амалга ошириш ниятида ташкил этади. Бир неча йил ичида анча муваффақиятга эришган компания 2008 йилда NASA билан Dragon ва Falcon9 космик кемаларини Халқаро космик станцияга етказиш бўйича шартнома имзолайди.
2012 йил Маск ва SpaceX Falcon9 ракетасини учувчисиз капсула билан коинотга учириши орқали тарихга кирди. Тарихда илк бор хусусий компания Халқаро космик станцияга ўз кемасини юборди. Кемани ишга тушириш чоғида Маск «Мен ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман. …. Бу худди Супер Боwлъни (Америка футболи бош соврини) ютишга ўхшайди» дея нутқ сўзлайди.
Илон Маскнинг SpaceX’ни яратишдан асосий мақсади самовий саёҳатлар нархини ҳозиргидан ўн баробар арзонлаштириш эканини кўп бора таъкидлайди.
2016 йили Гонконгда бўлиб ўтган форумда Маск унинг компанияси 2020—2025 йилларда Марсга учишни режалаштираётганини маълум қилди.
2018 йили SpaceX АҚШ ҳукуматидан бутун дунёни бепул интернет тармоғи билан таъминлаш учун сунъий йўлдошларни пастки орбитага учиришга рухсат олди.
Starlink деб номланган сунъий йўлдошлар тармоғи чекка қишлоқ ҳудудларида ҳам кенг тармоқли интернет хизматларини яна ҳам қулайроқ ёйилишига ва монополия ўрнатилган бозорларда рақобатнинг пайдо бўлишига хизмат қилиши керак эди. Starlink 2019 йил май ойида 60 та сунъий йўлдошни ишга туширган бўлса, шу йилнинг ноябрида яна 60 та сунъий йўлдошни орбитага учирди.
2021 йилнинг 22 июнь куни Starlink бошқарув раиси Гвинна Шотвелл лойиҳа шу йилнинг сентябрь ойигача ишга тушишини билдирди.
2020 йилда SpaceX ва Маск яна бир тарихий ишни амалга оширди. Falcon9 ракетасида самога учирилган Cреw Dragon кемаси экипажи Халқаро космик станция билан бирлашди. Кемани орбитага олиб чиққан Falcon9 ракетаси Ерга муваффақиятли қайтишни амалга оширди ва Атлантика океанидаги сузувчи платформага қўндирилди.
2021 йил январь ойида Маск ўзининг яна бир сенсацион ғоясини эълон қилди. Бизнесмен Марсда автоном шаҳар қуриш учун бор мол-мулкини сотишини айтиб, Марсга кема учиришини маълум қилди.
Tesla Motors
2003 йилда ташкил этилган ушбу компания асосан ҳамёнбоп электромобиллар ва қуёш батареялари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Маскнинг ўзи барча маҳсулотлар ишлаб чиқариш, лойиҳалаш ва муҳандислик ишлари жараёнларини шахсан назорат қилади. Бугунги кунга қадар компания электромобиллар бозорига бир неча моделларни чиқарди. Булар Tesla Roadster, Model S, Модель 3, Tesla Семи Труcк, Model Y анд Roadster каби «келажак автомобиллари»дир.
The Боринг Company
2016 йилда уйидан аэропортга йўлга чиққан Илон Маск йўлда бир неча тирбандликка тушиб қолгач бу муаммони ерости туннеллари орқали бартараф этиш ҳақида ўйлаб қолади. Шу мақсадда у 2017 йил январь ойида туннел қуриш билан шуғулланувчи The Боринг Company’ни ташкил этади.
Маскнинг фикрича автомобиль учун қуриладиган метро келажакда 240 км/соат тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади. Бу анъанавий метрога қараганда анча қулайроқ бўлади ва шаҳардаги тирбандликларни камайтиришга ёрдам беради.
Шахсий ҳаёти
Илон Маск илк турмуш ўртоғи Жастин Уилсон билан Канада университетида ўқиб юрган кезларида танишади. 2000 йилда оила қурган жуфтлик беш нафар фарзанд кўради. Саккиз йилдан кейин Маск Жастин билан ажрашиб, британиялик актриса Талула Райлига уйланади.
2010 йилда турмуш қурган бу жуфтлик 2012 йилда ажрашади, аммо 2013 йилда яна қайта оила қуради ва 2016 йилда буткул ажрашади.
Кейинроқ Маск ва Эмбер Ҳарднинг ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ машмашалар бўлиб ўтади.
2018 йилда Маск канадалик қўшиқчи Клер Буше (Граймс номи билан машҳур) билан учрашишни бошлади. 2020 йил майида улар фарзанд кўришди. Маск ва Граймс фарзандларига ғайритабиий Х Æ А-12 исмини берди. Бу исмни таърифлаган Граймснинг сўзларига кўра Х- бу ноаниқ ўзгарувчи, Æ- элф тилида «сунъий интеллект», шунингдек, «севги» маъноларини билдиради. А-12 эса бу АҚШнинг Lockheed А-12 айғоқчи самолёти шарафига қўйилган бўлиб, бу самолёт Маск ва Граймснинг севимли ҳаво лайнеридир. Lockheed А-12 яна «бош фаришта» деб ҳам номланади. Эр-хотин самолётга бўлган муҳаббатларини қуйидагича изоҳлайди: «қурол ўрнатилмаган айғоқчи, ҳимоя тизими ҳам йўқ, урғу тезликка берилган. Жангда фойдали, аммо зарар келтирмайди».
Бироқ исм қўйилгандан бир ой ўтиб Калифорния штатида рақамли исм қабул қилинмаслиги хабар берилгандан сўнг оила чақалоқ исмини X Æ A-XII га ўзгартирди.
Нотижорий фаолият
Космосни ўрганиш ва инсоният келажагини сақлаб қолиш Маскнинг ўзгармас мақсади ҳисобланади. Шу мақсадда у космосни ўрганиш, қайта тикланадиган ва соф энергия манбаларини кашф этиш билан шуғулланадиган Маск Foundation’га асос солади.
Илон Маск 2020 йилгача дунё бўйлаб 20 миллион дарахт экишни мақсад қилган #TeamTreeс кампаниясига шу йили 1 млн доллар хайрия қилди.
Бундан ташқари Муск Foundation турли сиёсий бўлмаган ташкилотларга кўплаб хайрияларни амалга оширади.
Бугунги кунда Илон Маск жаҳоннинг энг бой инсонлари рўйхатида икинчи ўринда туради. Forbes 2021 йилда Маскнинг бойлигини 151 миллиард долларга баҳолаган. Илон Маск ўзининг сенсацион ва ғайритабиий ғоялари билан доимо дунё аҳлини ҳайратлантириб келмоқда.
Изоҳ (0)