• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Фарғона

    Фарғонада ўтказилган тендерда 600 минг сўм таклиф қилган тадбиркор ғолиб чиқди. Шартнома эса 672 млн сўмга тузилган

    Фарғона вилоятидаги “Фарғона йўл қуриш-таъмирлаш” унитар корхонаси томонидан ўтказилган тендер иштирокчиси бошланғич қийматига нисбатан минг баробар кам нарх таклифини бериш орқали ғолиб бўлди. Бироқ шартнома 672 миллион сўм учун тузилган. “Дарё” мухбири харид ҳужжатларини ўрганиши давомида бир қатор шубҳали маълумотларга аниқлик киритди.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    Ғолиб МЧЖ раҳбарининг бундан хабари бўлмаган

    “Фарғона йўл қуриш-таъмирлаш” унитар корхонаси 2024 йилнинг 18-25 декабрь кунлари корхонада иш олиб бораётган қурилиш объектларида траллер техникасидан фойдаланиш ишлари бўйича тендер ўтказди. Лотнинг бошланғич қиймати 700 миллион сўмни ташкил этган.

    Унда “Элегант давр дизайн” ва “Фарғона йўл қурилиш УФК” МЧЖлар рақобатлашган. Якуний натижаларга кўра, бошланғич қийматга нисбатан минг баробар, яъни 600 минг сўм нарх таклиф берган “Фарғона йўл қурилиш УФК” МЧЖ ғолиб деб топилган. 13 январь куни шартнома 672 миллион сўм учун имзоланган.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    “Дарё” мухбири суҳбатлашган МЧЖ раҳбари Нодиржон Каримовнинг айтишича, тендерда 600 минг сўм таклиф қилинганидан хабари бўлмаган.

    “Бундан хабарим йўқ экан. Ҳозир аниқлаштирсам, суммани нотўғри киритиб қўйиб, мендан яширишган экан. Буюртмачи бекор қилмаётган экан лотни. Шартнома тузилмаган дейишди. Агар тузилган бўлса ҳам бекор қиламиз. Бу суммага траллер хизматини кўрсатиш мумкин эмас. Хатони тўғрилаймиз”, дейди Нодиржон Каримов.

    Буюртмачи лотни бекор қилиш ниятида эмас

    “Фарғона йўл қуриш-таъмирлаш" унитар корхонаси бўлим бошлиғи Сойибжон Абдураззақовнинг айтишича, техник хато туфайли таклиф этилган сумма нотўғри ёзилган, лотни бекор қилишнинг эса имкони бўлмаган.

    “Техник хато сабабли лотга билдирилган таклиф 600 минг сўм қилиб нотўғри ёзиб қўйилган. Бунга тасдиқлаб бўлинганидан сўнг эътибор берибмиз.

    Танлов якунланиб бўлгандан кейин нархни кўриб, улар билан гаплашганман. Бу жуда паст сумма-ку, ҳақиқатан ҳам шунақами, деб сўраганман. Шундан сўнг техник хато бўлиб қолганини айтиб, бекор қилишимиз ни сўрашди.

    Мен эса ушбу хизмат 2025 йил давомида керак бўлишини, қайта ўтказиш учун икки ойча вақт кетишини ҳисобга олиб бекор қилолмаслигимизни айтганман. Анча турди. Охири уларга нимадир зарур бўлди чоғи, ўша пулга шартнома қилаверамиз, майли дейишди ва юборишди. Ҳозир қарасам, шартнома 672 миллион сўмга тузилган экан. Мен 672 минг сўм деб шартномани раҳбарнинг калитидан (ERI калити назарда тутилмоқда) имзолагандим. Суммасига эътибор бермай қолган эканман. Бу менинг хатойим”, дейди Сойибжон Абдураззоқов.

    Ўтган йилда ўтказилган тендерларнинг 60 фоизида ғолиб МЧЖ

    Эътиборлиси ва шубҳалиси, корхона томонидан 2024 йилда ўтказилган 49 та тендернинг 28 тасида ушбу МЧЖ ғолиб бўлган. Ўтган йилда фирма томонидан тендер асосида 17 миллиард сўмга яқин ишлар бажарилган. 

    “Дарё” мухбири ҳолат юзасидан корхона бўлим бошлиғи — харид комиссияси аъзоси Сойибжон Абдураззоқов боғланди. Унинг айтишича, ушбу корхона Фарғона вилоятидаги рейтинги юқори фирмалардан бири ҳисобланади, шунингдек буюртмачиларнинг талабларига жавоб беради.

    Скриншот: etender.uzex.uz

    “Бу ташкилот йўл қурадиган ташкилот ҳисобланади. Рейтингда юқори ўринларда туради, салоҳияти баланд. Танлов мезонларида биз қўйган талабларга жавоб бергани учун натижа яхши чиққан бўлиши мумкин. Кейин бизга доим ҳам пул тушмайди. Ҳисобимизда пул турмайди. Битта ишни қиладиган ёки маҳсулот сотадиган бўлсак кўпроқ насияга бажартирамиз. Шуни кўпчилик билгани учун тендер танловларимизда қатнашмайди. 

    Гоҳида бир-икки ой, баъзида эса олти-етти ойгача ҳисобимизда пул бўлмай қолса тўловлар чўзилиб кетиб қолади. Шунга кўнадиганлар, майли қилиб беравераман деганлар кўпроқ қатнашади бизда. 

    Кимдир қатнашаман деб келганда ҳам олдиндан шу шароитимизни тушунтирамиз. Шарт қўймаймиз-у, лекин агар тўловлар кечикса бўғилмасдан турасизлар деб огоҳлантирамиз. Чунки пул бўлмай қолса, судлашиб юрмаслигимиз керак.

    Фирма йўл қурилиш бўйича бизнинг Фарғона ҳудудида анча бақувват ташкилот ҳисобланади. Анча-мунча нарсани етказиб беролади. Қўрқмасдан “шаффоф”а ҳам кира олади, қўрқмасдан майда ва катта тендерларда ҳам қатнашолади”, дейди Сойибжон Абдураззоқов. 

    Тендерларнинг ярмидан кўпи бир корхонага берилиши рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмайдими?

    Масъуллардан ушбу тендерлар натижаларига эътибор қаратиб, шубҳали ҳолатларни назоратга олишни сўраймиз.

    5 феврал, 19:40   Изоҳ (1)   15481
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #тендер#Фарғона#харид

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. ikokhorov@gmail.com / 5 феврал, 20:55

      Firma obröli e'tiborli baquvvat lekin ishchilar saviyasiz 672 ming söm bilan 672 000 000 sömni farqiga bormaydi. Firmani maxtayotganda ustasi farang ayyor ham deb qöshib qöyilar.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ҳудудларида технопарклар ташкил этилади

    04.06.2019, 05:30

    Ўзбекистонда 2019 йилда бошланган Эндокринологик ёрдам миллий дастури қандли диабетга чалинган болалар ҳаётини яхшилашга ёрдам бермоқда

    20.11.2020, 11:01

    UzAuto Motors эгасига айланинг: Ўзбекистон тарихидаги асосий IPO‘лардан бири билан ким шуғулланади?

    11.10.2022, 18:00

    Ўзини ўзи енгган тадбиркор, қариндошига ёрдамлашган ҳакам, тугатилган корхонанинг иштироки — 20 январдаги шубҳали тендерлар

    20.01.2023, 20:30

    Почтаси, манзили, ҳатто телефон рақами бир хил “рақобатчилар”, лотни бўлишган шериклар — 24 январдаги шубҳали тендерлар

    24.01.2023, 22:21

    Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...

    27.01.2023, 23:38

    Фарғонада қурилиш идораси ўтказган 162 млн сўмлик тендерда рақобат қилган корхоналар бир тадбиркорга тегишли экани аниқланди

    30.03.2023, 16:51

    Фарғонада асфальт хариди бўйича ўтказилган салкам 3,5 млрд сўмлик тендер бекор қилинди

    14.04.2023, 11:42

    Антимонополия кўрсатмасига асосан бекор қилиниб, такроран ўтказилган йирик тендер савдолари эълон қилинди

    12.01.2024, 12:34

    ДХХ колонияда жазо ўтаётган маҳкумни ноқонуний равишда 28,5 минг доллар олганида ушлади (видео)

    25.01.2024, 10:20

    Фарғонада ўзини кадастр ходими сифатида таништириб, ер ажратиб бериш эвазига 10 минг доллар сўраган шахс ушланди

    27.03.2024, 11:17

    Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади

    27.03.2024, 17:35

    “Ваъда қилганимдек, натижани ‘чўтки’ қилиб чиқаздим”. Бандлик вазирлиги бошқармаси собиқ ходими “шаффоф” тизимни алдаяптими? 

    08.07.2024, 08:43

    “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади 

    10.07.2024, 16:41

    Озарбайжон компанияси Ўзбекистондаги 110 кВ кучланишли учта подстанцияни модернизация қилади 

    20.07.2024, 10:00

    Фарғона ҳокими яширин қарор билан боғчаларга тайёр овқат етказиш ҳуқуқини тадбиркорга совға қилди 

    26.07.2024, 19:37

    “Дарё” дайжести: 26 июлнинг энг муҳим хабарлари

    26.07.2024, 22:20

    Ўзини ўзи енгган тадбиркорлар, фаолият кўрсатмаётган корхонанинг иштироки — шубҳали тендерларга назар

    20 январ, 10:51

    Навоийда 16 ёшли бола сабаб вафот этган ЙПХ ходими, “М-25” кони ҳудудида кузатилган ҳолат, кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёткор бўлишга чақирган пойтахт ҳокимлиги: 2...

    20 январ, 23:00

    Қарши магистрал канали ўтган йили 39 та тендер ўтказди. Унинг 21 тасида буюртмачининг “қўшниси” ғолиб чиққан

    22 январ, 10:57

    Тошкент—Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш бўйича тендер ўтказилади

    23 январ, 15:13

    Асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирган Марказий банк, товламачиликда гумонланиб, қамоққа олинган Nazorat.uz канали маъмурлари, Бухорода туғуруқ вақтида вафот этган а...

    23 январ, 22:50

    “Махам-Чирчиқ” тендерларида ғалаба қозонаётган “номаълум тадбиркор” ким?

    27 январ, 19:30

    Унутилган очиқлик ва ҳисобдорлик: ўзбекистонликлар Марказий Осиё халқлари орасида ҳаж зиёрати учун энг кўп пул сарфлайди

    28 январ, 20:19

    Бухородаги Мурувват уйи шубҳали тендер ўтказди. Харид комиссияси раиси эса ўзи имзолаган ҳужжатдан бехабар

    30 январ, 18:10

    Тошкентда 20 ёшли қизни ўғирламоқчи бўлган шахслар, боғчада илонлар билан томоша кўрсатгани учун жазоланган фуқаро, Бухорода машинани ЙПХ ходимига ҳайдаган ҳайдовч...

    30 январ, 23:00

    Тошкент—Андижон муқобил йўли лойиҳаси бўйича халқаро тендер эълон қилинди

    3 феврал, 21:54

    Рекорд даражада ошган олтин қуймалар, янги ставкалари тасдиқланган божхона йиғимлари, Riviera савдо марказидаги лифт шахтасида вафот этган фаррош аёл: 3 февралнинг...

    3 феврал, 23:00

    Тошкент—Андижон ва Тошкент—Самарқанд пулли йўлларининг қурилиши қачондан бошланиши айтилди

    4 феврал, 17:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.