• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар

    26 январь куни Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 100 дан ортиқ тендерлар амалга оширилди. “Дарё” мухбири Абдуқаҳҳор Қосимов ҳужжатларни мониторинг қилиб, энг эътиборга молик савдолар ҳақида маълумот беради.

    Ходимларни овқатлантиришга 1,361 миллиард сўм

    Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ходимларига 2023 йил учун овқатланиш хизматларини етказиб бериш бўйича тендер ўтказган. Протоколга кўра, таомномада ош, гречка, товуқ шўрва, қовурма лағмон каби овқатлар бўлиши керак.

    Скрин: Танлов ҳужжати

    Тендер комиссияси баёнига кўра, ғолиблик учун ”Диёрбек Ошхонаси” ва “Гранд Декабрь” МЧЖлар қатнашган. Якунда 1 миллиард 361 миллион 360 минг сўмлик тендерни “Диёрбек Ошхонаси” ютиб олган.

    Бир “э-маил”ли рақобатчилар

    Фарғона вилояти Марғилон шаҳри мактабгача таълим бўлими котёл сотиб олиш учун 30 миллион сўмлик тендер ўтказган. Унда “Зилол Фин Expert” хусусий корхонаси, “Тошлоқ Шинам” ва “Мухаммад Умар Building” МЧЖлар иштирок этган.

    Скрин: “этендер.узех.уз”

    Баённомага кўра, тендер якунида “Zilol Fin Expert” ғолиб, “Мuhammad Umar Building” эса захира ғолиб деб топилган.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Ғолиб ХКнинг таъсисчиси ва раҳбари Орипова Зилола Марифжоновна. Корхона Фарғона шаҳрида жойлашган, почта манзили эса oripova04@mail.ru.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Захира ғолиб МЧЖ раҳбари бошқа — Турабоев Қобил Хайриддин ўғли. Аммо электрон почта манзил рақобатчисиники билан бир хил.

    Яна ўша эски тадбиркор

    20 январь куни эълон қилинган материалимизда бир тадбиркорга тегишли икки корхона бир тендерда қатнашиб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун моддалари бузилгани ҳақида ёзгандик.

    Скрин: Статистика агентлиги
    Скрин: Статистика агентлиги

    Аммо бир ҳафта ўца ҳамки, тендер натижалари бўйича текширув ўтказилмади, натижалар бекор қилингани йўқ. Шу сабабли кейинги савдо кунлари давомида ҳам худди шу тадбиркор билан яна икки марта қонун бузилиш ҳолатлари содир этилди.

    Скрин: “этендер.узех.уз”

    Биринчиси. Жиззах вилоят тери-таносил касалликлари диспансери овқат етказиб бериш бўйича аутсорсинг учун тендер эълон қилди, савдо 26 январь куни якунланди. Унда Убайдуллаев Акмалжон Эштурдиевичга тегишли Tesla-S МЧЖ ва Testy Meal Plus МЧЖ беллашди. Комиссия аъзолари рози, ғолиб Testy Meal Plus билан 13 миллион 177 минг сўмлик шартнома имзоланди.

    Скрин: “этендер.узех.уз”

    Иккинчиси. 27 январь куни ҳам яна ўша Жиззах вилоят тери-таносил касалликлари диспансери овқат етказиб бериш бўйича ўтказган тендер якунланди. Яна ўша икки тадбиркорлик субъекти (шунингдек, жуда паст балл қайд этган Ота Servicegroup МЧЖ) қатнашди. Тендерни Testy Meal Plus МЧЖ ютиб олди. Шартнома суммаси бу сафар қарийб 20 миллион сўм.

    “Дарё” мухбири тадбиркор билан боғланишга уринди, аммо МЧЖлар билан алоқа сифатида кўрсатилган рақам “нотўғри” экан.

    “Йўқ, адашдингиз”

    “Намангандонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти элеваторга буғдой ташиш хизмати учун 200 миллион сўмлик тендер ўтказди. Лотни Trade Actives ютиб олди, Spark Аrenа МЧЖ эса захира ғолиб сифатида кўрсатилди.

    Скрин: “этендер.узех.уз”

    Аммо ушбу МЧЖлар бир тадбиркорга тегишли.

    Скрин: Статистика агентлиги
    Скрин: Статистика агентлиги

    Ҳолат юзасидан Умаров Файзулло билан боғланишга уриндик, аммо гўшакни кўтарган шахс адашиб бошқа манзилга тушганимизни айтди.

    Дубайга саёҳат

    Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети 10 нафар иқтидорли талабани Дубайга дам олишга жўнатади. Саёҳатни ташкил этиш учун эса 128 миллион сўмлик тендер ўтказилди.

    Скрин: “этендер.узех.уз”

    Тендерни Golden Cоin-Tour МЧЖ ютиб олди. Техник топшириққа кўра, ғолиб қуйидаги хизматларни кўрсатиши керак:

     

    Скрин: Техник топшириқ ҳужжати

    Тушунмасдан тендерни ютган тадбиркор

    Наманган вилояти Чуст туман Тиббиёт бирлашмаси тиббий тарози харид қилиш учун 57,5 миллион сўмлик тендер ўтказган. Унда ғолиб бўлган Beruniy Medical ва захира ғолиб Glyucomed МЧЖларнинг иккиси ҳам бир тадбиркор — Обидов Муҳаммадюсуф Аҳмад ўғлига тегишли.

    Скрин: Статистика агентлиги
    Скрин: Статистика агентлиги

    “Дарё” мухбири Муҳаммадюсуф Обидов билан боғланди. Унга вазият юзасидан савол берилганида тендерда ҳақиқатан ҳам иккита МЧЖ билан қатнашганини тан олди.

    “Ҳа, қатнашганман. Аммо бунинг нотўғри эканини билмагандим, унча тушунмайман. Бухгалтерим билан гаплашай-чи”, — деди тадбиркор.

    Комиссия аъзолари эса ҳолатни ё пайқамаган, ё кўриб, кўрмаганликка олган. Ҳар ҳолда 5 нафар комиссия аъзосининг бирортаси ҳам тендер натижаларига қарши овоз бермаган.

    Масъуллардан ушбу шубҳали тендерлар натижаларига эътибор қаратиб, ноқонуний ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўришни сўраймиз.

    27.01.2023, 23:38   Изоҳ (0)   11461
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Абдуқаҳҳор Қосимов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Янги йил совғаси», бир хил фамилияли рақобатчилар, сохталаштирилган савдо — 23 январдаги қизиқарли тендерлар

    23.01.2023, 20:54

    Почтаси, манзили, ҳатто телефон рақами бир хил “рақобатчилар”, лотни бўлишган шериклар — 24 январдаги шубҳали тендерлар

    24.01.2023, 22:21

    Бир бухгалтерли рақобатчилар, ўқувчиларни овқатлантириш учун 33 миллиард сўм, исмлари ўхшаш тадбиркор ва ҳакам — 25 январда кун тендерлари

    25.01.2023, 20:27

    Маримба мусиқий асбоби учун 90 миллион сўм, бир фамилияли рақобатчилар, тадбиркорнинг ўйини — 26 январда кун тендерлари

    26.01.2023, 19:21

    Бухородаги тунги клубда эркак 2 кишини калтаклади

    27.01.2023, 23:29

    Ўзбекистонда эски “права”ни онлайн алмаштириш имконияти яратилди

    27.01.2023, 22:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.