Ўзбекистон Суперлигасининг 16-тури доирасида бўлиб ўтган “Динамо” — “Навбаҳор” учрашуви 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.

Ҳисобни 32-дақиқада мезбонлар футболчиси Дмитрий Плетнев очди. Орадан бор-йўғи 4 дақиқа ўтиб, “Динамо” яна бир бор меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, устунликни мустаҳкамлади — 2:0.
Иккинчи бўлим бошида “Навбаҳор” ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи — Аббос Ғуломов. 54-дақиқага келиб, наманганликлар футболчиси Русланбек Жиянов мувозанатни тиклади — 2:2. Ўйиннинг қолган қисми ҳам кескин курашларга бой тарзда ўтди, аммо ҳисоб ўзгармади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Мазкур натижадан сўнг “Динамо” очколарини 30 тага етказиб, турнир жадвалининг 5-поғонасига жой олди. “Навбаҳор” эса 27 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Ўзбекистон Суперлигаси
16-тур
2 август, шанба
“Динамо” — “Навбаҳор” 2:2
Голлар: 1:0 — Плетнев (32), 2:0 — Кучеренко (36), 2:1 — Ғуломов (50), 2:2 — Жиянов (54)
Изоҳ (0)