• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Архитектура

    Дунёнинг энг бадавлат инсонлари эгалик қиладиган ноёб вилла ва қасрлар (фото)

    Технология асрида одамзод фақат қулайликлар сари интилиб яшайди. Яхши иш, яхши машина, сўнгги моделдаги мобил телефон ва ҳоказолардан ташқари, албатта, ўзининг шинамгина уйи бўлишини истайди. Хўш, дунё миллиардерлари қаерда яшайди? LinDeal нашри дунёдаги энг бадавлат инсонлар яшайдиган қароргоҳлар ҳақида маълумот берди.

    “Миллиардер ороли”даги сарой

    • Эгаси: Жефф Безос
    • Жами активлари: 182 миллиард доллар
    • Қаерда жойлашган: Indian Creek ороли, Флорида, АҚШ
    • Турар жойнинг тахминий қиймати: 68 миллион доллар

    Энг сўнгги технологиялар асосида таъмирланган юқори даражадаги хавфсизлик туфайли мазкур уй “миллиардерлар бункери” лақабини олган. 864 квадрат метрлик эксклюзив сарой 1965 йилда қурилган бўлиб, бир нечта ётоқхоналар ва бассейнларни ўз ичига олади. Бу жойни Жефф Безос ўзининг мулкига айлантириш режаси бор. Оролдаги сарой ва унинг эгаси ҳақида қўшимча маълумотлар қатъиян сир тутилади.

    Фото: Дзен

    Бумеранг уй

    • Эгаси: Илон Маск
    • Жами активлари: 151 миллиард доллар
    • Қаерда жойлашган: Лос Анжелес, АҚШ 
    • Уйнинг нархи: 4,5 миллион доллар

    Миллиардернинг ҳеч қандай кўчмас мулк сотиб олмаслиги ҳақида айтган сўзларига қарамай, Илон Маскнинг Лос Анжелесда еттита уйи бор. Бумеранг уй барчасидан ажралиб туради. Бу бир қаватли уй ҳақиқатан ҳам бумерангга ўхшайди. Унинг бир қанотида меҳмонхона, ошхона ва сузиш ҳавзаси, иккинчи қанотида эса ётоқхона ва ҳаммом мавжуд.

    Фото: Дзен

    6D Ранч уйи

    • Эгаси: Майкл Делл
    • Жами активлари: 22,9 миллиард доллар
    • Қаерда жойлашган: Остин, Техас, АҚШ 

    Компьютер ускуналари компанияси асосчиси Майкл Деллга тегишли виллалар, уйлар ва пентҳаусларнинг сони тугамайди. Улар орасида энг ажойиб дизайндаги 6D Ранч уйи ҳақиқий меъморий мўжиза сифатида ажралиб туради.

    Мазкур уй анъанавий Техас ранчосининг замонавий услубга эга инновацион кўринишидир. Бу ерда зотдор араб отлари боқилади. Уй атрофида ов қилиш, балиқ овлаш ва фаол дам олиш учун барча шароитлар муҳайё. Уйнинг интерери классик минималистик услубда ишланган.

    Фото: Дзен

    Юқори технологияли Ксанаду 2.0 (Xanadu 2.0)

    • Эгаси: Билл Гейтс
    • Жами активлари: 67 миллиард доллар
    • Манзил: Вашингтон штати, АҚШ 
    • Уйнинг нархи: 120,5 миллион доллар

    Microsoft асосчисига тегишли қароргоҳнинг ҳар бир хонаси масофадан пульт орқали бошқарилади, ҳовлидаги ҳовузда сувости аудио тизими мавжуд. Биргина тугмача орқали уйнинг ҳароратини ўзгартириш ёки ёруғлигини созлаш мумкин.

    Фото: Дзен

    Вилла Леополда

    • Эгаси: Лили Сафра
    • Жами активлари: 1,2 миллиард доллар
    • Манзил: Франция
    • Уйнинг нархи: 750 миллион доллар

    Вилла Леополда банкир Эдмонд Сафранинг бева аёли Лили Сафрага тегишли. Уй ичида 14 та ҳаммом, 11 ётоқхона, улкан сузиш ҳавзаси, шахсий пляж, шунингдек, лимон ва зайтун боғлари мавжуд.

    Фото: Дзен

    Kencington palace gardens

    • Эгаси: Лакшми Миттал
    • Жами активлари: 16,5 миллиард доллар
    • Манзил: Лондон, Буюк Британия
    • Уйнинг нархи: 222 миллион доллар

    Ҳиндистонлик металлургия магнати Лакшми Митталлнинг Лондонда учта ҳашаматли уйи бор. Улардан бири Исроил элчихонаси ёнида жойлашган ажойиб нео-георгиян услубидаги саройидир. Ушбу уйнинг аввалги эгаси инвестор Ноам Готтесман бўлган ва Миттал уни ўғлига совға қилиш учун сотиб олган.

    Фото: Дзен

    Ўрмонда жойлашган Ўрта асрларга хос қалъа

    • Эгаси: Ли Кашин
    • Жами активлари: 21,7 миллиард доллар
    • Манзил: Гонконг

    Ли Кашинга тегишли кўчмас мулк атрофи ажойиб яшилликка тўла. Дарахтлар орасида дунё шовқинидан узилган ўрта асрларга хос қалъани кўришингиз мумкин. Антиқа услубига қарамай, турар жой энг янги технологиялар билан жиҳозланган. Уйнинг умумий майдони 100 гектарни ташкил қилади.

    Фото: Дзен

    16-аср императорлик қароргоҳи услубида моделлаштирилган ёғоч меъморий ансамбли

    • Эгаси: Ларри Эллисон
    • Жами активлари: 59 миллиард доллар
    • Манзил: Вудсайд, Калифорния, АҚШ 
    • Уйнинг нархи: 200 миллион доллар

    Oracle асосчиси ўзи учун биргина ҳашаматли уйни эмас, балки бир нечта қасрлардан иборат катта қароргоҳ қуришга қарор қилган. 2004 йилда Ларри Эллисон 16-асрнинг императорлик қароргоҳларидан илҳомланган ҳолда 10 та ёғоч уйдан иборат бутун бошли меъморий ансамблни қуришни бошлаган. Ушбу бинолар очиқ ҳавода дам олиш учун идеал шароитлар билан таъминланган.

    Фото: Дзен

    Антилия

    • Эгаси: Мукеш Амбани
    • Жами активлари: 36,8 миллиард доллар
    • Манзил: Мумбай, Ҳиндистон
    • Уйнинг қиймати: 2 миллиард доллар

    Амбанилар оиласи ҳозирда энг қимматбаҳо уйлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган Антилия номли кўп қаватли ноёб уйда истиқомат қилади. Ушбу уйда Анант Амбани ва Радҳика Мерчант уч кунлик тўйини нишонлаган эди. Бинонинг баландлиги 173 метр бўлиб, 27 қаватдан иборат. Антилия тахминан 37 000 квадрат метр майдонга эга, бу Рейхстагдан (13 290 кв/м) деярли уч баравар катта демакдир. Минора шаклидаги сарой Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги Алтамоунт кўчасида жойлашган.

    Саройда Мукеш ва унинг рафиқаси, миллиардернинг онаси Кокилабен Амбани, шунингдек, жуфтликнинг уч фарзанди — ўғиллари Анант ва Акаш, ҳамда қизи Иша оиласи билан яшайди. Антилияда 3 та вертолёт майдончаси, 168 та машина учун тўхташ жойи, бир нечта сузиш ҳавзалари, ибодатхона, кинотеатр, қорлардан иборат хона ва боғлар мавжуд. Ушбу бино Букингем саройидан кейин дунёдаги иккинчи энг қиммат қароргоҳга айланди.

    Фото: Дзен

    Виктория даврига хос Атлон қароргоҳи

    • Эгаси: Михаил Фридман
    • Жами активлари: 13 миллиард доллар
    • Манзил: Ҳемпстед, Лондон, Буюк Британия
    • Уйнинг нархи: 100 миллион доллар

    160 йиллик тарихга эга Атлон қасри россиялик миллиардер шарофати билан сақлаб қолинган. Михаил Фридман 1855 йилда қурилган ушбу бинони сотиб олган ва кенг қамровли реставрация ишларини олиб борган.

    Фото: Дзен

    Музей ва 39 та ҳаммомдан иборат уй (Fair Field Estate)

    • Эгаси: Айра Рене
    • Жами активлари: 6,5 миллиард доллар
    • Манзил: Сагапонак, Нью Йорк, АҚШ 
    • Уйнинг нархи: 248 миллион доллар

    Уолл Стритнинг ҳақиқий афсонаси Ира Рене ўзининг биринчи миллиард долларини ишлаб топганидан кейин Атлантика соҳилида ажойиб уй харид қилган. Мазкур уйда 39 та ҳаммом, 29 та ётоқхона, 3 та меҳмонхона, 3 та бассейн ва спорт зали мавжуд. Қаср ичида турли йўналишдаги санъат асарлари коллекциясидан иборат шахсий музей ҳам мавжуд. Шунингдек, Ренега тегишли кўчмас мулкда бешта теннис корти ва вертолёт майдончаси ҳам киритилган.

    Фото: Дзен

    Миллиардерлар кўчасидаги уй (Kensington palace gardens)

    • Эгаси: Роман Абрамович
    • Жами активлари: 10,2 миллиард доллар
    • Манзил: Лондон, Буюк Британия
    • Уйнинг нархи: 140 миллион доллар

    Лакшми Митталнинг миллиардерлар кўчасидаги қўшниси Роман Абрамович Лондондан ажойиб уй харид қилган ва уни капитал таъмирдан ўтказган. Уй ҳудудида соғлиқни сақлаш маркази, теннис корти ва автомобиль техникаси музейи ташкил этилган.

    Фото: Дзен
    29.11.2024, 14:53   Изоҳ (0)   21253
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ҳашаматли

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Tesla Cybertruck ва ширинликлар хонаси: Жаҳон юлдузларининг барча истаклари сўзсиз адо этиладиган фарзандлари (фото)

    30.09.2024, 16:50

    Питон терисидан туфли, сувости автомобили ва Twitter: Илон Маск миллиардларини яна қандай кўнгилхушликларга сарфлайди?

    04.10.2024, 18:16

    Дэвид ва Виктория Бекҳэмлар харид қилмоқчи бўлган 78,5 млн долларлик уй қандай кўринишда? (фото) 

    09.10.2024, 19:40

    Космосга чипта ва УТТ аппарати: Жаҳон юлдузлари харид қилган энг ғайриоддий нарсалар (фото)

    11.10.2024, 17:27

    Америкалик аёл бор мулкини сотиб, орзусидаги саёҳатга чипта олди. Бироқ у кемага чиқарилмади

    14.10.2024, 15:34

    Дам олиш кунлари томоша қилиш учун янги минисериаллар (трейлер)

    17.10.2024, 09:50

    Шахсий футбол клуби ва автотураргоҳ: юлдузларнинг энг ноодатий харидлари

    17.10.2024, 19:55

    Кинотавсия: ҳордиқ чиқариш учун маза қилиб томоша қилинадиган сериаллар 

    25.10.2024, 11:45

    MG: Ҳақиқий британча ҳашаматга эга автомобиллар

    22.10.2024, 15:00

    Девид ва Виктория Бекҳэмлар Майамидан 77 млн долларга ҳашаматли уй харид қилди (фото)

    25.10.2024, 12:40

    Минимализм ёки бефарқлик: нима учун бадавлат инсонлар доим оддий кийинади? 

    29.10.2024, 10:40

    Голливуд соҳибжамолининг қора томони: Энн Ҳетеуэй билан боғлиқ можаролар

    31.10.2024, 16:45

    “Муҳташам юз йил”нинг давоми бор ва гап “Кўсем” сериали ҳақида эмас 

    31.10.2024, 14:46

    Усмонлилар империясига саёҳат: “Муҳташам юз йил” сериали суратга олинган жойлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    04.11.2024, 17:15

    Британия қироллик аъзолари қандай қилиб ҳар куни миллионлаб пул топади ва кимнинг бойлиги кўпроқ?

    05.11.2024, 13:10

    Ҳамкасблари фикрига кўра бирга ишлаш мароқли бўлган 5 нафар актёр

    06.11.2024, 23:00

    “Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Европа илгари мисли кўрилмаган даражада бир-бирига яқинлашди” —  Урсула фон дер Ляйен

    06.11.2024, 16:39

    Энрике Иглесиас ва Анна Курникованинг ҳашаматли боғ ва яхтага эга уйига саёҳат (фото) 

    07.11.2024, 19:10

    Голливуд актрисаси Женнифер Энистоннинг Лос-Анжелесдаги ноодатий дизайнга эга уйига саёҳат (фото)

    08.11.2024, 14:35

    Шахсий сувости кемаси ва “Уйда ёлғиз 2” фильмидаги хона: дунёдаги энг қиммат меҳмонхоналар қандай кўринишда? (фото)

    09.11.2024, 07:39

    “Доктор Ҳаус” ва “Сабрина кичик жодугар”: машҳур фильмларнинг оригиналидан қолишмайдиган туркча ремейклари (трейлер)

    25.11.2024, 15:46

    “Муҳташам юз йил” сериали актёрлари қаерда ва қандай уйларда яшайди? (фото)

    14.11.2024, 14:31

    Леонардо Ди Каприонинг гаражига саёҳат: актёр қандай автомобилларга эгалик қилади? (фото)

    14.11.2024, 12:40

    FIFA клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг янги кубогини тақдим этди

    15.11.2024, 19:49

    Дубайлик миллиардернинг рафиқаси бир кунда қандай қилиб 216 минг доллар сарфлаши ҳақида сўзлаб берди 

    20.11.2024, 09:59

    Кузнинг ёмғирли ҳавосида мириқиб томоша қилиш учун ажойиб сериаллар (трейлер)

    20.11.2024, 18:32

    Ўртаҳол Виндзорлар: Британия қироллик оиласининг камтарона ҳаёт кечирадиган аъзолари

    25.11.2024, 09:35

    Неймар Дубайдан 50 миллион евролик ҳашаматли пентхаус сотиб олди

    21.11.2024, 17:23

    Норвегия валиаҳд маликасининг ўғли ҳибсга олинди

    21.11.2024, 20:38

    Хитойда электромобиллар нархлари қанча? 

    21.11.2024, 21:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Барча ёддан биладиган мультфильмлар ортида турган кутилмаган ҳақиқатлар

    Кино | 25 июл, 12:31

    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида

    Реклама | 25 июл, 12:00

    Эстония Лукашенко ва 272 нафар Беларусь амалдорларига мамлакатга киришни умрбод тақиқлади

    Дунё | 25 июл, 12:15

    Олександр Усикнинг Жозеф Паркерга қарши жанги ўтказилмасилиги мумкин

    Спорт | 25 июл, 12:05

    Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6 млн сўмга яқинлашди

    Ўзбекистон | 25 июл, 12:02

    Миср Қўшма Штатлардан 4,7 млрд долларлик ҳаво мудофаа тизимлари сотиб олади

    Дунё | 25 июл, 12:00

    Росатом Туркиядаги АЭС ишчилари маошлари кечикканида “душман мамлакатлар”ни айблади

    Дунё | 25 июл, 11:53

    Instagram: Uzairwaysʼдан норози бўлган Муниса Ризаева, Чорсуда хоним сотган Нилуфар Ҳамидова, “эркак бўлишдан чарчаган” Барчин Ғофурова

    Маданият | 25 июл, 11:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.