Россиянинг Нижний Новгород шаҳридаги 39-сонли шаҳар клиник шифохонаси нейрохирурглари бошида улкан мих бўлган беморнинг ҳаётини сақлаб қолишди.

Воқеа 2025 йил июнь ойида содир бўлган. Бахтсиз ҳодиса туфайли 12 сантиметр узунликдаги мих эркакнинг бош суяги ва миясини тешиб ўтган.
“Хавфли ёт жисмни олиб ташлаш жараёни уч соатдан ортиқ давом этди. Операцияни 39-сонли шаҳар клиник шифохонасининг 1-сонли нейрохирургия бўлими мудири Александр Лавренюк ва тиббиёт фанлари номзоди, нейрохирург Павел Смирнов амалга оширди”, дейди журналист Алексей Никонов.
Та`кидланишича, бемор шифохонада 53 кун даволаниб, шундан 40 кунини кома ҳолатида реанимацияда ўтказган. Шифокорлар эркакни ҳаётга қайтаришга муваффақ бўлишган, энди унга узоқ реабилитация даври керак бўлади.
“Эркакнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилди, ҳозир у реабилитация босқичида. Июнь ойидан буён бу ҳолатни кузатиб келдик, ташвишландик ва барча нарса яхшилик билан якунланганидан хурсандмиз”, дейилади хабарда.
Бундан аввал Австрияда жарроҳ 12 ёшли қизига бемор бош суягини тештиргани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)