Ижтимоий тармоқларда машинада бажарган хавфли ҳаракатлари билан “йўл полвони” дея ном олган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 28 июль куни Навоий вилояти кўчаларида фуқаро Nexia русумли машинада турли хавфли ҳаракатларни амалга ошириб, қўпол йўл қоидабузарликларини содир этган. У ўз ҳаракатларини қўл телефонида видеога олдириб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ҳайдовчининг машинаси вақтинчалик сақлаш майдончасига қўйилганига қарамай, ўзи маълум вақт инспекторлардан яшириниб юрган.
“Реклама учун қилинган. Пушаймонман, қочиб юрган билан барибир ушлайди”, деган қоидабузар ҳайдовчи.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 10-моддасига асосан баённома расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)