• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Хитойда электромобиллар нархлари қанча? 

    Жорий йил 11–13 ноябрь кунлари Geely компанияси Хитойда 10 дан ортиқ давлатдан келган журналистлар учун медиатур ташкил этди. Тадбирда ўзбекистонлик оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Сафар чоғида иштирокчилар Geely Ҳолдинг Group шўба корхонасининг Тадқиқотлар ва ривожланиш марказида бўлди. “Дарё” мухбири марказ вице–президенти Рен Хианг Феи билан суҳбатлашди.

    Рен Хианг Феи 
    Фото: Geely

    Бугун Хитой электромобиль саоанти бўйича дунёда етакчи. Бу даражага эришишда қайси омиллар ёрдам берди? Янги моделларни яратиш стратегиянгиз қандай?

    Хитойда 2023 йилда 9,6 миллионта электромобиль ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 9,5 миллионтаси сотилган. Жумладан, 8,3 миллион дона (85 фоиздан ортиғи) электромобилни ички бозор истеъмолчилари харид қилган.

    Умуман олганда, ўтган йили мамлакатда электромобиллар ишлаб чиқариш кўрсаткичи 2022 йилдагига қараганда 35,8 фоиз, сотув ҳажми 37,9 фоиз ўсди. 2023 йилда Хитойда ишлаб чиқарилган электромобиллар улуши глобал савдонинг 60 фоиздан ортиғини ташкил этди.

    Масалани Geely фаолияти мисолида таҳлил қилсак. Компаниянинг 2024 йил январидан октябригача бўлган вақтдаги умумий автомобиль сотуви 1,7 миллион донадан ошди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 32 фоизга ўсишни англатади. Хорижга экспорт қилинган автомобиллар сони 347 000 донага ошди. Бугунги кунда Geely компаниясида 30 000 нафардан ортиқ илмий–тадқиқот бўйича мутахассислар фаолият юритади. Компаниямиз томонидан охирги 10 йил ичида илмий–тадқиқот ишларига 200 миллиард юандан ортиқ (27,7 миллиард доллар) сармоя киритилди. Албатта, бу сармоялар автомобиллар ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди дейиш мумкин.

    Geely дунёнинг 80 дан зиёд мамлакатларда 800 дан ортиқ савдо ҳамда хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этган. Компаниянинг янги ЭХ5 электромобили Хитой бозорида сотувга чиқарилгандан кейин 100 кун ичида 50 000 донадан ортиқ сотилди. Хитой электромобиль саноатининг ўсиши бозорда рақобатни кучайтирмоқда. Мамлакатимиз тажрибаси автотранспорт воситаларини электрлаштиришга глобал ўтишга катта туртки беряпти.

    Фото: Geely

    Бугун электромобиль ишлаб чиқаришда Хитойнинг асосий рақобатчилари қайси давлатлар?

    Ҳозирда электромобиль бозори доимий ўсиб бормоқда. Кўпроқ истеъмолчилар мазкур шаклдаги транспорт воситаларини харид қилмоқда. Глобал миқёсда турли мамлакатларда таниқли компаниялар электромобиль соноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшяпти.

    Geely автомобилсозлик саноатида электрлаштиришга ўтишни сотиш бўйича рақобатдан кўра муҳимроқ деб ҳисоблайди. Бу жараён компания имкониятларини кенг қамровли синовдан ўтказади. Турли бозорлардаги фойдаланувчиларнинг ўзига хос эҳтиёжларини тушуниш ва мослаштирилган маҳсулотлар ҳамда ечимларни тақдим этиш барқарор ривожланишга эришиш учун муҳим.

    Фото: Geely

    Хитойда ва бутун дунёда электромобиллар келажаги ҳақида нима дея оласиз?

    Глобал электромобиль сотуви 2024 йилда кучли суръатни кўрсатди. БНЕФ маълумотларига кўра, электромобиллар, жумладан аккумуляторли электр ва қўшимчали гибрид автомобиллар сотуви жорий йилда 16,7 миллион донага етди. Ўтган 2023 йилда бу кўрсаткич 13,9 миллионта бўлган. Электромобильлар автомобилсозлик ва энергетика саноатида туб ўзгаришларни кўрсатяпти.

    Хитойда электромобилларнинг келажаги истиқболли кўринади. Аккумулятор, автоном ҳайдаш ва бошқа асосий технологияларда давом этаётган инновациялар, эмиссияларни камайтириш ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш мажбуриятини олади. Тартибга солинаётган эҳтиёжлар, инсонларда атроф–муҳитга салбий таъсирни камайтириш бўйича хабардорлик оширилиши ва инфратузилма яхшиланиши фонида глобал миқёсда бозор сезиларли даражада ўсиши кутилмоқда. Бироқ, тартибга солиш, инфратузилма ва истеъмолчиларнинг хоҳиш–истакларидаги фарқлар туфайли суръат минтақага қараб фарқ қилиши мумкин.

    Фото: Geely

    Автотранспорт воситасининг нархи унинг сифати ва имкониятларига боғлиқ. Бугун Хитойда электромобиллар нархлари қанчадан бошланиб, неча пулгача етади?

    Айни пайтда Хитой бозорида ҳар хил турдаги автомобилларни турли нархларда учратиш мумкин. Масалан, Geely Ҳолдинг Group томонидан ишлаб чиқарилган электромобилларни олайлик. Geely ихчам автомобиллардан тортиб ўрта ва катта ҳажмдаги автотранспорт воситаларигача бўлган тоифадаги автомобилларни таклиф этади.

    Мисол учун, шаҳарда ҳаракатланиш учун мўлжалланган микро ва арзон электромобилларимиздан бири Geely Панда ҳисобланади. Бундай тоифа учун нархлар тахминан 39 000 юандан (5 386 доллар) 60 000 юангача (8 286 доллар) етади. Яна бир ихчам ва замонавий электромобиль Geely Хингюан нархлари 60 000 юандан 100 000 юангача (13 811 доллар).

    Хитойда спорт автомобиллари жуда ҳам машҳур. Уларнинг нархлари тахминан 120 000 юандан (16 573 доллар) 180 000 юангача (24 860 доллар) бўлмоқда. Самарадорлик ва ҳашаматни қадрлайдиган истеъмолчилар учун яратилган премиум электромобиллар ҳам кўп. Масалан, Geely Ҳолдинг Group шўба корхонасига қарашли Зеекр бренди автомобиллари. Жумладан, Зеекр 001 моделининг нархи 250 000 юандан (34 528 доллар) 500 000 юангача (69 057 доллар) етади.

    Хитой бозорида ҳашаматли спорт электромобиллари ҳам сотувда мавжуд. Масалан, 2017 йилдан бери Geely компаниясига тегишли бўлган Lotus Хитой бозорига Eletre ва Emeya моделларини тақдим этди. Мамлакатда бундай спорт автомобилларининг нархи тахминан 700 000 юандан (96 679 доллар) бошланади.

    Фото: “Дарё”

    Geely 2025 йилда Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда. Ушбу бозорнинг келажаги ҳақида қандай фикрдасиз? Сизнингча, автомобилларга талаб юқори бўладими?

    Албатта, бугун автомобилларга талаб юқори. Ўзбекистон бозорида ўрта синф сонининг кўпайиши ва урбанизация тезлигининг ортаётгани таъсирида автомобиллар савдоси барқарор ўсяпти. Маҳаллий ва хорижий брендларга талаб ортган. Чунки истеъмолчилар замонавий, ишончли ва ҳамёнбоп автомобилларни қидирмоқда. Шунинг учун талаб юқори бўлади.

    Geely Ўзбекистон бозорига жуда оптимист нуқтайи назаридан қарайди. Гибрид автомобиллар ва электромобиллар саноати ривожланишини қўллаб–қувватлаш учун кўпроқ маҳаллий компаниялар билан ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутмоқдамиз. Биргаликда биз ўзбек истеъмолчилари учун янада оқилона, “​​яшил” ва сифатли маҳсулотлар тақдим этишни мақсад қилганмиз.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    21.11.2024, 21:15   Изоҳ (0)   25406
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #электромобиль

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой автомобилсозлиги тарихига бир назар: бугунги Зеекр бренди яралиши учун саноат қайси йўлларни босиб ўтди?

    15.07.2024, 20:20

    Ўзбекистонда электромобиллар импорти учун божларни қайтариш таклиф этилди 

    26.07.2024, 14:46

    Бекхем, Бейонсе, Кардашян ва бошқа юлдузларнинг энг зўр машиналари (фото)

    01.08.2024, 12:05

    Трамп ҳар бир фуқаро электромобилга эгалик қилишига қарши эканини айтди 

    01.08.2024, 22:30

    “Электромобилларга божларни гибрид автомобилларники билан тенглаштириш керак” — Савдо-саноат палатаси раиси

    02.08.2024, 09:10

    “Бу гаплар қанчалик чиройли гапирилмасин, натижаси хунук бўлиб қолаверади!” — иқтисодчилар электромобилларга бож жорий қилиш таклифига кескин қарши чиқмоқда 

    03.08.2024, 18:10

    “Бу танловсизлик товони” — BYD e2 электромобили расмий нархи бозордагидан қимматлиги эътирозларга сабаб бўлди

    12.08.2024, 13:10

    BYD Astana Motors янги BYD э2 модели сотуви бошланганини эълон қилди

    13.08.2024, 09:00

    Еврокомиссар Маскни “зарарли контент” хавфидан огоҳлантирди 

    13.08.2024, 17:54

    Ўзбекистонда табиат ҳимоячилари ва энг тоза маҳаллалар тақдирланади

    20.08.2024, 22:48

    BYD ўзининг янги SEAGULL электромобилини тақдим этади

    10.09.2024, 12:00

    Ўзбекистон 7 ойда қанча электромобиль импорт қилгани очиқланди

    11.09.2024, 19:12

    Grand Mir ва NBU биноларини қурган қурувчи Сизга уй қуряпти, сотиб оласизми?

    23.09.2024, 18:00

    Ўзбекистонда ўтган етти йилда электромобиллар импорти 10 бараварга ошди

    09.10.2024, 18:38

    “Дарё” дайжести: 9 октябрнинг энг муҳим хабарлари

    09.10.2024, 22:40

    Тошкентда электромобиль, Қорақалпоғистонда юк машинаси, Қаршида кредитга олинган автомашина сотиб юборилгани маълум қилинди

    11.10.2024, 15:52

    Ўзбекистонга йил давомида қанча автомобиль импорт қилингани маълум қилинди

    14.10.2024, 10:25

    Ўзбекистонда гибрид автомобиллар импорти ошди

    17.10.2024, 12:55

    Уоррен Баффетнинг Ўзбекистонга сармояси ортмоқда

    21.10.2024, 14:48

    Қашқадарёда автокредит маблағини ўзлаштирган шахслар ушланди 

    21.10.2024, 20:35

    BYD OLOY янгиланган дилерлик марказини тақдим этди

    25.10.2024, 15:05

    Илон Маск Tesla акцияларининг рекорд даражада ўсиши туфайли бир кунда 33,5 млрд доллар ишлаб топди

    25.10.2024, 22:35

    Ўзбекистонда электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин

    30.10.2024, 10:30

    Илон Маск ўз компанияларига имтиёзлар олиш учун Трампни қўллаб-қувватлади —  Reuters

    07.11.2024, 18:55

    Иқлим туфайли йўқотишларни баҳолаш маркази, инновацион агросаноат хаб: Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида қандай ташаббусларни илгари су...

    12.11.2024, 17:45

    Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар сотуви сезиларли пасайди

    14.11.2024, 12:24

    Ўзбекистон автомобиль бозорида фаоллик даражаси III чоракда ошди

    14.11.2024, 18:56

    Нурланиш, саратон, жинсий ожизлик... Электромобильлар магнит майдони инсон организми учун хавфлими?

    16.11.2024, 16:25

    Geely компанияси Хитойда ўтказган халқаро медиатурда ўзбекистонлик журналистлар ҳам қатнашди

    16.11.2024, 16:55

    Ўзбекистонда заправкалар ҳақида маълумот берувчи илова тест режимида ишга тушди

    20.11.2024, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кунг-фу ҳақидаги 100 та фильм сунъий интеллект ёрдамида тикланади

    Кино | 25 июн, 15:20

    Ўзбекистонда пенсияга чиқиш ёшини ошириш тавсия қилинди

    Иқтисодиёт | 25 июн, 15:15

    Мозамбикда 120 нафар бола исёнчилар томонидан ўғирлаб кетилди

    Дунё | 25 июн, 15:10

    Путин 2027 йилгача урушни давом эттира олади — НАТО разведкаси

    Дунё | 25 июн, 15:00

    Витамин ва минераллар танқислигини қандай тўлдириш мумкин? Мутахассисдан 5 тавсия

    Саломатлик | 25 июн, 14:50

    Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 14:38

    Юришдан ҳам яхшироқ: олимлар мия учун энг фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади

    Лайфстайл | 25 июн, 14:35

    Ўзбекистонда айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш бекор қилинади

    Ўзбекистон | 25 июн, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.