• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Қашқадарё

    Қашқадарёда қудалар ўртасидаги суд можароси кадастр ходимлари кирдикорини фош қилди

    Қашқадарё вилояти судининг кассация инстанциясида кўрилган қудалар можароси кадастр ходимлари кирдикорларини фош қилди. Натижада судлов ҳайъати прокуратурага хабарнома юборадиган бўлди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” мухбири хабар берди. 

    Қашқадарё вилоят судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилган қудалар можаросида Қамаши туманида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар кадастр ходимлари томонидан қонунийлаштириб берилгани маълум бўлди. Судлов ҳайъати раиси судья Ақанов бу ҳақда прокуратурага хабарнома юборишини билдирди. 

    Даъвогар Лазиз Шоҳлиевнинг судда маълумот беришича, у укасининг қайнотаси, яъни қудаси Бахтиёр Чориев билан шерикликда иш қилишга киришган. Ўзига тегишли 6 сотих ер майдонидаги яшаб келган уйини бузиб, ўрнида тўйхона қурилишига қаршилик билдирмаган. Эвазига қудасидан фоизга олганини айтган 2000 доллар пулнинг фоизини қайтармаган.  

    2021 йилнинг ноябрь ойида фоизга олинган пулни 3000 доллар қилиб қайтаришим керак эди. Аммо имкониятим бўлмагач, ўша олинган пулни яъни 2000 долларни қайтардим. Қолган 1000 долларни қайтаролмаганим сабаб, қудамизнинг шартига кўниб, анчадан бери яшаб келаётган уйимнинг бузилиши ва ўрнида тўйхона қурилишига розилик билдирдим. Эвазига қудамизнинг расмхона, дўкон ва аптекани менга беришига келишдик. Аслида ер менинг номимда эди, қудамиз кредит олиш учун ер менинг номимда бўлиши керак деган важ билан ерни ўзининг номига ўтказиб олди. Буни Қамашидаги нотариусда ўзим тасдиқлаб, имзо қўйдим, деди у судда бу ҳақда гапирар экан. 

    Лазиз Шоҳлиев ернинг 2022 йил тузилган олди-сотди шартномасида нархи атайлаб пасайтириб кўрсатилганини, аслида келишув оғизаки бўлганини айтмоқда. 

    Ернинг олди-сотди шартномасида унинг нархини 5 миллион сўм деб кўрсатдик. Сабаби оғзаки келишув бўйича тўйхона ёнидан қуриладиган расмхона, дўкон ва аптека менга тегиши керак эди. Лекин қудамиз ваъдасида турмади. Тўйхона қурилгач, фақат расмхонани ишлатдим. Дўконни ўзимимиз таъмирлаб олдик. Лекин қизини эга қилиб қўйди. Кейинчалик эса тўйхона-ю, расмхонани биз қурган дўкон билан қўшиб сотди, дейди у. 

    Судда жавобгар сифатида қатнашган Бахтиёр Чориев даъвогарнинг гапларини рад этди ва ёлғон деб атади. Шунингдек, унга берилган пулни қарзга берганини, фоиз талаб қилмаганини қўшимча қилди. Унинг айтишича, у қурган тўйхона ҳақиқатан ҳам Лазиз Шоҳлиевнинг қонуний ва ноқонуний эгалланган ерида қурилган. Тўйхона ишга тушгач 253 та тўй ўтказган. Тўйхона ичидаги расмхонани Лазиз Шоҳлиевга берган. Шунингдек, тўйхона ёнидаги дўкон ҳам қудаларига берилган. 

    Ҳар доим уруш жанжал бўлиб, тинч тадбиркорлик қилолмаганимдан сўнг, тўйхонани ҳам сотиб юбордим, дейди судда кўрсатма берган жавобгар. 

    Жавобгарнинг айтишича, у ва даъвогар Лазиз Шоҳлиев қонуний ҳужжати бўлган 6 сотих ер майдони ва ноқонуний эгаллаб олинган ҳудудда тўйхона ва дўкон қурган. 

    Расмхонани бердим, ҳар бир тўйдан камида 100 минг сўмдан ишлашди. Бирор бир ижара тўлов ёки солиққа ёрдам беринглар демадим. Соф даромад қилишди. Дўконни бердим. Ишлатишди. Яна пул талаб қилаверишгач, сотиб юбордим,  деди тарафлар саволига жавоб берган жавобгар. 

    Жавобгарнинг айтишича, тўйхона ва дўкон аслида 40 сотих майдонга қурилган бўлиб, шундан 6 сотих ер майдоннинг қонуний ҳужжати бўлган. Қолган ерлар эса ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар бўлиб, унга Қамаши туман кадастр ходимлари томонидан қонунийлаштириб берилган.

    Судда сўз олган гувоҳ Тўра Каримов ҳам қудаси Бахтиёр Чориев уларни алдаганини, ваъда қилинган дўкон, расмхона ва дорихонани уларга бермаганини шунингдек, ўзлари яшаб келган уй учун ҳам пул тўламаганини маълум қилди. 

    Судда даъвогар Лазиз Шоҳлиевнинг адвокати Лазизга тегишли Қамаши тумани Ўрта чим қишлоғи “Ўрта Чим” МФЙ Чинорли кўчаси 110-уйни сотиш бўйича 2022 йил 10 март куни Қамаши туманидаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Мардон Маматов томонидан расмийлаштирилган олди-сотди шартномасини Фуқаролик кодексининг 123-124-моддалари асосида ҳақиқий эмас деб топишни сўради. Жавобгар адвокати эса даъво талабини рад этишни сўради.

    Судья Ақанов бошчилигидаги судлов ҳайъати қарор қабул қилар экан, даъво талабини рад этиб, биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган қарорни ўзгаришсиз қолдириб, 2022 йил 10 март куни тузилган олди-сотди шартномани ҳақиқий эмас деб топишни рад қилди. Шунингдек, тўйхонанинг 40 сотих ер майдонга қурилиши ва қонуний ҳужжати бўлган 6 сотих ердан ташқари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари ва уни қонунийлаштириб берган кадастр ходимлари ҳаракати юзасидан прокуратурага хабарнома юборилишини маълум қилди.

    04.11.2024, 17:45   Изоҳ (0)   19842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ер#суд#судья#Қашқадарё#Ақанов#мурожаат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уйи бузилишга тушган аёл Қашқадарё прокуратураси олдида ўзини ёқиб юборди

    19.02.2020, 22:48

    Қишлоқ хўжалиги вазири уни судга берган Sulton Tex Group корхонаси атрофидаги вазиятга изоҳ берди

    21.07.2020, 17:37

    Қашқадарё вилоят маъмурий суди журналистга хусусий ажрим чиқарганини айтди, кўп ўтмай айтган гапидан ҳам қайтди

    30.07.2020, 20:41

    Қарши шаҳар ҳокими вафот этган фуқарога ер берди. Марҳумга 10 кунда ҳужжатларни расмийлаштириш вазифасини юклади

    13.08.2020, 13:18

    Андижонда МИБ ходимини пичоқ билан жароҳатлаган фуқаро уч йилга озодликдан маҳрум қилинди

    16.06.2022, 23:35

    Андижонлик фермерлар ери ноқонуний тортиб олинаётганини айтмоқда. Ҳокимлик эса улар шартнома шартларини бажармаганини билдирмоқда

    14.09.2022, 13:13

    Москва қабристонида бир-бирини портлатган афғон уруши қатнашчилари, Африкадан қайтишни истамаган Ливингстон ва Ясная Полянадан қочиб кетган Лев Толстой. Кун хронол...

    10.11.2022, 09:30

    «Муҳрсиз, имзосиз қаламда ёзилган қоғоз сабаб уйимиз бузиб ташланди». Қашқадарёлик фуқаро судни адолатсизликда айбламоқда

    23.11.2022, 18:10

    Юнусободдаги метро фожиасига 3 йил тўлса-да, яралар битмаган, ваъдалар бажарилмаган (фото ва видео)

    18.12.2022, 15:22

    «Сигир сўйишни тўхтатиш керак». Ҳиндистон суди Ер юзидаги барча муаммоларга ечим таклиф қилди 

    23.01.2023, 12:50

    АҚШда жосуслиги учун қатл этилган эр-хотин Розенберглар, Миср президенти Ҳусни Муборакнинг ағдарилиши ва 27 йиллик қамоқдан озод этилган Мандела. Кун хронологиясид...

    11.02.2023, 09:31

    Сиёсат, футбол, мафия. “Милан”ни рақобатбардош клубга айлантирган афсонавий президент Силвио Берлускони ҳақида (видео)

    13.06.2023, 23:42

    Россиялик “қонундаги ўғри” умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди 

    10.06.2024, 22:35

    МИБ тракторини ноқонуний олиб қўйиб, 355 млн сўм зарар етказган қашқадарёлик фермер иши Самарқандда кўриб чиқилмоқда 

    24.07.2024, 22:25

    Тошкент вилоятида адолатсиз қарор чиқарган судья 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    26.07.2024, 15:05

    Судда фермер жарима нотўғри ҳисобланганини исботлади, судья мутахассис жавоби билан буни тасдиқлатди. Бироқ қарорда барибир банк манфаати устун келди

    19.08.2024, 18:35

    Ҳокимнинг ўғлига озодлик, оддий фуқарога 2,5 йил берган Наманган вилояти судьялари тақдирланди

    13.09.2024, 18:59

    Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади 

    16.09.2024, 11:05

    “Музокаралар столига ўтиришга тайёрмиз”. Эрон Исроилдан қўрқяптими?

    26.09.2024, 21:20

    Қашқадарёда ёқиб юборилган собиқ “замҳоким” ва унинг шериги 56 гектар суғориладиган ер майдонини уй-жой қуриш учун фуқароларга бериб юборгани маълум бўлди

    03.10.2024, 21:22

    “Мен метан заправка очганим йўқ, икки ойда шунча газни ишлатиб бўлмайди-ку” — Даврон Кабулов Бош прокуратура баёнотига муносабат билдирди (видео)

    07.10.2024, 16:16

    “Дарё” дайжести: 7 октябрнинг энг муҳим хабарлари

    07.10.2024, 22:45

    13 йил “запрет”да бўлган ва сўнгги йилларда ташқи кўриниши тубдан ўзгарган Озода Нурсаидова 50 ёшда (фото, видео)

    10.10.2024, 13:40

    Ўзбекистонда ерни ноқонуний эгаллаб олиш бўйича қўлланилган жазо чоралари маълум қилинди

    14.10.2024, 15:58

    Ўзбекистондаги иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологиялар жорий этилади

    15.10.2024, 09:59

    Тадбиркорнинг биносини бузиб ташлагани учун Тошкент шаҳар ҳокимлигидан 1 млрд сўм ундирилди

    16.10.2024, 11:40

    Тадбиркорлар энг кўп қайси масалаларда бизнес омбудсманга мурожаат этаётгани маълум қилинди

    22.10.2024, 15:10

    “Бу ерга 8 та туман, 3 та шаҳарнинг эртанги куни қандай бўлади, деган саволга жавоб топиш учун келдик” — президент Янги Навоий шаҳарчаси қурилиши билан танишди 

    31.10.2024, 20:27

    Самарқандда фермер хўжалиги томонидан 382 млн сўмлик қум-шағал аралашмаси қазиб олингани аниқланди 

    01.11.2024, 23:10

    Чорсу меҳмонхонаси бузилади. Ўрнида қиймати 170 млн доллардан ортиқ бўлган меҳмонхона, бизнес маркази ва турар жойлар қурилади (фото)

    03.11.2024, 13:01

    Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди

    03.11.2024, 11:24

    Тошкентда иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади

    04.11.2024, 11:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.