• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Муҳрсиз, имзосиз қаламда ёзилган қоғоз сабаб уйимиз бузиб ташланди». Қашқадарёлик фуқаро судни адолатсизликда айбламоқда

    Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Равшан Сатторов 2017 йил суд қарорига кўра, яшаб турган хонадони МИБ томонидан мажбурий тартибда бузиб ташланганини, суднинг бу қарорига муҳри, имзоси бўлмаган қоғоздаги маълумотлар асос бўлганини айтмоқда.

    Уй-жойимиз 2017 йил суд қарорига кўра, мажбурий ижро томонидан буздириб ташланди. Уйда 7-8 нафар оила аъзоларимиз яшарди. Уйимиз бузилишига марҳум амакимнинг турмуш ўртоғи судга шикоят қилгани сабаб бўлди, — дейди мурожаатчи Равшан Сатторов.

    Равшан Сатторов.

    Равшан Сатторов.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов
    Фуқаронинг билдиришича, марҳум амакисининг турмуш ўртоғи уларга тегишли ерга уй-жой қуриб олганини айтиб, судга даво киритган.
    Бизда 6 сотихдан 12 сотихли иккита участка бор эди. Бири амакимники эди. Амаким вафот этгач, унинг аёли бизга тегишли ерга уй қуриб олгансизлар деб, уйимизни буздиришни сўраб судга мурожаат қилди. Мазкур ишни кўриб чиққан суд қалам билан ёзилган, на муҳри ва на имзоси бўлган бир парча қоғозни асос қилиб, уйимизни бузиш тўғрисида қарор чиқарди. Ачинарлиси бу қоғоздаги маълумотни на архитектура на кадастр тасдиқлаган. Кимнингдир уйидан топиб олинган қоғозда қалам билан ёзилган маълумотлар биз яшаб турган уйнинг бузилишига асос бўлди. Суд бу ҳақда қарорида ҳам ёзиб, ўша қоғозни уй схемаси сифатида қабул қилган, — дейди уйи бузиб ташланганини айтган мурожаатчи.

    Бузиб ташланган уй.

    Бузиб ташланган уй.
    Фото: Равшан Сатторов

    Равшан Сатторов судда уларга тегишли уй 1994 йилда қуриб битказилганини айтганини, аммо суд даъвогарнинг мазкур уй 1997 йил даъвогар томонидан қурилган пойдевор устида барпо этила бошланганини айтган гапига ишонганини таъкидламоқда.

    Бузиб ташланган уй.

    Бузиб ташланган уй.
    Фото: Равшан Сатторов
    Мен судга уйимиз 1994 йилда қуриб битказилганини исботловчи намунавий шартномани тақдим қилдим. Аммо суд даъвогарнинг ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилмаса-да, бу уй улар томонидан 1997 йилда қурилган пойдевор устида барпо этилгани ҳақидаги гапига ишонди ва унинг даъвосини қўллаб-қувватлади, — дейди у.
    Равшан Сатторов «Дарё» журналисти билан суҳбатида бу ҳақда шикоят қилиб, ҳатто Олий суд раиси қабулига ҳам кирганини ҳам маълум қилди.
    Шу масала юзасидан 2022 йилнинг 19 октябрь куни Олий суд раиси қабулига ҳам кирдим. Кулгилиси, масъуллар, раиснинг ўзи эмас, у томонидан чақирилган судьялар ҳам қўлда ёзилган, ҳеч қандай имзо ёки муҳри бўлмаган бир парча қоғозни ҳужжат сифатида қабул қилишлари мумкинлигини айтиб, менга терс гапиришди. «Нега бир неча йиллардан бери тинчимайсан, келишсанг бўлади-ку», дея менга дакки ҳам беришди, — дейди Равшан Сатторов.

    Бузиб ташланган уй.

    Бузиб ташланган уй.
    Фото: Равшан Сатторов

    Мурожаатчи Олий суд масъулларидан ҳам ҳафсаласи пир бўлганини, бироқ Олий суд раисининг шахсан ўзидан умиди борлигини таъкидламоқда.

    Олий суд масъуллари, судьялари ҳеч қандай имзоси ёки муҳри бўлмаган бир парча қоғозни ҳужжат сифатида қабул қилишларини, шу бир парча қоғоз билан уйлар бузиб ташланишини оқлашларини айтишгач, биз дардимизни кимга айтайлик. Шуми суднинг адолати? Шуми халқ ишонч билдирган Олий суд?, — дейди у.
    Шаҳрисабзлик Равшан Сатторовнинг айтишича, мазкур адолатсизлик Чироқчи туманлараро суди судьяси Жамол Ҳамраев томонидан амалга оширилган.

    Равшан Сатторов.

    Равшан Сатторов.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов
    Чироқчи туманлараро суди судьяси Жамол Ҳамраевнинг адолатсизлигидан шикоят қилиб, бошқа жойга мурожаат қилдик. Энг кулгилиси биз устидан шикоят қилган судьянинг ўзи яна шу ишни қайта кўрди. Жамол Ҳамраев бизнинг учта ишимизни ўзи кўрди. Биз бундан норози бўлиб, судья алмаштирилиши кераклигини сўраб, илтимосномалар киритдик. Аммо фойдаси бўлмади. Кўпчилик «энди фойдаси йўқ, боиси судьялар қарори Ўзбекистон Республикаси номидан чиқади, агар бу қарор бекор бўлса, уйни қайта қуриб бериш судья зиммасига тушиб, маблағ давлат бюджетидан қопланишини инобатга олишади ва барча судья бунга қарши туради», дейишяпти балки шу гапларда жон бордир, — дейди мурожаатчи.
    Равшан Сатторов марҳум амакисига тегишли ер ҳамон бўш турганини, айни кунга келиб бузиб ташланган уй ҳам хароба ҳолга келиб қолганини, даъвогар айни кунда ҳам ерга ҳеч қандай уй қурмаганини айтиб, «ҳеч қандай асосларсиз, яшаб турган уйимиз бузиб ташланиб, биз кўчада қолдик», демоқда.
    Олий суд раисининг қабулига кирганимда раис икки нафар судьяни чақирди. Улар фақат менга қарши гапириб, биринчи суд чиқарган қарорни рўкач қилишмоқда. Мен уларга судья қароридан ташқари иш ҳужжатлари билан ҳам танишиб чиқдингизми, нега фақат судья қарорини ўқиб, хулоса қиляпсиз», деб савол бердим. Саволимга жавоб беришни ҳам лозим топишмади, — дейди фуқаро.

    Бузиб ташланган уй.

    Бузиб ташланган уй.
    Фото: Равшан Сатторов
    Мурожаатчи мустақил Ўзбекистон судьялари қалам билан чизилган бир парча қоғозни асос қилиб, одамларнинг уйини бузиб ташлайверса, одамлар ҳақиқатга ишонмай қўйишини айтмоқда.
    Ўша уйда яшаб фермерлик қилардик. Судьялар бир парча қоғозни асос қилиб, уйимизни бузишгач, айни кунда у ерда яшаб ҳам бўлмайди. Фермерлик фаолиятимиз тугади, уйимиз бузилиб, кўчада қолдик. Ачинарлиси мустақил Ўзбекистон судьялари қалам билан чизилган бир парча қоғозни асос қилиб, одамларнинг уйини бузиб ташлайверса, одамлар ҳақиқатга ишонмай қўяди-ку?, — дейди Равшан Сатторов.
    Мурожаатчининг қўшимча қилишича, даъвогар суддан кейин уларга мурожаат қилиб, 300 миллион сўм пул беришса, уйни буздириш талабидан воз кечишини айтган.
    Судда уйни қурган усталарни ҳам олиб келдик. Аммо суд буларни инобатга олмади. Даъвогарга уйни қурган усталарни кўрсатиб, қай бирини танийсиз, қайсига пул бергансиз деган саволларни бердик. Танимади. Аёл киши эканини, қурилиш ишларига аралашмаганини айтди. Энг ачинарлиси, суддан сўнг биздан 300 миллион сўм талаб қилди. Шу пулни берсак, уйни буздириш талабидан воз кечишини айтди, — дейди уйи бузилганини айтаётган мурожаатчи.

    Бузиб ташланган уй.

    Бузиб ташланган уй.
    Фото: Равшан Сатторов

    Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов «Дарё» сўровига жавобан мурожаатчи Равшан Сатторов Олий суд раиси қабулига кириб чиққач, мазкур ишга доир ҳужжатлар Олий судга чақирилганини ва ўрганилаётганини айтмоқда. Унинф айтишича, ўрганиш натижалари ҳақида маълумот берилади.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    23.11.2022, 18:10   Изоҳ (1)   18288
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 583216079@telegram.org / 28.11.2022, 11:06

      Судда шунчалик саводсизлик мухрли имзосиз хужжатни фаркига бормаса бундан чикди хохлаган одам хохлаган кулёзма оркали хохлаган иморатини буздирил мумкин булса инсонни кадр киммаьи йукми

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда трамвай тизимини француз компанияси лойиҳалаштиради

    23.11.2022, 18:05

    Фото: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва «Ўзмиллийбанк» Парижнинг Ферранди институти билан ҳамкорлик қилади

    23.11.2022, 17:51

    Танзила Норбоева: «Мажбурий меҳнат – биз аёвсиз курашаётган совет ўтмишининг қолдиғидир»

    23.11.2022, 17:49

    Андижонда оёқлари комбайнга кириб кетган фуқаро жонлантириш бўлимида вафот этди

    23.11.2022, 17:40

    Ўзбекистон Франциядан 800 млн еврога 17 та Airbus ва АТR самолётини харид қилади

    23.11.2022, 17:35

    Ўзбекистоннинг учта ҳудудида дори воситаларининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди

    23.11.2022, 17:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.