• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юнусободдаги метро фожиасига 3 йил тўлса-да, яралар битмаган, ваъдалар бажарилмаган (фото ва видео)

    Тошкент метрополитенининг Юнусобод бекати қурилиши Қашқадарё вилоятида яшовчи 4 та хонадон ва Самарқанддаги 2 та хонадон вакиллари қатори бутун ўзбекистонликлар учун «қимматга тушган». 2019 йил 18 декабрь куни рўй берган бахтсиз ҳодиса олти нафар марҳум яқинларининг қалбида бир умрлик кемтик ҳосил бўлишига сабаб бўлган.

    Юнусободда ерости метросининг янги қурилаётган қисмида 2019 йил 18 декабрь куни тупроқнинг қисман кўчиши юз берди. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 10:00 атрофида содир бўлган. Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, шу вақт метро қурилиши тарафдан жуда баланд, портлашга ўхшаш овоз эшитилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотига кўра, қурилиш майдонида 250 метр куб тупроқ кўчган. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти келтирган дастлабки маълумотларга кўра, кўчкига давомий ёмғир сабаб бўлган — ёмғир сувлари котлован (пойдевор) олдида сув ҳайдаш учун қурилган лоток ва бетон тўсиқ орасидаги тупроқни юмшатиб юборган.

    Воқеа содир бўлган пайтдаги ҳолат.

    Воқеа содир бўлган пайтдаги ҳолат.
    Фото: Facebook

    Ҳодисадан сўнг олти киши — самарқандлик Зариф Каримов ва Ихтиёр Раҳматов, қашқадарёлик Давронбек ва Ойбек Абдуллаевлар, шунингдек Жонибек Равшанов ҳамда Анвар Диёровлар жасади тупроқ остидан олиб чиқилди. 2020 йил февралда ҳукумат комиссияси фожиа сабабини маълум қилди ва воқеага «хандақ қиялик деворини мустаҳкамлаш ишлари жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, лойиҳадан четланиш ҳолати мавжудлиги, ёғингарчилик сувлари ҳамда оқава қувурларидан сизиб чиққан сувнинг интенсив тупроққа шимилиши» сабаб бўлганини билдирди. 2020 йил августида фожиа жойидаги «Юнусобод» метро бекати фойдаланишга топширилди.

    Тошкентдаги «Юнусобод» метро бекати. 2019 йил 18 декабрь куни тупроқ ўпирилиши ҳодисаси шу ерда юз берган.

    Тошкентдаги «Юнусобод» метро бекати. 2019 йил 18 декабрь куни тупроқ ўпирилиши ҳодисаси шу ерда юз берган.
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    «Дарё» интернет нашри Юнусобод фожиасига 3 йил тўлиши муносабати билан фожиа қурбонларини ёдга олди.

    Ихтиёр Раҳматов.

    Ихтиёр Раҳматов.
    Фото: «Дарё»
    Ўша йили 16 декабрь куни ўғлим Ихтиёржонни кўриб келиш учун қурилиш жойига бордим. Ўғлимга керакли нарсалар олиб бериб, қайтдим. 18 декабрь куни қизларим ва жиянларим келгани учун сомса қилдик — Юнусободга борамиз дедим. Шунда синглим телефон қилди ва укам қўнғироқ қилганини, Юнусободдаги метро қурилишида ишлаётган ўғлим Ихтиёржоннинг оёғи синганини айтди. Воқеа жойига қандай борганимни билмайман. Борганимда ўғлим Бахтиёржонни кўрдим, аммо Ихтиёримни кўрмадим. Қаерда десам, шифохонага олиб кетди дейишди. Ўғлимни ўша куни ҳам, ундан кейин Самарқандга олиб боришганида ҳам кўрсатишмади. Ўғлимни 16 декабрда кўрганим, ундан кейин кўрмадим, — дейди марҳум Ихтиёр Раҳматовнинг онаси Фароғат Туропова.

    Фароғат Туропова.

    Фароғат Туропова.
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев
    Фароғат опанинг эслашича, Ихтиёр вафот этган пайтида 23 ёш бўлган.
    Уйлантираман десам, онажон ҳали уйланолмайман, пешонамда нима бор, нима йўқ. Уйим бўлмаса дерди. Боламнинг кўнгли сезгандек, бировнинг боласини бахтсиз қилмай дебди. Аввал ҳаётим яхшилансин, уй-жой қилай дерди, — дейди марҳумнинг онаси.

    Воқеа содир бўлган пайтдаги ҳолат.

    Воқеа содир бўлган пайтдаги ҳолат.
    Фото: Facebook
    «Орзуси Тошкентдан уй олиш эди, армон бўлиб қолди»
    Ихтиёржоним ўлимидан кейин мен хор бўлдим. Менга унинг ўлими учун берилаётган пул ва мол-дунё ҳам керак эмас. Болам ёнимда бўлса шунинг ўзи етарли эди. Унинг меҳрини мен ҳеч қаердан тополмайман. Болам бошқача меҳрли инсон эди. Ишдан келгач, онажон деб салом бериши, ишга кетгунча кўришгунча онажон дейишларини эсласам, жудаям эзиламан. Орзуси Тошкентдан уй олиш эди — насиб қилмади. Орзулари армон бўлди, — дейди онаизор.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев
    Фароғат опа фарзанди ўлимидан кейин хор-у зорликда яшаётганини, унинг ўрнини ҳеч ким босолмаслигини, ўғли тирик бўлганида унинг ҳаёти бошқача бўлишини айтмоқда.
    У тириклигида ҳатто дўкондан нон ҳам олиб келмасдим. Ҳар доим онажон деб, кўнглимни кўтарарди. Бетоблигим боис кўнглим нимани истаса, муҳайё қиларди. Кўчада сочига оқ тушган инсонни кўрса отажон, онажон деб ҳурматини жойига қўярди. Юки бўлса қўлидан олиб, хизматини қиларди. Мен ҳам қариганимда одамлардан қайтади дерди, — дейди Фароғат опа.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Марҳум Жонибек Равшановнинг беваси Дилобар Баҳромованинг айтишича, уларнинг тўйи 2018 йил октябрь ойида бўлган бўлиб, улар атиги бир йилдан ошиқроқ яшаган.

    Дилобар Баҳромова.

    Дилобар Баҳромова.
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев
    Яхши инсонга ҳаёт йўқ дейишади, шу боисданми турмуш ўртоғим кўп яшамади. У инсон мен учун дунёдаги энг яхши инсон эди. Меҳрибон инсон эди. 2019 йил 1 ноябрь куни турмуш ўртоғим ишлаш учун Тошкентга кетди. Ўша йилнинг декабрь ойи бошида телефон орқали гаплашганимизда турмуш ўртоғим метрополитен қурилишига ишга жўнатишяпти деди. Боришимиз мажбурий экан деди. Аммо мен бу ишга боришларини истамай, борманг, ер остида ишлаш қийин дедим. Йўқ, мен соғ-омон уйга қайтаман деганди. Аммо уйга ўлиги қайтди, — дейди марҳумнинг беваси.

    Жонибек Равшанов.

    Жонибек Равшанов.
    Фото: «Дарё»
    Дилобар Баҳромова фожиа содир бўлган куни марҳум турмуш ўртоғи соат 10:00 ларда унга SMS ёзганини, ер остида ишлашларини айтиб, алоқа бўлмаслигидан огоҳлантирганини айтмоқда.
    Ўша куни қайнакам уйга йиғлаб кирганда аввалига ҳайрон қолдик. Кейин қайнонам куёви билан гаплашганда эримнинг исмини айтишиб, оёғига арматура тушиб кетибди. Оёғи синибди, йўлда экан, келишаётган экан дейишди. Ўша куни кечроқ эса маҳалла аҳли, шунингдек, қариндошлар тўн ва дўппи кийиб кириб келишди. Уларни кўриб мен ҳайрон қолдим ва бундан жаҳлим чиқди. Шунда қайнонамга ўғлингиз тирик бўлса, булар бу кийимда турмай чиқиб кетишсин дедим. Қайнонам эса ўғлим тирик деди. Шу билан мен қизим билан бўлиб қолдим. Кечаси эса эрим вафот этганини айтишди, — дейди суҳбатдош.

    Марҳум Жонибек Равшановнинг қизи.

    Марҳум Жонибек Равшановнинг қизи.
    Фото: Дилобар Баҳромованинг шахсий архиви
    Марҳумнинг аёли турмуш ўртоғи вафотидан кейин ёлғиз қизи билан ота-онасининг уйида яшаётганини айтмоқда.
    Турмуш ўртоғимнинг вафотидан сўнг оилавий келишмовчилик сабаб қизим билан ота-онамнинг уйида яшай бошладим. 2021 йил талабалик бахтига эришдим. Қизим уч ёшни тўлдириб, тўртга қадам босди. Аллоҳга шукр, яхши. Аммо шу вақт мобайнида ҳеч ким биздан хабар олмади. Тайинланган нафақа пуллари ҳам 2022 йилнинг январь ойидан бери тўланмаяпти, — дейди марҳумнинг хотини.

    Воқеа содир бўлган пайтдаги ҳолат.

    Воқеа содир бўлган пайтдаги ҳолат.
    Фото: Gazeta.uz
    Дилобарнинг айтишича, турмуш ўртоғининг ўлимидан сўнг унга ва фарзандига тўланиши лозим бўлган нафақа пулларини қайнонаси олиб келган. Шундан сўнг у қайнонасини судга берган ва бу маблағларни ундирган.
    Шаҳрисабз туманлараро суди судьяси дастлаб менга қаршилик қилди. Кейин судда вазиятим оғирлигини айтиб, менга ҳам фарзандим билан яшашим учун пул кераклигини билдирдим. Сўнгра судда келишув бўлиб, қайнонам менга берилиши керак бўлган пулларни қайтарди. Лекин айни кунга келиб, йил давомида олишимиз керак бўлган нафақа пулларини ололмаяпмиз. Жавобгар ташкилот SBK Universal Construction Group раҳбарига мурожаат қилсак, тўлаб берамиз дейишдан нарига ўтмайди, — дейди Жонибек Равшановнинг беваси.

    Дилобар Баҳромова.

    Дилобар Баҳромова.
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фароғат опанинг айтишича, унга ўғлининг ўлимидан сўнг SBK Universal Construction Group корхонаси масъуллари нафақа олиб туриши учун пластик карточка очиб берган. Аммо шу ўтган йиллар давомида бир сўм ҳам нафақа тўламаган.

    Бахтиёрми, Баҳромми деган одам менга пластик қилиб берди ва ўғлимнинг ўлими учун менга нафақа тайинланганини, ойма-ой пул тушишини айтди. Аммо шу пайтгача бир сўм ҳам тушмади. Ҳар доим пластикни текшириб тураман. Аммо пул тушмаган, — дейди Ихтиёрнинг онаси.
    Марҳум Ихтиёр Раҳматовнинг онаси Фароғат опа 2022 йилнинг 30 октябрь куни ЙТҲга учраган. Онахоннинг айтишича, уни Matiz уриб кетиши оқибатида икки оёғи ва қўллари синган. Айни пайтда даволанмоқда.

    Фароғат Туропова.

    Фароғат Туропова.
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев
    Пешонамда шу кунлар ҳам бор экан. Ўғлимни қаро ерга қўйдим, ўзим бу аҳволда ётибман. Яна қанча синовлари бор билмайман. Менга қараётган ўша болам эди. Шукрки, яна икки ўғлим бор. Аммо уларнинг уй-жойи, хотин-боласи бор. Оиласидан ортмайди. Қизларим эса бировнинг қўлига қараган инсонлар, — дейди ўғлининг ўлимидан кейин овора бўлиб қолганини айтган онаизор.
    Маълум бўлишича, SBK Universal Construction Group корхонаси Ойбек ва Даврон Абдуллаевларнинг яқинларига тўланиши керак бўлган нафақа пулларини ҳам тўламай келмоқда.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    2022 йилнинг январь ойидан бери нафақа пулларини ололганимиз йўқ. Бу ҳақда жавобгар томонга қайта-қайта мурожаат қилдик. Аммо фойдаси йўқ. Ҳар сафар метрополитендан пул олсам, тўлаб бераман дейди. Нега унда бошида жавобгар сифатида шу метрополитенни белгилашмади, — дейди Марҳум Ойбек Абдуллаевнинг беваси Гулшан Намозова.

    Марҳум Ойбек Абдуллаевнинг беваси Гулшан Намозова ҳамда унинг фарзандлари.

    Марҳум Ойбек Абдуллаевнинг беваси Гулшан Намозова ҳамда унинг фарзандлари.
    Фото: Гулшан Намозованинг шахсий архивидан

    Ҳақиқатан ҳам жорий йил бошидан бери шу муаммо бор. Бир йилдан бери нафақа пуллари тўланмаяпти. Мурожаат қилсак, тўлаб берамиз дейишдан нарига ўтишмайди, — дейди марҳум Давронбек Абдуллаевнинг акаси Тошпўлат ака Абдуллаев.

    Тошпўлат Абдуллаев.

    Тошпўлат Абдуллаев.
    Фото архив: «Дарё»

    «Дарё» нашри ушбу саволга жавоб излаб,  SBK Universal Construction Group корхонасининг Санжар исмли масъули билан боғланишга уринди. Аммо бир неча уринишлар бесамар якунланди. Масъуллар билан бу борада гаплашиш имкони бўлмади.

    Ўша пайтдаги масъулиятсизлик сабаб олти нафар инсон вафот этди. Барча марҳумларнинг оила аъзолари бор. Уларнинг қўлига қараган фарзандлари бор. Қизим дадасини жудаям кўп сўрайди. Қаерга борса, танимаган инсонлар дадангни яхши кўрасанми ёки онангни дея савол беришса, дадам осмонга, Аллоҳнинг олдига кетган, дадам келмаяпти дейди. Акаларим уйга келишса ҳам, тоға дадамни олиб келмадингизми деб сўрайди. Она учун боланинг бундай қийналиши азоб экан, — дейди марҳум Жонибек Равшановнинг хотини.
    Аниқланишича, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 31 январдаги далолатномасига асосан, ҳар бир жабрдийда хонадонига 100 миллион сўмдан, 2020 йил сентябрь ойида эса 161 миллион сўмдан пул тўлаб берилган. Кейинроқ марҳум қашқадарёлик Анвар Диёровнинг беваси Лобар Раҳмонова боқувчисини йўқотгани учун берилган товон пули тўлиқ эмас, деб ҳисоблаб, қайнатаси ва қайнакаси билан бирга турмуш ўртоғи ишлаган SBK Universal Construction Group қурилиш компаниясига нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъво аризаси киритган. Судда Лобар Раҳмонова оиланинг фарзандлари учун тайинланган ҳар ойлик компенсация ва бир марталик нафақа умуман тўланмаганини қайд этган. Шунингдек, у марҳум умр йўлдошининг вафоти туфайли етказилган маънавий зарар учун тўлов ундиришни ҳам сўраган.

    Суднинг 2020 йил 27 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар SBK Universal Construction Group’дан даъвогар Лобар Раҳмонованинг уч нафар фарзандининг ҳар бирига 16 ёшга тўлгунга қадар ҳамда энг кичик фарзанди 3 ёшга тўлгунига қадар унинг ўзига ҳам, яъни Лобар Раҳмоновага ҳар ойда 727 минг сўмдан компенсация, 100 миллион сўм бир марталик компенсация ва етказилган маънавий зарар учун 300 миллион сўм компенсация ундириш белгиланган. Айни кунга қадар бу пуллар тўлаб берилган ёки берилмагани ҳақида «Дарё»да аниқ маълумот йўқ.

    Фотоколлаж: «Дарё»

    Маълум бўлгани шуки, қолган тўртта хонадон вакиллари — марҳум Ойбек ва Даврон Абдуллаевлар, Жонибек Равшанов ҳамда Ихтиёр Раҳматовларнинг яқинлари ҳам фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро судига шикоят қилиб, 4 нафар марҳумнинг ўлими учун жавобгарлардан 300 миллион сўмдан 1 миллиард 200 миллион сўм компенсация тўлаб берилишини талаб қилган.

    Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2022 йилнинг 29 июлдаги қарорига кўра, «Тошкент метрополитени» УК ва «Кўприк қурилиш» УК трестидан солидар тартибда SBK Universal Construction Group корхонаси фойдасига 1 миллиард 26 миллион сўм моддий зарар ундирилиши, шунингдек 4 нафар даъвогар томонларнинг ҳар бирига 300 миллион сўмдан маънавий зарар тўлаб берилиши борасида қарор қабул қилган. Бироқ, жавобгарлар суднинг мазкур қарорига норозилик билдириб, кассация шикоятини киритган.

    Шундан бери жавобгар томон судни қолдиришни сўраб судга илтимоснома киритаверади. Суд эса доим айтилган вақтда бўлмай, ортга сурилади. 16 декабрь куни бўлиши керак бўлган судга борсак, энди судья алмашибди. Янги судья иш билан танишиб чиқиши учун вақт кетишини айтиб, яна судни қолдирди, — дейди Дилобар Баҳромова.
    Марҳум Ихтиёр Раҳматовнинг онаси Фароғат опа ўғли ва унинг шериклари вафот этган метро бекатига уларнинг номи берилиши ваъда қилингани айтилса-да, ваъда бажарилмаганини айтмоқда.
    Ўғлим ва унинг шериклар шу метро қурилишида шаҳид кетди. Уларнинг номи метро бекатига берилиши ваъда қилинган эди. Аммо бу ваъда ҳам бажарилмайди, — дейди у.

    18.12.2022, 15:22   Изоҳ (0)   45445
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент топшириғига кўра Тошкентнинг барча туманларидаги кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш ишлари олиб борилди

    18.12.2022, 15:08

    Хоразмда фермер хўжалиги еридаги 83 туп дарахт қўпорилгани аниқланди

    18.12.2022, 14:11

    Навоийдаги газ заправкада туман электр тармоқлари корхонасига тегишли Damas ёниб кетди (видео)

    18.12.2022, 13:29

    Прокуратура Яккабоғда ўлик ҳолда топилган 45 ёшли эркак иши бўйича маълумот берди

    18.12.2022, 12:09

    Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда

    18.12.2022, 11:50

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

    18.12.2022, 10:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.