• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Қашқадарё

    Судда фермер жарима нотўғри ҳисобланганини исботлади, судья мутахассис жавоби билан буни тасдиқлатди. Бироқ қарорда барибир банк манфаати устун келди

    Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси кўраётган судда жавобгар қилинаётган фермер судда тўлов унга нотўғри ҳисобланганини исботлади, судья мутахассис жавоби билан буни тасдиқлатди, бироқ қарорда барибир банк манфаати устун келди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” мухбири хабар берди. 

    Фото: “Дарё”

    Маълум бўлишича, Нишон туманида фаолият юритувчи “Самандар-нур” фермер хўжалиги ва “Агробанк” АТБ Нишон филиали ўртасида 2020 йил 29 октябрь куни 784-сонли кредит шартномаси тузилиб, ушбу шартномага кўра банк фермерга 1 дона “Арион-630C” русумли универсал ҳайдов трактори олиш учун 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 2025 йил 5 ноябрга қадар бўлган муддатга 977 миллион 500 минг сўм кредит ажратган.

    Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида 2020 йил 4 ноябрда гаров-ипотека шартномасига асосан “Самандар-нур” фермер хўжалигига тегишли “Арион 630C” русумли универсал ҳайдов трактори ҳамда “Қурбонов Жавоҳир” хусусий корхонасига тегишли тўйхона, савдо маркази, дорихона ва маиший хизмат кўрсатиш биносининг ердан фойдаланиш ва мулкка эгалик ҳуқуқи билан биргаликда гаровга қўйилган. 

    Фото: “Дарё”

    Бироқ, банк шартнома шартларини бажармай, белгиланган кредитни 93 кун кечиктириб, 2021 йил 5 февраль куни пул чиқарган. Фермер томонидан ҳам кредит маблағларини келишилган тартибда ва муддатларда қайтариш мажбурияти лозим даражада бажарилмагач, Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилоят бошқармаси “Агробанк” АТБ манфаатида судга даъво киритган. Суд даъвони қаноатлантириб, фермер ва қўшимча жавобгар бўлган хусусий корхонага нисбатан 203 миллион сўм кредит фоизи, 438 миллион сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 533 миллион сўм муддатли кредитнинг асосий қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш ҳақида қарор чиқарган.

    Фото: “Дарё”

    Фермер ва Нишон туман фермер-деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар сифатида судга шикоят қилиб, банкнинг кредит маблағини чиқаришни 93 кун муддатга кечиртирганини, шунингдек, янги тракторни кредитдаги мавжуд қарздорлик сабаб банк масъуллари олиб кетиб, 42 кун сақлаб турганини айтиб, банкдан кредит маблағи кечиктирилгани учун 90 миллион 907 минг, 42 кун асоссиз банкда ушлаб турилгани учун 169 миллион 166 минг сўм — жами 260 миллион сўм миқдоридаги зарарни ундиришни сўраган. Суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар банкдан 169 миллион 166 минг сўм келтирилган зарарни ундириш лозимлиги ҳақида қарор чиқарган. Фермер шунингдек, кейинчалик банкдан суд орқали яна 36 миллион сўм 363 сўм пеня ҳам ундирган. 

    Фото: “Дарё”

    Кўп ўтмай, банк кредит қарздорлиги вужудга келганини, шу сабаб фермерга тегишли трактор, қўшимча жавобгарга тегишли мол-мулкларни сотувга чиқаради. Суд фермер ва қўшимча жавобгар бўлган хусусий корхонага нисбатан 203 миллион сўм кредит фоизи, 438 миллион сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 533 миллион сўм муддатли кредитнинг асосий қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш ҳақида қарор чиқарган.

    Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси кўрган судда жавобгар қилинаётган фермер жарима нотўғри ва кўп ҳисобланганини исботлади. 

    Фото: “Дарё”
    Судда “Агробанк” қарздорлик фоизини 438 миллион сўм деб нотўғри қўйганини, аслида бу сумма 151 миллион сўм тарзида асосли қўйилганини исботлаб берсак-да, лекин Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси судьялари буни инкор этишди. Судлов ҳайъати вакили судда иштирок этган Марказий банк вакилига савол бериб, менинг гапларим, исботларим ҳақиқат эканини тасдиқлатди. Шунга қарамасдан банк манфаати кўзланиб, қарор чиқарилди. Мен бир ҳолатга тушунмаяпман, Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси судьялари банк адвокатига айланяптими?, дейди фермер.

    Фермернинг тушунтиришича, 2020 йил 29 октябрь кундаги кредит шартномасининг тўлов графигига эътибор қаратилса, тўлов нотўғри белгиланганини кўринади. У буни судда ҳам исботлаб берган. Бироқ, судда бу рад қилинмоқда.

    Фото: “Дарё”
    Судьялардан бири Марказий банк вакилига савол бериб, фермер дастлабки беш ойликдаги жадвал бўш тургани учун буни имтиёзли давр деб ҳисобламоқда. Жадвал бўш турган бўлса, аслида ҳам шундай эмасми, дея савол берди. Суддаги мутахассис ҳам буни тасдиқлади. Ҳаммаси ойдин бўлди. Бироқ судьялар барибир “Агробанк” манфаатини ҳимоя қилди, дейди фермер.
    19.08.2024, 18:35   Изоҳ (0)   11415
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этди. Гўдак ўлимига томоғига овқат тиқилгани сабаб бўлган

    19.08.2024, 18:25

    Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалидаги шароитлар билан яқиндан танишди

    19.08.2024, 17:52

    Тошкентда Captiva ҳайдовчиси ички ишлар ходимини уриб, унга тан жароҳати етказди

    19.08.2024, 17:35

    Шавкат Мирзиёев Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Қорақалпоғистон филиалини бориб кўрди

    19.08.2024, 17:10

    Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султонов 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    19.08.2024, 16:50

    ТИВ Москвадаги Шереметьево аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

    19.08.2024, 16:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.