• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарё вилоят маъмурий суди журналистга хусусий ажрим чиқарганини айтди, кўп ўтмай айтган гапидан ҳам қайтди

    Қашқадарё вилоят маъмурий суди «Севимли» телеканалининг Самарқанд вилоятидаги мухбири Мўътабар Нурмуҳаммедовага хусусий ажрим эълон қилганини айтди, бироқ кўп ўтмай айтган гапидан ҳам қайтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев хабар берди.

    Вилоят маъмурий суди судьялари билан мулоқот қилган «Дарё» мухбирининг ёзишича, ишни кўрган суд телевидение мухбирининг кўзини қўрқитиш учунми ёки бошқа мақсад илинжидами судда мухбирга хусусий ажрим чиқарганини маълум қилган. Аммо айтилган гап суд залидан чиққач, натижасиз қолган. Қисқасини айтганда, судда айтилган ажримдан ҳалигача дарак йўқ. Мухбирга хусусий ажрим чиқарилгани ҳақидаги қарор шунчаки айтилган бўлиб чиқмоқда.

    Қизиқ, Қашқадарё вилоят маъмурий судининг айтиб, айтган гапидан қайтадиган одати ҳам борми?

    Маълум бўлишича, Қарши шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар телевидениеси ўртасидаги ер можаросини вилоят маъмурий суди кўриб чиқаётган бўлган. Мазкур жараённи ёритишга келган телевидение мухбири Мўътабар Нурмуҳаммедова суд залига киришга уринганида унинг қўл телефони ва сумкаси олиб қўйилган.

    «Суд биносига киришда Миллий гвардия ходимлари телефонимни қолдиришни сўради. Сўнгра сумкамни кўздан кечиришди. Сумкани кўриб бўлгач, сумкани ҳам ташлаб кетасиз, дейишди. Ходимга одатда суд биносига иш қурол билан киришимизни, қўл телефон ва сумка ичидаги ёзув дафтари ишда жудаям зарурлигини таъкидладим. Бироқ тушунишни истамади. Суд рухсат бермаяпти, деган гапни айтди. Сумкамни олиб қолаётган Миллий гвардия ходимига агарда кимдир сумкасини қолдириб, қайтиб чиққанда ‘сумкамда минг доллар пул бор эди, қани’ деса нима қиласиз? Ҳарқалай, аёллар сумкасини олиб қолинг дейишмагандир, дедим. Бор гап шу», — дейди Мўътабар Нурмуҳаммедова.

    Мўътабар Нурмуҳаммедова суд тизими билан доимий ҳамкорликда ишлашини айтиб, «Судлар ўзига зарур пайтда — қанақадир ислоҳотни кўрсатишдами ёки кимнидир қамаётгандами телевидениени чақириб ёритишни сўрашади. Қамалаётган одам менинг шахсий ҳаётим бор, дод, кўрсатма, уятдан ўламан, деса ҳам парво қилишмайди, жараённи тасвирга олишимизга рухсат беради. Унақа пайтда инсон шаънини тўртинчи даражага қўйиб қўйишади. Мабодо сиз суддан жабрланаётганларни кўрсатишга уринсангиз, томонларни рўкач қилиб судда қатнашишингизга қаршилик кўрсатишади», — деди.

    Таъкидланишича, мухбир Нурмуҳаммедова Қарши шаҳар ҳокимлиги ва телевидение ўртасидаги судни ёритиш учун учун Самарқанд шаҳридан келиб, Олий суд рухсати билан судга киришга муваффақ бўлган. Бироқ судья жараённи тасвирга олишга рухсат бермаган.

    «Судга Олий суддан рухсат олиб кирганимиз учунми ишни кўраётган судья бизга ўта қўпол муомалада бўлди. Операторга камерангни ўчир, мен рухсат берсамгина ‘сёмка’ қиласан, дея қўполлик қилди. Мен бундай қўполликни ҳали кўрмагандим. Энг ёмони суд бундай қилса ёмон бўларкан. Хуллас, жараёнда Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳуқуқшуноси ва телевидение ерига эга чиққан тадбиркор судда бизнинг қатнашишимизга қаршилик қилди. Шу боис ҳам суд бизнинг ишни ёритишимизга рухсат бермади. Энг қизиғи, қарор ўқилаётган пайтда менга хусусий ажрим чиқарилганини эълон қилишди. Сабабини сўрасам, изоҳлашмади», — дейди Мўътабар Нурмуҳаммедова.

    «Дарё» мухбири билан мулоқот қилган, аммо суҳбат жараёни ёзилишига рухсат бермаган судья Бахтиёр Қиличов телевидение мухбири Мўътабар Нурмуҳаммедовага унинг Миллий гвардия ходими билан бўлган мулоқоти сабаб хусусий ажрим эълон қилинганини, назорати эса прокуратурага юклатилганини, бироқ хусусий ажрим «Севимли» телеканалига юборилмаганини айтди.

    Судьянинг таъкидлашича, улар мухбирнинг шаъни, эртага телевидение билан ҳамкорликда ишлашини ўйлаб, айтган гапидан қайтган.

    «Мен Олий судга телефон қилиб, вилоят судьялари ишини айтдим, Кейин, Олий суддан телефон қилиб суд раиси Сиз бн гаплашиб олмоқчи дейишди. Мен қарорга изоҳ олиш учун ҳам тасвирчим билан ортга қайтдим. Бизни раис суд биноси ташқарисидаги эшиги олдида кутиб турган экан. Гаплашдик. ‘Ажрим чиқармайди’, деди. Мен сиздан ажримни чиқармасликни сўраб келмадим, изоҳ сўраб келдим дедим», — дейди телевидение мухбири.

    Маълум бўлишича, суд мухбирга хусусий ажрим чиқарилганини эълон қилгач, мухбир Мўътабар Нурмуҳаммедова вилоят маъмурий суди раиси билан мулоқот қилмоқчилигини, хусусий ажрим сабабини билолмаётганини айтиб, раис билан кўришишга уринган. Бироқ бунинг имкони бўлмаган.

    «Менга хусусий ажрим чиқаришгач, судьялардан бунга изоҳ сўрадим. Улар жавоб бермагач, масъуллар, хусусан, вилоят маъмурий суди раиси билан гаплашиш истагим борлигини айтдим. Аммо суд раиси билан кўришиш имкони бўлмади. Сўнгра суддан чиқиб бор ҳолат бўйича ‘сёмка’ қилдим ва ортга қайтдим», — дейди мухбир Нурмуҳаммедова.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Қашқадарё вилоят маъмурий суди раиси Холис Муҳаммедов мухбирни чақиртирганини рад этди.

    «Мухбир, балки, қабулимга келган бўлиши мумкин. Аммо мен мухбирни чақиртирмаганман», — дейди вилоят маъмурий суди раиси Холис Муҳаммедов.

    Холис Муҳаммедов мухбирга хусусий ажрим чиққани ҳақидаги воқеадан бехабар эканлигини, буни суд девонхонасидан билиш мумкинлигини қўшимча қилди.

    Судья катта ёрдамчиси, девонхона ходими меҳнат таътилида бўлгани боис вақтинча девонхона ишларини ҳам бажариб турган Даврон Хайруллаевнинг маълумот беришича, мухбирга хусусий ажрим чиқарилмаган. Девонхонада бундай ҳужжат йўқ.

    Олий суд Қашқадарё вилоят маъмурий судининг айтиб, айтган гапидан қайтишига қандай муносабат билдирар экан. Кутамиз ва мавзуга қайтамиз.

    30.07.2020, 20:41   Изоҳ (0)   33708
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳрисабз тумани ҳокими эҳтиёжманд оилаларга пул тарқатмагани сабабли ишдан олинди

    30.07.2020, 20:26

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

    30.07.2020, 20:11

    Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев коронавирусга чалинган

    30.07.2020, 19:51

    Қибрайда 1933 йилда қурилган Қодирия ГЭС модернизация қилинди

    30.07.2020, 19:40

    Ўзбекистонда 540 нафардан ортиқ тиббиёт ходими коронавирусга чалинган

    30.07.2020, 19:27

    «Ислом Каримов билан ўртамизда ҳеч қачон ҳеч нарса бўлмаган». 20 йилдан буён АҚШда яшаётган сиёсий шарҳловчи Лола Ҳотамова билан интервью

    30.07.2020, 19:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.