• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Сиёсат, футбол, мафия. “Милан”ни рақобатбардош клубга айлантирган афсонавий президент Силвио Берлускони ҳақида (видео)

    Италия собиқ бош вазири, “Милан”нинг афсонавий президенти Силвио Берлускони 12 июнь куни 86 ёшида вафот этди. Футболга катта пуллар билан кириб келиб, “Милан”ни сотиб олган вақтда Силвио буни фақатгина пиар учун қилганликда айбланганди. Бироқ ҳозирда баъзи собиқ мураббийларнинг Берлускони асосий таркибни танлашга қанчалик кўп аралашгани ҳақидаги ҳикояларидан сўнг бу шубҳага ўрин қолмаган. Қуйида мафия билан алоқалари бўлган, сиёсат билан шуғулланган ва бир неча марта судланган Силвио Берлускони ҳақида сўз боради.

    Нидерландияликлар, саккизта Скудетто ва бешта Кубок эгалари кубоги

    Берлускони “Милан”га келгач, шиддат билан пул сарфлай бошлади. У пайтда футбол бошқача эди, жамоа рақобатбардош бўлиши, устунликка эришиши учун бир ёки иккита юлдуз ўйинчини сотиб олиши кифоя эди. Силвио аввалига Даниэле Массаро ва Роберто Донадонини, бир йилдан кейин эса Руд Гуллит ва Марко ван Бастенни сотиб олди. Жамоа мураббийи этиб Арриго Сакки тайинланди. Бир оз вақт ўтгач, Франк Райкард ҳам Милан шаҳрига кўчиб ўтди.

    Фото: Dutch Football

    Биринчидан, Берлускони хорижлик футболчилар учун белгиланган квоталарни бир мамлакат футболчилари билан тўлдиришни модага айлантирди. Масалан, “Интер” ҳам “Милан” каби иш тутди ва германиялик футболчилар Андреас Бреме, Юрген Клинсман, Лотар Маттеусни жамоага таклиф қилди. СССРда туғилган Александр Заваров ва Сергей Алейников “Ювентус”га кўчиб ўтди.

    Иккинчидан, Берлускони “Милан”ни ғолиб жамоага айлантира олди. 1990 йилдан бошлаб олти мавсум давомида клуб тўрт марта Италия чемпиони бўлди, икки марта Кубок эгалари кубогини ютди. Таркибида “Олтин тўп” соҳиби ёки бу совринга даъвогар футболчининг бўлиши миланликлар учун анъанага айланди. 2000 йилларда ҳам жамоа совринлар ютишда давом этди.

    Охирги йилларда Берлусконининг усуллари мухлисларнинг ғазабини келтириб чиқарди. Бироқ гап усулларда эмас, балки ўзгарган молиявий вазиятда эди. Футбол аввалгидан кўра кўпроқ молиявий инвестицияларни талаб қиларди. Фининвест компаниясининг молиялаштириши эса аста-секинлик билан камайиб борди.

    Қандай қилиб йўқ жойдан пул ишлаш мумкин?

    Албатта, футбол Берлускони учун ягона иштиёқ манбаси эмасди. Ёшлигидан унинг асосий истеъдоди пул топиш эди. Силвио 20 ёшида ўқишига пул тўлаш учун круиз кемаларида қўшиқчи бўлиб ишлаган. 50 ёшида эса Италиянинг энг бой одамларидан бири эди. Яна йигирма йил ўтиб эса унинг бойлиги саккиз миллиард долларга баҳоланганди.

    Фото: Getty Images

    Энг қийини — бошлаш. Берлускони жуда дадил старт олди. Силвио Милан чеккасидан ер сотиб олди ва у ерда кичик туман қуришни бошлади. Ер қиммат эмасди, бу жойнинг яқинида Линате аэропорти жойлашганди, самолётларнинг қўниши ва парвози вақтидаги шовқини бу ерни яшаш ва ишлаш учун яроқсиз ҳолга келтирганди. Аммо Берлускони шифохона қурди ва самолётларнинг шовқини беморларга халақит беришини айтиб, шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилди. Натижада учиш ва қўниш йўналиши қайта кўриб чиқилди, ҳудуд тинчланди, ер нархи кескин ошди.

    Берлускони RA компаниясининг давлат монополиясини четлаб ўтиб, алоҳида телеканалга асос солди. Қонунга кўра, нодавлат телеканаллар фақат маълум ҳудудда фаолият юритишига рухсат берилганди, фақат давлат телевидениеси бутун мамлакат бўйлаб кўрсатилиши мумкин эди. Аммо Берлускони бир хил кўрсатувлар эфирга узатиладиган минтақавий каналлар тармоғини яратди, фақатгина дастурлар кўрсатиладиган вақт фарқ қиларди.

    Силвио ўз каналларида реклама вақтини сотишни бошлади ва биринчи йилда 6 миллион евро атрофида пул ишлаб топди. Иккинчи йилда эса бу кўрсаткич 80 миллион еврога ошди. Ҳукумат Берлускони каналларини трансляция қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилди ва тартибсизликлар бошланди. Қонунлар ўзгартирилди, унинг каналларидаги кўрсатувлар эфирга қайтди.

    Forza Italia

    Гап “Скуадра Адзурра” мухлислари ҳақида кетяпти, деб ўйлашингиз мумкин, бироқ Берлускони ўз сиёсий партиясини шундай номлаганди. Партия 1994 йилда пайдо бўлган ва ўшандан бери ўн минглаб италиялик мухлислар трибуналардан “Forza Italia” деб ҳайқирганда, Берлускони партиясини ҳам реклама қилади.

    Фото: Agenzia Nova

    50 ёшли бизнесмен сиёсатга ишонч билан кириб келди. Унинг партияси дарҳол сайловларда ғалаба қозонди, Берлускони Италия бош вазирига айланди. Ўшандан бери Силвио Италия сиёсатининг рамзига айланди. Берлускони бу лавозимда тўққиз йилдан ортиқ фаолият олиб борди, уч марта ўз ўрнини тарк этди ва икки марта қайтиб келди.

    Бу вақт ичида Берлускони бир неча бор турли жиноятларда айбланиб, судда иштирок этди. Ҳаммаси бўлиб, ўндан ортиқ суд жараёни бўлиб ўтди, аммо уларнинг фақатгина бештаси резонанс келтириб чиқарди.

    Мафия

    Берлусконининг мафия билан алоқалари ҳақида 1990 йилларда муҳокама қилиш бошланганди. Судья Паоло Барселлино Берлусконини айблаб чиққанидан бир неча кун ўтиб, ўлдириб кетилди ва миш-мишлар янада кучайди. Беш йил ўтгач, Силвиога қарши иш тугатилди, аммо унинг партиядоши етти йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Айбловлар орасида гиёҳванд моддалар савдосидан келган пулларни ювиш ҳам бор эди. Баъзи маълумотларга кўра, бу пуллар Линате аэропорти яқинидаги кичик туманни қуришга сарфланган.

    Фото: Getty Images

    Берлускони бир неча бор солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланган ва 2012 йилда суд унинг айбини исботлаган. Собиқ бош вазир тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бироқ тез орада муддат бир йилга қисқартирилди. Бир неча мурожаатлардан сўнг, Берлусконининг ёши катта бўлгани учун қамоқ жазоси уй қамоғига ўзгартирилди.

    Тез орада Mediaset компаниясидаги фирибгарлик билан боғлиқ яна бир шов-шувли суд жараёни бўлиб ўтди. Ҳукм: жамоат ишлари ва депутатлик имтиёзларидан маҳрум қилиш.

    Ниҳоят, 2015 йилда Силвио ҳукмрон коалиция депутатига пора бергани исботланди. Депутат уч миллион евро эвазига мухолифат сафига ўтди ва шу тариқа коалицияни минимал талаб қилинадиган овозлардан маҳрум қилди, парламент вайрон бўлди. Депутатни сотиб олгани учун Берлускони уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди, бироқ жиноят учун даъво муддати ҳукм чиқарилгунга қадар тугагани учун жазо амал қилмади.

    “Милан”ни сотиш

    Берлускони 80 ёшида, ўз сўзларига кўра, ҳафтада уч кунини адвокатлар билан ўтказарди, қолган вақтларида эса “Милан” мураббийларининг ишига аралашарди ва буни етарлича фаол даражада қилмаётганидан афсусда эканини айтарди. Шунингдек, харидорлар қидираётганини маълум қиларди.

    Силвио клуб мухлисларига мурожаат қилиб, “Милан”ни муҳаббат сабаб сотиб олганини ва уни янада кўпроқ муҳаббат белгиси сифатида сотаётганини, клубни ишончли қўлларга топширишини айтди. Мухлислар тушунди. Силвио Берлускони 2017 йилнинг апрель ойида “Милан”ни Хитой ва Америка консорсиуми бўлган Rossoneri Sport Investment Lux’га сотди. Клуб 740 миллион еврога баҳоланганди.

    Берлускони футболсиз узоқ яшай олмади. 2018 йилда Италия учинчи дивизиони С Серияда ҳаракат қиладиган “Монса” клубини сотиб олди. Жамоа 2022/23 йилги мавсумда эса ўз тарихида биринчи марта А Серияга йўл олди ва 11-ўринни олди.

    Силвио Берлускони сиёсатдаги ўрни, мафия билан алоқалари ва қатнашган судларидан ташқари “Милан”ни рақобатбардош жамоага айлантиргани билан ҳам кўпчиликнинг ёдида қолади.

    13.06.2023, 23:42   Изоҳ (0)   14029
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лионель Месси ЖЧ—2026 да иштирок этмаслигини маълум қилди 

    13.06.2023, 19:45

    Мухлисларга тўла шаҳар, трамвайдаёқ бошланган байрам ва Грилишнинг хурсандчилиги. “Манчестер Сити”нинг чемпионлик парадидан фотогалерея

    13.06.2023, 18:30

    Расман: Игор Сергеев — “Патум Юнайтед” футболчиси 

    13.06.2023, 16:27

    Европа Чемпионлар Лигасида 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхшилари аниқланди 

    13.06.2023, 12:57

    Килиан Мбаппе “ПСЖ” раҳбариятига 2024 йил жамоани тарк этиши ёзилган хат юборди. Клуб футболчини сотиб юбормоқчи

    13.06.2023, 10:46

    Қийинчилик ва руҳий босимларни енга олган, қисқа муддатда кўзга кўринарли натижалар кўрсатган, Паралимпия ўйинлари совриндори Асила Мирзаёрова билан суҳбат (видео)...

    12.06.2023, 21:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мигрантлар ҳаётини вайрон қилувчи хавфли тузилма — ДХХ Россиядаги ўзбекистонликларни А.У.Й. ҳақида огоҳлантирди 

    Ўзбекистон | 5 август, 09:21

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Реклама | 5 август, 09:00

    Родриго бир шарт эвазига “Реал”ни тарк этиши мумкин — Романо

    Спорт | 5 август, 09:14

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг йирик бюджет тақчиллиги кузатилгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 09:09

    “АҚШнинг Хиросима ва Нагасакига зарбаси юз минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган” — NYT

    Дунё | 5 август, 08:57

    Тошкентда ЙТҲ оқибатида 19 ёшли скутер йўловчиси ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 5 август, 08:45

    “Муносабат билдирамиз” — Зеленский Ўзбекистон фуқаролари Россия томонида жанг қилаётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 08:21

    Хитой Япониянинг биолабораториялари ҳақида фильм суратга олади

    Дунё | 5 август, 08:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.