• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Москва қабристонида бир-бирини портлатган афғон уруши қатнашчилари, Африкадан қайтишни истамаган Ливингстон ва Ясная Полянадан қочиб кетган Лев Толстой. Кун хронологиясида 10 ноябрь

    10 ноябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Москвадаги қабристонда бир-бирини портлатган афғон уруши қатнашчилари, Африкада қолишни маъқул топган британиялик машҳур сайёҳ ҳамда Ясная Полянадан қочиб кетган Лев Толстойга оид фактлар ўрин олган.

    «Қабрга яширилган тротил»: афғон уруши қатнашчилари нима сабабдан бир-бирини портлатганди?

    1996 йилнинг 10 ноябрь куни Москвадаги Котляковскоэ қабристонида содир бўлган портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган ва 30 дан ортиқ одам жароҳатланганди. Терактни уюштирганликда айбланган Валерий Радчиков қолган қурбонлар каби афғон уруши ветерани бўлган. Тергов давомида аниқланишича, портлаш катта миқдордаги пуллар айланган иккита «афғончилар» фондининг кураши якунига айланган. Аммо қўлга олинганлар айбдор деб топилганидан кейин ҳам улар қўйиб юборилган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Одамлар жасадининг бўлаклари дарахтларда осилиб турарди

    1996 йил 10 ноябрь куни Россияда Милиция куни нишонланаётган бир вақтда соат 11:55 да Котляковскоэ қабристонида портлаш рўй беради. Бу пайт Афғонистондаги уруш ногиронларининг Россия фонди собиқ раиси Михаил Лиходей қабри ёнида юзлаб одамлар тўпланганди: унинг қариндошлари, дўстлари ва хизматдошлари.

    Ярадорлар ва ҳалок бўлганлар ўнлаб метр узоққа учиб кетган, парчаланган таналарнинг бўлаклари дарахтларга осилиб қолган. Портлаш жойида ярим метр чуқурликдаги ўра пайдо бўлган. Ҳодиса оқибатида нафақат афғон уруши фахрийлари, балки аёллар ва болалар ҳам жабрланган эди.

    Теракт ташкилотчиларининг асосий нишони Лиходейнинг дўсти — унинг ўлимидан кейин фонд раҳбариятига айланган Сергей Трахиров бўлган. Кейинроқ тергов давомида аниқланишича, қотил портловчи қурилмани олдинроқ кўмиб кетган, фожиа содир бўлган кунда эса қабристонга келиб, барча билан хайрлашган, хавфсиз масофага ўтиб, бомбани ишга туширган.

    «Ногиронлар ўзлари пул топа олади»

    Мазкур воқеалар мантиғини тушуниш учун ўша йилларда афғон уруш қатнашчиларига давлат томонидан қанчалик солиқ имтиёзлари берилганини тасаввур қилиш кифоя. Афғонистонга борган 700 минг совет ҳарбий хизматчисининг 15 минги ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган, 50 мингдан ортиғи оғир контузия ёки жароҳат олган. СССР парчаланаётган бир вақтда қайтиб келган афғонлар ишсиз ва пулсиз қолиб кетган. Банкирлар ва бандитлар кун қаҳрамони эди, 1990 йилларда урушдан қайтган аскар ва офицерларнинг ҳаёти оғир кечган. Айниқса, Афғонистондан ногирон бўлиб қайтганларнинг.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Вазиятни яхшилаш учун 1993 йил декабрда президент Борис Ельцин «Умумроссия ногиронлар уюшмалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2254-сонли қарорни имзолаган. Умумроссия ногиронлар жамияти, Умумроссия кўрлар, карлар ва Афғонистон уруши ногиронлари солиқ имтиёзларига эга бўлган.

    «Бюджетда пул йўқлиги сабаб ногиронлар ўзлари пул ишлаб топади дея ҳисобланган. Аммо берилган имтиёзлардан биринчи навбатда босқинчи ва коррупцияга ботган амалдорлар фойдаланган. Ногиронлар жамияти орқали катта миқдорда спирт, сигарет ва ҳатто экспорт нефтининг бир қисми айлантира бошланган. Тез орада мазкур даромадли канал атрофида қонли можаролар юзага келган. 1994 йил 10 декабрь куни шу каби тўқнашувларнинг бирида Михаил Лиходей ўлдирилган.

    Фахрийларга даромаднинг 5 фоиздан ортиғи етиб бормаган

    Михаил Лиходей афғонларнинг фондига 1993 йилда дўсти Валерий Радчиков ўрнига раҳбар этиб тайинланган. Радчиков жангда яраланиб, оёқсиз қолган, бироқ протезда Афғонистонда хизмат қилишга йўл олган ягона офицер эди. Сибирлик эркак болалигидан разведкачи бўлишни орзу қилган, у Рязань ҳарбий билим юртини тамонлаган, Ҳаво-десант қўшинларида хизмат қилган. Афғонистонда Радчиков карьера қуриб, генерал бўлиб қайтишни истаган.

    Афғонистондаги уруш ногиронлари фонди раҳбарига айланиб у тадбиркорлар ва босқинчилар билан бирга ишлаш орқали тезда даромадли бизнесни йўлга қўйган. Радчиков имтиёзларни сота олган: фонд муҳрларини керакли қоғозларга қўйиш орқали у қатор товарларни бождан озод этган ва бунинг эвазига пул олган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Турли ҳисоб-китобларга кўра, фонд орқали 800 миллиондан 5 миллиард долларга қадар товар ва хизматлар айланган. Шу билан бирга, келаётган даромадларнинг узоғи билан 5 фоизи уруш фахрийлари ва ногиронларига етиб борган.

    Михаил Лиходей Радчиковни лавозимдан ағдарган. Фонд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, у даромадларни яшираётганини тушуниб қолган: бир қисмини ўзига олган, яна бир қисмини бизнесмен ва босқинчилар орасида тақсимлаган. Бу бўйича ўтказилган йиғилишда Лиходей фонднинг янги раиси этиб тайинланган. У фонд раҳбариятида тозалаш ишларини олиб борган ва кўплаб эски компания ҳамда шериклар билан ишлашдан бош тортган. Бу орқали у хавфли йўлни танлаганини тушунган. Замон қалтис бўлгани боис Лиходей ишга оид учрашувларга сумкасида гранаталар билан борган.

    Бир хил номли икки фонд

    Фонд раҳбарлигидан кетган Радчиков таслим бўлишни хоҳламаган, у ҳужжатлар, муҳр билан кетиб, Лиходейни судга берган. Қанчадир вақт бир хил ном остидаги иккита фонд фаолият кўрсатган, муҳр ҳамда имзоларни Радчиков ва Лиходей қўйган. 1994 йил 10 ноябрь куни Адлия вазирлиги Радчиковнинг фондини қонундан ташқарида дея тан олган. Шу куни Михаил Лиходей уйига қайтаётганида лифтда портлатиб юборилган.

    Радчиков бўшаб қолган фонд раҳбари лавозимини эгаллашни ният қилган, аммо афғон уруши қатнашчилари Лиходейнинг дўсти ва ўринбосари Сергей Трахировни сайлаган. Айнан у 1996 йил 10 ноябрь куни Котляковскоэ қабристонида уюштирилган терактнинг нишонига айланган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Теракт Милиция кунида амалга оширилган ва шу куни Россия ИИВ раҳбари Анатолий Куликов баёнот берган: «Чақириқ берилди ва у қабул қилинди. Ифлослар топилиши ва қонуний жазо олиши учун барча ишни қиламиз». У махсус штаб тузган ва терговнинг биринчи куниданоқ фахрийларни ўзлариники портлатгани маълум бўлган. Совет қўшинлари бу каби тузоқ-миналардан айнан Афғонистонда фойдаланган.

    Радчиковнинг ўзи иккита суиқасддан омон қолган инсон эди. Қабристондаги портлашнинг асосий гумондори ҳам у бўлган. Теракт ижрочилари бўлган Андрей Анохин ва Михаил Смуров дастлабки сўроқлардаёқ бир кун олдин Лиходейнинг қабрига 5 килограмм тротил жойлаштирилганини айтган.

    10 ноябрь куни Анохин қабристонга келган ва Трахиров бомба устига келганига пультни босиб, портлашни амалга оширган. Мазкур оммавий қотиллик учун Радчиков унга 50 минг доллар тўлаган.

    Анохин, Смуров ва Радчиков қамоқхонага жойлаштирилган. Шундан кейин Анохин ўз кўрсатмаларидан воз кечиб, «фожиавий тасодиф» рўй берганини маълум қила бошлаган. Лиходей қабри атрофида тўпланганларни кўриб, у ҳеч кимни портлатишни истамаган, бироқ пальтоси ҳамёнида бўлган бомбанинг бошқарув пульти тугмаси эсган шамол сабаб босилиб кетган.

    Валерий Радчиков ўзининг ишга алоқадорлигини рад этиб, айбини тан олмаган. Округ ҳарбий суди тўпланган далилларни етарли эмас деб ҳисоблаган. Радчиков, Анохин ва Смуров суд залидан озод этилган. Оқлов ҳукмини ўқиган судья мазкур ишдан бир ҳафта ўтгач бўшаб кетган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Радчиков унга 1 миллион доллардан ортиқ пора берган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    2001 йилда ҳарбий прокурор протестига кўра, юқоридаги уч шахсга чиқарилган оқлов ҳукми бекор қилинган. Аммо бу вақтда Радчиков ЙТҲ оқибатида вафот этиб бўлганди. 2001 йил 31 январь куни Минск шоссесида у бошқарувни йўқотиб, юк машинасига урилган. 2003 йилда суд Смуровни 14 йилга озодликдан маҳрум этган, 2006 йилда эса Анохин 15 йилга қамалган.

    Африкада учрашган икки машҳур европалик сайёҳ

    1871 йил 10 ноябрь куни Африка қитъасининг қоқ юрагида, Танганика кўли яқинида иккита буюк тадқиқотчи — кўпчилик ўлган дея ҳисоблаган шотландиялик сайёҳ Дэвид Ливингстон ва New York Herald газетаси томонидан йўқолган экспедициясини топиш учун отланган ёш журналист Генри Мортон Стенлининг кутилмаган учрашуви рўй беради.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Ливингстонни қидириш билан фақатгина Стенли шуғулланмаган. Машҳур сайёҳни ёки унинг бирор қолдиғини топишга бошқа экспедициялар, жумладан, денгиз офицери Янг ҳам уни қидирган. Отасини Ливингстоннинг кенжа оғли, 20 ёшли Осуэлл ҳам қидирган, аммо омад мухбирга кулиб боққан.

    Занзибарга келган Стенли Британия консулидан Танганика кўли атрофидаги Уджиджи қишлоғи Ливингстоннинг базавий лагери бўлганини аниқлаган ва кичик бўлинма билан у ерга йўл олган. Йўлда маҳаллий қабилалар ва араблар ўртасидаги жанговар ҳаракатларни айланиб ўтишга тўғри келган. Сафар етти ой давом этган. Қишлоққа етиб келган Стенли бўлинмасини Ливингстоннинг африкалик хизматкорлари кутиб олиб, меҳмонларни кулбага олиб борган. Оламон орасидан ўтиб борган Стенли ваниҳоят европаликни учратган.

    У «Ливингстонни қандай топганим» номли китобида вазиятни қуйидагича ифодалайди: «Секин ёнига борар эканман у оқариб кетгани ва чарчаганини кўрдим, соқоллар оқ, бошига хира олтин тасмали қалпоқни қўндириб олган; у қизил енгли камзул ва кул ранг шим кийган эди. Ёнига югуриб боришни истадим, аммо атрофдаги одамлардан тортиндим. Бўйнига жон деб отилган бўлардим, аммо бу инглизга қанчалик маъқул келишини билмас эдим. Секин-аста қадам босиб, шляпамни ечган ҳолда ‘Сиз доктор Ливингстон бўлсангиз керак?’, дедим».

    Вазият иккимизга ҳам кулгили туюлди: бу жойдаги ягона европалик яна ким бўлиши мумкин эди? «Dr.Livingstone, I presume?» ибораси тарихга кирган. Стенлининг ташрифи деярли барча жамғармалари, буюмлари ва шерикларидан айрилган Ливингстон учун нажот эди. Унинг ҳатто керакли дори-дармонлари ҳам қолмаган. Безгак туфайли сайёҳ юролмай қолган ва шунчаки ўлимини кутиб ўтирган. Юборган мактублари Занзибарга қадар етиб ҳам бормаган. Стенли ўз озиқ-овқатлари, дорилари билан бўлишган ва Ливингстонни даволаган. Аммо унинг ҳам ўз режалари бор эди: биргаликда кичик экспедицияни амалга ошириш, машҳур сайёҳ билан яқиндан танишиш орқали уни шахсан қутқарган инсон сифатида Европа ёки Америкага олиб қайтишни истаган. Бироқ режанинг биринчи қисмини амалга ошган, аммо Ливингстон ўз тадиқотларини якунламасдан туриб, Африкани тарк этишни хоҳламаган. Иккала европаликнинг ҳам кундаликлари сақланиб қолган бўлиб, бирмунча вақтдан кейин ёш ҳамроҳнинг шериклари хизматкорларга ташланиб қолиши ва муаммони куч билан ҳал қилишга уриниши Ливинсгтонга малол кела бошлаган.

    1871 йил охирларида Стенли ва Ливингстон биргаликда Танганика кўлининг шарқий қирғоғини ўрганиб, ушбу кўлда Нил манбаларини излаш бемаънилик эканини исботлаган, кейин эса шарққа — Унямвези платосига йўл олган. Нилнинг манбаларига оид масалага ойдинлик киритилмагани боси Ливингстон ўз экспедициясини тарқатиб, Африкани тарк этишдан бутунлай бош тортган. 1872 йил баҳорида Стенли ўз саргузаштларини бутун дунёга маълум қилиш мақсадида қайсар шотландсиз Англияга қайтишга мажбур бўлади. Стенлидан ёрдам олган Ливингстон Нил тизимига боғланган бўлиши мумкин дея ҳисобланган Луалаба кўлини ўрганишга киришади. Ливингстон мазкур кўл бўйлаб кўтарилади ва 1873 йилда безгак ҳамда ошқозон касали уни хизматкорлар ёрдамида фойдаланишга мажбур қилади, кейинроқ эса Читамбо қабиласида қолиб кетади.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Сайёҳ кундалигидаги охирги қайдлар: «Жуда чарчадим… Соғайиш учун қоламан». 1873 йил 1 май куни Ливингстон вафот этган. Унинг африкалик яқин ёрдамчилари Чума ҳамда Сузи марҳумнинг жасадини туз ёрдамида сақлаб, уни Буюк Британияга етказишга қарор қилади. Ливингстоннинг юраги чиқариб олиниб, темир идишга солинган ва ўша қабилада дафн этилган. 1874 йил 18 апрель куни буюк сайёҳ тантанли равишда Вестминистр аббатлиги ҳудудига дафн этилган. Шу йилнинг ўзида «Дэвид Ливингстоннинг сўнгги кундалиги» чоп этилган бўлиб, унга мисли кўрилмаган машҳурлик олиб келган.

    Ливингстоннинг иқтидори Африкани забт этган биринчи европалик номи билангина чекланмаган. У қулликни йўқ қилиш, барча халқларнинг тенг ҳуқуқлилигини тан олиш учун курашган инглиз аболиционистларининг курашини илҳомлантирган, тарихга энг буюк гуманист сифатида кирган. Биринчи китоблари ва экспедицияларининг муваффақияти унга Буюк Британия бўйлаб маъруза қилиш, қиролича билан учрашиш ва Британия жамиятининг энг юқори қатламларида ўз нуқтаи назарини оммалаштириш имконини берганди.

    Генри Стенлининг ҳикоялари, ўз навбатида, Ливингстоннинг Европада ҳам, Америкада ҳам машҳурлигига ҳисса қўшган ва Стенли Ливингстоннинг Марказий Африканинг кашфиётчиси сифатидаги обрўсини сақлаб қолиш учун кўп куч сарфлаган. Стенлининг бўрттириб кўрсатишга бўлган журналистик мойиллиги Ливингстонни кўплаб ўқувчиларни сайёҳнинг кумирига айлантирган.

    Ясная Полянадан қочиб кетган Толстой

    1910 йилнинг 10 ноябри (эскича ҳисобда 28 октябри) тонгида, яъни 05:00 бир қария ўз уйидан сирли равишда кетиб қолади. У иш столида очиқ ҳолда қолган Фёдор Достоевскийнинг «Ака-ука Карамазовлар» асари ҳамда рафиқасига аталган видолашув мактубини қолдиради. Уйдан чиқиб кетиш ва сафар давомида ҳаётдан кўз юмиш унинг тақдирига битилганди. Бу қарияни Лев Толстой деб аташарди.

    Фото: Pikabu

    Фото: Pikabu

    Ўз навбатида, унинг бу хатти-ҳаракати қуйидаги ажойиб афоризмга тўла мос келарди: «Рус кишиси қандай яшай олса, шундай ўла олади ҳам».

    Ҳақиқатан шундай. Толстойнинг ҳаёт ва ўлим йўли шу қадар сир-синоатга тўла эдики, бу унинг бутун ҳаёти ва адабий фаолиятини қамраб олганди. Ҳар ҳолда бу ҳодиса ўша даврда Россия ва дунё миқёсидаги долзарб воқеага айланганди. Айтиш мумкинки, бутун олам Толстойнинг ўлими билан яшаганди. У ҳақидаги ҳар қандай суҳбатда «нега у қочиб кетди?» «қаерга кетаётган эди?» «нимани истаганди?» каби саволларни четлаб ўтишнинг имкони йўқ эди. Саволлар эса жавобсиз қоларди.

    Тўғрироғи, жавоблар ҳаддан зиёд кўп эди. Ўз ўрнида жамоатчилик назарида тасдиқланган энг машҳур жавоблардан бири шундай эди: «Толстойни черковдан ҳайдашди ва у бундан кучли қайғуга тушди. Шу боис у ўлими олдидан тавба қилиш учун Оптина саҳроси томон йўлга чиқди. Бироқ бунга улгурмади ва йўлда ҳалок бўлди».

    Ёзувчи ва давлат тўқнашуви

    Лев Николаевичнинг сўнгги хатти-ҳаракатлари ва уни кузатиб борган шахсларнинг гувоҳликлари полиция протоколига киритилган. Унга мувофиқ, Толстой ҳақиқатан ҳам Оптина саҳросида бўлади. Сўнг опаси яшайдиган Шамордино қишлоғига боради. У ердан кейин Козелск ва Белёв манзилларига ташриф буюради. Охирида Новочеркасскда умргузаронлик қилаётган жияниникига бориб, сўнг хорижга чиқувчи паспорт олмоқчи ва Болгария томон кетмоқчи бўлади. Агар нияти амалга ошмай, Болгарияга кета олмаса, Кавказга жўнашни кўзлайди. Демак, Оптина саҳросига бориш Толстойнинг хаёлида ҳам бўлмаган. У бу саҳродан худди Ясная Полянани тарк этгани каби ўтиб кетган.

    Фото: Pikabu

    Фото: Pikabu

    Маълумки, Толстой покланишга эҳтиёж сезмаган. Бундай нотўғри талқинни унинг номидан қалбаки сана билан кейинчалик ёзиб қўйишади. Епископ Тулский Парфений Толстой ўлимидан бироз аввал «ёзувчи черков билан яқинлашиш ниятида» дея бир қанча интервью беради. Бироқ ҳақиқат бутунлай бошқача эди. Мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг раиси Пётр Столипин синодга расмий равишда Толстой атрофидаги миш-мишларга аниқ ечим топишни буюради. Негаки, Толстойнинг касаллиги ҳақидаги сўнгги хабарлар «юқори доира»дагиларда хавотир уйғотганди. Ўз навбатида, синод зудлик билан епархия раҳбариятига хабар беради ва Лев Толстой билан алоқа ўрнатишни ва уни черков олдида покланишга кўндиришга ҳаракат қилишни топширади. Аслида Толстойни тавба қилдиришдан фақат черков эмас, балки давлат ҳам манфаатдор эди.

    Шундан сўнг «Толстой тавба қиладими ёки йўқми» деган масала давлат хавфсизлиги масаласига айланади. Бу бўрттириш эмасди. Ўша воқеаларнинг гувоҳи бўлган адабиётшунос Алексей Суворин шундай ёзади: «Бизда иккита подшоҳ бор — Николай II ва Лев Толстой. Улардан қайси бири кучли? Толстой, шубҳасиз, Николайнинг тожи ва сулоласини титратиб турибди. Унга ким ҳам тегина олиши мумкин? Мабодо кимдир шунга журъат қилса, бутун дунё бу борада жар солади ва шунда бизникилар тилини тийиб қолади».

    Лев Толстой билан ҳокимият ўртасидаги бундай кураш учун аввало ҳокимиятнинг ўзи айбдор эди. Чунки улар анчадан бери Толстойни черковдан четлаштириш масаласини кўришаётган эди. 1888 йили епископ Херсонский Неконор файласуф Николай Гратага шундай ёзганди: «Биз Толстойни ҳақиқатан ҳам четлаштирмоқчимиз». Аммо шунга қарамай, охирги қарорни подшоҳ айтарди. Александр III бундай даражадаги ёзувчининг черков билан муносабатларини ўта жиддий тарзда ҳал этиш кераклигини тушунарди. У шундай деганди: «Мен Толстойга поклик гулчамбарини тақишни истамайман». Аммо унинг ўғли Николай II отасининг огоҳлантиришини инобатга олмади ва Толстойни черковдан четлаштириш 1901 йилда содир бўлди. Натижада бу ҳодисадан сўнг Толстойнинг обрўйи жуда ошиб кетади. Таъбир жоиз бўлса, «ёзувчи ва давлат тўқнашуви»да ёзувчи устун келганди.

    Фото: Pikabu

    Фото: Pikabu

    Кейинги воқеалар ўртадаги қарама-қаршиликни ғоят жиддийлаштириб юборди. Айниқса, бу Толстойнинг нашриётга алоқадор лойиҳалари билан боғлиқ эди. Унинг халқ учун китоблар чоп этувчи «Посредник» фирмаси ҳамиша ўткир цензура таъқиби остида эди. 1885 йилдан то 1889 йилгача бу ерда чоп этилган китобларнинг умумий адади 12 миллионга етади. Бу рақамлар янада ортиши мумкин эди. Бироқ бунга йўл қўйишмади. Ўшанда ҳукуматнинг нашр этиш ишлари бўйича бош бошқармаси раҳбари Евгений Феоктистов тортинмасдан «Посредник»дан жирканчроқ ҳеч нарса йўқ ва бўлиши ҳам мумкинмас» деганди.

    10 йил давом этган ҳақоратлар

    «Бу ерда қандай жирканч нарса бўлиши мумкин» деган савол кўпчиликни қийнарди. Оқибатда Фёдор Достоевскийнинг «Ака-ука Карамазовлар» асаридан парчани халққа тарқатишга йўл қўйишмади. Чунки асардаги «Қария Зосим ҳикоялари» «православ ғояларига зид» дея баҳоланди. Шундан кейин «Ҳар кунги мақоллар» китобини ҳам тақиқлашди. Унда ҳам «черков ғоялари ва подшоҳ хонадонидаги насл-насаб жадвалига мос ҳеч нарса йўқ» деб айтилди.

    Лев Толстой эса буларнинг барчасидан бош олиб кетишни истади. Бироқ Толстой ўзига бўлган босим ва ҳақоратларга чидашга мажбур бўлади. Бу ҳам етмаганидек, Иоанн Кронштадцкий Толстойнинг ўлимини оммавий тарзда сўради: «Эй Худо, илоҳим бу ер юзидан ёвуз ва дахрий Толстойни йўқот!» («Кун янгиликлари» газетаси, Москва, 1908 йилнинг 14 июль сони). Кундаликларда эса Иоаннинг сўзлари шундай тарзда келтирилган: «Эй Худо, ўзига маҳлиё бу ёвузни ер юзидан даф қил».

    Бу каби ҳақоратлар 10 йил давомида Толстой бошига муттасил ёғилди. Бу ҳақда ҳатто оламшумул миш-мишлар, латифалар тўқилди. Улардан бирида шундай дейилади: «Москва ҳушёрлик жамияти Толстойни ўз сафидан четлаштирди. Чунки граф (Лев Толстой) жамиятнинг фахрий аъзоси ва фахрли рус ҳушёр кишиси саналарди, айнан мана шу ҳушёрлиги учун ҳам у художўй бўлолмасди».

    Толстой атрофдаги воқеаларга хотиржам қаради, у индамай ишлади, ўйлади, ер ҳайдади. Кутилмаганда ҳеч қандай режа ва сабабсиз уйидан бош олиб кетади. Кейинчалик маълум бўлдики, у тўғри ўлим томон йўл олганди. Ёки бунинг бошқа сабаби бўлганмикин?

    Фото: Pikabu

    Фото: Pikabu

    Мазкур сирли хатти-ҳаракат бўйича билдирилган кўплаб фикр-мулоҳаза ва тахминлар ичида протоиерей (олий мартабали руҳоний) Сергей Булгаков энг мақбул таърифни беради: «Толстойнинг ўлими унинг ажойиб ҳаёт йўлини ёритди. У ҳақиқатга чанқоқ одам эди». Чиндан ҳам Лев Толстой шунчаки олий ҳақиқатни излаш учун йўлга чиққанди. Негаки, у бу ҳақиқатни ўз уйида, ўз атрофида тополмаганди. Ёзувчи буни ўз ўлимида топган бўлса ажабмас.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Ядровий уруш бошлашига бир бахя қолган АҚШ, яҳудийларга қарши қирғинлар — «Биллур кеча» ва Гонконгни қайтариб олган Ден Сяопин истеъфоси. Кун хронологиясида 9 ноябрь

    10.11.2022, 09:30   Изоҳ (0)   51207
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москвада 21 ёшли талаба давлатга хиёнатда гумонланиб, ҳибсга олинди

    10.11.2022, 09:17

    Франция президенти янгиланган миллий хавфсизлик стратегиясини тақдим этди

    10.11.2022, 08:50

    Макроннинг ўзи танқид қилган Венесуэла президенти билан суҳбати иккиюзламачилик сифатида баҳоланди — Liberation

    10.11.2022, 07:29

    НАТО бош котиби Ғарбни Россиянинг ҳарбий салоҳиятини паст баҳоламасликка чақирди

    10.11.2022, 00:46

    Путин «совуқ нигоҳлар»дан қочиш учун G20 саммитига бормайди — Bloomberg

    10.11.2022, 00:37

    Зеленский Херсон вилоятида 4 та ҳарбий маъмурият тузди

    10.11.2022, 00:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Япония коинотдан Ерга қуёш энергияси узатади

    Дунё | 13 май, 15:20

    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

    Реклама | 13 май, 15:00

    Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депортация қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 15:09

    Муҳташам дастурхон: султон Сулаймон саломатлиги ёмонлашишига қандай таомлар сабаб бўлган?

    Кино | 13 май, 14:55

    Тошкентда автобуслар тезкор ҳаракатланиши учун BRT йўлаги қурилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 14:51

    Хитой бешинчи авлод J-20 қирувчисидан мингта ишлаб чиқариш ниятида. Экспертлар кузатувлари билан бўлишди

    Дунё | 13 май, 14:50

    “Манчестер Сити” янги мавсум учун уй либосини тақдим этди (фото)

    Спорт | 13 май, 14:45

    Зеленский Истанбулда фақат Путин билан учрашади — Украина президенти офиси

    Дунё | 13 май, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.