Ўзбек йўлсозлари тарихда илк маротаба бир объектни 48 соатда тўлиқ қуриб фойдаланишга топширди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси хабар берди.

Унга кўра, 20 август куни тонгги соат 6:00 да Д012 автомобиль йўлининг 66–67 километрларида ерости пиёдалар ўтиш йўлагини қуриш учун старт берилган эди. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Қоронқул” МФЙ ҳудудида эни 35 метрни ташкил этувчи объект қурилишида 4 та бригада фаол иштирок этди.
Аҳамиятли жиҳати қурилиш ишлари йўлда автотранспорт воситаларининг қатнови тўхтатилмаган ҳолда амалга оширилди. Объект 22 август куни соат 6:00 да тўлиқ фойдаланишга топширилди.
Тошкентда йўл таъмирчиларига хавфсиз шароит яратилмагани бўйича текширув бошланди.
Изоҳ (0)