• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чорсу меҳмонхонаси бузилади. Ўрнида қиймати 170 млн доллардан ортиқ бўлган меҳмонхона, бизнес маркази ва турар жойлар қурилади (фото)

    Тошкент шаҳрида архитектор Владимир Спивакнинг лойиҳаси асосида 1982 йил қурилиб, 2000 йилдан сўнг қаровсиз ётгани сабаб ташландиқ ҳолга келган Чорсу меҳмонхонаси бузилади.

    Ўрнида қиймати 170 миллион доллардан кам бўлмаган замонавий 29 қаватли меҳмонхона, бизнес маркази ва турар-жойлар барпо этилади.

    Бу ҳақда 2 ноябрь куни Ҳилтон меҳмонхонасида масъуллар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Билдирилишича янги меҳмонхона, бизнес-маркази ва турар жойларни қамраб олувчи янги лойиҳани Дрездендаги Постплатз майдони, Берлиндаги EDGE Суэдкреуз мажмуи ва бошқа кўплаб иншоотлар реконструкцияси муаллифи — Тчобан Voss Арчитектен немис компанияси ишлаб чиққан.

    Таъкидланишича, мазкур ишлар 2025 йилда бошланади. Қурилишга уч ярим йил муддат сарфланади ва майдоннинг очилиши 2029 йилга мўлжалланмоқда.

    Майдоннинг реконструкция қилиниши 620 та янги иш ўрнини яратиб, Тошкент фондига қарийб 113 минг метр квадрат турар-жой ва кўчмас мулкларни қўшади. Вазифа мураккаб ҳамда масъулиятли эканлигини тушунган ҳолда, лойиҳани ишлаб чиқиш учун дунёдаги энг яхши юзта архитекторлар рейтингидан ўрин олган ҳамда ўзининг Европа мамлакатларида, шунингдек Грузия, Озарбайжон ва Россиядаги ишлари билан ном қозонган машҳур архитектор Сергей Чобан томонидан асос солинган Германиядаги Тчобан Voss йирик бюроси таклиф қилинди. Аввало лойиҳада Чорсу меҳмонхонаси ўйнаган доминанталик ролини сақлаб қоламиз. Янги бино Навоий кўчаси истиқболини якунловчи таниш меҳмонхона шакл-шамойилини такрорлайди. Натижада даврлар изчиллигини таъминланиб, шаҳар ландшафтидаги одатий ва таниқли мўлжан – бозор ва мадраса қаторида туманнинг рамзларидан бири сақлаб қолинади, — дейди лойиҳани ишлаб чиқиш гуруҳи раҳбари Андрей Требунских. 

    Қайд этилишича, ер майдони бўйлаб диагоналига Чорсу бозори ҳамда ёнида ретейл, дўконлар ва кафеларнинг асосий қисми жойлашадиган бош универмаг (ГУМ) биносини ўзаро боғлайдиган булвар ўтади.

    Янгиланган меҳмонхона шаҳар меҳмонларини қарши олиш учун муносиб маскан, очиқлик ва меҳмондўстлик рамзига айланади. Унинг қиёфаси замонавий меъморий тенденциялар ва миллий анъаналарни мужассам қилиб, шаҳарнинг ушбу қадимий қисмидаги тарихий мавжудликка ҳурмат билан муносабатда бўлади. Қолаверса замонавий Тошкент рамзларидан бири мақомига даъво қилади. Чорсу майдонининг янги қиёфаси пойтахтнинг эски шаҳарини ўзгартириб юборади. Бу ерда сармоялар ва бизнес учун муҳим тортишиш нуқтаси пайдо бўлади. Биз мажмуамиз энг йирик маҳаллий ва халқаро компаниялар офисларининг уйига айланишини кутмоқдамиз. Замонавий меҳмонхона эса саёҳатчиларга эски Тошкентнинг нақд юрагида энг йирик мегаполислар даражасидаги қулайликда яшаш имконини беради, — дейди лойиҳа ташаббускорлари. 

    Блогер Никита Макаренко Чорсу меҳмонхонасининг айни кундаги кўриниши жудаям ачинарли эканини, уни қайта тиклаш мақсадга мувофиқмаслигини ёзмоқда.

    Меҳмонхонанинг ҳозирги ҳолати уни қайта тиклаш мумкин эмаслигидан далолат бермоқда. У ўсмирлар ўралашиб юрадиган хавфли “ташланган жой”га айланиб улгурди. Аммо унинг тақдири бизга сабоқ бўлиши керак. Ҳалигача сақланиб қолган модернизм ёдгорликларини қаттиқ ҳимоя қилишимиз зарур. Ва ҳозир керак бўлган пайтда таъмирлашни бошланг. Улар парчаланиб кетгунча кутманг, — дейди у. 

    Тадбирда қатнашган блогер Александра Иванюженко Чорсу йигирма йилдан бери “яшармаганини” таъкидламоқда.

    Йигирма йилдирки, шу бино яшармади, натижада шаҳар марказида ташландиқ улкан бино пайдо бўлди. Ҳамма нарсани аввалгидек қолдиришингиз мумкин, аммо бу жуда шубҳали. Архитекторларнинг хулосасига кўра, 14-қаватдан юқорида жойлашган ҳамма нарсани мустаҳкамлаш керак, аммо таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлса ҳам бино энди шифт баландлиги талабларига жавоб бермайди, — дейди у. 

    2020 йилда давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Чорсу меҳмонхонаси биноси E-auksion платформасида очиқ савдолар орқали БААдаги Иттиҳад International Инвестмент LLC компаниясига 16,9 млрд сўмга сотилган. Ҳозирда ўзбекистонлик ва хорижлик инвесторлар консорсиуми лойиҳада иштирок этмасликка қарор қилган. Айтилишича, Иттиҳад International Инвестмент LLC компаниясидан объектни сотиб олиш бўйича битимни ёпиш жараёни амалга оширилмоқда. Битимнинг қиймати ва инвесторлар гуруҳининг таркиби келишувга эришилганидан сўнг эълон қилинади.

    2024 йилнинг октябрь ойида якунланган техник экспертизанинг кўрсатишича, ёғингарчилик ва атроф-муҳит таъсири натижасида меҳмонхона биносининг темир-бетон конструкциялари жиддий деформацияга учраб, қисман барбод бўлган. Арматурали ўзаклар 20 фоизгача майдонини йўқотиб, коррозияга учраган. 14-қаватдан бошлаб бино тепасигача барча устунлар ҳисоб талабларига мувофиқ эмас. Экспертиза хулосасига кўра, бино реконструкция қилиниши мумкин эмас, дейди матбуот анжуманида сўз олганлар.

    Маданий мерос агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси масъулига кўра, Чорсу меҳмонхонаси қўриқланадиган мақомга эга эмас ва шу пайтга қадар маданий мерос объекти сифатида умуман рўйхатда турмаган.

    03.11.2024, 13:01   Изоҳ (0)   33094
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Чорсу меҳмонхонаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лео Бокериянинг Ислом Каримов ҳақидаги хотиралари, Тошкентда беллашаётган МДҲ кинологлари, Ўзбекистонда энг кенг тарқалган қаллоблик усуллари ва куннинг бошқа муҳи...

    12.09.2017, 20:44

    Тошкентдаги «Чорсу» меҳмонхонаси ва бозори ўртасидаги ҳудудда туристик маршрут барпо этилади

    03.10.2017, 17:16

    «Демир» ўрнида очилган «Орзу»нинг фаолияти тўлиқ тўхтади. Сентябрда Аҳмет Демир Ўзбекистонга яна инвестиция киритишини билдирган эди

    03.10.2017, 19:33

    12 йилдан буён вайрона аҳволда бўлган «Чорсу» меҳмонхонаси 2019 йили ишга туширилади

    08.05.2018, 20:07

    Аҳмет Демир: «Чорсу» меҳмонхонасини ахлатлар уюмларидан тозалаб, тартибга келтиришга 6 ой керак бўлди

    12.05.2018, 11:16

    Тошкентда 155-автобус чироқ устунига бориб урилди

    13.10.2018, 12:24

    Туркиялик инвестор «Чорсу» меҳмонхонаси ишлари нима учун оқсаётганига изоҳ берди

    28.01.2019, 19:40

    «Чорсу» меҳмонхонаси реконструкция билан шуғулланаётган туркиялик инвестор Тошкентда ресторан очди

    29.01.2019, 22:50

    Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари туркиялик инвестор Ахмет Демирнинг айбловига жавоб қайтарди

    01.02.2019, 13:43

    «Чорсу» меҳмонхонаси қайта сотувга қўйилади

    05.08.2019, 11:52

    Ўзбекистонда 2GIS дастури ишга туширилди

    31.08.2019, 16:11

    Собиқ «Чорсу» меҳмонхонаси бошланғич 1 сўм қийматида қайта сотувга қўйилди

    23.09.2019, 10:16

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Абдулла Қодирий мажмуаси»даги лойиҳа юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди

    05.11.2019, 17:34

    Туркия компанияси «Чорсу» меҳмонхонаси негизида 5 юлдузли меҳмонхона қурмоқчи

    18.12.2019, 15:22

    «Чорсу» меҳмонхонасини янгилаш лойиҳасига Хитой компанияси жалб қилиниши мумкин

    03.02.2020, 21:42

    «Чорсу» меҳмонхонаси 16,9 млрд сўмга сотилди

    18.02.2020, 11:14

    Шавкат Мирзиёев: «Давлат активларини хусусий инвесторларга беришни тезлаштириш зарур»

    27.05.2020, 23:46

    Тошкент вилоятида бошланғич нархи 127 млн сўм бўлган 0,8 гектар ер қарийб 1 млрд сўмга сотилди

    28.06.2020, 08:10

    Тошкентдаги «Чорсу» савдо маркази нархи 30 миллиард сўмга арзонлаштирилиб, қайта сотувга қўйилди

    30.08.2020, 00:30

    Самарқанддаги Afrosiyob Palace меҳмонхонаси 43,4 млрд сўмга сотилди

    07.12.2020, 19:10

    «Тошкент савдо маркази» 242,8 млрд сўмга сотилди

    29.01.2021, 16:46

    Тошкентда чаққан чақмоқ, Рамазон нишолдаси, парвоз қилаётган сёрфингчи. 20 апрель суратлари

    20.04.2021, 23:58

    Тошкентда Покистондан келган тиланчилар кўпайгани маълум қилинди

    26.04.2021, 11:56

    Қаҳрамонлар. Авиаҳалокатда, Тожикистондаги уруш сабаб, Андижондаги терактлар вақтида ва бошқа ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлган ўзбек милиционерлари

    24.06.2021, 08:40

    Печеньелардан ясалган шаҳарча, оролда ёлғиз қолдириб кетилган мушуклар, сайёҳлар меҳмонхонасидаги қоплон. Ҳафта суратлари

    04.12.2021, 23:54

    Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ Кубоги Тошкент шаҳар босқичига қуръа ташланди

    08.06.2022, 17:31

    texnomart’да 1300 дан ортиқ техника учун 20 фоизгача чегирмалар якунланишига 3 кун қолди!

    16.09.2022, 15:00

    Кўпроқ харид қилиб, каттароқ чегирмага эга бўлинг!

    23.09.2022, 15:00

    texnomart’да устозлар учун байрамона чегирма!

    30.09.2022, 15:00

    5 сентябрдан 3 октябргача Тошкентда совуқ сув навбатма-навбат вақтинча ўчирилади

    22.08.2024, 18:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.