• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Самарқанд

    МИБ тракторини ноқонуний олиб қўйиб, 355 млн сўм зарар етказган қашқадарёлик фермер иши Самарқандда кўриб чиқилмоқда 

    Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси МИБнинг Нишон туман бўлими тракторини ноқонуний олиб қўйиб, 49 кун давомида жарима майдонида сақлаши оқибатида фермерга 355 миллион сўм зарар етказгани билан боғлиқ ҳолатни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Дарё” журналисти хабар берди. 

    Фото: “Дарё”

    Судья Муродов раислигида, томонлар ва президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил иштирокида 2024 йилнинг 22 июль куни соат 16:30 да бошланган суд мажлисида ОАВ вакиллари иштирокига рухсат берилди, бироқ жавобгар томон норозилигига асосан журналистларга фото ва видео олишга тақиқ қўйилди. 

    Судда аниқлаштирилишича, МИБнинг Нишон тумани бўлими ходимлари “Самандар нур” фермер хўжалигининг 35 миллион сўмлик солиқ қарздорлигини ундириш учун 2022 йил 1 февралдан 23 октябргача 5 та ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинишига қарамасдан, фермерни ижро иши қўзғатилгани тўғрисидаги қарорлар билан таништирмаган ҳолда гаровда турган ҳайдов тракторини хатлаган. Ва техникани аукционда сотиш учун фермер даласидан олдиндан огоҳлантиришсиз олиб кетган. 

    Шундан сўнг фермер қарздорлик нотўғри ҳисобланганини, олдиндан бу ҳақда огоҳлантирилганда, масалага ойдинлик киритиб, қарзини тўлаган бўлишини бир неча бор таъкидлашига қарамасдан, давлат ижрочилари буларни эътиборсиз қолдирган.

    Бундан ташқари, 35 млн сўмлик қарздорлик учун ундирув номутаносиб миқдордаги мулкка, яъни 977,5 млн сўм кредит маблағи эвазига сотиб олинган тракторга қаратилиб, олиб кетилган. 

    2024 йилнинг 5 февраль куни ишни кўриб чиққан Қарши туманлараро иқтисодий суди Мажбурий ижро бюросининг Нишон тумани бўлимидан менинг фойдамга 355 миллион сўм ундириш тўғрисида қарор чиқарганди. Нега бунча зарар ва бу маблағ нима учун менга тўлаб берилиши керак деган савол туғилиши табиий. Агар МИБнинг туман бўлими ноқонуний хатти-ҳаракатни амалга ошириб, техникамни 49 кун ноқонуний ушлаб турмаганида мен 57 та фермер хўжалиги билан тузилган шартнома шартларини бажариб, ушбу трактор ёрдамида кунига 7 миллион 249 минг сўмдан, жами 355 миллион сўм даромад топган бўлар эдим. Шу сабаб МИБ келтирилган зарарни қоплаб беришини талаб қиляпмиз, деди судда сўз олган фермер.

    Судлов ҳайъати фермерга савол билан юзланар экан, фермер хўжалигида тракторчи-механик штати бор-йўқлиги ва тракторчиларга айтилаётган муддатда қанча маош тўлаб берилгани билан қизиқди. Фермер даъвосини қўллаб-қувватлаётган Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили ҳамда фермер бундай ҳужжатлар мавжудлигини, кейинги судда тақдим қилишини билдирди. Фермер шунингдек, у билан ер ҳайдаш бўйича шартнома қилган 57 та фермер хўжалиги раҳбарларини судга гувоҳ сифатида таклиф қилишни сўради. Суд бу ҳақда расмий илтимоснома киритилса, муҳокама қилишини айтди. 

    Судда жавобгар томон вакили сифатида иштирок этаётган МИБнинг Нишон туман бўлими бошлиғи ўринбосари Зайниддин Бозоров фермер даъвосини рад этмоқда. 

    Суд 2024 йилнинг 29 июль куни соат 11:00 га қадар қисқа муддатли танаффус эълон қилди.

    24.07.2024, 22:25   Изоҳ (0)   17680
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда МИБ тракторини ноқонуний олиб қўйган фермерга 355 млн сўм компенсация ундириб берилиши белгиланди

    05.02.2024, 19:10

    Сирдарёда солиқ инспектори 4 минг доллар, Наманганда эса МИБ ходимлари 2 минг доллар пора билан қўлга тушди (видео)

    25.04.2024, 11:38

    Сурхондарёда аёл танишига берган қарзини МИБ орқали қайтариб олди  

    10.06.2024, 19:40

    БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

    24.07.2024, 22:04

    “Ҳар ҳоким алмашганда шу ҳолат такрорланади” — Бектемирда ҳокимият янги қурилаётган хонадонларни огоҳлантирмасдан бузаётгани айтилмоқда (видео)

    24.07.2024, 21:54

    Ёшлик суратларига термилиб турган президент, туз донасиданам кичкина сумка, “замҳоким”нинг бир кунлик сафар харажати: ижтимоий тармоқларда нима гап? 

    24.07.2024, 21:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.