• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонлик фермерлар ери ноқонуний тортиб олинаётганини айтмоқда. Ҳокимлик эса улар шартнома шартларини бажармаганини билдирмоқда

    Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги Шароф Рашидов массивида фаолият юритувчи фермерлар «Дарё»га мурожаат қилиб, туман ҳокими улар эгалик қилиб келган ерларни ноқонуний равишда олиб қўяётганини айтмоқда.

    Фото: Telegram

    «Дарё» мухбири мурожаатни ўрганиш мақсадида ҳудудда бўлди.

    Массив туманнинг Дардоқ қишлоғида жойлашган бўлиб, умумий 1 минг 800 гектар ер майдонига эга. Бугунги кунга келиб массивда боғдорчиликка ихтисослаштирилган 100 дан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият юритади. Ўз вақтида бу ерда етиштирилган мевалар бир қатор хорижий мамлакатларга экспорт қилинган.

    «Мамажонов Муҳиддин узум боғлари» фермер хўжалиги иш юритувчиси Абдумутал Мамажоновнинг айтишича, улар меҳнат қилаётган ерлар 2006 йилда аукцион орқали сотиб олинган бўлиб, низомда белгиланган барча шартлар бажарилган.

    2006 йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Шароф Рашидов массивидаги ерларни аукцион орқали боғ қилиш шарти билан сотиб олганмиз. Ерни олгач, низомда кўрсатилган барча шартларга амал қилган ҳолда кўчат экиб, боғ қилдик. Умумий еримиз 15 гектардан иборат. Боғда узумдан ташқари гилос, олма, олча экилган. Ҳозирги кунга келиб эса, ҳокимият томонидан бизнинг ерларимиз ноқонуний равишда суд орқали тортиб олинмоқда. Ваҳоланки, бизнинг ер ва бошқа солиқлардан ҳеч қандай қарзимиз йўқ. Белгиланган тартибда солиқ ва бошқа бадалларни тўлаб борамиз. Шундай бўлса-да, судга келганимизда судья бизни гапиртирмаяпти. Эшитмаяпти ҳам. Қўлимизга ҳеч қандай далолатнома ёки айблов қоғози олмаганмиз. Аммо бизни судга чақириб, ишларимизни кўриб, боғларимизни тортиб олишмоқда. Ачинарлиси, жойига бориб, боғларни ўрганишгани йўқ. Бундан олдин муаммони қонуний равишда ҳал қилиб беришларини сўраб, айрим интернет сайтларига ҳам мурожаат қилдик, —дейди Абдумутал Мамажонов.
    «Аския диёри» фермер хўжалиги ишчиси Козимжон Абдусаматовнинг айтишича, фермер хўжаликларини оптималлаштириш натижасида учта деҳқон хўжалиги бирлаштирилган. Улар сўнгги ўн йилда тошлоқ жой боғ қилиниб, даромад олиш бошланганидан сўнг олиб қўйилаётганидан норози бўлмоқда.

    Фото: Telegram
    Биз ишлаётган «Аския диёри» номли фермер хўжалигининг умумий ер майдони 7 гектар 70 сотихни ташкил қилади. Хўжалик уч кишига тегишли. Optimaллаштириш даврида уч кишининг ерини битта қилиб қўйишган. 15 йилдан буён ушбу ерлардан учта оила фойдаланиб, рўзғоримизни тебратиб келамиз. Кўпчилик билади, Шароф Рашидов массивидаги ерлар жуда тошли, кўп ҳолларда далаларни Қорадарё ювиб кетади. Мана шундай қийин шароитда ҳам ердан ҳосил олиш учун ҳар йили тош терамиз, бошқа ҳудудлардан тоза тупроқ олиб келиб тўкамиз. Биз шу меҳнат ортидан бу ерларни боғ қилдик. Энди қўлимизга озми кўпми даромад олганимизда еримизни суд орқали олиб қўйишмоқчи. Бу қандай қонунга тўғри келади, билмайман?

    Майли, биз қарши эмасмиз, қаровсиз қолган ерлар бўлса олсин, лекин қийналиб бир неча йил деганда базўр боғ қилган ерларимизни ўзимизга қолдиришса яхши бўларди. Биз ўстирган дарахтларни кесган одамнинг кўзи кўр бўлади. Чунки, мен ҳар бир дарахт билан гаплашаман, ўз фарзандимни қандай ўстирган бўлсам уларни ҳам шундай парвариш қиляпман. Боғга борсангиз ҳавас қиладиган даражада қилиб қўйганмиз. Энди-энди даромад кўришни бошладик. Шунинг учун куюняпмиз. Юқоридагилар учун бу оддий ҳолга ўхшаяпти назаримда, — дейди Козимжон Абдусаматов.

    «Тўлқинжон ота келажаги» фермер хўжалиги раҳбари Сардорбек Аҳмедовнинг айтишича, 2019 йилда 23 гектар ер олиб фермер хўжалигини ташкил этган. Ерининг асосий қисмини яйлов ва бўз ерлар ташкил этган. Уларни тўғрилагунча катта маблағ сарфлаган.
    Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги томонидан Шароф Рашидов массивидаги 120 дан ортиқ фермернинг ерларини олиш учун судга даъво аризаси киритилган экан. Бугунги кунгача улардан 28 нафарининг ери суд қарорлари асосида олиб қўйилди. Ачинарлиси, ҳозиргача судда қатнашган бирорта фермернинг иши ижобий ҳал бўлмади, аксинча даъвогар томонга ён босилмоқда. Агарда шартнома шартларини бажармаган, ўз устида ишламаган фермерларнинг ерлари олинса майли эди, лекин ҳамманинг ерини бирданига олиб қўйиши мумкин эмас-ку, тўғрими?

    Мисол учун мен 2019 йилда тендер асосида ер олиб фермер бўлганман. Жами 23,3 гектар ерим бор. Ундан 3 гектари боғ. Қолгани 6 гектари экин майдони, 8,2 гектари яйлов ва 4 гектар бўз ерлар бор. Ерни олганимда 8,2 гектари яйлов ер бўлиб, экин экиб, ҳосил олишнинг имкони йўқ эди. Махсус машиналар олиб келиб ерни тошлардан тозалаганман. Қорадарё ювиб кетган жойлардан 700 машина шағал олинган, унинг ўрнини тўлдириш учун шунча миқдорда тоза тупроқ олиб келдим. Бу ерларга машина киролмасди чиққан шағаллардан йўл қилдирдим. Ювиб кетилган ва ахлат билан тўлиб кетган 6 гектар экин майдонини ҳам шунақа қилиб эпақага келтирдим. Бунинг учун 140 машина тупроқ ташланди. Бу ерларни экиш экишга мослаштирганимдан сўнг шартномада белгиланган маҳсулотларни экиб, ҳосил ола бошладим.

    Биринчи олган йилим давлат белгилаган режа асосида буғдой экдим. Уч йилдан бери экиб, ҳосил оляпман. Лекин бу йил 3 гектардан ошиқ еримга экилган буғдой майдонини март апрель ойларида сув чиқиб кетгани учун бузишга мажбур бўлдим. Шунда қишлоқ хўжалиги бошқармасидан одамлар келиб, нимага бузасан дейишганди тушунтирсам соя эктиришди. Шундай бўлса ҳам буғдойни режасини тўлиқ топширдим. Шу ишни бошлаганимдан бери ҳали тузукроқ даромад олмадим. Энди қўлимизга пул тегаётганда еримизни олиб қўйишмоқчи. Тўғриси, суднинг чақирув қоғозини кўриб, ҳайратландим. Чунки, ерни ер қилгунимча жуда катта маблағ сарфладим. Мен-ку майли, мендан кейинги фермер сув чиқариш учун 3 та қудуқ ковлатган. Ҳар бирига 350 миллион сўмдан сарфлади. Ҳозир қаерга бориб кимга додини айтишни билмай қолди, — дейди Сардорбек Аҳмедов.

    Материални тайёрлаш жараёнида «Дарё» мухбири билан боғланган Сардорбек Аҳмедов судда ютганини, шунингдек, кўпчилик ерларини топшириш бўйича мажбурланаётганини билдириб, улардан ариза ёздириб олинаётганлигини маълум қилди.

    Лолахон Вафоқулова.

    Лолахон Вафоқулова.
    Фото: «Дарё»

    Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги ҳуқуқшуноси Лолахон Вафоқулованинг маълум қилишича, туман ҳокимлигига қишлоқ хўжалиги бўлими, кадастр ва агроинспекция томонидан массивдаги фермерлар шартномада келтирилган шартлар ҳамда қонунчилик талабларини бажармаётганлиги учун тақдимнома киритилган. Шунга асосан судга даъво аризаси киритилган.

    Дастлаб бизга Қўрғонтепа туман қишлоқ хўжалиги бўлими, агроинспекция ва туман кадастр бўлими томонидан Шароф Рашидов массивидаги фермерлар ер участкаларини ижарага олиш шартномасида келтирилган шартларни бузганлиги ва бунинг натижасида сувдан фойдаланиш, солиққа тортиш қонунчилик талаблари бажарилмаётгани ҳақида тақдимнома киритилган. Унда фермерлар билан тузилган ижара шартномасини бекор қилиш чорасини кўриш сўралган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сонли қарори талаби бўйича тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, Фермерлар кенгашига юборилди. Кенгашдан эса шартномани бекор қилиш бўйича ҳеч қандай эътироз йўқ эканлиги тўғрисидаги хулоса олингач, масала Халқ депутатлар кенгаши сессиясида муҳокамага қўйилди. Муҳокамада ҳам суд орқали шартнома бекор қилиниши қўллаб-қувватланди. Шундан сўнг зарур ҳужжатлар билан судга даъво аризаси киритдик, — дейди ҳокимлик ҳуқуқшуноси.

    Вафоқулованинг таъкидлашича, тақдимномадан аввал вазият жойига бориб ўрганилган. Ўрганиш давомида фермерлар ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланганликлари аниқланган.
    Бундан аввал биз вазиятни жойига бориб ўрганганимизда ҳақиқатдан ҳам шартномада боғ учун деб берилган ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлигига кўзимиз тушди. Яъни мева кўчатлари етиштирилиши белгиланган жойларга фермерлар томонидан буғдой, маккажўхори, шоли каби донли маҳсулотлар экилган. Бундан ташқари суд жараёнларида биз фермердан неча кишини иш билан таъминлаганлигини сўраганимизда қонунан икки киши ишлашини айтмоқда. Ваҳоланки, ҳар бир хўжаликда икки киши эмас 10 дан ортиқ одам ишлайди. Демакки, уларнинг меҳнат муҳофазаси тартибга солинмаган. Уларга қонуний равишда иш ҳақи ҳисобланмайди, меҳнат шартномаси тузилмаган. Натижада мана шундай шароитда ишлаб ҳам қорни тўяётган фуқаролар нафақа ёшига етганда ҳуқуқлари бузилганини тушуниб етади.

    Фермерлардан нега ишчилар билан меҳнат шартнома тузилмаганини сўраганимизда, уларнинг ҳар бирига ойлик иш ҳақи ишлаб чиқишга молиявий жиҳатдан қийналишларини айтди. Қонуний талабларга биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг олди-сотдисидан тушган пул маблағлари банк ҳисоб варақаларида айланиши керак. Аммо ушбу фермерларнинг фаолияти бу талабга ҳам жавоб бермайди. Бу эса фермер даромад солиғи тўламаслиги учун соф даромадини яшираётганидан далолат беради. Ер умуммиллий бойлик. Ҳар кимнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи бор. Ерлар фермер хўжаликларига тадбиркорлик қилиш учун берилади. Аммо улар ердан унумли фойдаланмаяпти. Натижада улар каби ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари поймол қилинмоқда.

    Ер учун катта пул сарф қилган фермерларнинг ерлари олиб қўйилса, катта зарар кўришларини айтмоқда. Улар келтираётган важлар тўғри бўлса ва буни исботлаб бера олса кўрилаётган зарар тўлиқ қоплаб берилади. Ҳатто унгача уларнинг ери олиб қўйилишига қонун ҳам йўл қўймайди. Ҳозирда биз киритган даъво аризаларини суд бирма-бир кўриб чиқмоқда. Суд мустақил. Суд масалаларига бошқа бир орган ёки шахс томонида аралашишга йўл қўйилмайди. Бундай аралашувга нисбатан қонунда жавобгарлик белгиланган. Шу сабабли биз ҳам фермерлар каби суд қарорлари натижаларини кутяпмиз, — дейди Лолахон Вафоқулова.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    14.09.2022, 13:13   Изоҳ (0)   21102
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Хотини ва қайнонаси воқеа жойида вафот этган». Андижондаги қотиллик ҳақида қўшимча маълумот берилди

    14.09.2022, 12:53

    Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида Мўғулистон президентини қабул қилди

    14.09.2022, 12:46

    «Миллий тикланиш» партиясининг соф олтиндан ясалган нишони ҳақида маълумот берилди

    14.09.2022, 12:31

    Ўзбекистонда 15 сентябрь куни ҳарорат 37 даражагача кўтарилади

    14.09.2022, 12:18

    ШҲТ Самарқанд саммити кун тартибида иқлим ўзгариши масаласи муҳокама қилинади

    14.09.2022, 11:53

    Ўзбекистонда тадбиркорлар фаолиятини текширишнинг янги тартиби жорий этилади

    14.09.2022, 11:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20

    Илон Маск Трамп билан зиддиятдан сўнг молия вазири билан муштлашиб кетган — ОАВ

    Дунё | 8 июн, 10:50

    Польшанинг янги президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқди

    Дунё | 8 июн, 10:20

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.