Жанубий Кореянинг Андонг провинциясидаги мактаблардан бирида ўқитувчи ва ўқувчининг онаси имтиҳон варақаларини ўғирлагани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Arab News хабар берди.

Полициянинг таъкидлашича, гумонланувчилар илгари ҳам шунга ўхшаш жиноятлар содир этган. Хусусан, улар бир талабанинг имтиҳонлардан аъло баҳолар билан ўтишига кўмаклашиб келган.
“31 ёшли ўқитувчи ва 48 ёшли она ўз айбига иқрор бўлди. Улар мактабга бузиб кириб, имтиҳон варақаларини ўғирлаган. Гумондорлар нафақат корейс тили, балки бошқа кўплаб фанлар имтиҳон варақаларини ўғирлашга уринган”, деди полиция.
Ушбу воқеа сабаб 2023 йилда ўқишга кирганидан бери аъло баҳоларга ўқиб келган талаба ўқишдан четлатилган ва унинг баҳолари бекор қилинган.
Жанубий Корея таълимга жуда жиддий эътибор қаратиши билан ажралиб туради. Мамлакатда ҳар йили ўтказиладиган имтиҳонларда тинглаб тушуниш тестлари пайтида самолётлар учишига ҳам йўл қўйилмайди.
Изоҳ (0)