• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Марказдаги шароит университетларда ҳам йўқ». Салкам 10 млн долларга бунёд этилган, Президент ташриф буюрган Фарғонадаги касб-ҳунар марказидан фоторепортаж

    Фарғона шаҳрида Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги — KOICA билан шерикликда ташкил этилган ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази иш бошлади. Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил май ойида Фарғонага ташрифи давомида ушбу марказ фаолияти билан танишганди. Давлат раҳбари ўқув жараёнларини кўздан кечириб, ёшлар ва хотин-қизлар билан суҳбатлашганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўқиш, изланишга ҳеч қачон кеч эмас. Келиб, касб ўрганаётганингиз эртанги кунингизга бефарқ эмаслигингиздан далолат. Бироз қийин бўлар. Лекин ўзингизни, фарзандларингиз келажагини ўйласангиз, шунга қунт қилинг. Қийинчилик ўтиб кетади, сиз бойлик яратяпсиз», — деган эди Президент учрашув давомида.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов ушбу марказда бўлиб, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёни билан танишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, ушбу мажмуада электроника, ахборот технологиялари, автомобилсозлик, тикувчилик, сартарошлик-косметология каби талаб юқори касблар бўйича мутахассислар тайёрланади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Марказга таълим жараёнида фойдаланиладиган 538 турдаги замонавий ускуна ва жиҳозлар Жанубий Кореядан олиб келинган. Ўқув-машғулотлар ҳам ушбу мамлакат дастур ва қўлланмалари асосида ўтилади. Бунинг учун беш нафар кореялик мураббий жалб қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Марказ Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Лойиҳани амалга ошириш учун Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан 9 миллион 320 минг доллар миқдорида инвестиция киритилиб, замонавий ўқув ва амалиёт бинолари, ошхона ҳамда спорт залидан иборат мажмуа барпо этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Амалиётга асосий эътибор қаратилган ушбу ўқув марказида бир йилда 480 нафар ишсиз фуқарони касбга ўқитиш имконияти мавжуд. Ўқувчилар 6-8 ойлик курсларда касбий таълим олишади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Марказимизда фақат ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўргатилади. Бу фуқаролар жойлардаги бандликка кўмаклашиш марказларининг йўлланмалари асосида қабул қилинади. Бизда ўқув жараёни 6 ойлик назарий машғулотлар ва икки ойлик ишлаб чиқариш амалиётидан иборат. Марказни битирганларга ўрта махсус маълумот тўғрисидаги диплом берилади. Ҳозирги кунда марказда 240 нафар ўқувчи таълим олмоқда.  Касб-ҳунар марказимиз KOICA гранти асосида ташкил қилинган. Марказ қурилиши, жиҳозланиши ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ишларига 9,3 миллион доллар маблағ сарфланган. Барча йўналишлар бўйича ўқув хоналари Жанубий Кореядан келтирилган энг сўнгги русумдаги ускуналар билан жиҳозланган. Бир йилда икки марта қабул ўтказилади. Ўқувчилар йўлланма асосида навбати билан қабул қилинади. Агар бир йўналиш бўйича талабгорлар сони белгиланган квотадан ошадиган бўлса, улар учун имтиҳон ўтказилади. Математика, она тили, физика фанларидан имтиҳон топширилади. Амалиёт вилоятдаги йирик саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида бўлади. Марказда 16 нафар ўқитувчи фаолият олиб боради. Ўқитувчилар Меҳнат вазирлиги мутахассислари ва кореялик экспертлар иштирокида ўтказилган суҳбат асосида ишга қабул қилинган», — дейди марказ директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Одилжон Юнусов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу ерда билим олган ва амалий машғулотларда иштирок этган ёшлар нафақат мамлакат саноат, қурилиш, ахборот технология тармоқларида ишлаш малакасига эга бўлади, балки келажакда хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган меҳнат мигрантларига касб ўргатувчи уста вазифасини ҳам бажара олади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўтган йили қишлоғимиздаги 2-мактабни тугатганман. Шундан бери бекор юргандим. Бандликка кўмаклашиш маркази ходимларидан  шундай ўқиш борлигини эшитдим. Кореяликлар янги ўқув маркази очди, дейишди. Қизиқиб келдим: қарасам шароитлари жуда яхши экан. Шу ерда ўқишга қарор қилдим. Энергетика йўналишини танладим, чунки олдиндан шу соҳага қизиқишим бор эди. Ўқишни бошлаганимизга бир ой бўлиб қолди. 40 ҳафталик ўқув дастури асосида ҳунар ўрганяпмиз. Ишлатаётган техникаларимизнинг ҳаммаси Кореядан олиб келинган. Хонадонларнинг электр монтажига, лифтлар ва кузатув камералари ўрнатишга қизиқаман. Марказдаги ўқиш давомида шу йўналишларни пухта ўрганмоқчиман. Дўстларимга, танишларимга шу марказда ўқишни тавсия қилдим. Ҳатто Россияда юрган дўстларим ҳам келишди. Фақат ўринлар тўлиб қолган экан. Энди улар кейинги қабул пайтида ҳужжат топширишади», — дейди Фурқат тумани Кўкдўппи қишлоғида яшовчи Муҳаммадмирзо Фарҳоджонов.

    21.06.2022, 23:49   Изоҳ (0)   20819
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Абдураззақов: «Бу йил зиёратга борувчилар учун яратилган шароитлар ҳар қачонгидан яхши» (видео)

    21.06.2022, 23:29

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат экди

    21.06.2022, 23:20

    Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчиларини ҳалолликни кучайтириш бўйича махсус курсларда ўқитиш тизими йўлга қўйилди

    21.06.2022, 23:18

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Тошкентдаги Технопаркни бориб кўрди

    21.06.2022, 23:17

    Комил Алламжоновни 4,2 млн долларлик тилла ва бриллиант буюмларни Ўзбекистонга божсиз олиб кирганликда айблаган нашр ундан узр сўради

    21.06.2022, 23:14

    Чироқчилик мактаб ўқувчиси вазир эътирофига сазовор бўлди. У 6 ёшли болани қудуқдан чиқариш ишида қатнашганди

    21.06.2022, 22:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея президенти Пхеньян билан музокараларни босқичма-босқич қайта тиклашни буюрди

    Дунё | 18 август, 09:49

    Туркия чемпионати. “Башакшеҳир” “Кайсериспор” билан дуранг ўйнади. Шомуродов 70 дақиқа ҳаракат қилди (видео)

    Спорт | 18 август, 09:40

    АҚШ ядровий сувости кемаси ва ҳарбийларини Кариб денгизига юборди

    Дунё | 18 август, 09:36

    Хитой компанияси Тахтақорача довонида пулли туннел қуриши мумкин

    Ўзбекистон | 18 август, 09:25

    “Музокаралардан натижа чиқмаса, Россияни салбий оқибатлар кутиб турибди” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 18 август, 09:15

    “Қаттиққўл хоним” 20 ёшда: машҳур фильм қаҳрамонлари ҳозирда қандай кўринишда?

    Шоу-бизнес | 18 август, 09:05

    Суперлига. “Бунёдкор” “Бухоро”ни мағлубиятга учратди, “Андижон” Муборакда “Машъал”га имкониятни бой берди, “Қўқон-1912” эса “Сурхон”дан устун келди 

    Спорт | 18 август, 09:04

    “Зеленский истаса урушни дарҳол тугатиши мумкин”— Трамп шартларни айтди

    Дунё | 18 август, 08:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.