• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тизимли ёндашув фурсати етди» – ректор Қўнғиротбой Шарипов билан суҳбат

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов «Дарё» нашрига берган интервьюсида бугунги олий таълим тизими олдида турган долзарб масалалар тўғрисида фикр билдирди.

    Қўнғиротбой Шарипов

    Қўнғиротбой Шарипов
    Фото: «Дарё»

    Креатив фикрлашга ўргатадиган тизим

    Тараққиётни белгиловчи асосий куч – юқори малакали кадрлардир. Бундай мутахассисларни етиштириш учун эса таълим тизими яхши ишлаши шарт. Шу боис, соҳада ўқув режаларини дунёдаги кучли беш юзталикка кирган университетлар ўқув-режаларига мослаштириш, фан дастурлари ва адабиётлар авлодини янгилаш, профессионал ўқитувчиларни таёрлаш жараёнлари жадаллик билан олиб бориляпти. Икки йил аввал бошлаган кредит-модуль тизимини самарали йўлга қўйиш ишлари кетяпти. Мазкур тизимнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, талабаларга танлов ҳуқуқи берилади ва уларнинг мустақил фикрлаши ўсиши асосий ўринда туради.

    Эсласангиз, олдинлари дарс мавзулари «конспект» шаклида ёздирилар ва уйга вазифа сифатида ёдлашга берилар эди. Бу жараён инсонни фикрлашга, қўшимча янги билимлар ўзлаштиришга рағбатлантирмайди. Ҳозир ҳар бир дарс машғулотидан сўнг, мавзу юзасидан янги билимлар ўзлаштирилиши ва қўшимча адабиётларга мурожаат қилиниши керак бўлади. Шу боис, бугунги педагог фақатгина дарслик билан чекланмаслиги лозим. Улар ҳар куни 4-5 та чет элда нашр этилаётган илмий мақолаларни ўқиши зарур.

    Кредит-модуль тизими креатив фикрлайдиган, муаммоларни мустақил еча оладиган кадрлар етишиб чиқишига ёрдам беради. Бу тизимда талабага асосий билимларнинг 30-40 фоизи ўргатилади. Фанларнинг қолган қисмини талаба ўзи мустақил ўрганади.

    Мазкур тизимда талаба ўқиётган пайтда «менга бу фан эмас, бошқаси ёқади. Муҳандис бўламан, лекин танловим мана бундай», дейишга ҳақли бўлади. Айтайлик, у иқтисодчи бўлишни хоҳлайди ва ўз соҳасига боғлиқ фанларни ўрганиши мумкин. Энг муҳими, талаба ўқиши учун ихтиёрий фанлар кўп бўлади. Шунинг учун ҳам бу талабани қизиқиб ўқишига ундайдиган тизим.

    Ёшлар потенциал иш берувчи сифатида шаклланиши керак

    Олий таълим соҳасидаги ҳозирги ислоҳотлар мақсадидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш давр талаби ҳисобланади. Бунда таълим берувчиларнинг хорижий илғор тажрибалар ва амалиётни ўрганишлари муҳим ҳисобланади.

    Аммо айрим мавжуд стандартлар тизимда ўзгартиришлар қилишга йўл бермайди. Чет элда профессор фанни хоҳлаганича ўзгартиришга ҳаққи бор ва уни ҳеч ким текширмайди. Бизда эса келиб текширади. Берилган соатлари бўладими ёки дарс мазмуними «стандартга жавоб бермайди», деб кетади. Бизда ҳуқуқий асослар ҳам ҳали етарли эмас.

    Бугунги профессор-ўқитувчиларга қўйилаётган талаб ҳар қачонгидан юқори. Олдинлари ўқитувчига жуда кўп дарс соати берар эдик. Ўқитувчи 700-800 соат аудиторияда ишлайди. Аслида бундай бўлмаслиги керак. Ўқитувчи вазифасининг тенг ярмини аудиторияда бажариши лозим ва қолган вақтларда илм билан шуғулланиши зарур. Буни академик мустақил бўлган университетларгина қила олади.

    Тўғри, ўқитувчилар учун кўп нарсалар енгиллашди. Бугунги кунда тарбиявий ишлар билан улар эмас, тюторлар шуғулланади.

    Энди ўқитувчилар грант олиш устида ишлаши керак. Тан олиш керак, айрим ўқитувчилар хорижий тилда илмий мақола ёзишга қийналади. Чунки, мақола илмий жиҳатдан асослантирилган ва амалиёт учун мақбул ечимлар олиб келиши зарур бўлган маълумотлар билан бойитилиши керак. Чет эл гранти ёки нуфузли халқаро журналлар талаби юқорилиги боис, кам сонли педагоглар бу жараёнда фаол. Профессор-ўқитувчиларнинг мақола ёзиши учун уларни илмий ишларга кенг жалб қилишимиз зарур. Бу халқаро даражадаги таълим янгиликларини ўзлаштиришга ва амалиётда қўллашга катта ёрдам беради.

    Аслида таълим тизимли бўлиши керак. Афсуски, аксарият ёшларимиз институтга кириш учунгина ўқийди. Яъни мақсад институтга кириш билан тугайди. Ёшларни битта касбни яхши эгаллаб, у билан нон топадиган даражада тарбияласак, фанларни чуқур ўзлаштиришини таъминласак, кейин улар олдига қўйган мақсадига эришадиган кадрлар бўлиб етишади.

    Мактаб давридаёқ ёшларда бирор касбга қизиқиш уйғониши керак. Уларни «шу олий таълим даргоҳида, шу йўналишда ўқийсан» деган тушунча билан тарбиялашдан воз кечиш зарур. «Бу йўналишда ўқисанг 2,5–3 миллион сўм ойлик билан қеарга борасан» дея мажбурий танлов қилиниши ҳам нотўғри. Балки, асосий камчилигимиз ҳам шудир. Меҳнат бозори глобал бўлиб, яхши мутахассис ҳар бир жойда қадрланади. Шу боис, талабаларни ўз танлаган йўналиши бўйича мутахассис бўлиши учун тўғри йўналтириш мақсадга мувофиқ. Яна бир масала меҳнат бозорини кўриб чиқишимиз керак. Ҳозир диплом учун ўқиган битирувчилар ишсиз юрибди. Олий ўқув юртларини битирса-да, улар барибир ишсиз. Назаримда ёшлар мавжуд иш ўринига даъвогар эмас, балки потенциал иш берувчи сифатида шаклланиши керак.

    «Ҳамма гап тизимда»

    Ҳаммаси тизимни бошқараётган раҳбарга боғлиқ. Агар раҳбар шуни тушуниб, охиригача етказса, унда барчага яхши етиб боради. Албатта, ҳамма нарса ҳам маошга бориб тақалавермайди. Инсонда фидойилик, ватанпарварлик ҳам бўлиши керак.

    Аҳолимиз сони тез ўсяпти, лекин малакали ўқитувчилар етишмайди. Ҳатто университетларда ҳам малакали ўқитувчилар етарли эмас. Квотани оширамиз деяпмиз, аммо малакали профессор-ўқитувчилар етишмаётгани дарров сезилади. Бу коплекс муаммо. Яъни гап фақат иш берувчида десак нотўғри бўлади.

    Биздаги энг ёмон иллатлардан бири – таниш-билишчилик. Масалан, фалончани ўғли ёки қизи дейилса, баҳо қўйиб берамиз. Бу ҳалигача бор. Айтиш керакки, бу жамиятни бузадиган ишлардан биттаси. Нафақат таниш-билишчилик, балки менталитетимизга сингиб кетган кўплаб иллатларни йўқотиш жуда оғир деб ўйлайман. Урф-одатимиз шунақа, бировни ошига борамиз ёки меҳмони бўламиз, кейин фарзандини баҳосини қўйиб бермаса, у хафа бўлади. Афсус, бизда шунақа одат шаклланиб қолган. Чет элда биров бошқаникига меҳмонга бормайди. Агар борса ҳам еган нарсасига ўзи ёнидан пул тўлайди. Олдин ўзимизнинг менталитетимизни тўғрилашимиз керак. Биласизми, энг ёмони бу иллатлар барча поссовет давлатларида бор. Россияда ҳам ҳаммаси ҳудди шунақа. Мен у ерда ўқиганман. Қозоғистон, Озарбайжонда ҳам шундай.

    Жанубий ва Шимолий Корея давлатларини олайлик, Жанубий Корея ҳозир қанақа ривожланиб кетган – дунёдаги кучли ривожланган давлатлар ўнталигида турибди. Шимолий Корея эса дунёдаги энг қолоқ ўнталикда. Ҳамма гап тизимда. Масалан, тизимда бирор нарсани ўзгартираман десам, қолганлар мени ёмон қабул қилади. Бир воқеа бўлганди. Ўзим Турин университетида ректор бўлиб ишлаган пайтимда ўғлим ўқишни битира олмай, 2 йил қайта ва қайта ўқиди. У 4 йиллик бакалавр йўналишини 6 йил деганда битирди. Атрофимдаги ҳамма устимдан кулди. Ректор ҳам шунақа бўладими, ўз ўғлини битиришига ёрдам бера олмайди, дейишди. Лекин у ерда тизим шаклланганки, хоҳласангиз ҳам ўқимаган талабага баҳо олишида ҳеч қандай ёрдам бера олмайсиз. Ўқимаса фойдаси йўқ, уни баҳоси қўйиб берилмайди. Кредит-модуль шундай тизим. Бу тизимда ишлай оладиган профессор-ўқитувчиларни олиб келяпмиз. Аммо барибир бу билан ҳам 100 фоиз жойига келмайди. Ҳозирда бу тизим ҳатто Тошкент шаҳрининг ўзида яхши ишламаяпти. Ҳали вилоятларга етиб ҳам боргани йўқ. Тушунаман, буни бирдан қилиб бўлмайди. Жуда кўп вақт керак. Ҳаммасини босқичма-босқич амалга ошириш лозим. Олдимизда қилинадиган жуда кўп ишлар турибди.

    19.09.2022, 19:56   Изоҳ (0)   11509
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада 231 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

    19.09.2022, 19:44

    Туризм вазирлиги ва ҳокимларга 2023 йилда камида 7 млн хорижий ҳамда 12 млн ички туристни жалб қилиш топшириғи берилди

    19.09.2022, 19:42

    Андижон ва Фарғонада «Лирика» ва «Тропикамид» сотаётган шахслар ушланди

    19.09.2022, 19:20

    «Ўзбекистон темир йўллари» раиси 3 ойда тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олинади

    19.09.2022, 19:14

    Инфратузилма масаласини ҳал этиш учун 200 млрд сўм ажратилса, Ўзбекистонга камида 3 млн туристни жалб қилиш мумкин

    19.09.2022, 19:03

    Ўзбекистон 8 ойда хорижга қарийб 3 млн долларлик лимон экспорт қилди

    19.09.2022, 18:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.