• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентга келган «президентлар автомобили», ёқиб юборилган Хитой байроғи, 250 ёшга тўлган Бетховен. 6 апрель суратлари

    Ернинг турли бурчакларида объективга муҳрланган суратларни тақдим қиламиз.

    Лондондаги Буши боғида сайр қилиб юрган Миср ғозлари.

    Лондондаги Буши боғида сайр қилиб юрган Миср ғозлари.
    Фото: Getty Images

    Италиянинг Л’Акуила шаҳрида юз берган зилзиланинг 12 йиллиги муносабати билан табиий офат қурбонлари хотирланди. Ҳодиса оқибатида 300 га яқин одам вафот этган.

    Италиянинг Л’Акуила шаҳрида юз берган зилзиланинг 12 йиллиги муносабати билан табиий офат қурбонлари хотирланди. Ҳодиса оқибатида 300 га яқин одам вафот этган.
    Фото: Getty Images

    Мавзуга доир: Филиппинда 200 дан ортиқ зилзиладан кейин вулқон отилди

    Очлик эълон қилган Алексей Навальнийнинг шахсий шифокори Анастасия Васильева мухолифатчи жазони ўтаётган умумий режимдаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида ҳибсга олинди.

    Очлик эълон қилган Алексей Навальнийнинг шахсий шифокори Анастасия Васильева мухолифатчи жазони ўтаётган умумий режимдаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида ҳибсга олинди.
    Фото: «ТАСС»

    Мавзуга доир: Россия президенти матбуот хизмати Навальнийнинг очлик эълон қилишига изоҳ беришдан бош тортди

    Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси парламенти раҳбари Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди ва ўзаро музокаралар ўтказди. Пак Бён Сок Шавкат Мирзиёевга Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Делегация аъзолари Сеулнинг Корея ярим оролидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги ҳаракатлари қатъий қўллаб-қувватланаётгани учун Ўзбекистон Президентига самимий ташаккур изҳор этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Непалда одамлар томонидан ҳужумга учрагани айтилганидан сўнг Бардия миллий боғидан Марказий ҳайвонот боғига олиб келинган йўлбарс қафасда ётибди.

    Непалда одамлар томонидан ҳужумга учрагани айтилганидан сўнг Бардия миллий боғидан Марказий ҳайвонот боғига олиб келинган йўлбарс қафасда ётибди.
    Фото: Reuters

    Мавзуга доир: АҚШда ҳайдовчи йўл четида дам олаётган йўлбарсдан шикоят қилди. Полиция келиб, жониворни бўлимга олиб кетди

    Ўзбекистоннинг энг баландда жойлашган метеостанцияси — Ойгаингда яшовчи Сафар исмли болакай. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Ойгаинг метеостанциясида Сафардан ташқари яна 4 нафар метеоролог яшайди. Метеостанцияга июндан ноябрь ойигача «УАЗ» автомобилларида бориш мумкин, бошқа ойларда кучли қор туфайли автомобиллар Ойгаинггача етиб боролмайди.

    Кадр: YouTube / Никита Макаренко

    Ғазо секторида коронавирусдан вафот этган фаластинлик дафн этилмоқда.

    Ғазо секторида коронавирусдан вафот этган фаластинлик дафн этилмоқда.
    Фото: Reuters

    Санкт-Петербургдаги турар жой биносида акс этган Россия байроғи.

    Санкт-Петербургдаги турар жой биносида акс этган Россия байроғи.
    Фото: Reuters

    «Дарё» интернет-нашрида 70 ёшида мактабда жисмоний тарбиядан дарс бераётган аёл ҳақидаги материалдан сўнг Яккасаройдаги 89-мактаб ўқитувчиси Нурхон Мўминова «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Мақола муаллифи Хонзодабегим Аъзамова эса Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук билан тақдирланди.

    Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

    Мавзуга доир: «Пул учун ишламайман». 70 ёшида ҳам жисмоний тарбиядан дарс бериб келаётган аёл ҳикояси

    Италия полицияси уч кунлик карантин вақтида вертолётдан Ливорно шаҳрини патрулламоқда.

    Италия полицияси уч кунлик карантин вақтида вертолётдан Ливорно шаҳрини патрулламоқда.
    Фото: EPA

    Бугаку ва Самурай жанг санъатлари бўйича ўқитувчи Коширо Минамото Токиодаги онлайн дарс пайтида жанг санъатларини амалда намойиш этмоқда.

    Бугаку ва Самурай жанг санъатлари бўйича ўқитувчи Коширо Минамото Токиодаги онлайн дарс пайтида жанг санъатларини амалда намойиш этмоқда.
    Фото: Reuters

    Оммавий ахборот воситалари вакиллари Тайваннинг Хуалянь уезди шимолида рельсдан чиқиб кетиб, ҳалокатга учраган поезднинг туннелдан чиқариб олинган шикастланган вагонини суратга олмоқда. Поездда 500 га яқин одам бўлган, улардан 200 дан ортиғи жароҳат олиб, 50 нафари вафот этган.

    Давлат тўнтаришига қарши намойишчилар Мьянманинг Янгон шаҳрида Хитой байроғини ёқиб юборди. Бунга сабаб ҳозирда ҳукуматни <a href=эгаллаб олган ҳарбийлар Хитой томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Таъкидланишича, давлат тўнтаришидан кейин мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари вақтида 600 га яқин одам ўлдирилган. Уларнинг 40 дан ортиғи болалар ҳисобланади." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Давлат тўнтаришига қарши намойишчилар Мьянманинг Янгон шаҳрида Хитой байроғини ёқиб юборди. Бунга сабаб ҳозирда ҳукуматни эгаллаб олган ҳарбийлар Хитой томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Таъкидланишича, давлат тўнтаришидан кейин мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари вақтида 600 га яқин одам ўлдирилган. Уларнинг 40 дан ортиғи болалар ҳисобланади.
    Фото: Reuters

    Англиянинг Виндзор шаҳрида Legoland тематик парки пандемия сабабли танаффусдан сўнг 12 апрель куни очилади. Ҳозирда парк очилишига тайёргарлик ишлари кетмоқда.

    Англиянинг Виндзор шаҳрида Legoland тематик парки пандемия сабабли танаффусдан сўнг 12 апрель куни очилади. Ҳозирда парк очилишига тайёргарлик ишлари кетмоқда.
    Фото: «ТАСС»

    Мавзуга доир: Lego 2020 йилни пандемия шароитида рекорд даражадаги даромад билан якунлади

    Чилида мавсумий гриппга қарши эмлаш кампанияси доирасида вакцина олган аёл.

    Чилида мавсумий гриппга қарши эмлаш кампанияси доирасида вакцина олган аёл.
    Фото: Reuters

    Мавзуга доир: Чилида чақалоқ хатолик туфайли коронавирусга қарши вакцина билан эмланди

    Буюк Британиянинг Сиҳэм шаҳарчаси қирғоғидаги денгиз майоғи деворларига урилаётган улкан тўлқинлар.

    Буюк Британиянинг Сиҳэм шаҳарчаси қирғоғидаги денгиз майоғи деворларига урилаётган улкан тўлқинлар.
    Фото: PA

    Юзига ниқоб таққан тиббиёт ходими Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида яшовчи кишидан COVID-19 таҳлили учун намуна олмоқда. Нью-Деҳлида коронавирус билан касалланиш даражасининг ўсишига қарши курашиш учун тунги комендантлик соати жорий қилинди. У ҳар куни соат 22:00 дан 05:00 гача амал қилади. Бу вақт оралиғида ресторанлар ва барлар ишламайди, тўйлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилмайди.

    Калифорния штати Карлсбад шаҳрининг Ranunculus flowers боғи меҳмонлар учун қайта очилди. Боғга кирувчилар сони коронавирус пандемияси сабаб чекланган. Айиқтовонлар (Ranunculus) — айиқтовондошлар оиласига мансуб кўп йиллик (баъзи турлари бир йиллик) ўсимликлар туркуми. Ер юзида 600 га яқин тури, шу жумладан, Ўрта Осиёда 65 тури бор.

    Будапешт шаҳридан ўтган Дунай дарёсидаги Маргарет оролчасида коронавирус қурбонларини хотирлаш учун қўйилган тошлар ёнида ётган гул. Венгрияда шу вақтгача 651 743 нафар одамда коронавирус аниқланган. Уларнинг 22 098 нафари вафот этган.

    Хитойдаги Ланьчжоу Данҳия ҳудудидаги Камалак тоғлари тез орада сайёҳлар учун очилади. Тахминан 540 миллион йил олдин бу ҳудуд океаннинг бир қисми бўлган. Тектоник плиталарнинг тўқнашуви туфайли ер силжиб, тоғлар ҳосил бўлган ва денгиз сатҳидан кўтарилган. Турли даврларда лой ва тошларда ҳар хил миқдордаги темир тузлари бўлган турли чўкинди жинслар ҳосил бўлган. Шунинг учун тоғ қатламлари турли хил рангларга эга.

    Фото: Shutterstock

    Бангладешда коронавирус сабабли 5 апрель куни эълон қилинган умуммиллий карантин туфайли мамлакат жанубий минтақасидаги энг гавжум бўлган Барисал марказий бекатида турган автобуслар.

    Тошкент шаҳридаги «Иннопром» саноат кўргазмасида Россиянинг Aurus премиум автомобилининг седани намойиш этилди. Aurus автомобиллари давлат раҳбарларини олиб юришга мўлжалланган. Ушбу марканинг лимузинидан Россия президенти Владимир Путин фойдаланади.

    Фото: «Podrobno.uz»

    Мавзуга доир: Тошкент метросига Россиядан яна 10 та поезд келтирилади

    Москвадаги Внуково аэропортида Бетховен таваллудининг 250 йиллигига бағишланган ҳайкаллар кўргазмаси очилди. Людвиг ван Бетховен буюк олмон бастакори, дирижёр ва пианиночи, Вена классик мактабининг вакили бўлган.

    Мадриддаги Қиролича София музейида ташкил қилинган «Мени бошқа дунёга олиб кет» номли кўргазманинг бир қисми сифатида Шарлотта Йоханнессон томонидан ўрнатилган инсталляция.

    Мадриддаги Қиролича София музейида ташкил қилинган «Мени бошқа дунёга олиб кет» номли кўргазманинг бир қисми сифатида Шарлотта Йоханнессон томонидан ўрнатилган инсталляция.
    Фото: EPA

    Қуддусда Холокост қурбонларини хотирлаш куни маросимлари олдидан Яд Вашемдаги Исмлар залида юрган яҳудийлар. Иккинчи жаҳон урушида 6 миллион Европа яҳудийлари нацистлар томонидан ўлдирилган.

    Мавзуга доир: Холокостнинг бошланиши. Фашистлар Вилньюс геттосида қирғин уюштирганига 77 йил бўлди

    Вашингтондаги Оқ уйда Пасха байрами нишонланди. Унда катта ниқоб таққан Пасха қуёни иштирок этди.

    Вашингтондаги Оқ уйда Пасха байрами нишонланди. Унда катта ниқоб таққан Пасха қуёни иштирок этди.
    Фото: «ТАСС»

    Чехия пойтахти Прага 6 апрель куни қалин қор билан қопланди. Шаҳар кўчаларида тирбандликлар юзага келди. Кўчаларни қордан тозалаш учун мавжуд бўлган барча техника ишга солинган.

    Чехия пойтахти Прага 6 апрель куни қалин қор билан қопланди. Шаҳар кўчаларида тирбандликлар юзага келди. Кўчаларни қордан тозалаш учун мавжуд бўлган барча техника ишга солинган.
    Фото: «ТАСС»

    Мавзуга доир: Мартнинг охирида қорга бурканган Қашқадарё туманлари (фото)

    Япониянинг Ханда шаҳрида Олимпия машъаласи эстафетаси давом этмоқда. Ушбу эстафета 25 март куни Фукусимада бошланган. Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача ўтказилиши керак эди, лекин коронавирус пандемияси сабабли ўйинлар бир йилга <a href=кечиктирилди. Мусобақа ташкилотчилари Олимпия ўйинларини томошабинларсиз ўтказишга қарор қилди." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Япониянинг Ханда шаҳрида Олимпия машъаласи эстафетаси давом этмоқда. Ушбу эстафета 25 март куни Фукусимада бошланган. Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача ўтказилиши керак эди, лекин коронавирус пандемияси сабабли ўйинлар бир йилга кечиктирилди. Мусобақа ташкилотчилари Олимпия ўйинларини томошабинларсиз ўтказишга қарор қилди.
    Фото: Getty Images

    Аввалги кунларнинг фотогалереялари:

    • Бразилча «25-соат», Иван Грозний кийган тож, Байден ҳузуридаги улкан қуён. 5 апрель суратлари
    • Жума намозидан сўнг намойишга чиққан мусулмонлар, каркидон шохида ухлаётган чуғурчуқ, ҳалокатга учраган поезд. 2 апрель суратлари
    • Ўзбекистонда бошланган вакцинация, маошидан норози шифокорлар, Биринчи рақамли бортдаги президент. 1 апрель суратлари
    • Норозиликларга сабаб бўлган ҳайкал, қироллик унвони учун курашаётган эчкилар, будда ҳолатидаги Трамп. 31 март суратлари
    • Шавкат Мирзиёевдан совға олган Венгрия бош вазири, дарс ўтаётган Капитан Америка, ёғочдан ясалган филлар тўдаси. 30 март суратлари
    • Селлар ичидаги Ўзбекистон, Сара Обаманинг вафоти, дунёдаги энг катта қабристон. 29 март суратлари
    • Варрак учираётган ўзбек аёллари, катта қурилиш бошлаган Ким Чен Ин, 50 ёшли мактаб ўқувчиси. Ҳафта суратлари

    06.04.2021, 23:58   Изоҳ (0)   126751
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистонда 1 км йўлни қуриш нархи 950 минг долларни ташкил этади» — Абдураҳмон Абдувалиев

    06.04.2021, 23:22

    Украина авиакомпанияси Тошкент ва Киев ўртасида рейсларни тиклашни режалаштирмоқда

    06.04.2021, 23:10

    Бош прокуратура «Effect.uz» сайтининг икки нафар журналисти қидирувга берилганини маълум қилди

    06.04.2021, 22:57

    «Ангрен шина заводи омборида UzAuto Motors’да импорт ўрнини қоплаши керак бўлган шиналар сотилмай турибди» — Алишер Қодиров

    06.04.2021, 22:45

    Ўзбекистонда қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади

    06.04.2021, 22:33

    Фарғонада кўп қаватли уйдаги хонадонда қулфланиб қолган 4 ёшли бола қутқарилди

    06.04.2021, 22:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими

    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Систит — бу уят эмас!

    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 

    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади

    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.