Россияда ҳукумат квотаси асосида ишлаш учун келадиган мигрантларни рус тили бўйича имтиҳондан озод этиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда “Газета.ру” хабар берди.

Бу кўзда туртилган қонун лойиҳасини Давлат думасига тақдим этилди. Унга кўра, давлат квотаси доирасида меҳнат қилишга келадиган чет эл фуқаролари ишлашга рухсатнома расмийлаштиришда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигидан имтиҳон топширишлари шарт бўлмайди.
Қайд этилишича, бу чора хорижлик кадрларни жалб қилиш учун вақт ва маъмурий харажатларни қисқартириш, шунингдек, мамлакат иқтисодиёти эҳтиёжларини янада самарали қондириш имконини беради.
Бундан ташқари, лойиҳа билан Россия Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган касблар рўйхатидаги мутахассислар учун рус тили бўйича билимни тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳам кўзда тутилмоқда.
Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган касблар рўйхатидан мутахассислар учун рус тилини билишини тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддатини ошириш кўзда тутилган. Бу мигрантларнинг тилга мослашиш жараёнини янада самарали ташкил этиш имкониятини яратади.
Май ойининг ўрталарида Россия мактабларида ўқиш учун рус тили имтиҳонидан уч марта ўта олмаган мигрантларнинг фарзандларини ватанига қайтариб юбориш ҳам таклиф қилганди. Мигрантлар номига биттадан ортиқ SIM-картани расмийлаштиришни тақиқлаш ҳам таклиф этилмоқда.
Россия Давлат думасида мигрант аёллар учун бепул туғруқни тақиқлаш ҳам таклиф қилинган.
Изоҳ (0)