• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Бразилияда ишлаб чиқарилган товарлар импортига 50 фоизлик солиқ солишини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Трамп бу қарорини ижтимоий тармоқда эълон қилган ва Бразилияга расмий хат юборган. Унда Трамп Бразилияни АҚШ технология компанияларига “ҳужумлар” уюштирганликда айблаган. Шунингдек, у собиқ Бразилия президенти Жаир Болсонаруга қарши судни бекор қилишни талаб қилмоқда. 2019—2022 йилларда Бразилияни бошқарган Болсонару 2023 йил январь ойида давлат тўнтаришига уринишда айбланиб, судланмоқда.

    Бразилиянинг амалдаги президенти Луис Инасиу Лула да Сильва Трампнинг савдо божларига “жавоб қайтарилишини” маълум қилган. У Трампни мамлакат суд тизимига аралашмасликка чақирган.

    АҚШ президенти, шунингдек, шу ҳафта бошида Лула билан Болсонару устидан суд жараёни ҳақида баҳслашганди. Ўшанда Лула Бразилия ҳеч қандай “аралашувни” қабул қилмаслигини айтган. Хусусан, Лула шундай деган: “Ҳеч ким қонундан устун эмас”.

    Бразилияга йўлланган мактубда Трамп мамлакатнинг собиқ президенти Болсонару ҳақида ижобий фикр билдириб, уни “жуда ҳурмат қилишини” билдирган. Унга кўра, президентга қарши давом этаётган суд жараёни “халқаро шармандаликдир”.

    Шу ҳафтада АҚШ дунёнинг турли мамлакатларига, жумладан, Япония, Жанубий Корея ва Шри Ланка каби савдо ҳамкорларига янги божлар белгилаган. Улар 1 августдан кучга киришини айтиб, президент мамлакат раҳбарларига 22 та мактуб йўллаган. Аммо Бразилияга юборилган хабар анча кескинроқ бўлиб, илгари бу мамлакат товарларига 10 фоизлик бож солинган эди.

    Трамп мактубда Бразилия ҳукуматини “эркин сайловлар ва америкаликларнинг асосий сўз эркинлиги ҳуқуқларига қарши маккорона ҳужумларда”, жумладан, “АҚШ ижтимоий тармоқларини цензура қилиш”да айблаган.

    Бразилия илгари Илон Маскнинг Х платформасини вақтинча блоклаганди. Сабаби платформа 2022 йилги Бразилия президентлик сайловлари ҳақида нотўғри маълумот тарқатаётган аккаунтларни блоклашдан бош тортган. Июнь ойида Бразилия Олий суди ижтимоий тармоқ компаниялари ўз платформаларида жойлаштирилган контент учун жавобгарликка тортилиши ҳақида қарор чиқарган.

    10 июл, 08:50   Изоҳ (0)   1473
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Трамп#Бразилия#таҳдид қилди#бож#Болсонару

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Walmart асосан АҚШ ва Бразилияда жойлашган 269 та дўкон ёпилиши ва 16 минг нафар ходим қисқартирилишини маълум қилди

    18.01.2016, 09:45

    Бразилия президенти мамлакатга АҚШ базасини жойлаштириш ғоясига фикр билдирди

    09.01.2019, 23:05

    Трамп коронавирус сабаб бразилияликларнинг АҚШга киришини тақиқлаб қўйиши мумкин

    20.05.2020, 20:58

    Бразилия АҚШ каби ЖССТни тарк этиш билан таҳдид қилди

    06.06.2020, 17:38

    NYT: Европа Иттифоқи ўз ҳудудига АҚШ, Бразилия ва Россиядан кириш тақиқини сақлаб қолмоқчи

    24.06.2020, 13:12

    Бразилия президенти АҚШ президенти сайловларида фирибгарлик юз бергани борасида далилларга эга эканлигини айтди

    30.11.2020, 23:24

    АҚШ ва Бразилияни тарихдаги энг йирик ўрмон ёнғинлари қамраб олди

    29.06.2024, 22:35

    Дунёдаги энг антиқа касб: бразилиялик эркак уй ҳайвонлари учун такси хизматини йўлга қўйди

    11 апрел, 14:45

    Бразилиялик олимлар табиий қариш ва деменция билан боғлиқ бузилишларни бартараф этишга қодир молекулани аниқлашди

    19 май, 21:45

    Бразилияда колага ружу қўйган эркак организмидан 35 та тош чиқди (видео)

    25 май, 20:37

    Бразилия прокуратураси BYDʼни судга берди

    28 май, 16:03

    Бразилия президенти Трампга интернетда камроқ вақт ўтказишни маслаҳат берди 

    26 июн, 21:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.