Ўзбекистонда 11 июлдан бошлаб IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш (paper based) имконияти бутунлай бекор қилинади. Эндиликда тест фақат компьютерда топшириладиган бўлади. Бу ҳақда IDP тест маркази хабар берди.

10 июль куни бўлиб ўтадиган имтиҳонлар қоғозда ишлаш амал қиладиган сўнггиси бўлади. Юқоридаги ўзгариш IDP, British Council, Cambridge University Press & Assessment имтиҳонларига ҳам амал қилади. Қоғозда топшириш бекор қилиниши оператив сабаблар билан изоҳланмоқда. Шу сабабли, Edu-Action Exams маркази 10 июлдан кейинги имтиҳонлар учун рўйхатдан ўтганларга иккита вариантни таклиф этади. Сабаби уларнинг регистрацияси автоматик тарзда бекор қилинади.
IELTS имтиҳони форматини компьютер шаклига бепул ўтказиш
Пулни тўлиқ қайтариш.
Сўнгги ойларда қоғозда топшириладиган IELTS имтиҳонларининг “жавоблари тестдан олдин тарқаб кетган” ҳолатлар кузатилганди. Шу сабабли IDP тест маркази 7 июнь куни бўлиб ўтган имтиҳон жавобларини қайта текширганди. Улар ичидан ишончли бўлмаган натижалар ажратиб олиниб алоҳида текширишга юборилганди. Одатда компьютерда топшириладиган IELTS жавоблари 1-5 кун ичида, қоғозда топширадиганларники эса 13 кун ичида эълон қилинади. Бироқ 7 июнь куни топширганларнинг натижаси 24 июнь куни чиққан эди.
Изоҳ (0)