АҚШ, Япония ва Жанубий Корея Қуролли кучлари 11 июль куни Б-52Ҳ стратегик бомбардимончи самолёти иштирокида авиация машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, машғулотлар Жанубий Кореянинг Чежудо ороли бўлиб ўтган. Машқларда АҚШнинг камида битта Б-52Ҳ бомбардимончи самолёти, шунингдек, Жанубий Кореянинг КФ-16 ва Япониянинг Ф-2 қирувчи самолётлари иштирок этган.
Қайд этилишича, бу жорий йилда Корея яримороли яқинида стратегик бомбардимончи самолётнинг биринчи жойлаштирилиши бўлди.
Таъкидланишича, яқин ҳамкорлик асосида уч мамлакат Шимолий Корея таҳдидларига қарши биргаликда курашиш ва уларга жавоб қайтариш учун ҳамкорлик қилади ҳамда уч томонлама машғулотларни давом эттиради.
Машғулотлар хавфсизлик билан боғлиқ вазият ва хавфсизлик соҳасида уч томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилиш учун Сеулда уч мамлакатнинг олий ҳарбий зобитлари учрашуви фонида ўтказилган.
Бундан аввал Тайван ҳар йили ўтказиладиган “Хангуанг” ҳарбий машғулотларини бу йил энг йирик масштабда ўтказиши ҳақида хабар қилинганди.
Март ойида АҚШ ва Жанубий Корея Freeдом Шиэлд (Озодлик қалқони 2025) минтақавий таҳдидларга қарши мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказганди.
Изоҳ (0)