“Барселона” футболчиси Ламин Ямал 24 январь кунги “Атлетик”ка қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Mundo Deportivo нашри мухбири Фернандо Поло Ямалнинг кейинги ўйинга майдонга туша олмаслигини айтиб ўтди.
Бунга сабаб, Ламин 25 январь тонгида математикадан имтиҳон топшириши керак. Ямал эса бу имтиҳонни ўтказиб юбориши керак эмас. “Кўк-анорранглилар”нинг Испания Кубоги доирасидаги “Атлетик”ка қарши ўйини эса 24 январдан 25 январга ўтар кечаси, соат 01:30 да бўлиб ўтади.
Ламин Ямал Испания яқинда Испания Суперкубоги тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди. Ямал 16 ёш 182 кунлигида Испания Суперкубоги ярим финалида “Осасуна”га қарши ўйинда (2:0) гол урди.
Аввалроқ, Ямал Ла Лига, Испания терма жамоаси ва Евро саралаш босқичида энг ёш гол муаллифига айланган эди.
Изоҳ (0)