• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тарбиячи тайёрлашнинг корейсча модули: танаффусга бўлинган дарслар, Кореяга саёҳат, стажсиз раҳбарлик лавозими ва қўш дипломли талабалар

    Ўзбекистонда мактабгача таълим қамрови йилдан йилга ошиб бормоқда. Бу ўз-ўзидан боғчадаги тарбиячилар етишмовчилигини келтириб чиқара бошлади. Мисол учун, 2017 йилда мактабгача таълим тизимидаги педагоглар сони 58 минг 400 нафарни ташкил этган, холос. Кейинчалик ҳукумат томонидан бир қатор қонунлар ишлаб чиқилди ва 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 151 минг 746 нафарга етди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги Пучон университети (Жанубий Корея) ҳам айнан мана шу йўналишда кадрлар тайёрлаш билан шуғулланмоқда.

    “Дарё” мухбири мазкур таълим муассасасида бўлиб, олийгоҳ катта ўқитувчиси Назокат Мансурхўжаевадан мактабгача таълим йўналишидаги талабалар қандай тайёрланиши хусусида интервью олди.

    Тошкент шаҳридаги Пучон университети
    Фото: Тошкент шаҳридаги Пучон университети

    Иккита диплом олиш мумкин

    Мактабгача таълим йўналишида дастур 3+1 шаклида ўқитилади. Уч йиллик ўқишдан сўнг талабаларга Тошкент шаҳридаги Пучон университети дипломи берилади. Битирувчилар хоҳишга кўра ўқишини яна бир йил Корея Республикасида давом эттириши мумкин. Шунда уларга яна бир диплом берилади.

    Назокат Мансурхўжаева
    Фото: Тошкент шаҳридаги Пучон университети

    Ўқитиш кредит-модул тизими бўйича олиб борилади. Maxсус фанлар 3 ёки 4 кредит (балл)дан, умумий фанлар 2 кредитдан ташкил топган. Семестр якунида талаба жами 120 кредитни йиғиши керак, акс ҳолда фанни ўзлаштирмаган деб ҳисобланиб, қайта ўқишга қолади. Дарслар ҳафтасига 5 кун давом этади, шанба ва якшанба — дам олиш кунлари. Ўқув жараёнлари эрталаб соат 9:30 дан 16:20 гача давом этади. Ўртада бир соатлик танаффус бор, бу вақтда талабалар тушлик қилади.

    Дарс давомийлиги фаннинг аҳамиятига боғлиқ

    Дарс жараёнлари нафақат маъруза шаклида, балки йўналтирилган усулда ҳам бўлиб ўтади. Мисол учун, факультетда лаборатория хоналари мавжуд. Улар барча талабларга мос равишда ташкил этилган бўлиб, талабалар дарс жараёнларидан узилмаган ҳолда иш муҳитига кириб бориш имкониятига эга бўлади.

    Давлат университетларида дарслар паралар (1 соат 20 дақиқа) бўйича ўтилса, бу ерда бошқача — дарс давомийлиги фаннинг муҳимлик даражасига боғлиқ. Масалан, касбга доир аҳамиятга эга фанлар 3 га, умумийлари 2 га бўлиб ўтилади. Бўлимлар 50 дақиқа давом этиб, ўртада 10 дақиқадан танаффус берилади. Бу талабалар ўқув дастурини яхши ўзлаштириши учун қилинган. Чунки бир жараён 50 дақиқадан ўтиб кетадиган бўлса, толиқиш юзага келади ва шу толиқиш сабабли материални тўлиқ ўзлаштириш қийин кечади.

    Сужетли-ролли ўйинлар маркази
    Фото: Тошкент шаҳридаги Пучон университети

    Агар маъруза дарснинг биринчи қисмида ўтилса, кейинги қисмларда талабалар турли хил фаолиятларга жалб қилиниб, бутун гуруҳ билан жамоавий ишлар олиб борилади. Дарсларда талабаларга ёш болалардаги ўзига хосликларни аниқлаш ва уларни ривожлантириш ўргатилади. Боланинг энг кучли томонларини топиб, уларни кичиклигидан тўғри йўналтириш бўйича сабоқ берилади.

    Дарслар савол-жавоб ёки маъруза шаклида эмас, интерактив усуллар билан ўтилади. Талабалар тайёр дарсликлардан фойдаланиш билан бирга, мултимедиа орқали ҳам фанларни ўзлаштиради.

    Компьютер хонаси
    Фото: Тошкент шаҳридаги Пучон университети

    Кореялик ўқитувчилар

    Олийгоҳга Кореядаги Пучон университетидан ҳам ўқитувчи-профессорлар олиб келинган, улар шартнома асосида бир неча йил Ўзбекистонда ишлайди. Хорижлик мутахассислар дарсни корейс тилида ўтади, унинг сўзлари ўзбек ва рус тилларига синхрон таржима қилиб борилади. Шунингдек, Тошкентдаги юқори малакали ўқитувчилар ҳам жалб қилинган.

    Битирибоқ раҳбарлик лавозими

    Университет давлат ва хусусий мактабгача таълим ташкилотлари билан меморандумлар имзолаган. Шунинг асосида талабалар амалиётда иштирок этади. У ерда ўқитувчилар ва тарбиячилар назоратида болалар билан ишлаш борасида тажриба тўплайди. Кўпинча улар ўзини яхши кўрсатгани учун ўша пайтнинг ўзида ишга олиб қолинади.

    Дарс жараёнидан лавҳа
    Фото: Тошкент шаҳридаги Пучон университети

    Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 31 декабрдаги буйруғига асосан, Тошкентдаги Пучон университетини битирган талабалар иш стажига эга бўлмай туриб МТТ раҳбари лавозимларига тайинланиши мумкин бўлади.

    Ҳар йили иккинчи семестр якунида “Меҳнат ярмаркалари” ташкил этилади. Унда талабалар иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилади ва ишга жойлашиш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, меҳмонлар талабаларнинг билим ва кўникмалари билан танишади.

    Кореяга саёҳат

    Дарсларни яхши ўзлаштирган иқтидорли талабалар ҳар ўқув йили сўнггида Жанубий Кореяга саёҳатга юборилади. У ерда Пучон университетида бўлиб, ўқув жараёни, кореялик талабалар билан танишади ва тажриба тўплайди.

    Шунингдек, корейс тили бўйича билим ва кўникмаларини ошириш истагини билдирган талабалар учун ҳам ёз фаслидаги таътил пайти Корея Республикасидаги Пучон университетида қисқа муддатли тил амалиёти курсларида ўқиб келиш имконияти яратилган.

    Малака ошириш курслари

    Кундузги, кечки, сиртқи бўлимлардан ташқари, “Малака ошириш курслари” ҳам ташкил этилган. Унда нафақат талабалар, балки мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган раҳбар ва педагоглар ҳам тингловчи сифатида иштирок этади.

    24.02.2023, 17:22   Изоҳ (0)   4166
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент Қаршидаги супермаркетлардан бирига кириб, харидорлар билан суҳбатлашди (видео)

    24.02.2023, 17:22

    Россияда ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар оммавий норозилик уюштирди

    24.02.2023, 17:13

    “Президентга масала қўймаган ҳокимнинг келажаги йўқ” – Шавкат Мирзиёев

    24.02.2023, 17:09

    Жиззахда 3 балли зилзила содир бўлди

    24.02.2023, 17:04

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳаво мудофаасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича топшириқ берди

    24.02.2023, 16:55

    Туркияда зилзила оқибатида вайрон бўлган кўп қаватли уйларнинг 98 фоизи 1999 йилгача қурилгани маълум бўлди

    24.02.2023, 16:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.