• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия кузгача Одессани босиб олиши ва фронтни ёриб ўтиши мумкин — FТ

    Украина Қуролли кучларининг фронтдаги ҳолати тобора оғирлашмоқда ва кузга бориб янада кескинлашиши мумкин. Бу ҳақда Financial Times нашрининг халқаро алоқалар бўлими бош шарҳловчиси Гидеон Рахман маълум қилди.

    Foto: AFP
    Фото: AFP

    Унинг таъкидлашича, Россия ҳам, Украина ҳам деярли ҳолдан тойган. Бироқ Россия амалдаги ҳарбий ҳаракатлар суръатини яна бир йил давом эттира олса, Украина етарли ҳарбий ёрдамсиз атиги ярим йил ичида мудофаа имкониятларини йўқотиши мумкин.

    АҚШдан фарқли равишда, Европада Россиянинг ўт очишни тўхтатишга тайёрлигига ишонувчилар деярли қолмаган. Муҳим маълумотларга эга юқори мартабали бир расмийга кўра, Россиянинг асосий мақсади ҳозирда Одессани эгаллаш бўлиб қолмоқда. Президент Владимир Путин бу шаҳарни “тарихан рус шаҳри” деб билади. Март ойида Россиянинг Одесса бўйича даъволарини Путиннинг ўзи тилга олган, апрель ойида эса бу ҳақда унинг ёрдамчиси Николай Патрушев баёнот берган.

    Foto:
    Одесса опера ва балет театри олдида қўриқчилик қилаётган украиналик аскар
    Фото: Getty Images 

    Киевдаги сиёсий кайфият ҳам ўзгариб бормоқда

    Ёпиқ учрашувларда улар Ғарб иттифоқчиларидан Россияга босим ўтказиш ва сулҳга эришиш зарурлигини тобора қатъийроқ талаб қилмоқда. Рахманнинг таъкидлашича, бир-икки йил олдин бундай гаплар Киев учун таслим бўлиш сифатида баҳоланган бўларди.

    Шунга ўхшаш кузатувлар Европанинг собиқ сиёсатчилари томонидан ҳам билдирилган. Улар орасида Польша собиқ президенти Александр Квасневскй, Швеция собиқ бош вазири Карл Билдт, Финляндия собиқ бош вазири Санна Марин ва Нидерландия мудофаа вазири Кайса Оллонгрен ҳам бор. Улар ўтган ҳафта Киевга ташриф буюрган эди.

    Foto: Ukraina prezidenti matbuot xizmati
    Фото: Украина президенти матбуот хизмати
    Расмийлар, мутахассислар ва ҳарбий раҳбарлар билан ўтказилган учрашувлардан чиққан хулосамиз шуки: агар ҳозир қатъий чоралар кўрилмаса, Европа жиддий хавф остида қолади. Украиналиклар қаршилик кўрсатишни ҳеч қачон тўхтатмайди, бироқ етарли ҳарбий ёрдам бўлмаса, Украина яна кўпроқ ҳудудлардан айрилиши мумкин. Янги шаҳарлар босиб олиниши эҳтимоли бор. Бу эса 500 миллиондан ортиқ европалик фуқаролар хавфсизлигини таҳдид остига қўяди, деган улар.

    Сиёсатчилар фикрича, Европа зудлик билан Украинага қурол-яроғ сотиб олиш учун маблағ ажратиши керак. Бу ёрдам эвазига Украина саноати қурол ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, армияни таъминлай олади. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, қувватларни тўлиқ ишга тушириш учун 10–15 миллиард доллар талаб этилади.

    Foto:
    Фото: AFP
    Ушбу молиявий ёрдам Россиянинг 2025 йилда катта ютуқларга эришишига халақит бериши мумкин. Гарчи айрим илғор қуроллар фақат АҚШда мавжуд бўлса-да, Украинадаги ишлаб чиқариш муҳим эҳтиёжларнинг кўпини қоплашга қодир. Биз, европаликлар, ҳатто АҚШ Украинага пул ва қурол беришни тўхтаца ҳам, буни ўзимиз уддалай оламиз, деган улар.

    Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийга кўра, сўнгги бир йил ичида фронт чизиғи 160 километрга кенгайиб, ҳозирда 1200 километрдан ошган.

    Украина дронлари Россиянинг ҳужумини тўхтатиши мумкин

    Баъзи Ғарб экспертлари Украина ҳарбий таъминотнинг қисқариши ва ўсиб бораётган йўқотишларга қарамай, келгуси йил давомида фронт чизиғини ушлаб тура олишига ишонади. Уларнинг фикрича, бунда украиналикларга дронлардан фойдаланиш тажрибаси ва Россия томонида механизациялашган дивизияларнинг етишмаслиги ёрдам бериши мумкин.

    1 июл, 10:52   Изоҳ (0)   1963
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#Украина#уруш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ҳарбий асирларни алмашиш доирасида яна 1200 нафар украиналикнинг жасадини қайтарди

    16 июн, 11:57

    Путин ва Эрдўғон Исроил мудофаа кучларининг Эронга қарши ҳаракатларини қоралади

    16 июн, 19:30

    Путинга 6 йил ичида Хитойни космосда қувиб ўтишга ваъда беришди

    18 июн, 12:32

    Зеленский Путиннинг учрашиш таклифига жавоб қайтарди

    20 июн, 12:53

    Украина тез орада қурол экспортини йўлга қўяди

    22 июн, 12:54

    “Россия Европада янги ҳарбий операциялар тайёрлаётганига оид далилларга эгамиз” — Зеленский

    23 июн, 09:03

    Меркель: “Эронга берилган зарбаларни Украинадаги уруш билан солиштириб бўлмайди”

    23 июн, 10:35

    “Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга қабул қилиш мумкин эмас” — Венгрия бош вазири 

    24 июн, 22:05

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31

    Шахматчи Гарри Каспаров давлат тўнтаришини тайёрлашда иштирок этганликда айбланмоқда

    26 июн, 21:20

    БМТ: Украинадаги урушда дронлар кўпроқ тинч аҳолига ҳужум қилмоқда

    27 июн, 15:50

    НАТО саммити: Трамп учун “шоу” ва Россияга қарши янги даврнинг бошланиши

    27 июн, 19:15

    Россия Трампни қизиқтирган литий конни эгаллаб олди

    28 июн, 15:15

    Ҳиндистондаги ҳодиса ягона эмас: тарихдаги энг йирик авиаҳалокатлар қаерда содир бўлган? 

    28 июн, 16:15

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    28 июн, 19:55

    “Истанбул Россия ва Украина тинчлик музокараларининг учинчи раундини ўтказишга тайёр” — Туркия 

    28 июн, 21:05

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    28 июн, 21:25

    Россия стратегик бомбардимончилар ишлаб чиқариладиган ягона корхонасини кенгайтирмоқда

    29 июн, 15:15

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    29 июн, 18:10

    “Комадаги Олий Мажлисни тирилтириш керак” — Ҳамид Содиқ давлатнинг ташқи босимларга дош беришида парламент ўрни муҳимлигини айтди

    29 июн, 21:25

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    29 июн, 23:00

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    29 июн, 23:40

    Афғонистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

    30 июн, 13:59

    Глобал давлат қарзи 102 трлн долларга етиб, рекорд ўрнатди

    30 июн, 16:00

    Энди қурувчи корхона уйларни мижознинг олдиндан тўловисиз, ўз маблағи ҳисобидан қурадими? Янги эскроу тизими ҳақида

    30 июн, 15:42

    Қримда ҳарбий техникани суратга олган икки россиялик қўлга олинди

    30 июн, 17:00

    Польша снарядлар ишлаб чиқаришни беш бараварга оширишни режалаштирмоқда

    30 июн, 19:00

    Европа раҳбарлари НАТО кечки зиёфатида Трампни Россияга нисбатан қаттиқроқ сиёсат юритишга ундади

    30 июн, 19:11

    Британия транспорт касаба уюшмаси Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди 

    30 июн, 20:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўрикзор” бозорида “свет” ўчирилиб, одамлар киритилмаётгани юзасидан изоҳ берилди (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 19:20

    Голливуд юлдузларининг кино оламида шуҳрат қозонаётган фарзандлари

    Кино | 1 июл, 19:10

    Палов пишириш қанчага тушади? Ўзбекистондаги энг арзон ва қиммат ҳудудлар

    Ўзбекистон | 1 июл, 18:47

    Фаластин тинчликка эришиш учун АҚШ ва Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилмоқда

    Дунё | 1 июл, 18:35

    Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни аёвсиз калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 18:20

    Таиланд Конституциявий суди мамлакат бош вазирини вақтинча лавозимидан четлатди

    Дунё | 1 июл, 18:10

    Ўлим билан юзма-юз: оғир касалликларни енгиб, ҳаётга қайтган Голливуд юлдузлари

    Кино | 1 июл, 18:01

    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

    Реклама | 1 июл, 18:00

    Сунъий йўлдош тасвирлари Эрон ядровий объектларида ишлар давом этаётганини кўрсатди (фото)

    Дунё | 1 июл, 17:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.