• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мелания Трамп Байденнинг ўғлини судга бериши мумкин

    Америка Қўшма Штатларининг биринчи хоними Мелания Трамп собиқ президент Жо Байденнинг ўғли Хантер Байденга миллиард доллардан ортиқ маблағ талаб қилувчи суд даъвоси очиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.

    Манбага кўра, Хантер Байден август ойининг бошида журналист Эндрю Каллаханга интервью берган. Хантер суҳбат давомида молиячи Жеффри Эпштейнга оид, ҳали эълон қилинмаган ҳужжатлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг қилмишларини фош қилишини айтган.

    “Эпштейн Меланияни Трамп билан таништирган. Уларнинг алоқалари шу қадар кенг ва чуқур”, деган собиқ президентнинг ўғли.

    Foto:
    Фото: Fox News

    Биринчи хонимнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Алекандро Брито Хантер Байденни “ёлғон, обрўсизлантирувчи ва ҳурматсиз” баёнотларидан воз кечишга чақирган.

    “Бу талаб бажарилмаса, Мелания Трамп сиз унга етказган улкан молиявий ва обрў йўқотиш зарарини қоплаш учун ўзида мавжуд барча қонуний ҳуқуқ ва воситалардан фойдаланишдан бошқа чораси қолмайди”, деган адвокат.

    Алекандро Бритонинг қайд этишича, Байденнинг иддаоларини кўплаб ОАВ ва миллионлаб обуначиларга эга ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари тарқатган.

    Мелания Трамп вакилларининг баёнотида айтилишича, Байденнинг иддаолари Трампнинг танқидий биографиясини ёзган журналист Майкл Вулфнинг сўзларига асосланган. Вулф The Daily Beast нашрига берган интервьюсида Мелания, Эпштейн ва Трамп билан алоқадор бўлган бир киши билан таниш бўлганини айтган. Воқеа Меланиянинг Дональд Трамп билан танишган даврига тўғри келади. Кейинчалик The Daily Beast ушбу материални ўчириб ташлаган.

    Мелания Трамп 2005 йилда Дональд Трампга турмушга чиққан. Harper’s Bazaar нашрининг 2016 йил январда ёзганларига таянилса, Мелания Трамп билан 1998 йил ноябрь ойида модел агентликларидан бирининг эгаси уюштирган кечада танишган.

    Таъкидланишича, Дональд Трамп чиндан ҳам Эпштейн билан таниш бўлган. Бироқ 2000 йилларда молиячи унинг голф-клуби ходимларини ўзига оғдирган. Шундан сўнг, Трамп у билан алоқаларини узганини айтган. Ҳозирча Трамп ва Меланияни Эпштейн таништирганига оид ҳеч қандай далил йўқ.

    Молиячи Жеффри Эпштейн одам савдоси ва уларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган. Тергов маълумотига кўра, у вояга етмаган қизлардан жинсий хизматлар олиб, уларни таъсир доираси кучли шахсларга бериб турган. Эпштейнга 45 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солган. Миллиардер айбини тан олмаган. Молиячини 2019 йил 7 июлда ҳибсга олишган. Бироқ у ҳибсга олинганига бир ой бўлганида Нью Йоркдаги қамоқхонада ўз жонига қасд қилган.

    Дональд Трамп бир неча бор Эпштейн мижозлар рўйхатини тузганини ва унда вояга етмаганларни жинсий алоқа учун олган шахслар борлигини айтган. Трамп бу рўйхатда демократлар ҳам бўлиши мумкинлигини билдирган. У президентликка қайтадиган бўлса, рўйхатни эълон қилишга ваъда берган. Кейинчалик Трамп маъмурияти бундай рўйхат мавжуд эмас, деган.

    Аввалроқ, АҚШ Адлия вазирлиги ходимлари молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларда Дональд Трампнинг номи бир неча бор қайд этилганини аниқлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Эпштейн аслида кимлиги ва унинг мижозлари рўйхатида кимлар бўлиши мумкинлиги ҳақида катта таҳлилий мақола ҳам эълон қилинган.

    14 август, 18:45   Изоҳ (0)   422
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02

    Буни эшитиш оғриқли: бахтсиз болалар айтадиган 7 ибора

    Маслаҳатлар | 14 август, 20:50

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Gentraни зинадан тушириб ҳайдаган йигитга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:40

    Бельгия қуролланиш ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари қуришга 7,3 млрд евро сарфлайди 

    Дунё | 14 август, 20:30

    Ўзбекистонда маиший чиқиндиларнинг бор-йўғи 5 фоизи қайта ишланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.