• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    НАТО саммити: Трамп учун “шоу” ва Россияга қарши янги даврнинг бошланиши

    2025 йил 25–26 июнь кунлари Голландиянинг Гаага шаҳрида навбатдаги НАТО саммити бўлиб ўтди. Саммит расмий ҳужжатлардан ташқари, гўё бутунлай битта инсон — АҚШ президенти Дональд Трамп учун ташкиллаштирилгандек таассурот қолдирди. Ҳатто, айрим экспертлар бу саммитни “Трамп саммити” деб атай бошлади.

    Қуйидаги мақолада НАТО саммити доирасида кўтарилган мавзулар ва муҳим қарорлар ҳақида сўз юритилади.

    Мудофаа харажатларни 5 фоизга ошириш

    Саммитда қабул қилинган энг муҳим қарорлардан бири — НАТОга аъзо давлатларнинг 2035 йилгача мудофаа ва хавфсизлик харажатлари учун ҳар йили ажратиладиган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг фоизини 3,5 фоиздан 5 фоизга кўтариш мажбуриятини олиши бўлди.

    Келишувга кўра, Альянсга аъзо давлатлар келаси 10 йил давомида мудофаа харажатларини 5 фоизгача оширади. 2035 йилга бориб ҳар бир аъзо давлат ялпи ички маҳсулотининг камида 3,5 фоизини асосий мудофаа харажатларига, шунингдек, хавфсизлик инфратузилмасига тегишли инвестицияларга эса энг кўпи билан 1,5 фоизини йўналтиради.

    Маълумки, АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг биринчи президентлик даври (2017—2021)дан буён НАТО давлатлари мудофаа харажатларини ошириши кераклигини бот-бот гапириб келади.

    Трамп иккинчи бор президентликка сайлангач, унинг администрацияси Европа давлатлари Қўшма Штатларга ҳаддан зиёд боғланиб қолганини айтиб, минтақа энди ўз хавфсизлиги учун ўзи маблағ ажратиши кераклигини билдирган эди. Ҳатто, Америка Европадаги ҳарбийлари сонини кескин қисқартириш масаласини кўтарганди.

    Фон изображения
    Америка ҳарбийлари
    Фото: topwar.ru

    Шу туфайли НАТО бош котиби Марк Рутте Гаагадаги саммитга қадар бир неча ой давомида Альянсга аъзо барча давлатларни АҚШ талаб қилаётган 5 фоизлик мажбуриятга кўндириш учун ҳаракат қилди.

    Лекин Испания бош вазири Педро Санчес мамлакати бундай мажбуриятни зиммасига олишни қатъиян рад этишини эълон қилди. Саммит бошланишидан бир неча кун олдин бу кичик можарога ечим топилди. Натижада якуний декларация матни ўзгартирилди ва бу Испанияни 5 фоизлик мажбуриятдан озод қилди.

    Дональд Трамп эса матбуот анжуманида кескин баёнотлар билан чиқди. У Испанияни “тўлашдан бош тортаётган ягона давлат”, деб атади. “Улар шармандали иш қилишди деб ҳисоблайман”, деди Трамп.

    Шу билан бирга, Трамп агар Испания муросага келмаса, АҚШ бунга савдо битимлари бўйича музокараларда тарифларни ошириш орқали жавоб беришини айтиб таҳдид қилди.

    Умуман олганда, НАТОга аъзо давлатларнинг ЯИМ ҳисобидан мудофаа ва хавфсизлик учун ажратадиган харажатларини 5 фоизга ошириши — бу АҚШнинг талабига мос тушди ва Трамп учун муҳим сиёсий ғалаба бўлди.

    Трамп бу орқали АҚШнинг молиявий юкини европаликлар билан бўлишиш масаласида ўз позициясини яна бир бор кучайтирди. Аммо бу мажбуриятлар Украинадаги уруш манзарасида берилганига эътибор қаратилса, асосий эътибор Россиядан хавфсизликни таъминлаш эмас, Трампнинг ички сиёсий позициясини мустаҳкамлаш бўлгандек таассурот қолдиради.

    Фон изображения
    АҚШнинг Европа давлатларида жойлашган ҳарбий базалари
    Фото: cоммунитиэс.wин

    Скоукрофт стратегия ва хавфсизлик маркази катта илмий ходими ҳамда АҚШ мудофаа вазирлигининг Европа ва НАТО сиёсати бўйича собиқ ўринбосари — Ян Бжезинский харажатларни ошириш бўйича қуйидагича фикр билдириб ўтган:

    “НАТО давлат раҳбарларининг ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг камида 5 фоизини ъмудофаа эҳтиёжлари ҳамда мудофаа ва хавфсизлик билан боғлиқ харажатлар учунъ ажратиш мажбурияти, айниқса, Европа давлатларининг ҳарбий салоҳиятини сезиларли даражада оширишни ваъда қилмоқда. Ушбу ваъданинг бажарилиши НАТОнинг Россия тажовузини жиловлаш бўйича янги минтақавий мудофаа режалари ҳаётга татбиқ этилишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу АҚШ президенти Дональд Трамп ва бутун Альянс учун яққол ютуқ бўлди.

    Бироқ АҚШнинг Европа хавфсизлигига келажакдаги содиқлиги борасида аниқ тушунча берилмади. АҚШ саммит якунида қабул қилинган коммюнике (яъни расмий баёнот)даги ъВашингтон шартномасининг 5-моддасида мустаҳкамланган коллектив мудофаани таъминлаш борасидаги сўнмас садоқатъ ифодаларига рози бўлган бўлса-да, Трамп Американинг Европадаги ҳарбий кучлар позицияси бўйича келажак режалари ҳақида деярли ҳеч нарса айтмади.

    Унинг январь ойида инаугурациясидан бери маъмурияти АҚШнинг Европадаги қўшинлари сонини камайтириш ва эътиборни Индо—Тинч океани минтақаси ҳамда Ғарбий яримшарга қаратиш нияти борлигини бир неча бор маълум қилган. Бундай катта қисқартиш НАТОнинг янги минтақавий мудофаа режаларининг асосини ташкил этувчи иттифоқчи кучлар мажбуриятларининг тақсимланишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин”, деган мутахассис.

    “Трамп саммити”

    Гаагадаги саммитдан олдинроқ АҚШ давлат котиби Марко Рубио НАТОга аъзо давлатларининг ҳар йили ўтказиладиган учрашувини “Трамп саммити” деб аташни таклиф қилган эди.

    Марко Рубио ҳақ бўлиб чиқди. Гаагадаги тадбир бир неча ой давомида ниҳоятда пухта тайёрланган бўлса-да, гўё ягона мақсад — АҚШ президенти Дональд Трампни мамнун қилишга қаратилгандек таассурот қолдирди.

    Айниқса, НАТОга аъзо давлатларнинг ЯИМ ҳисобидан мудофаа ва хавфсизлик учун ажратадиган харажатларини 5 фоизга ошириш қарори — АҚШ президентини бағоят хурсанд қилди. Ҳатто, Трамп саммит натижаларидан жуда мамнун эканини яширмади.

    НАТО бош котиби Марк Рутте Америка раҳбарини мақтовларга кўмиб ташлади. НАТО етакчилари йиғилиши арафасида АҚШ президенти бош котиб юборган шахсий хабарни оммага кўрсатди.

    Унда бош котиб Трампга “азизим Дональд” деб мурожаат қилиб, шундай ёзган эди: “Сиз ўн йиллаб ҳеч бир америкалик президентга насиб этмаган ютуқларга эришасиз”.

    Албатта, Европа мамлакатлари бундай мулозамат билан Трампнинг кўнглини олиш, НАТОга нисбатан салбий муносабатини юмшатиш ва Қўшма Штатларнинг трансатлантик хавфсизликдаги ўрнини сақлаб қолишга ҳаракат қилган бўлиши мумкин.

    Фон изображения
    Дональд Трамп
    Фото: mail.ru

    Украина масаласи

    Гаагадаги саммит айнан Россиянинг Украинага нисбатан уруш ҳаракатларини кучайтирган бир паллага тўғри келди. Шунга қарамай, саммитда Украина масаласи иккинчи даражага туширилди. Зеленский фақат расмий тадбирларга таклиф қилинди, умумий сессияларда эса етакчи ролга эга бўла олмади. НАТОнинг янги Россияга қарши стратегияси эса АҚШ босими остида кечиктирилди.

    Бу галдаги НАТО саммитида Украина борасида шов-шувли баёнотлар янграмади. Аммо саммитнинг якуний натижалари Киев кутганидан анча ижобий бўлиб чиқди.  Яъни Украина амалда НАТО бюджетига киритилди.

    Гап шундаки, Европа давлатлари Украинага ажратаётган ҳарбий ёрдам ва мудофаа салоҳиятини ошириш учун қилаётган харажатларини эндиликда НАТО ҳисобидан амалга оширилади.

    Бу эса Киевга назарий жиҳатдан Россиянинг унга қарши олиб бораётган урушини молиялаштиришда муҳим молиявий таянч манбасига эга бўлиш имконини беради.

    Украина учун иккинчи ютуқ — бу якуний коммюнике жуда қисқа бўлса-да, шунга қарамай унда НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлашга содиқлиги яна бир бор тасдиқлангани бўлди.

    Бундан ташқари, НАТО коммюникесида Россия бевосита “узоқ муддатли таҳдид” сифатида кўрсатилди.

    Сиёсатшунос Мухтор Назиров бу масалада ўз фикрини “Дарё” журналистига билдирар экан, бу қарор Россия умумий Европа учун таҳдид сифатида кўрилаётганини англатишини айтиб ўтди.

    “НАТО давлатлари ва Украинанинг ютуғи — Россияни Европа учун асосий хавф манбаи сифатида эътироф этилиши бўлди. Назаримда, Европа мамлакатларининг ҳарбий харажатларни ошириши, қуролланиш ва ҳарбий техникаларни стандартлаштириш аслида кимга қарши қаратилгани ойдинлашди. Яъни Европа мамлакатларида ъРоссия стратегик хавф ва уни тийиб туриш учун қуролланиш заруръ, деган қараш шаклланди.

    Бу ерда Дональд Трамп томонидан Европа мамлакатларига маълум ён беришлар бор. Чунки у Путин билан келишиш мумкинлигини бот-бот айтиб келаётган эди. Лекин шунга қарамай, у якуний коммюникега имзо чекди”, деди у.

    Picture background
    Украина уруши

    Зеленский ва Трамп учрашуви

    Трамп 25 июнь куни НАТОнинг Гаагадаги саммитидан сўнг Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Трампнинг айтишича, улар Россия ва Украина ўртасида ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилмаган. Фақат вазият қандайлигини билган.

    “Учрашувдан шуни англадимки, Зеленский урушнинг тугашини истайди. Мен эса Путин билан гаплашишим керак. Уни якунлай оламизми — кўрамиз. Ўтган ҳафтада қарийб етти минг украиналик ва россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақиқатан даҳшат”, деган Трамп.

    Зеленский эса Трамп билан Украина шаҳарларини ҳимоя қилиш учун Патриот ҳаво мудофаа тизимларини харид қилиш ва дронларни биргаликда ишлаб чиқариш имкониятини муҳокама қилганини билдирган. Шунингдек, у Трампга Истанбулда Россия делегацияси билан бўлиб ўтган музокаралар, асирлар ва ҳалок бўлганлар алмашинуви ҳақида маълумот берган. 

    “Биз жанг майдонидаги вазиятни муҳокама қилдик. Путин аниқ ғалаба қозонмайди. Президентга бу ерда рўй бераётган воқеалар ҳақида фактларни тақдим этдим”, деган Зеленский.
    Picture background
    Зеленский ва Трамп
    Фото: thesun.co.uk

    Мухтор Назиров Зеленский ва Трамп учрашувини шарҳлар экан, бундай мулоқот орқали Украина АҚШни яна воситачи ролига қайтармоқчи эканини таъкидлади.

    “Украина бундай учрашувлар билан Трампни ъўйингаъ қайтармоқчи. Боиси, охирги вақтларда Трамп томонлар музокара ўтказишни истамаётганини айтиб, воситачилик позициясидан чекинган эди. Лекин кечаги Америка етакчисининг сўзларидан англаш мумкин-ки, у Украина тинчликка интилаётганини тушунган. Трамп Путин билан яна бир бор гаплашиб кўришини айтди. Энди у Путиндан ҳам шундай позиция кутади.

    Ҳозир Дональд Трампда Эронга зарба берилганидан сўнг унда кўтаринки руҳ мавжуд. Чунки у ўзини дунёга кўрсатиб қўйди. Агар Россия музокарага интилмаса, Қўшма Штатлар Украинага маълум бир турдаги қурол етказиб бериши ёки Москвага қарши иқтисодий санкциялар жорий қилиши мумкин”, дейди сиёсатшунос.

    Дарҳақиқат, Гаагадаги Трампнинг чиқишларида Путинга нисбатан риторика анча кескинроқ бўлди, Зеленскийга нисбатан эса бундай оҳанг кузатилмади. АҚШ президенти Владимир Путинни “йўлдан адашган одам” деб атади ва бошқа бир жойида эса “Владимир Путин урушни тугатиши керак”, дея гапирган.

    Матбуот анжуманида BBC журналисти АҚШ президентига “АҚШ Украинага Патриот ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотишга тайёрми”, деб савол берди.

    “Сиз ҳозир Украинада яшаяпсизми?”, деб сўради Трамп журналистдан.

    “Эрим у ерда, мен эса болалар билан Варшавада яшаяпман. Бу унинг хоҳиши эди,” деб жавоб берди у.

    “Эрингиз ҳозир ҳарбийда хизмат қиляптими?”, деди Трамп сезиларли даражада ҳаяжонланиб. Ижобий жавобни эшитгач, у шундай деди:

    “Украина Патриот ракета тизимларига эга бўлишни жуда хоҳлайди. Биз уларнинг баъзиларини етказиб бера оламизми, кўрамиз. Уларни олиш жуда қийин. Бизнинг ўзимизга ҳам улар керак. Уларни Исроилга ҳам етказмоқдамиз ва улар жуда самарали. Сизга катта омад тилайман. Эрингизга салом айтинг”

    Патриот ҳаво мудофаа тизими — дунёдаги энг илғор тизимлардан бири ҳисобланади. Киев Америкадан бепул эмас, балки Европа ҳамкорлари ёрдамида харид қилишни истаётган қуроллар рўйхатига киради. Зеленский бир неча ҳафта олдин АҚШга керакли техника рўйхати юборилганини айтган эди. Аммо Вашингтон Украина раҳбарининг сўровига ҳеч қандай жавоб бермади.

    Бир сўз билан айтганда, ушбу саммит Альянснинг барча аъзолари ташкилот ичидаги энг кучли аъзо ҳисобланмиш АҚШнинг сиёсий иродасига қарамлигини ва фақат муроса асосида у билан келишиш мумкинлигини намойиш этди.

    27 июн, 19:15   Изоҳ (0)   1213
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #НАТО#Украина#Россия#саммит#АҚШ#геосиёсат
    Сардор Али Нурматов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.