Кўпчилик ёзги таътилни автомобилда саёҳат қилиб ўтказишни истайди. Бироқ йўл давомида кўнгли айнийдиганлар учун бу жараён анча оғир кечиши мумкин. Қуйида автомобилда кўнгил айниш сабаблари ва унга қарши самарали чоралар ҳақида батафсил тўхталамиз.

Кўнгил айниши, айниқса, 12 ёшгача бўлган болаларда тез-тез кузатилади. Бироқ баъзида катталар ҳам бундан азият чекишади. Бундай ҳолат асосан бош мия турли сезги аъзоларидан келаётган сигналларни бир маромда қабул қилолмаганда рўй беради.
Организмдаги вестибуляр аппарат, яъни мувозанатни бошқарувчи тизим ҳаракатни бошқа сезги органларига нисбатан олдинроқ ёки кечроқ сезади. Натижада мияга узатилаётган маълумотлар ўртасидаги номувофиқлик туфайли қайд қилиш ҳолатлари кузатилади.
Машина ҳаракатланаётганида кўнгил айнишининг бошқа сабаблари ҳам мавжуд:
- Вестибуляр аппаратнинг индивидуал ишлаш хусусиятлари
- Машинада кетаётиб китоб ўқиш ёки видео томоша қилиш
- Салон ичидаги ёқимсиз ёки кучли ҳидлар
- Қорайтирилган ойналар
- Бурилишлар ва баланд-паст йўллар
- Автомобилнинг умумий техник ҳолати
Нега ҳайдовчиларнинг кўнгли айнимайди?

Ҳайдовчи машинани бошқаришга тўлиқ эътиборини қаратгани сабабли, унинг вестибуляр тизими, кўриш ва бошқа сезги аъзолари ҳаракат билан уйғун ишлайди. Ҳайдовчи ҳаракатни олдиндан “башорат қилади” — яъни рулни буриши, тўхташ ёки тезлашишини назорат қилади. Шу боис рулда ўтирган одамда ўзини ёмон ҳис қилиш ҳолатлари кам учрайди. Аммо айрим вазиятларда, масалан, кескин бурилишлар ёки ҳайдовчининг чарчаши туфайли бош айланиши ёки кўнгли айниши мумкин. Бироқ бу ҳолатлар одатда жуда кам учрайди.
Машинада кўнгил беҳузур бўлганда нима қилиш керак?
Кўнгил айнишига қарши курашишда ёрдам берадиган бир нечта самарали усуллар мавжуд:
- Узоқ сафарга чиққанда имкон қадар олдинги ўриндиққа ўтиришга ҳаракат қилинг;
- Йўл давомида телефон, планшет ёки бошқа экранли қурилмалардан фойдаланманг;
- Агар ҳолат кучайиб кетаётганини сезсангиз, бир муддат кўзингизни юмиб, қўлларингиз билан енгил гимнастика машқларини бажаринг;
- Бошни барқарор тутинг ёки орқа ёстиққа маҳкам тираб ўтиришга ҳаракат қилинг;
- Машина салонидан ҳид берувчи воситаларни олиб ташланг, чекманг ва атирдан фойдаланманг, чунки кучли ёки ёқимсиз ҳидлар ҳолатни янада оғирлаштиради;
- Салон ичидаги ҳароратни бир оз туширинг, салқин ҳаво кўнгил айнишга қарши курашда ёрдам беради;
- Ҳайдовчидан тез-тез тўхтаб туришни сўранг, машинадан тушиб, ташқарида тоза ҳаводан нафас олинг;
- Энг муҳим тавсия: ҳайдовчидан иложи борича бир маромда, силлиқ ва тинч ҳайдашни илтимос қилинг. Кескин тўхташ, бирданига тезлик ошириш ёки агрессив бошқарув вазиятни ёмонлаштиради.
-kr057zkZ.avif)
Агар сиз машинада ҳар доим айниб қолишингизни билсангиз, узоқ йўлга чиқишдан олдин шифокор тавсиясига биноан махсус дори қабул қилиш мумкин. Бироқ бундай воситалардан фойдаланишдан олдин албатта уларнинг қарши кўрсатмаларини пухта ўрганинг.
Нега баъзиларда автомобилда кўнгли айнийди, бошқаларда эса йўқ?
- Осма тизим (подвеска): Жуда юмшоқ осма машинани нотекис йўлларда “тебратади”, бу эса вестибуляр аппаратни безовта қилади.
- Узатмалар қутиси: Эски ёки нотўғри созланган автоматик узатмалар ҳар узатма алмаштирилганда силкиниш ҳосил қилади. Айниқса роботлаштирилган (робот) узатмалар кўнгил айнишини кучайтириши мумкин.
- Шина босими ёки баланссиз ғилдираклар: Бундай носозликлар ҳам машина ҳаракатининг нотекис бўлишига сабаб бўлади.
Изоҳ (0)