• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Маданият

    “Ёшлар овози — Бўзатов FEST”: опера йўналишининг республика босқичи ғолиблари аниқланди

    3-7 июнь кунлари Тошкентдаги “Ёшлар ижод саройи”да “Ёшлар овози — Бўзатов FEST” танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда. “Дарё” мухбири тадбирнинг иккинчи — опера йўналишига бағишланган кунида бўлиб, иштирокчилар ва ҳакамлар билан суҳбатлашди.

    Фото: “Ёшлар овози”

    Ушбу танлов президентнинг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқ ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижроси асосида ташкил этилган.

    Танловнинг асосий мақсади — санъатга, маданиятга қизиққан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқаришдир. Бу танлов “Беш ташаббус” доирасида ўтказилиб, ҳар йили минглаб ёшлар иштирок этмоқда.

    Танлов қандай босқичларда ўтди?

    Фото: Анвар Туйчиев

    Беллашув 5 босқичда ўтказилди:

    1. Маҳалла;

    2. Сектор;

    3. Туман/шаҳар;

    4. Ҳудудий;

    5. Республика босқичи.

    Иштирокчилар 3 ёш тоифасига ажратилган:

    • 10—15 ёш

    • 16—22 ёш

    • 23—30 ёш

    Йўналишлар эса қуйидагича:

    • бахшичилик (эпик санъат);

    • анъанавий ижро;

    • опера;

    • эстрада.

    Республика босқичи қандай ўтмоқда?

    Фото: Анвар Туйчиев

    Республика босқичида ҳудудий босқичда сараланган 161 нафар қатнашувчи ўз имкониятларини кўрсатади. Ҳар бир йўналишда 42 та, бахшичиликда эса 35 нафар ёш беллашмоқда. Ғолиблар шу куннинг ўзида эълон қилиб бориляпти.

    “Уч йиллик меҳнатим эвазига республика босқичига етиб келдим”

    Фото: Анвар Туйчиев

    — Мен Эргашева Шайдо, Наманган вилоятиданман. Опера йўналишида, 10—15 ёш тоифасида қатнашяпман. Уч йилдан бери бу танловда иштирок этиб келаман, лекин айнан шу йили насиб қилиб, республика босқичига чиқдим.

    Бугун Тоҳир Содиқовнинг “Баҳор” қўшиғини ижро этдим. Бу қўшиқни танловда куйлаш учун ўзим танлаганман. Устозим бошида бошқа қўшиқни синаб кўришни тавсия қилганди, лекин мен айнан шу қўшиқни айтишни хоҳладим. Чунки бу қўшиқ менга жуда ёқади. Акам мени мусиқа, санъат оламига олиб кирган. Етти йилдан бери шу йўналишдаман. Ҳеч қачон бошқа йўналиш ҳақида ўйлаб кўрмадим, чунки бу соҳа менга чин дилдан ёқади.

    Ҳозир эса тақдирлаш маросимини кутяпман. Мақсадим — биринчи ўринни эгаллаб, 50 миллион сўмни қўлга киритиш. Келажакдаги орзуларим катта — консерваторияга ўқишга кириш, ундан кейин магистратурани ҳам тугатиш ниятим бор, дейди наманганлик қатнашувчи Шайдо.

    “Танловга фақат ютиш учун эмас, ўрганиш учун келдим”

    Фото: Анвар Туйчиев

    — Мен Абдураҳимова Робия, Намангандан келдим. 20 ёшдаман, опера йўналишида иштирок этяпман. Бу йил танловда иккинчи маротаба қатнашишим. Биринчи марта 2024 йилда қатнашган эдим, лекин ўшанда вилоят босқичидан ўтолмаганман. Бу йил эса насиб қилиб, республика босқичига етиб келдим.

    Бугун ҳакамлар ҳайъати қаршисида “Жазоирлик қиз” операсидан Изабелла ариясини ижро этдим. Ҳакамларнинг фикрларини хурсандчилик билан қабул қилдим. Камчиликларим ҳақида тўғри айтишди. Чунки танқидни ўсиш учун керак деб биламан. Мансур Тошматов ижромдаги камчиликларни кўрсатиб, янада ўз устимда ишлашимни маслаҳат берди. У кишидан ўрганадиганларим ҳали кўп. Муножот Йўлчиеванинг тилаклари эса менга руҳ бағишлади.

    Мен бу танловга фақат ютиш учун эмас, ўрганиш, тажриба орттириш, ижодий ўсиш учун келдим. Албатта, юрагимда орзу бор — биринчи ўрин. Лекин бу қарорни ҳакамлар беради, деди Робия “Дарё”га берган интервьюсида.

    “Робия ва Жасминанинг овози халқаро саҳналарга муносиб”

    “Дўстлик” ордени соҳибаси, ҳакам Ширин Маматова беллашувчилар ҳақида ўз фикрини билдирди.

    Фото: Анвар Туйчиев

    — Ҳар йили бу танловда янги, бетакрор овозлар кашф этилмоқда. Кўплаб иштирокчилар яна қатнашмоқда, рақобат эса жуда кучли, айниқса, 16—22 ва ундан катта ёш тоифасида. Лекин энг кичик — 10—15 ёшли иштирокчилар орасида ҳам жуда истеъдодли болалар бор. Ўтган йиллардаги ғолиблар бугун халқаро танловларда, давлат тадбирларида иштирок этмоқда. Бу — биз учун катта фахр.

    Бугунги опера йўналишида ҳам жуда кучли иштирокчиларни кўрдик. Баҳолашда биз фақат овоз эмас, балки саҳна маданияти, асар танлови, диксияси, чет тилидаги матнларни тўғри ва ҳис билан ижро этишига ҳам эътибор қиляпмиз. Айрим иштирокчиларнинг овози бор, лекин устоз қўлини кўрмагани билинади — биз уларга маслаҳатлар бериб, устоз топиш, ўқиш лозимлигини айтяпмиз.

    10—15 ёш тоифасида баҳолаш бир оз мураккаброқ, чунки бу ёшда опера ижроси оғир. Ҳали овоз шаклланмаган бўлади. Лекин шунга қарамай, жуда тиниқ, қўнғироқдек овозли болаларни кўряпмиз. 16 ёшдан юқори иштирокчиларнинг кўпи эса консерватория талабаси, профессионал саҳна тажрибасига эга бўлган ёшлар — уларни албатта алоҳида баҳолаймиз.

    Фото: Анвар Туйчиев

    Бугун ўзим учун кашф қилган иштирокчилар орасида Самарқанд вилоятидан келган Жасмина ажралиб турди. У Моцартнинг “Сеҳрли най” операсидаги Тунги малика ариясини ижро этди — бу жуда мураккаб асар, лекин Жасмина уддалади. Шунингдек, наманганлик Робия ҳам жуда чиройли ижро қилди — овози, саҳнада ўзини тутиши, кўриниши — барчаси билан ёдда қолди. Бу қизларнинг келажакда нафақат юртимизда, балки хорижий саҳналарда ҳам порлаши мумкинлигига ишонаман, дейди ҳакам Ширин Маматова.

    “Баҳолашда барча мезонлар муҳим”

    Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, санъат фанлари номзоди Ботир Матёқубов баҳолаш мезони қандай кечаётгани ва тадбирдаги қатнашувчилар ҳақида гапирди:

    Фото: Анвар Туйчиев

    — “Ёшлар овози” танловида иштирокчилар асосан уч ёш тоифасида баҳоланади. Баҳолаш мезонлари ичида биринчи ўринда — овоз имконияти, унинг табиий тембр ва кучи, техник ижроси туради. Лекин бу етарли эмас. Саҳнадаги ўзини тутиши, кийиниш маданияти, асарни қандай ҳис қилиб, қандай етказгани — барчаси муҳим.

    Биз иштирокчининг овозини гўё заргар қўлига тушган дурдек кўрамиз. Бу дурни сайқаллаш устозларга ва албатта, ёш ижрочининг ўзига боғлиқ. Айниқса 10—15 ёшли иштирокчиларда овоз ўзгариш даврида бўлади, бу эса баҳолашни қийинлаштиради. Бундай ёшда мутация жараёни ҳисобга олинади, уларга овозни зўриқтирмаслик, тўғри шакллантириш бўйича тавсиялар берилади.

    16—22 ва ундан юқори ёш тоифасида иштирокчилар анчайин етук, уларнинг овозлари шаклланган. Айримлари консерватория талабаси ёки саҳна тажрибасига эга. Бу тоифадагилар орасида халқаро даражада танилиш даражасида кучли истеъдодлар бор. Мисол учун, бахшичилик йўналишида сурхондарёлик Фаррух исмли йигит “Темур ва Боязид” достони асосида мутлақо янги асарни ижро этди. Бу ёш йигит танловда учинчи маротаба қатнашиб, ниҳоят биринчи ўринни олди. У умумий ҳисобда 110 миллион сўм мукофот ютганини фахр билан айтди, дейди профессор “Дарё”га берган интервьюсида.

    Ғолиблар эълон қилинди

    Фото: Анвар Туйчиев

    Тадбир сўнггида “Ёшлар овози — Бўзатов FEST” танловининг опера йўналиши бўйича Республика босқичи ғолиблари эълон қилинди. 3 та ёш тоифасида ўтказилган беллашувда энг иқтидорлилар ғолибликни қўлга киритди:

    • 10—15 ёш тоифаси:

     1-ўрин — Абдураимова Садоқат (Сурхондарё вилояти)
     2-ўрин — Ғофиров Яшнарбек (Қашқадарё вилояти)
     3-ўрин — Мирзақандов Муҳаммадмирзо (Фарғона вилояти)

    • 16—22 ёш тоифаси:

     1-ўрин — Асраева Жасмина (Самарқанд вилояти)
     2-ўрин — Абдураҳимова Робия (Наманган вилояти)
     3-ўрин — Ҳайитмуродов Элбек (Сурхондарё вилояти)

    • 23—30 ёш тоифаси:

     1-ўрин — Пиязов Ақилбек (Қорақалпоғистон Республикаси)
     2-ўрин — Муҳаммадиева Мадинахон (Наманган вилояти)
     3-ўрин — Абдумавлонов Зиёдбек (Тошкент вилояти)

    Фото: Анвар Туйчиев
    Фото: Анвар Туйчиев
    Фото: Анвар Туйчиев

    Мукофотлар:

    • 1-ўрин — 50 миллион сўм

    • 2-ўрин — 30 миллион сўм

    • 3-ўрин — 20 миллион сўм

    • Бошқа барча иштирокчиларга — 10 миллион сўмдан

    • Умумий мукофот жамғармаси — 2,5 миллиард сўм

    Фото: Анвар Туйчиев
    Фото: Анвар Туйчиев
    Фото: Анвар Туйчиев

    Фахрли ўринларни олган қатнашувчиларга устозлар томонидан совғалар топширилди.

    5 июн, 16:21   Изоҳ (0)   544
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ёшлар овози#Бўзатов ФЕСТ#опера#эстрада#бахшичилик#анъанавий ижрочилик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Биринчиликни қўлга киритганларга 50 миллион пул мукофоти ваъда қилиб, ёш истеъдодларни кашф этаётган «Бўзатов фест»дан фоторепортаж

    11.05.2022, 19:42

    Ҳеч кимни рағбатсиз қолдирмайдиган «Бўзатов фест»нинг саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди

    14.05.2022, 23:36

    Қорақалпоқ ёшлари учун махсус совға, йиғлаб терма куйлаган ғолиб бахшилар, «Бўзатов фест» мадҳияси фонидаги мушакбозлик шоуси. «Ёшлар овози–2022» танловининг ёпили...

    18.05.2022, 16:56

    Бухоро шаҳри мезбонлигида ўтган биринчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалидан фоторепортаж

    24.05.2022, 22:12

    «Эсмералда» Шоҳида Узоқованинг овози билан «гапирганига» 20 йил тўлди. Ўтган вақт ичида сериал қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

    03.01.2023, 20:49

    Москва Олимпиадасига бойкот эълон қилган АҚШ, Ливандаги насронийлар қирғини ва Бокуга бостириб кирган генерал Лебед қўшинлари. Кун хронологиясида 20 январь

    20.01.2023, 09:30

    “Ислоҳот ва тизим ишлаяпти, ундан тўғри фойдаланишни билсак бўлди”. Президент билан суҳбатлашган жиззахлик тадбиркор 

    12.02.2023, 15:27

    Янгиланган Ўзбекистонга — янгиланган Конституция

    12.03.2023, 08:28

    Фақат Фарҳод Маннопов эмас: 30 ёшга ҳам тўлмай вафот этган ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари   

    18.03.2023, 11:53

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

    22.03.2023, 10:11

     ЎзЛиДеП навбатдаги эвент-тадбирини Тойлоқда ўтказди

    25.04.2023, 18:00

    “Ҳаётнинг маъносиз эканлигига энг яхши исбот унинг маъноси борлигини исботлашга келтирилаётган аргументлардир…” — “Годони кутиб” асари ҳақида

    19.06.2023, 23:40

    Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан табрик йўллади ва бир гуруҳ ёшларни мукофотлади

    30.06.2023, 10:45

    “Болам учун масжидда тиланчилик қилганман” — етимлик, фарзанд дарди, эрнинг мушти ва уйсизлик азобидан қийналган аёл қандай қилиб бахтга эришди? (фото, видео)

    23.07.2023, 15:06

    Голливуд юлдузи Анжелина Жоли кенжа қизини ўзига ёрдамчи қилиб ишга олди

    22.08.2023, 09:24

    Турмуш ўртоғининг хиёнатини кечира олмаган, Дубай шайхининг таклифини рад этган ва Аҳмадбой билан шерикчиликда айбланган Дилфуза Исмоилова 56 ёшда (фото, видео)

    22.02.2024, 17:50

    Мукофот жамғармаси 2,5 миллиард сўм: “Ёшлар овози — Бўзатов фест”нинг республика босқичи бошланди

    11.05.2024, 13:15

    2,5 млрд сўм эгаларига топширилди. “Ёшлар овози — Бўзатов фест” танловининг ғолиблари аниқланди

    18.05.2024, 17:53

    Disney мультфильмларидаги маликаларда жиддий психологик муаммолар борлигини англатувчи фактлар

    10.07.2024, 16:08

    “Ерда ётган акамнинг кўз чаноғидан қон оқиб турарди”. Достон Убайдуллаев болалигида ҳаётнинг оғир зарбаларига учрагани ҳақида

    11.07.2024, 12:15

    Фильмдаги қорнинг бари сохта бўлган: “Уйда ёлғиз” фильми ҳақида қизиқарли 10 факт

    6 январ, 19:24

    Қалбларга илиқлик бахш этадиган ва ҳаётга муҳаббат уйғотадиган 9 та фильм

    8 январ, 16:43

    Ўз фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаган, экофаол сифатида танилган Жастин Трюдонинг сиёсий йўли қандай кечган?

    8 январ, 08:23

    Ўзбекистон Маданият вазирлигига янги ваколатлар берилади

    27 январ, 09:25

    Ҳиндистондаги энг машҳур оилада туғилган, болалигида неврологик касалликдан азият чеккан ва “Дунё гўзали”га уйланган Абҳишек Баччан 49 ёшда (фото, видео)

    7 феврал, 10:32

    Юлдуз Усмонова билан ораси бузилган, 22 кишига автомобиль совға қилган ва Аҳмадбойдан куйган Дилфуза Исмоилова 57 ёшда (фото, видео)

    17 феврал, 12:30

    Улар 30 га ҳам кирмаган эди: ҳаётдан бевақт кўз юмган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео) 

    19 феврал, 14:43

    Образидан чиқиб кета олмаган ва тақдир синовларини мардонавор енгган Эсмералда — мексикалик актриса Летисия Калдерон ҳақида (фото)

    18 март, 12:57

    Барча даврларнинг энг яхши саундтреклари: афсонавий қўшиқлар ва носталгия ҳиссини уйғотувчи куйлар

    17 май, 10:00
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.