Эрийдиган қаҳва зарарсиз, лекин фойдали ҳам эмас — уни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш юрак уришининг тезлашиши ва қўлларнинг титрашига олиб келиши мумкин.

“Ошқозон-ичак тракти касалликлари ва юрак-қон томир асоратлари бўлган кишиларга бу ичимликдан воз кечиш тавсия этилади”, деди мутахассис.
Унинг сўзларига кўра, GOST (бирор нарсани расмийлаштириш, тайёрлаш ёки ишлаб чиқаришга қўйиладиган талабларни қайд этувчи давлатлараро стандарт) талабларига биноан, эрийдиган қаҳвада ҳеч қандай қўшимчалар бўлмаслиги керак, акс ҳолда у бошқа маҳсулот — қаҳва ичимлиги ҳисобланади.
“Эрийдиган қаҳва донли қаҳвадан ишлов бериш усули билан фарқ қилади. Айнан шу сабабли бундай ичимликда дастлабки хом ашё таркибидаги витаминлар: эфир мойлари, B гуруҳи витаминлари ва бошқа озуқавий моддалар мавжуд эмас. Улар қаҳва донларини экстракция қилиш жараёнида йўқ бўлиб кетади, шунинг учун эрийдиган қаҳванинг фойдаси йўқ — у шунчаки одамлар ишга шошилаётганда вақтни тежайди холос”, дея изоҳ берди мутахассис.

Сифатли қаҳвани сифатсизидан қандай ажратиш мумкин?
Мутахассис айтишича, эрийдиган қаҳва учун тўғри тайёрланган аралашма ичимликка тўйимлилик ва ёқимли хушбўй ҳидлар беради. Сифатсизини эса таъмидан осонгина аниқлаш мумкин: у ё мазасиз, ё ўта аччиқ, ёки куйган шакар таъмини беради. “Бу нуқсонларнинг барчаси қаҳва тайёрлаш технологияси бузилганидан далолат беради”, деб таъкидлайди мутахассис.
У қаҳва миқдори ва қайноқ сувда дамланадиган қошиқлар сони ҳар бир киши учун индивидуал эканини қайд этди. Бироқ ичимликни тушликдан кейин ва кечқурун, шунингдек, кетма-кет бир неча финжон ичиш тавсия этилмайди.
Изоҳ (0)