• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Маслаҳатлар Саломатлик

    Коксаки қандай вирус ва у нимаси билан хавфли?

    Ҳозирда баъзи интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда Коксаки вируси тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқаляпти. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистонда бу вирус вақти-вақти билан қайд этилаётганини, махсус даволаш протоколлари мавжудлиги ва хасталик ҳеч қандай асоратларсиз тўлиқ тузалиб кетаётганини билдирди. Қуйида касалликнинг белгилари, эҳтимолий асоратлари ва олдини олиш чоралари билан бўлишдик.

    Фото: “РБК”

    Коксаки вируси нима?

    Коксаки вируси энтеровирусли инфекциялар оиласига киради. Бу инфекцияларнинг клиник кўринишлари енгил иситма ҳолатларидан оғир менингитларгача ўзгариб туради. Вирус илк бор АҚШнинг Нью Йорк штатидаги Олбани шаҳридан жанубда жойлашган Коксаки шаҳрида аниқлангани учун шундай номланган. Қўзғатувчини ўтган асрнинг ўрталарида доктор Гилберт Даллдорф тавсифлаган бўлиб, уни полиомиелит билан касалланган беморларнинг нажасидан ажратиб олган. Олим бу кашфиёти учун 1959 йилда тиббиёт соҳасидаги Америка мукофоти — Ласкер мукофотига сазовор бўлган.

    Инфекция қандай юқади

    Фото: “РБК”

    Олимларнинг маълумотига кўра, инфекция манбайи — беморлар ва вирус ташувчилардир. Зарарланиш ифлосланган сув ва озиқ-овқат истеъмол қилганда юзага келади, чунки қўзғатувчи озиқ-овқат маҳсулотларида, шунингдек, маиший буюмларда узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин.

    Инфекция ҳаво-томчи йўли билан ҳам юқиши мумкин, чунки вирус юқори нафас йўлларидан ажралиб чиқади. Бемор касалликнинг дастлабки кунларида вирусни энг фаол тарзда тарқатади, аммо вируснинг ажралиши узоқроқ вақт, ҳатто бир неча ой давом этиши мумкин.

    Коксаки вирусини юқтириш хавфи касаллик қайд этилган жойларда дам олувчилар, уюшган болалар жамоаларига (болалар боғчалари, мактаблар) қатнаётган болалар, иммунитети заифлашган кексалар, шунингдек, иммунитет танқислиги ҳолатлари (онкологик беморлар, ОИВ инфекциясига чалинганлар) бўлган шахсларда юқори ҳисобланади.

    Одамларнинг вирусга мойиллиги юқори. Кўпинча гуруҳли касалланишлар кузатилади, оилавий тарқалишлар ҳам юз бериши мумкин.

    Белгилари

    Коксаки А вируслари билан зарарланиш одатда қуйидагича намоён бўлади: терида тошмалар пайдо бўлиши, юқори нафас йўлларининг шикастланиши, стоматит ва герпангина (оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида ва бодомсимон безларда пуфакчалар пайдо бўлиши), конюнктивит, склерит (кўз ташқи қаватининг ўткир яллиғланиши), ич кетиши каби белгилар пайдо бўлади. Бундан ташқари, менингит ривожланиши ҳам мумкин.

    Коксаки V вируслари (олти тури) кўпинча юрак, плевра, жигар, меъда ости безини зарарлайди. Бу вируслар кўпинча қорин ва кўкрак қафасида сезиларли оғриқ синдромига, 20 кунгача давом этиши мумкин бўлган тошмалар ва иситмага сабаб бўлади. Бир одамдан бошқасига ўтганда ҳар хил белгилар билан намоён бўлиши мумкин.

    “Қўл-оёқ-оғиз” белгилари комбинацияси Коксаки А5, А9, А10, А16, V1, V3 вируслари томонидан келтириб чиқарилиши мумкин. Бундай ҳолда, номидан кўриниб турганидек, беморларда оғриқли пуфакчалар оғиз бўшлиғида, томоқнинг орқа деворида, қўл ва оёқ кафтларида, баъзан эса болдир, сон ва думбаларнинг орқа юзасида пайдо бўлади.

    Тошмалар одатда биринчи аломатлар пайдо бўлганидан 1-2 кун ўтгач сезилади. Бу аломатлар кўпчилик ЎРВИлардан фарқ қилмайди: тана ҳароратининг кўтарилиши, мушакларда оғриқ ва зирқираш, бош оғриғи, томоқда қичишиш орқали намоён бўлади.

    Вакцина ва даволаш

    Коксаки вирусларига қарши вакцина ҳозирча ишлаб чиқилмаган, гарчи бундай изланишлар олимлар томонидан анча йиллардан бери олиб борилаётган бўлса ҳам. Махсус даволаш усули ҳам мавжуд эмас. Кўпинча энтеровирус инфекцияси енгил шаклда кечади ва касалхонага ётқизиш талаб этилмайди. Ушбу гуруҳдаги барча касалликлар учун умумий тавсия — тўшакка ётиш режимига риоя қилишдир. Дори схемаси беморнинг аҳволини яхшилайдиган ва инфекциянинг жиддий асоратларининг олдини оладиган тарзда танланади. Дори-дармонларни танлашда клиник белгилар, ёш, касалликнинг оғирлиги ва организмнинг индивидуал ҳолати ҳисобга олинади.

    Асоратлар

    Фото: “РБК”

    Баъзи ҳолларда беморни касалхонага ётқизиш ва пухта даволашни талаб қиладиган жиддий асоратлар юзага келиши мумкин:

    • вирусли менингит — мия пардалари (бош ва орқа мияни ўраб турувчи пардалар) инфекцияси;
    • энсефалит — бош мия инфекцияси;
    • миокардит — юрак мушаклари инфекцияси.

    Агар ҳомиладор аёл Коксаки инфекциясини бошдан кечирса, бўлажак фарзанд учун оқибатлар аянчли бўлиши мумкин: чақалоқда юрак-қон томир, сийдик-таносил ва овқат ҳазм қилиш тизимларининг туғма ривожланиш нуқсонлари кузатилади. Enterовируслар чақалоқларда марказий асаб тизимининг оғир инфекциясига сабаб бўлиши мумкин, кейинчалик бу ҳолат ўлимга олиб келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

    Профилактика

    • қўлларингизни мунтазам равишда совун билан ювинг;
    • сабзавот ва меваларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювинг;
    • озиқ-овқат маҳсулотларини фақат рухсат этилган жойлардан сотиб олинг;
    • маҳсулотларга зарур бўлганда термик ишлов беринг;
    • фақат рухсат этилган жойларда чўмилинг (сувни ютманг);
    • юқумли касалликка чалинган одамлар, айниқса, тошма тошган шахслар билан алоқадан сақланинг;
    • бемор билан умумий идиш-товоқ, чойшаб ва сочиқлардан фойдаланишдан воз кечинг;
    • фақат шиша идишлардаги ёки қайнатилган сув ичинг.

    Агар аҳволингиз ёмонлашса, тана ҳарорати кўтарилса, йўтал, тумов, томоқ оғриғи, тошма, бош оғриғи, ич кетиши кузатилса, шу жумладан, курорт мамлакатларидан қайтганингизда ҳам, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

    12 июн, 13:48   Изоҳ (0)   840
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Вирус#Коксаки вируси#Саломатлик#Касаллик#Инфекцияси#АҚШ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар диабетга қарши вакцина муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилди

    12.05.2020, 09:21

    Россияда боғча ва мактабларда янги вирус тарқалмоқда

    04.11.2024, 22:09

    Тушиб кетган иммунитетнинг 7 белгиси ва уни кўтариш чораси

    14 март, 14:55

    Нима учун ёш болаларни кўчада ўпиш ва қучоқлаш мумкин эмас? Шифокорлар огоҳлантиради

    15 март, 12:55

    “Агар АҚШ Россияга ҳужум қилса, ёрдамчи қўшин юборамиз” — Ким Чен Ин

    10 май, 15:20

    Осиё давлатларида коронавирусга чалиниш кўпайди

    16 май, 16:35

    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

    23 май, 12:00

    Бейонсе, Гага ва Рианна: машҳурлар саҳнага чиқиш олдидан қандай тайёргарлик кўради?

    26 май, 13:14

    Ўзбек шоу-бизнесидаги машҳур ака-укалар

    29 май, 17:10

    “Хавотирланишга асос йўқ” — Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ҳақида

    30 май, 12:29

    Одатий маҳсулотларнинг ноодатий суратлари 

    10 июн, 11:09

    Санэпидқўм янги хавфли вирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни рад этди 

    10 июн, 11:30

    “Дарё” дайжести: 10 июннинг энг муҳим хабарлари

    10 июн, 23:05

    Ўзбекистонда болалар орасида Коксаки вируси авж олаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    11 июн, 12:17
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Эрон-Исроил можароси кескинлик даражасини камайтириш бўйича ҳаракатларга кўмаклашишга тайёр — ТИВ

    Ўзбекистон | 13 июн, 15:41

    Мисрга 80 дан ортиқ мамлакатдан 4 мингга яқин кўнгиллилар намойишга йўл олди

    Дунё | 13 июн, 15:35

    Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабаб Тошкентда бир нечта рейслар бекор қилинди

    Ўзбекистон | 13 июн, 15:24

    Бред Питт Анжелина Жоли билан ажрашганидан сўнг икки фарзанди билан умуман гаплашмай қўйгани маълум бўлди

    Кино | 13 июн, 15:07

    Неймар Европага қайтиши мумкин

    Спорт | 13 июн, 14:46

    CNN: Хитой қирувчи самолёти Япония самолётини “таъқиб қилди”

    Дунё | 13 июн, 14:45

    Тошкент вилоятидаги “оғир” тоифадаги маҳаллаларда қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилади

    Ўзбекистон | 13 июн, 14:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.