Ёзги жазирамада макияж тезда эриб кетиши, тер билан оқиб тушиши ҳеч кимга сир эмас. Лекин бу ҳолатнинг олдини олиш мумкин. Енгил тон, кремли воситалар, иссиққа чидамли туш ва макияжни мустаҳкамловчи спрей каби маҳсулотлар ёзги об-ҳавода макияжни яхши сақлаб туради. Ушбу мақолада ёз учун энг самарали гўзаллик маслаҳатларини ўрганасиз.

Мустаҳкам макияж учун база
Макияж остига ёғли крем суртиш энг кенг тарқалган хатолардан биридир. Кўпчилик буни “тери намланади” деган фикр билан қилади. Ҳа, тери намланади, лекин шу билан бирга макияж ҳам тер билан бирга оқиб кетади. Жазирама иссиқда тери ҳақиқатдан ҳам намликка муҳтож, лекин бу намлантириш енгил ва юзга тез сўриладиган бўлиши керак.
Энг яхши танловлар:
гел формулали кремлар;
сув асосидаги серумлар;
бир дақиқада сўриладиган енгил крем.
Энг асосийси, қалин текстуралардан бутунлай воз кечиш керак.
“Гел”, “ақуа” ва “лигҳт” сўзлари ёзилган воситаларни изланг. Кўз ости учун махсус патчилар шишни камайтиришга ёрдам беради ва корректорни юзага яхшироқ суртишга ёрдам беради. Қўшимча совитиш таъсири учун патчилар ва серумни музлаткичда сақланг. У терини тетиклаштиради, юз терисидаги тешикларини бир оз торайтиради, натижада тонал крем юзга силлиқроқ суртилиб, узоқроқ ушлаб турилади.
Праймердан фойдаланиш
Иссиқ ҳавода праймерни бутун юзга суриш фойда бермайди, аксинча терини “оғир” ҳолатга келтириб қўяди. Пешона, бурун ва ияк каби зоналарга праймер суртиш энг яхши вариант ҳисобланади. Чунки бу ерда ёғ безлари фаол ишлайди.
Силиконли гел формулалар — яхши танлов. Улар кўзга кўринмайди ва сезилмайди. Юзнинг бошқа жойларига праймер суртишга ҳожат йўқ.
Агар юздаги тешиклар кенг бўлса, праймерни уларнинг шакли ва йўналиши бўйича суртинг. Бу тери юзасини силлиқлайди ва макияжнинг узоқроқ туришига ёрдам беради.
Ёз учун идеал тон
Ёзда қалин макияж қилиш тўғри эмас. Иссиқ учун тўғри тонал крем қуйидаги жиҳатларга эга бўлиши керак:
- енгил;
- узоқ вақт турувчи;
- ялтирамаслиги керак (“матовий”).
Бундай турдаги тонал кремлар оқиб кетмайди ва кўп терлаганда ҳам узоқ туради. Тонал кремни юпқа суртиш тавсия этилади, энг яхшиси, чўтка ёки бармоқлар ёрдамида. Ёзда нам спонжлар яхши самара бермайди ва макияжнинг узоқ туришига халақит бериши мумкин.
Агар терингиз ёғли бўлса, макияждан 20–30 дақиқа олдин енгил матлаштирувчи лосьон ёки ниацинамидли серум қўшинг. Бу терининг ёғланишини назорат қилади ва макияжнинг узоқроқ туришига ёрдам беради.
Кремли текстуралар
Қуёш остида упалар тезда шаклини йўқотади. Улар тери тешикларини яққол кўрсатиб қўйиши мумкин. Крем ва гел маҳсулотлари энг яхши танловдир. Улар терига яхши суртилади, базага эҳтиёж қолмайди ва кун бўйи туради.
Тинтлар — универсал восита ҳисобланади. Бир маҳсулотни ёноқлар учун румяна, кўз учун тен ва лаб бўёғи ўрнида ишлатиш мумкин. Бу нафақат қулай, балки юзга суртиладиан текстуралар сонини камайтиради. Кремли маҳсулотларни суртгандан сўнг ортиқча қисмини чўтка ёки бармоқлар билан эҳтиёткорлик билан артиб олинг. Бу табиий кўринишни таъминлайди.
Иссиқ об-ҳавога ва сувга чидамли туш танлаш
Тушни фақат битта қатлам суринг. Кўп суртиш тушнинг оқиб кетиш хавфини оширади. Ёзда киприк қайириш воситаларидан фойдаланманг. Иссиқда улар киприкларни қуритиб, зарарлаши мумкин. Бунинг ўрнига киприкларни бармоқларингиз билан енгил босиб, табиий букилган кўриниш беришингиз мумкин.
Макияжни мустаҳкамловчи спрей
Иссиқ ҳавода макияжни якунлашда спрей ёрдам беради, пудра эмас. Айниқса, ёғни назорат қилувчи матлаштирувчи спрейлар самаралидир. Улар терига оғирлик қилмайди, терининг қуришини кўрсатмайди ва кун давомида осонгина янгиланади.
Изоҳ (0)