Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 август куни Украина президенти Владимир Зеленскийга мактуб йўллаб, уни ва украин халқини Мустақиллик байрами билан табриклади.

Украинанинг миллий байрами — Мустақиллик куни муносабати билан сизни ва бутун Украина халқини самимий муборакбод этаман. Ишончим комилки, давлатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ва узоқ муддатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган алоқалар келгусида ҳам халқларимиз умумий манфаатлари йўлида ривожланиб бораверади.
Фурсатдан фойдаланиб, сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, украин халқига эса тинчлик-омонлик ва фаровонлик тилаб қоламан, дейилади табрик матнида.
Украина президенти Владимир Зеленский мазкур табрикка жавобан Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди.
Йўллаган самимий қутловингиз учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман. Ишончим комилки, давлатларимиз бундан буён ҳам Украина ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари фаровонлиги йўлида самарали ҳамкорликни ривожлантириб, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаб бораверади.
Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва украиналик болаларнинг Ўзбекистонда дам олиши учун инсонпарварлик ташаббуслари бўйича позициянгизни қадрлайман, дея таъкидлади Зеленский.
Изоҳ (0)