Apple 2025 йилги анъанавий WWDC (Worldwиде Developers Conference) тадбирида ўзининг янги авлод операцион тизимларини тантанали тарзда тақдим этди. Бу сафар компания барча платформалар учун ягона рақамлаштириш тизими ва замонавий дизайн ёндашувини жорий қилиб, технологиялар оламида муҳим бурилиш ясади.

Тақдимот ҳазиломуз саҳна билан бошланди: Appleънинг дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича вице-президенти Крейг Федериги компания штаб-квартираси ичида спорткар ҳайдаб юрди. Бу Бред Питт бош ролни ижро этган янги “Формула-1” фильми рекламаси бўлиб чиқди. Фильм Apple TV+ платформасида намойиш этилади.

iOS 26

Apple янгиланишлар рақамини ўзгартиришини эълон қилди. Энди ҳар бир янги версия йил билан белгиланади: масалан, iOS 19 ўрнига тўғридан-тўғри iOS 26. Шу тизим бошқа платформаларда ҳам қўлланилади: iPadOS 26, маcОС 26, watchОС 26, твОС 26 ва висионОС 26 каби.
Лиқуид Гласс

Тақдимотда Лиқуид Гласс номли ягона визуал услуб тақдим этилди, у iOSъдан маcОСъгача бўлган барча тизимларда жорий қилинади. Дастурчилар Лиқуид Глассъни “компания тарихидаги энг катта интерфейс янгиланиши” деб атамоқда. Янги дизайн янгиланган илова белгилари (иконкалар), ва овоз/ёритиш созламалари билан ажралиб туради.
Қурилмаларнинг доимий иловалари ҳам редизайн қилинди. Масалан, iPhoneъдаги камера менюси соддалаштирилди ва фақат видео ёзиш ёки суратга тушириш функцияси қолдирилди. Камера созламалари ҳам янгиланди: энди фойдаланувчи телефонни айлантирганда оддий 2D расм ҳаракатланаётгандек кўринади.
Apple CarPlay Ултра

Apple CarPlayънинг янги, Ултра деб номланган версияси тақдим этилди. У кенгайтирилган функцияларга эга бўлиб, ҳозирча Aston Martin автомобилларида мавжуд. Бироқ компания бу имконият тез орада бошқа машиналарга ҳам етиб боришини маълум қилди.
Apple Intelligence

Apple Intelligence (AI) имкониятлари янада кенгайтирилди. Энди у watchОС тизимига ҳам интеграция қилинди. Сунъий интеллектга асосланган виртуал тренер фойдаланувчининг жисмоний фаоллиги ва соғлиғи асосида маслаҳатлар беради. Шунингдек, атрофдаги шовқинларни аниқлаб, эслатма ва хабарномалар овозини автоматик равишда мослаштиради.
Шунингдек, Apple Висуал Intelligence номли янгиланган AI функциясини ҳам намойиш этди. Бу тизим скриншотдаги объектларни аниқлаб, уларга ўхшаш бўлганларини интернет орқали излаб топишга қодир.

Тақдимотда илғор Call Сcреенинг функцияси ҳам кўрсатилди. У автоматик тарзда қўнғироққа жавоб беради. Хабарлар тизимида ҳам шунга ўхшаш функция мавжуд: спам SMSълар автоматик равишда ажратилиб, алоҳида папкага юборилади.
маcОС

Янги маcОС 26, яъни Tahoe версияси ягона интерфейсга эга бўлди ва қидирув тизими имкониятлари кенгайтирилди. Шунингдек, қўшимча персонализация имкониятлари қўшилди.
Генможи

Турли эможилар ишқибозлари учун янгиланган Генможи функцияси тақдим этилди. Унинг ёрдамида одамларнинг юз ифодаларини танлаб, уларга мос эможи яратиш мумкин.
Изоҳ (0)