• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    “Ўтириб ишлаш Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимолини оширади” — олимлар

    Дастурчилар ва офис ходимларига огоҳлантириш: узоқ вақт ўтириш мияни ҳақиқатдан ҳам шикастлайди. Ҳатто мунтазам жисмоний фаоллик билан шуғулланадиган одамларда ҳам, спорт кам ҳаракатли турмуш тарзининг зарарини тўлиқ бартараф эта олмайди.

    Фото: Hi-tech.mail.ru

    Америка Хотира ва Альцгеймер касаллиги маркази мутахассислари 404 нафар кекса одамни 7 йил давомида кузатиб, уларга жисмоний фаолликни назорат қилиш учун махсус “ақлли” соатлар тақди. Бундан ташқари, иштирокчилар мунтазам равишда мия МРТ текширувидан ўтиб, хотира ва тафаккур тестларини топширди. Иштирокчилар кунига ўртача тахминан 13 соатни ўтириб ёки ётиб ўтказган. Натижалар шуни кўрсатдики, ҳаракатсиз ҳолатда узоқроқ қолганларда эпизодик хотира ёмонлашган, миянинг маълум қисмлари ҳажми камайган, шунингдек, Альцгеймер касаллигининг дастлабки босқичларига хос ўзгаришлар пайдо бўлган.

    Фото: Hi-tech.mail.ru

    Бу боғлиқлик, айниқса, касалликка ирсий мойиллиги бўлган одамларда — APОE-ε4 гени ташувчиларида яққол намоён бўлди. Шундай қилиб, узоқ вақт ўтириш ҳақиқатан ҳам генетик омиллар ва ёш билан бир қаторда когнитив қобилиятларнинг пасайиши учун мустақил хавф омили бўлиши мумкин.

    Олимлар ҳозирча ўтирган ҳолда ҳаёт кечириш нима учун айнан нейродегенератив касалликлар ривожланишини тезлаштириши мумкинлиги ҳақида аниқ жавоб бермаяпти. Бироқ бунинг бир нечта ишончли биологик изоҳлари мавжуд.

    Хусусан, узоқ вақт ҳаракатсиз қолиш моддалар алмашинуви бузилиши, мияга қон оқими камайиши, яллиғланиш жараёнларини кучайтириши ва синаптик пластиклик деб аталадиган, яъни нейронларнинг мослашувчанлик ва янги алоқаларни шакллантириш қобилиятини заифлаштиришига олиб келиши мумкин. Бу омилларнинг барчаси мия тўқималарида дегенератив ўзгаришларга сабаб бўлиши эҳтимоли бор.

    Фото: Hi-tech.mail.ru

    Қизиғи шундаки, ҳатто юқори жисмоний фаоллик ҳам кам ҳаракатли турмуш тарзининг салбий таъсирини бартараф эта олмади.

    Тадқиқот муаллифи Марисса Гогнянинг таъкидлашича, кунига ярим соатлик машқлар, ҳатто улар жуда шиддатли бўлса ҳам, 15-16 соатлик ўтиришни қопламайди. Бу жисмоний фаоллик ва кундалик умумий ҳаракатни фарқлаш муҳимлигини кўрсатади: инсон мунтазам равишда спорт билан шуғулланиши мумкин, аммо қолган вақтда асосан ҳаракатсиз қолса, бундай турмуш тарзи барибир мия учун хавф туғдиради.

    Мутахассислар кун давомида имкон қадар кўпроқ фаол бўлиш йўлларини топишни тавсия этади. Фаолликни энг оддий ҳаракатлар ёрдамида қўллаб-қувватлаш мумкин:

    • Ҳар 30 дақиқада столдан туриб, енгил бадантарбия қилиш.
    • Телефонда гаплашаётганда юриш.
    • Ўтириб ҳам, тик туриб ҳам ишлаш мумкин бўлган трансформацияланадиган иш столига эга бўлиш.
    • Лифт ўрнига зинапоядан фойдаланиш.
    • Кириш жойидан узоқроққа автомобилни қўйиш, керакли бекатдан битта олдинги бекатда тушиб, қолган масофани пиёда босиб ўтиш.
    • Стол атрофида ўтирган ҳолда жисмоний машқларни бажариш.

    Олимлар таъкидлаганидек, ҳар бир қадам муҳим. Энг асосийси, фақат вақти-вақти билан спорт билан шуғулланиш эмас, балки стол атрофида ҳаракатсиз ўтириш вақтини иложи борича қисқартиришдир.

    13 июн, 12:55   Изоҳ (0)   1057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Саломатлик#Камҳаракатлилик#Альцгеймер#Касаллик#Тадқиқотлар#Олимлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «Саломатлик сари қадам куни» оммавий тадбирлари ўтказилди

    23.03.2019, 14:50

    Ўзбекистонда «Саломатлик стартлари» тадбирлари ташкил этилди

    11.05.2019, 14:20

    ССВ: Кунига 10 минг қадам юрилса, хасталик шунча ортда қолади

    03.08.2019, 15:48

    Қонни тозалашга ёрдам берувчи маҳсулот ҳамда табиий ичимликлар

    12.08.2020, 18:59

    Болаларда ортиқча вазн пайдо бўлишининг сабаблари нима?

    14.06.2023, 16:40

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    6 июн, 15:25

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    6 июн, 17:46

    Европада қизамиқдан касалланиш ҳолатлари тез суръатда кўпаймоқда

    9 июн, 13:22

    Зиғир уруғининг фойдали томонлари ва уни қандай истеъмол қилиш яхшироқ?

    9 июн, 15:55

    Мутахассис эрийдиган қаҳванинг зарари ва ундан кимлар воз кечиши кераклиги тўғрисида огоҳлантирди

    9 июн, 17:58

    Эндокринолог ҳолсизлик хавфли белги бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    10 июн, 12:00

    Сарвқоматлик сири: биргина оддий қоида ортиқча вазндан халос этади

    10 июн, 11:25

    Психолог ҳаётимизни барбод қиладиган 3 та одатни санаб ўтди

    10 июн, 14:35

    Пластик идишдаги овқат юрак касалликларига қандай таъсир қилади

    10 июн, 21:30

    БМТ ҳисоботи: Туғилишнинг пасайиши яшаш даражаси ошиши ва келажак ташвиши билан боғлиқ

    10 июн, 23:45

    Ширинликдан ўзни тия олмаслик: бу орқали организм қандай сигнал беради?

    11 июн, 13:41

    Шакар ўрнини босувчи машҳур модда бош мия томирларини шикастлаши аниқланди

    11 июн, 20:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 40-50 йиллик автомашиналар истеъмолдан чиқарилиши мумкин

    Ўзбекистон | 10 июл, 11:55

    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

    Реклама | 10 июл, 10:30

    Яман ҳусийлари Қизил денгизда бир ҳафта ичида 2 та юк кемасини чўктирди (видео)

    Дунё | 10 июл, 11:40

    Хаби Алонсо: “Бу ўйин бизга сабоқ бўлди”

    Спорт | 10 июл, 11:30

    Қон босимини туширишга ёрдам берувчи 6 самарали ичимлик

    Саломатлик | 10 июл, 11:20

    АҚШ БМТ вакилига Ғазога ҳужумни қоралагани ва ХЖСни қўллагани учун санкция киритди

    Дунё | 10 июл, 11:10

    Иссиқ кунларда нима ичиш ва ичмаслик керак?

    Маслаҳатлар | 10 июл, 10:55

    Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти тасдиқланди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:45

    Инсоннинг ўзига ёқмайдиган ишда ишлаши руҳий муаммоларни келтириб чиқаради

    Лайфстайл | 10 июл, 10:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.