Англиянинг The Times нашрининг хабарига кўра, Каталониянинг “Барселона” клуби молиявий қоидаларни бузганликда гумон қилинмоқда ва бу ҳолат келгуси мавсум Еврокубокларда УЕФА томонидан жиддий санкциялар қўлланишига олиб келиши мумкин.

Манбага кўра, каталонияликлар Европа футболи молиявий тартиб-қоидаларини бузишни давом эттирмоқда. Клуб моддий активларни нотўғри ҳисобга олиб, ўз трансфер бюджетини сунъий равишда оширганликда гумон қилинмоқда. Шу каби ҳаракатлар учун “Барселона” 2024 йил кузида 500 минг миқдорида жаримага тортилган эди. Клуб бу қарор устидан Спорт арбитраж суди — CAS’га шикоят қилган, бироқ апелляция рад этилган.
Агар клуб молиявий фейр-плей қоидаларини яна бузса, УЕФА томонидан янада оғир жазолар қўлланилиши мумкин. Бу жазоларга 2025/26 йилги Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида очколар йўқотилиши ёки таркибдан айрим футболчиларни турнирда иштирок эттирмаслик киради.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ўтган мавсум Испания чемпиони бўлди, шунингдек, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини ҳам қўлга киритди. Чемпионлар Лигаси ярим финалида эса “Интер” клубига ютқазиб, мусобақани тарк этган эди.
Изоҳ (0)